Медицина фармацевтика қўлидаги фохиша(ми)?! Baxs| Tanqid | Janjal
Медицина фармацевтика қўлидаги фохиша(ми)?!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Куни кеча «Капитан Фантастик» фильмидаги бир иқтибосдан ўйланиб қолдим: “Медицина бу фармацевтика бизнеси олдида оёқларини очиб берган фохишадир!”

 

Қизиқ а, айнан Европа ва Америкада болакайларни ёши 2-3 ёшга етмагунча (адашмасам)  аксар касалликларни дорисиз даволашар экан. Буни ўша ерда яшаётган кўпгина танишларим айтишади. Гўдакларга дорилар умуман мумкин эмас. Оддий гриппдан тортиб шамоллашгача шунчаки тузли сувларда ювдириб кўп суюқлик ичдириб даволашади. Сабаби болаларни иммун тизими келажак учун яхши ривожланиб бориши шарт. 

Ана энди биздаги хар бир чоррахада 2-3талаб очилган дорихоналару баъзи ерда эса кетма-кет ўнлаб(!) дорихоналар (айниқса ТашМида) фаолияти гуллаши хамда уларни ривожланишига катта туртки бераётган  рекламаларни таққосланг. Бу фильмдаги қахрамон ўзларини медицинаси борасида шундай фикрда бўлса унда биздаги фармацевтиканинг гуллаши хақида нима деган бўларди?

Россияда хам шу ахвол, эфирдаги аксарият рекламалар фақат дорилар хақида.

 Ўзимни ўғилларим шамоллаб қолса ёки инфекция орқали томоғи оғриб даволанган пайтларни эсласам...топган пулим дорига кетган, ишонасизми?  Қизиғи дориларни аксарияти 12 ёшдан катталар учун, вахоланки болларим хали 3 ёшга тўлмаган. Тушунмайман нима учун педиатрлар бундай дорилар ёзиб бераверади?

 

Бир таниқли ЛОРга ўғлимни олиб борганимда уришиб берганди, нима учун иситмаси 37-38 бўлса дарров дори берасанлар?-деб.  Бола ривожланиб ўсиб улғаяётган пайти унда иммун тизими ривожланиб боради, худдики компютерингиздаги антивирус “обновление” бўлиб тургани каби янги вирусларга қарши таъсирланишлари ривожланар экан. Биз шоша пиша иситмаси тушсин дея дори берсак  иммун тизимини ўзимиз билмаган холда сусайтириб қўйиб боланинг келажагини дориларга тобе қилиб қўярканмиз.

 

Бу факт, сабаби ўзимни бошимдан ўтган. Болаликда кўп шамоллаганимга укол қилаверишган шу сабабми иммун тизимим шамоллашга қарши туриб бера олмайдиган бўлиб йилига кўп шамоллайман.

Бир йили укол олиб оёққа турган бўлсам, келаси йил негадир укол ёрдам бермади ва капельницага ўтдим. Кейинги йил капельница хам ёрдам бермади ва бир танишим томоғим четидаги  чакагим тагига укол қилди. Буни инстаграмга хам қўйгандим.  Ўша йили яна шамоллаб борган сари шамоллаш оғир кечаётгани хамда капельница тугул мана шу яна томоққа укол хам таъсир этмади. Шунда шифокор томоқдаги қовурғалар бошланган жой ўртасига укол қилди. Келаси йил шамоллаганимда эса туролмай қолдим ва интернетни кавлаб катта хато қилганимни тушундим. Оддий экстрат эхинацеи (хозир топиш қийин чунки у арзон дори, унинг қиммат тури Иммунал бор) олиб икки махал ичдим. Ишонасизми бир сутка иситмалаб азобландиму аммо тез тузалдим. Камига келаси йиллар шамоллашдан мана шу тариқа тез тузалиб кета бошладим. Шошилмай сабр билан даволансангиз ўзингизга яхши. 

 

Эринмай интернетдаги бу борада мақолалар билан ва  медицина форумларидаги бахсларни ўрганиб чиқдим. Рости хам ўша ЛОР шифокор айтганидек боланинг иситмаси 39гача чиқиши хам норма чунки бу пайт иммунитет вирусларга қарши курашаётган бўлади.  38да инфекциялар нобуд бўлса 39да вируслар халок бўларкан. Биз катталар бу иситмада ўзимизни қандай ёмон хис қилсак болаларда ундай бўлмас экан .

Лекин кўпчилик болада “судороги” бўлиб қолади деб қўрқиб хам иситма туширишга тушади. Аммо агар фарзандингизда судороги бўлишга мойиллик бўлса у 37,5даноқ бўлар экан. 38-39 иситма бўлиб судороги бўлмадими демак унинг организми унга мойил эмас. Имкон қадар иситмаси ўзи тушишига вақт беринг, бўлмаса кейин дори ичиринг. Бунда агар фарзандингиз 6 ойгача бўлса ва иситмаси 38дан ошса унда иситма тушириш шарт (ибуфен) ёки шифокор чақирсангиз аналгин ва димедролдан (литучка) укол қилиб туширади. Хар бир холат индивидуал. 

 

Мана шу нарсаларни ўрганар эканман охирги маротаба кичик ўғлим катта ўғлимнинг болалар боғчасидан навбатдаги келтирган совға-вируслари натижасида юқтириб  иситмаси чиққанида 39 даражагача дори бермадик.  Бир яхши таниш шифокорнинг зўр табиий рецепти асосидаги компотни беравердик ва қарабсизки терлаб-терлаб бир кунда иситмаси бошқа кўтарилмадиям касалликни олдинги касал бўлганидаги дорилар билан даволанганига қараганида  оз муддатда тузалди.  Организми табиий равишда курашди. 

МАБОДО керак бўлса: (Шамоллашдаги керакли компот:  Бир литр бонкага 7-8та туршак соласиз, 2-3 пакет шиповник, озгина новвот (бир кун новвот бир кун бир қошиқ асал) яримта лимон ва қайнаб чиққан иссиқ сувни солиб ярим кунга қолдирасиз. Кун давомида фарзандингизга чой ва қайнаган сув ўрнига фақат шу компотни бериб ичириб турасиз)

Шу ўринда болалар боғчасига тўхталмай илож йўқ. Катта ўғлим 2, 5 ёш ва болалар боғчасига июнь ойидан берган бўлсак то шу августгача боши касалликдан чиқмади. Камига кичик укасига хам юқтираверди ва қарабсизки уйимиз шифохона палатасидан ўзгаси эмас. Биз бу ердан даволайверамиз у тузалиб боғчага чиқиб яна   бурни оқиб қайтади. 

Боғчага бориб кузатсам ўғлим билан бир столда ўтирган болларнинг қолган 3таси(!) бурни оққан холда. Ям-яшил бўлиб қотиб қолганларинику айтмаса хам бўлади. Видеога хам олганман. Нима учун боғчанинг хамшираси болаларни текшириб қабул қилмайди ва касал болаларни олиб қолиб бошқаларга хам юқишига шароит яратади деган саволимизга эса  оналар ўзлари ташлаб кетишлари ва оналар шу дориларини хам ташлаб кетишларини айтишиб, "шу боғчани инфекцияларига болангиз ўрганяпти, хечқиси йўқ узоғи бир ойда ўрганиб кетади" деган ғалати жавоб олдик. Касал боласини боғчага ташлаб кетадиган шалоғи шалтоқ оналарни умуман тушунмадим. Уларни бошқача номлай хам олмайман! Қандай қилиб касал болани боғчага ташлаб кетиш мумкин? Нима учун бошқа болалар хам касал бўлиши керак? Буёқда бошимиз даволашдан чиқмайдию уларга эса фарзанди хаёти бир тийин. Боғча хамшираларига хам қойилмасман. Хозир умуман боғчага жўнатмаяпман. 3 ойлик уйдаги шифохона мухити етарли бўлди. 

