06:41 Дилноза Кубаева билан видеоинтервью. | |
Дилноза Кубаева билан сайтимиз учун яна бир эксклюзив сухбат, бу сафар икки кўринишда тақдим этилади: Видео ва матн кўринишида. Матн кўриниши аввал "Бекажон" газетасида чиққач, кейин сайтимизга қўйилади. Хозир эса видео тури. ЭНГ ҚИЗИҒИ: Маълум сабабларга кўра, сайтимиздаги видеода чиққани "Бекажон" газетасида йўқ ва у газетада чиққани сайтимиздаги бу видеода бўлмайди!
Дилнозанинг ашаддий мухлислари агар "Бекажон" газетасида видеоимиздан қайсиниси чиқмаганию, газетада чиққанидан қайсиниси видеога киритилмаганини топса, Дилноза билан учраштириб, дастхат олиш ва суратга тушиш имкониятини берамиз. Мана шундай мураккаб вазифадан асл ва ашаддий мухлис имтихондан ўтади.
Демак видео! Интервьюда , бироз аввал смс тарзида келган бир қанча саволларга Дилнозанинг жавоблари билан танишасиз хам. Улар орасида айнан сизнинг саволингиз бўлиши мумкин. Кубаеванинг энг қизиқ жавоблари аксари айнан мухлислар саволига бўлди.
Видеода кўриб биладиган айрим жавоблардан парчалар:
-Айрим хамкасбларим каби бировларни дилини оғритиб, бирдан кўтарилиб кейин пуф этиб тушиб йўқ бўлиб кетадиган даражада юлдузлик касалига учрамаганимга онам ва устозим Мунаввара опамга рахмат айтаман.
-"Телба" фильмида қайта ўйнаган бўлардиму...аммо охирида ўзимни ташамасдим. Яна шапалоқни хам қаттиқроқ урардим!
-Брэд Питт ва Бен Аффлек бўлса хам бирга суратга тушиш учун юзимни пластик жаррохлик қилмасдим.
-Фильмда нотўғри сигарета чекканман...
-Иккинчи ё учинчи хотин бўлмайман!
-Бойлар оғиз соляпти аммо қалби бойлари эмас...Шу ёшга кириб, бу дунёга нима учун келдинг, нимага яшаяпсан деган тушунчалардан бегона инсонлар.
-Эрим хаёт билан курашаётган пайт юзимда табассум, ичимда эса кўз ёшлар. Ташхисини билмасди, яширганмиз. Ўша пайт шифохонада бўлаётган тадбирга чақиришди...
-Кундошлик оловда яшамоқ дегани, буни хазм қила олмайман! Эркак дегани фақат моддий таъминлаш дегани эмаску! "Келди-кетди"-бу хаёт эмас!
-Севара Солиевадан хафаман, Наргиза Солмоновани хурмат қила бошладим.
-Озодбекка иккинчи хотин қилиб қўйган мишмиш сабаблари тахлили ва Дилноза қасами.
-Дилнозанинг укаси Тимур хам актер бўлиш учун ўқимоқда.
Видеони майтуб тасиксда томоша қилмоқ (сифати асалим)
Видео: Шахло Қодирова, интервью координатори Нодира Махмудова. Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов
Сухбат мухташам "Султон-Саид" кошонасида шохона тарзда ўтди.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 18908 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |