Сайтимиз почта манзили sayyod@gmail.com га қўйидаги хат келиб тушди:
Сардорака бу ёзганларизга қўшимча қилмоқчиман, биласизми хозирги кунда фармацевтика сохаси жудаям мураккаблашиб кетти қанча-қанча қинғирликлар бўлиб ётибди.
Мен ўқийман ва ўкишдан бўш пайтларим бир оптовый дорихонада компютерни яхшироқ тушунганим боис компютер интернет ва коммуникацияларини қараб юраман, мухими бу емас. Шу дорихона сохасига кириб келганимдан кейин қанчадан қинғирликларни кўрдим. Мисол учун:
"Унутманг, кўп шифокорлар дорихона ва фармацевтик фирмалари билан оғзаки шартнома асосида ишлаб, шифокорлар орқали соттирган дориларини фоизини шифокорга тўлашади."
http://sayyod.com/news/medicina_farmacevtika_wlidagi_fokhisha_mi/2016-08-21-4174
Мана шу гапизнгизга мисол келтирмоқчиман, сиз айтган 9000 упаковкалар хам холво.
Оддий бир 500 сўмлик дорини Хиндистондан олиб келиб бу ерда 25000 га сотишаяптику
Ўшандан камида 5000 мингги шифокорга (Хозир буларга хам қаноат килишмаяпти, шифокорлар 10000 сум берасан, дорини нархи мени қизиқтирмайди деганлари хам бор ) Холбуки Вазирлар Махкамасининг қарори билан чет-элдан келган дорилар халққа етиб боргунча 20% дан ошмаслигини яъни, 500 сумлик дори 20% қўйса 600 сўм бўлиши керак сотувда максималний, бу аблахлар қандай йўл билан олиб келаяпти билмадим.
Улар орасига Цефтазон, Изицефларни мисол килишим мумкин, уларни таркиби оддий , бир Цефтриаксон нархини қарасангиз фалон фалон.
Ушбу расмни қаранг 1 чида тургани Россияни Цефтриаксиони 2300 сум 2 чи тургани Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 4000 сўм, 3 чида тургани хам Тошкентнинг Зангиота туманида ишлаб чиқарилган 15000 сўм, Хиндистондагиси 23500 сўм , таркиби бир хил лекин, шифокорга борсангиз ёки изицеф ёки процеф ёзади )) (бу нархларга ишонмасангиз яқин орада дорихоналардан нархини сўранг плюс минус 500 сўм фарқ қилиши мумкин)
Хар бир Фармацевтика фирмаларини хар бир вилоятда вакили (представители) бўлиб, улар хар бир шифохоналарга кириб, ўзига керакли шифокорни топиб, мени доримни ёзсангиз шунча бераман ойига, яна шунчадан кўп ёзсангиз ёзган миқдоризга қараб телефон планшет , телевизор ва хоказо бераман дейди. Бу сохада аптекачиларимиз хам ўзиб бораяпти
Оддий шамоллашга қарши дорилар борку масалан, бирон киши кириб сўрайдику шамоллашга қарши таблетка порошок беринг деб борасизарку, ўшанда аптекачилар биринчи навбатда сотганига пул олидаган дорини беради, нолгрип враггрип шулар мисолида , қайси кўпроқ пул бераман деса сизга мақтаб ўша дорини сотишга харакат қилади.
Ушбу расмга қаранг Витамин в комплекс хаммаси лекин нархини қаранг нархини 20мингдан 59000 минггача лекин таркиби оддий Витамин В комлекс. Агар Россияни Витамин В комлекс сўранг нархи ошиб борса 5000 минг туради )) бу дориларни нархи қиммат бўлишига сабаб шифокорларга маълум қисмини беради, қолганлари эса билмадим , нафсни йўлида кетади.
Бундай фирибгарликлар қанчадан-қанча бўлиб ётибди, қизиғи, одамларга шу қиммат дорини олиб нима қиласиз ўрнига мана бу арзон таркиби бир хил, шу дорини олинг дейиш бефойда, биласизми айнан шифокор ёзганини беринг дейди. Одамлар нима бўлсаям шу шифокорларга ишонаверишади. Улар эса бундан шу тариқа фойдаланишади. Хаттоки яқин бир танишим рецепт кўтариб келиб, сен арзонроқ олиб берасан менга шу дориларни деди, оптомдаги акаларимга айтиб рецептни бердим, нархи 500.000сўмдан зиёд бўлди, мен унга 3 – 4та дорини таркиби бир хил бўлган арзонига алмаштириб хисоблаган эдик 120.000 сўм булди, кейин шуни ол арзонроқ бўлади таъсири яхши кайтанига десам, сен мени пули йўқ деб ўйлаяпсанми, менга айнан шифокор ёзганини берасан деди. Унга бу нарсаларни тушунтириб бўлармиди, майли дедимда ўша дориларини бервордим. Шифокорлар хам касалларни қулоғига айнан шуни олинг деб уқтирадими , билмадим. Ёзаман десам гап кўп . Хамма хулоса ўзингиздан.
Мени маълумотим фармацевт эмас, аптекада дори хам сотмайман. Шу нарсаларни кўриб юрганим учун ёздим халқ хам билсин деб. Балким мен калта ўйлаётгандирман.
Яна бир нарсани айтмоқчиман. Одий цитрамон, аналгин ва хокозо дорилар борку (бошқа бир қанча қиммат дорилар хам ) ўшани Россияда ишлаб чиқарилгани арзону ўзимизни Ўзбда ишлаб чиқарилгани ана уша Россияники билан бир хил, хаттоки қимматроқ хам. Ишонмасаз аптекага кириб Кальций глюканатми сўраб кўринг олиб, қаерда ишлаб чиқарилганига қаранг, нархини сўраб кўринг )) ….. агар Ўзбда ишлаб чиқарилган бўлса русники борми ва нархини сўранг, кўрасиз , ўзингиз гувохи бўласиз.
1чи расмда 1чи цефт. 2300 , Биосинтез (Четники Россияники адашмасам) 2 ва 3 чи дори ўзимиздан чиқади 4000 сўм ва 15000 сўм , ўзимиздаги арзон бўлиш ўрнига қиммат (Тўғрида, ўзимизда ишлаб чиқариладиган махсулотлар божхонадан ўтиб келадида шундайми …. Ха хаха )
Хурматли Юртбошимиз халқимизни тинч фаровон бўлишига катта-катта хизматлар қилаяпти. Лекин баъзи бир нокаслар ўз нафси йўлида нималар қилмоқда, харом йўллар билан одамларни алдамоқда…
Дўстлар хулоса ўзингиздан …..
Хаммангизни кириб келаётган Мустақиллигимизни 25 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман қутлайман. Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч бўлсин дўстлар! Чемпионларимиз янада кўпайиб соғлом бўлиб кетайлик, аптека ёки шифокорларга ишимиз умуман тушмасин.
Озоджон Рахматов
Юқоридаги фикрларга асосийси унутманг, касаллик бошланишидаги холларда бу нарсалар мухимдир аммо тез ёрдамга мухтож ва жиддий касалликлар борасида албатта шифохона доирасидаги кўрсатмаларга риоя қилиниши шарт!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Источник: http://sayyod.com/news/di_at_sensacion_fosh_ilish/2016-08-25-4178