 

Ана энди мақоланинг бошидаги фикрга асосли фактлар билан танишамиз:

Хеч ахамият берганмисиз, рекламадаги фалон таъмли дорини “состав”(таркиб)ига ахамият берсангиз ўзимизнинг эски ТИЙН нархидаги дорилар билан бир хил. Бироқ турфа таъм қўшимчаси хисобига ўша тийнлик нарсани биз ўн минглаб нархда оламиз.

Бу нарсага ўзим кўп гувох бўлдим, масалан иммунитетни  кўтарадиган “Экстракт эхинацеи пурпурной”  500-600 сўмликкина дорисини нари борса  1000 сўмга (масалан) олишингиз мумкину бироқ худди шундай таркибдаги  “Иммунал” дорисини эса 20 мингдан ошиқ нархга оласиз.

Бир хил таркиб!

Руслар тузган икки бир хил таркибдаю бироқ нархлари турфа бўлган дорилар  рўйхатига бир назар солинг а:

 

Белосалик (380руб) и Акридерм СК (40руб)
Бепантен (250руб) и Декспантенол (100руб)
Бетасерк(600руб) и Бетагистин (250руб)
Быструмгель (180руб) и Кетопрофен (60руб)
Вольтарен (300руб) и Диклофенак (40руб)
Гастрозол (120руб) и Омепразол (50руб)
Детралекс (580руб) и Венарус (300руб)
Дифлюкан (400руб) и Флуконазол (30руб)
Длянос (100руб) и Риностоп(30руб)
Зантак (280руб) и Ранитидин (30руб)
Зиртек (220руб) и Цетиринакс (80руб)
Зовиракс (240руб) и Ацикловир (40руб)
Иммунал (200руб) и Эхинацеи экстракт (50руб)
Имодиум (300руб) и Лоперамид (20 руб)
Йодомарин (220руб) и Калия йодид (100руб)
Кавинтон (580руб) и Винпоцетин(200руб)
Кларитин (180руб) и Лорагексал (60руб)
Клацид (600руб) и Кларитромицин (180руб)
Лазолван (320руб) и Амброксол (20руб)
Ламизил (400руб) и Тербинафин (100руб)
Лиотон-1000 (350руб) и Гепарин-акригель 1000 (120руб)
Ломилан (150руб) и Лорагексал (50руб)
Максидекс (120руб) и Дексаметазон (40руб)
Мезим(300руб) и Панкреатин (30руб)
Мидриацил (360руб) и Тропикамид (120руб)
Мирамистин (200руб) и Хлоргексидин (10руб)
Мовалис (410руб) и Мелоксикам (80руб)
Нейромультивит (250руб) и Пентовит (50руб)
Но-шпа (150руб) и Дротаверина гидрохлорид (30руб)
Нормодипин (620руб) и Амлодипин (40руб)
Нурофен (120руб) и Ибупрофен (10руб)
Омез (180руб) и Омепразол (50руб)
Панадол(50руб) и Парацетамол (5руб)
Панангин (140руб) и Аспаркам (10руб)
Пантогам (350руб) и Пантокальцин (230руб)
Ринонорм (50руб) и Риностоп (20руб)
Сумамед (450руб) и Азитромицин (90руб)
Трентал(200руб) и Пентоксифиллин (50руб)
Трихопол (90руб) и Метронидазол (10руб)
Троксевазин (220руб) и Троксерутин (110руб)
Ультоп (270руб) и Омепразол (50руб)
Фастум-гель (250руб) и Кетопрофен (70руб)
Финлепсин (280руб) и Карбамазепин (50руб)
Флюкостат (200руб) и Флуконазол (20руб)
Фурамаг (380руб) и Фурагин (40руб)
Хемомицин (300руб) и Азитромицин (100руб)
Энап (150руб) и Эналаприл (70руб)
Эрсефурил (400руб) и Фуразолидон (40руб).

 

Неччи баробар қиммат қаранг. Айнан шу   арзон аналог дориларни эса хамма дорихоналардан топа олмайсиз. Бора бора улар йўқ бўлиб кетмоқда негаки фармацефтика борасидаги бизнесменлар у дориларни заводданоқ катта таркибда сотиб олиб, унга яхши дизайнлик қути, қизиқ ном ва таркибига озгина шакарми, малина ё лимон хушбўйлантирувчи (ароматизатор) қўшишадию рекламада ажойиб “подача” қилинади. Қарабсизки оддий  100 сўмлик аспиринга 1000сўм кетказиб: ( таркибига  мевалар хушбўйлиги, қутисига зўр дизайн ва рекламага) тикиб,  10.000 сўмга сотишади.

Биз шунчаки ароматизатор, ТАЪМ ва ахлатга ташланадиган ҚУТИ ДИЗАЙНИГА 9000 сўм тўлаймиз, тушуняпсизми?

 

Аспирин хақида бекорга айтмадим.  Айнан шу дорини турфа турлари фалон пулга сотилади. Аспирин-упса, Аспирин-кардио , Тромбопол  ва хоказо. Ана энди дорихонадан “Ацетилсалициловая кислота” ни 100 сўмга (масалан) олингу мана шу  аспирин турлари таркиби билан солиштиринг! Хаммасида фақат шу “Ацетилсалициловая кислота”!!!   Қолган ёрдамчи фоизларда умуман фойдасиз бўлган қўшимча хушбўйлик, устига “оболочка” ёки ёрдамчи крахмал, кукуруз нимасидир ва хоказо. Аммо асосий таъсир кўрсатувчи дорини 75-95 фоизини ташкил этгани эса оддий “Ацетилсалициловая кислота”! Крахмал ёки дори устидаги ичакдан ялтиратиб қилинган  “оболочка” нима фойда бераркин?

 

ФАКТ:


ТРОМБОПОЛ® 

 

 Таблетки, покрытые кишечнорастворимой оболочкой розового цвета, круглые, двояковыпуклые.

 

1 таб.

ацетилсалициловая кислота

75 мг

Вспомогательные вещества: крахмал кукурузный, целлюлоза микрокристаллическая, карбоксиметилкрахмал натрия.

Ана энди дорихонага чиқиб “Ацетилсалициловая кислота” билан "Тромбопол" нархини бир солиштиринг.  Агар сизга бу дорини шифокор ёзиб берган бўлсаку ундан бу саволга жавобни талаб қилишингиз мумкин.

Вахоланки...

Кўп шифокорлар дори ёзиб беришаётганида столига ахамият берсангиз ўша дориларни реклама флаерлари ёки ўша фармацевтика фирмаси махсулотлари ручка ва хоказолари  турган бўлади.

Унутманг, кўп шифокорлар дорихона ва фармацевтик фирмалари билан оғзаки шартнома асосида ишлаб,  шифокорлар орқали соттирган дориларини фоизини шифокорга тўлашади.  Яна қизиғи шундоққина нариги бетда “УЗИ” бўлишига қарамай фалон сўмлик Тошкентни нариги четида бўлган  “УЗИ”си бўлган хусусий клиникага йўлланма беришади. Ўша УЗИдагилар хам турли фирма дориларини тавсия қилиб ёзиб бера бошлашди, вахоланки УЗИдагиларни дори тавсия қилишга хаққи йўқ! Лекин бизнес уларни хам бошқармоқда. 

Ёки бўлмасам  яқиндагина кардиология марказига борганимда анализ топшириш маркази бланкини тўлдириб ўша ерга жўнатди. Негадир ўзингни поликлиникангга чиқиб топшир демай қандай қилибдир ўша пуллик анализ топширадиган клиникани бланкларини ўзидан олиб тўлдириб юборгани қизиқ а? 

 

Яна факт:

 

Упсарин УПСА (Upsarin UPSA) 
Инструкция по применению, противопоказания, состав и цена, 3D-упаковка

Действующее вещество:

   Ацетилсалициловая кислота (Acetylsalicylic acid) (!)

Состав

Таблетки для приготовления шипучего напитка

1 табл.

активное вещество:

 

ацетилсалициловая кислота

500 мг

вспомогательные вещества: лимонная кислота безводная; натрия карбонат безводный; натрия гидрокарбонат; натрия цитрат безводный; аспартам; повидон; кросповидон; ароматизатор апельсиновый натуральный

 

 

Асосийси яна  ацетилсалициловая кислота! Ёрдамчи нарсалар эса фақат ёрдамчи ва у бу дорини сувда вишиллаб эритиш учун керак бўлган нарсалар холос. Вахоланки асосий 500мг бўлиб тургани Ацетилсалициловая кислота! 3Д упаковка! Мана нима учун асосий пулингиз кетади.

 

Мана яна факт:

 

Аспирин® Кардио (Aspirin® Cardio) 
 

Действующее вещество:

   Ацетилсалициловая кислота (Acetylsalicylic acid) (!)

Состав

Таблетки, покрытые оболочкой, растворимой в кишечнике

1 табл.

активное вещество:

 

ацетилсалициловая кислота

100 мг

 

300 мг

вспомогательные вещества: порошок целлюлозы — 10 или 30 мг; крахмал кукурузный — 10 или 30 мг

 

состав оболочки: сополимер метакриловой кислоты и этакрилата 1:1 (Эудрагит L30D) — 7,857 или 27, 709 мг; полисорбат 80 — 0,186 или 0,514 мг; натрия лаурилсульфат — 0,057 или 0,157 мг; тальк — 8,1 или 22,38 мг; триэтилцитрат — 0,8 или 2,24 мг

 

 

Тушуняпсизми? Асосий таъсир этувчи дори қолиб ёрдамчи ва умуман кераксиз ЁРДАМЧИ нарсалар ва 3Д қутисига пул тўлаймиз. Вахоланки хаммаси бир-ацетилсалициловая кислота!!!

Яна таққосланг:

  1. Экстрат Эхинацеи пурпурной

Действующее вещество, группа:

Эхинацеи пурпурной травы экстракт (Echinaceae purpurae herbae extract),

  1. Иммунал таблетки круглые, плоские с обеих сторон, светло-коричневого цвета, с вкраплениями.

Состав

1 таблетка содержит 80 мг высушенного сока, полученного из свежесобранной травы цветущей эхинацеи пурпурной; 
прочие ингредиенты: кремния диоксид коллоидный, лактозы моногидрат, магния стеарат, натрия сахарин, ванилин, отдушка вишневая на основе мальтодекстрина и гуммиарабика.

100 мл раствора содержит 80 мл сока, полученного из свежесобранной травы цветущей эхинацеи пурпурной (Echinacea purpurea L.);
прочие ингредиенты: 20 % этаноа, сорбитол;

 

Хўш... фильмдаги қахрамон гапидек медицина бу фармацевтика бизнеси олдида оёқларини очган фохишадек бўлиб қолмаяптими?

Россия твсида яқинда гапиришди  2015-2016 йил фармацевтика оламига кризис умуман таъсир этмаган қайтанига сотиш фоизи ошган.  Албатта! Ахир фармацевтика бизнеси найранглар устига қурилган оддий фирибгарлик бўлиб қолмоқда. Буни рекламалардан хам билса бўлади.

"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида хам шифокорлар ва дорихоналар аро  дорилар билан боғлиқ кўп шоуларни воқифи бўлдигу аммо мана 4 йил деганда биз хам анойи эмас ва керак бўлса дорихонама дорихона юриб бўлсада  3-4 баробар арзонларини топиб сотиб олиб тарқатяпмиз. 

Биласизми, доривор ўсимликлар қуритмасидан қўймасин экан. Абу Али Ибн Сино кўпгина гиёхлар давоси хақида ёзиб кетган. Умуман олганда аксарият дорихоналарда  юз минг сўмга олаётган дориларни атиги минг сўмлик қуритилган гиёхлар дамланмаси билан бирдек алиштириш мумкин. Шу сабаб бирор касаллик бўлганида биринчи навбатда доривор гиёхларга эътибор қаратишни тавсия этаман. Эринманг, дамлаш тиндириш ва хоказо албатта вақт олади, аммо чиқимингизни тежаб соғлиғингизни асрайди! Чунки дори бир дардингизга даво бўлса бошқа соғ аъзоингизга зарар!

Бир вақтлар шифхонада 2 йил ишлаб   бундай воқеаларни кўпини воқифи бўлганман . Бир неча касалликлар билан келган беморни “букет” дейишарди. Бир дори касалини даволаб бошқа соғ органини ишдан чиқарарди, натижада турли касалликлар билан келиб деярли хеч қайси дори қўллаб бўлмасди. Яна дорилар ёзиб яна бошқа органларини хам расво қилиб охир оқибат  одам умри  шифохонадан чиқмай қоларди.

 

Медицина нишонаси бўлган илонни  идишга эгилиб тургани бир вақтлар у захридан дори сифатида тушунлилган бўса бугунги кунда у чақишга ўтгандек. Пул ўлсин. Хамманиям яхши егиси, ичгиси ва кийингиси келар аммо нахотки бу бировни беморлиги ва ўлими эвазига бўлишигача рози бўлинса? Шифокорлар ўзларини умрбоқий ва ўлмас деб билармикан? Ё улар атестми нима бало... 

Хулласи,  Медицинани рости хам аста секинлик билан фармацевтика бизнеси бошқармоқда ва бу майли мени шахсий фикрим бўлақолсин. Вахоланки бунга асос сифатида бошимдан ўтганларию юқоридаги фактлар етарли бўлса керак. 

Қолган  хулоса ўзингиздан!

 

Юқоридаги фикрларга асосийси  унутманг, касаллик бошланишидаги холларда бу нарсалар мухимдир аммо тез ёрдамга мухтож ва жиддий касалликлар борасида албатта шифохона доирасидаги кўрсатмаларга риоя қилиниши шарт!

21-Авг-2016 15:08
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : медицина, фармацевтика
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Fyugo   (21-Авг-2016 16:55)
Bu daxshatli narsaku. Obbo yaramaslarey

2 armani2258   (21-Авг-2016 17:09)
xaqiqat bu tuppa tug'ri o'tgan yili mani buynim qotib qoldi issiq edi yoz paytlari edi vintilyatordan shamollaganmi ili notug'ri yotganmi umuman ikki tomongayam pastgayam burilmadi keyin nervapatologga bordim uzi yoq ekan yordamchisi 2 ta ukol yozib berdi olsayiz bir soatda ochiladi dedi ukolni oldim yotdim ikki soatdayaam ochilmadi yana qaytib bordim keyin nervapatologni uzi ekan manga dori ukol yoza boshladi nima bulganini aytkanimdan keyin chuntagimda 30-40 ming bor edi raxmat aytib chqidimda borib olaman dedim aptekaga kirdimda xisoblattim 197 ming buladi dedim pulim kamroq ekan keyinro kelarman dedimda retsepni olib chiqib kettim keyin Tog'amni xotini bir palklinikaga glavarach bulib ishlaydila ushanga tel qildim shunaqa shunaqa buldi mana shunaqa dorilarni yozib berdi mana shunaqa ukollarni yozib berdi dedim kup gapiraveradida hech qaysi sizga kerkamas mana bu mazni oling eski mazladan bu deb 3500 sum turadigan maz ayttila uni tabletkasi xam bor ekan 1000 sum turarkan tabletkani ichib mazni surting ikki martada ochiladi kurasiz dedila man borib oldimda mazni surttim bir martada ochildi uje faqat sal og'riq bor edi ikkinchi marta surtganimda hech narsa qolmadi xayron qoldim 197 ming qayerdayu 4500 turadigan eski dori bilan maz qayerda u mazni qutisi xuddi eski vazelinnikiga uxshaydi oddiy judayam tak chto Sardorni gapi tug'ri malades xaqiqatni opchiqibsiz

3 Сафия   (21-Авг-2016 17:28)
Топпа тори мавзуни кутарибсиз . Хози хамма бизнеси уйлидиган буп кетган. Борган духтиризи ёзберган дорисини уша ёниди аптекадан топас. Богча торисиди гапизам тори манам нечи марта уришиб кетим шунака онала билан богчапасига этсам пулини тулавомизку нимага опкомис диб уришишаркан. Виждонсиз пакат ишини уйлаб ойнани олдидан кетмидиган оналага бола увол. Болам касал буса умуман ювормиман караб тузатиб хужайнимам эталла бирови боласига юкмасин дорила киммат оберадиган бор оберомидиган бор бир хилла беш юз мин ойлига ишлиди диб. Афсуски гапларимиз тасир кимиди йуталсаям аксирсаям ташаб кетвуршади.

4 Шухрат   (21-Авг-2016 18:03)
Ғарб давлатларида масалан Европа ёки АҚШда даволовчи врач сизга дори ёзиб бераётганда албатта рецептга дорининг таьсир қилувчи моддасини ёзиб беради масалан Софосбувир кейин сиз шу дорини хар хил ишлаб чиқарувчилардан сотиб оласиз My Hep ёки Sovaldi атак икалласини ичидаги состави бир хил лекин My Hep Хиндистонники 240 доллар булса Sovaldi АҚШ да ишлаб чиқарилган 4000 доллардан ошиқрок даже ундан хам қиммат бу бошдан утган нарса билганим учун ёздим.Хуллас маркетинг, бозор иқтисодиётини мощщениклик билан аралаштириш керакмасу лекин инсон нафс олдида ожиз булиб қолиши унинг иймони йуқ ёки жудаям сустдир.Халол савдо қилиш керак хар сохада.Инсоф!!! Иймон!!! булмаса қийин фойдаси йуқ.
Источник: http://sayyod.com/news/medicina_farmacevtika_wlidagi_fokhisha_mi/2016-08-21-4174

5 Хамидулла   (21-Авг-2016 19:00)
фикрингизга тулик кушиламан бу холат менда хам булган Янгийулдаги клиникалардахам худди шу холат

6 wurausmanova   (21-Авг-2016 20:02)
Aynan kundalik dolzarb Mavzu!Barakalla Sayod eng kerakli mavzularni kutarganingiz uchun!

7 Saisha   (21-Авг-2016 22:44)
Judayam toppa togri mavzuni kotaribsiz.

8 Umid   (22-Авг-2016 02:10)
Sardor aka qoyil xaqiqati yozibsiz. U man bir narsaga tuwunmayapan bularni ustidan tekwirib yo bowqarib tartibga soladigon mard odam topilmasa naxotki....

9 makhmood   (22-Авг-2016 08:14)
Рости мавзунгизни охиригача ўқишга ўзимда куч топа олмадим...кўзим жиққа ёш...негаки ўғлимнинг қиш фаслида иситмаланганлиги ўзимнинг ҳам неча бор томоғим ангинам шишиб қонталаш бўлиб қолганларим барисин эсимга тушиб кетди...Танлаган мавзуингизга гап йўқ тил ожиз....айни муддаодаги мавзуни танлабсиз))))Барака топинг

10 Ikrom   (22-Авг-2016 08:38)
Бу олдиндан бор нарса! Хар доим бирон бир дори олишдан олдин интернетга кириб бирон бир дорини аналогларини караб куриб кегин нархини солиштириб олиш кере.

11 muussii   (22-Авг-2016 08:58)
kasal bo'lib dorixonaga kirsangiz, 100 000 so'm xech narsa emas. xalol yo'l bilan 100 000 so'm topish uchun inson tinmay ishlashi kerak. Xammamizga insof bersin

12 shaxnozak   (22-Авг-2016 11:14)
Xa tovbaaaa.

13 magnus   (23-Авг-2016 10:55)
faqat shu ozilaga tori kegan kommentariyalani chiqarasla
Ответ: Изох колдириш тартиб коидаларига риоя килган холда изох колдириш керак шунинг учун! 

Изохлар модератори Bek8111

14 oybek   (23-Авг-2016 11:27)
yaxshi mavzu buni TV GAYAM obchiqish kere

15 Sevara   (24-Авг-2016 09:58)
Ortogim aptekada iwliydi u etberganiyidi paliklinikala bn dogovor tuzamiz agar plani qibersa padarkala beramiz dazmol tefal diganlaride hic kimga iwonc yoq hozi yana paliklinikaga ciqmasez jahlam qip qoyiwadi ozilaca mensimisla dip mensimislamas prosta iwomiman diyman hozi wunaqa bop qoldi ozi

16 Абдужалил   (24-Авг-2016 18:34)
Шахсан мани бувим Тромпобол дан бошкасини ичмийдилар, нима энди арзонини олиб бериб ичиришим керакми, чунки керакли дориларини ман сотиб олиб бераман.
кейин кечирасизу Эрсефурил бошка дори, фуразолидон бошка таркиб, узимда ичиб синаб курганлигим учун биламан. Манимча духтир езган дорини интернетдан олинган информация асосида алмаштириш тугри деб хисобламайман. хар холда инсон соглиги учун духтир жавобгар булиб колаверади.

17 Doc   (25-Авг-2016 13:24)
Бу система буйича хозирги кунда Республикамизда яхшигина текширув бошланган, хаммаси изига тушиб кетади деган умиддаман.

18 Dilya Mahmudova   (25-Авг-2016 19:11)
siz yozgan retseptni bolaga nechanchi oydan ichirish mumkin?

19 Дон Корлеоне   (25-Авг-2016 19:13)
Жуда долзарб мавзу. Муаллифга катта рахмат. Бор хакикатни ёзибди. Яна битта кушимча. Юунусобод томондаги касалхоналарнинг деярли барчаси (7-чи касалхона (олдинги 17), 5-болалар касалхонаси, СамПи, Пренетал марказ) шифокорлари кон анализини олиш учун "Эски ош маркази" рупарасидаги "Витрус" клиникасига жунатишар эди. Энди Юнусобод бозоридан утганда янги очилган Диагностик марказга жунатишга утволишган. Нима эмишки, у "витрус"дан кура яхши аниклаб берар экан. Узим гувох булган вокеа.
Сабаби оддий, юкорида номлари тилга олинган касалхоналар шифокорлари ушбу клиникалардан уз "долясини" олиб туради. Чунки шифокорлар айнан уша клиниканинг йулланмасини кулизга тутказади. Унда эса шифокорнинг исм-фамилияси ёзилган, тагига имзо чекилган. Хуллас хамма шифокор "сокка" килиш билан овора. одамларнинг соглиги иккинчи даражали. Аслида эса одам касал булмаса уша шифокорларнинг хеч кимга кераги хам булмасди. Афсус.

20 Dilya Mahmudova   (25-Авг-2016 19:34)
"bo'rondan avvalgi sokinlik" maqolasi bekorgamasakandeee qoyiiil

21 Baxrom   (01-Сен-2016 14:00)
Assalomu aleykum sayyod.com sayti mualliflari. Lekin haqiatdanam zor mavzuni olib chiqibsla. Mani 2 ta farzandim bor bittasi 2 yoshdan oshgan ikkinchisi 4 oylik. Lekin judayam kop kasal bogan ayniqsa chaqaloli payt hozir kottasi kasal bosa kichkinasiga yuqadi. Aptekadan dorila ayniqsa kichkinalaniki qimmat keyin kopincha yoq boladi. Toshmidigi hamma aptekani aylanib chiqdim erinmi narxla umuman xar xil. Kotta farzandimmi bog'chaga berdik tuppa tuzu bola burni oqib qaytib keldi keyin srazu davolatib 1 haftadan keyin soppa sog' yana chiqdi yana yotal burun oqishi. Keyin yaxshi davolamagansla diyishdi keyin banisada yotib tuzalib kapinitsa olib davolandi. Shundayam bomadi oxiri ozim borib tushunmadim sila qarislami bollaga kasal bolib qaytvotti disam yoq bizada yaxshi bolezga bog'cha yoqmagandur balki dib javob berdi zavedushiy. Lekin haqiqatdan ham kop bogchada bogchadigi hamshirala tekshirib qabul qilib olishmidi. Agar shunaqa yol tutishganda bolla soppa sog borib kelib yurgan bolardi.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 24
Мехмонлар: 24
Рўйхатдагилардан: 0