Давоми: "Йўқолган аёл қиссаси" Muhlis Minbari
Давоми:

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

(мактуб тахрирсиз,борича чоп қилинмоқда)

 

...........Эрим уйга олиб кетгандан кейин кайнонам кундошими уйида яшаши бошлади,.энди эрталабми кечасими фарки йук эди, хохлаган пайти телефон киларди, нечи марта номер алиштирдим, бир кун кечаси уйда узим эдим, эшик такиллади, ташкарида эрими 2-хотини кулида боласи бн турибди, эшикни очдим, аел уйга кириб келиб, кани адамиз болам ичикиб касал буп колди деб, хоналарни кидириб чикди, бунака холатлар жанжаллар тез тез буларди, мани иссик совук кивосан, эрим боласидан совуб кетди деб туполон киларди, ишхонамгача бориб туполон килди, асабим томом булди, эримга болайизи опкелинг, ойижон хам кесинла уйга дедим. ......
 

(Мактубнинг биринчи қисми учун манбаа)

 

ДАВОМИ:

 

  Эрим ман унга бирга яшиман деб ваъда бермаганман, оглим учун нима керак буса кибервоман деди. Жанжалларни охири куринмасди, иссик совук кивосан деб хар куни туполон,  кайнонам фолбинда фол очиргани фолда мани чиквотганими айтиб чарчади. Кейин хеч кимга индамасдан, судга ариза бердим эрим ариза берганими билиб, уйга келиб ажрашиш ниятини амалга ошираман, когозда эмас хаетда ажрашамиз деди.      

    Иккаламиз урушдик эримдан биринчи марта калтак едим, эрим шунчалик вахший эдики, тасвирлаб беромиман, хаетим издан чиккандек эди. Бир хафталарда аризами кайтиб олдим. Кайнонам уйга келди, у аел энди кайнонами куриш учун келадиган булди, эрим кургиз кеса кучада куришинг, узиз боринг деса давленияси ошиб кетиб, касал буп коларди. Эрими угли негадир гапирмаяпганди, бунга хам ман айбдор эканман, болага иссик совук килиб, гапиртирмаяпсан дейишга утди. Асабий зурикишлардан, доимий сикилишлардан касал булиб рухий касалликлар больницасида 1 ой етдим. Эрим больницадан чиксам, чет элга обораман дам олиб келасан деди. Больницадан чикадиган куним адам бн укам келди, эрталаб Хужайним хам шутда эди. Овсиним нарсаларими йигищтирвотганди. Каридорда шовкин булди, адами овозини эшитиб чикдик. Адам кизимни бошка хурлатмиман, уйга опкетаман, бу егига пешонасида бори булади деди. Эрим алохида яшимиз, хозирча уками уйида туриб турамиз деди. Адам йук оилангни, болани опкелиб яша, кизимни тинч куй деди. Эрим кайнотами чакирди, эрим, кайнотам, адам ниманидир гаплашди. Кейин ман адам бн уйга кетадиган булдим, шу куни ота онам ман учун кайгурганидан хурсанд булдим. 


   Эрим хар куни келарди, ойим охирги келишида уйга киргизмади. Эримга караб туриб ичим хам огрирди. Кейин негадир кеми куйди, ман такдирга тан берди, энди ажрашсак керак деб уйладим. Лекин эримдан ажрашиш узимга хам кийин экан. Нима буса хам оиласи бн бахтли бусин дедим. Кишни охирги кунлари эди, ховлида кимдир юргандек булди, чиксам эрим экан, куркиб кетдим бир ахволда эди. Олдига борсам багрига босиб, сансиз жинни буп коламан, мани телба кима деди. Узим хам йигладим, кийимлари кир, сокол сочи усиб кетганди. Уйга кирмади, ойим чикиб булди энди хамма нарсани охири бор, бошка кеманг деди. Адам тезда кудасига телефон килди. Уйга киринг деб, ичкарига опкирди, кайнотам, укаси, амакимиз етиб келди.  18 кундан бери катдалигини суради. Эрим 15суткага камалганини милицияхонада бупти, Кейин билсам 2- хотини уйга кеган экан, туполон килиб, хотинни урибди, хотини милицияга берибди. Хотини ман бн яшасанг аризами кайтволаман деган, эрим йук дебди. У аел эримни фирмаси хакида нима билса, милицияларга айтган эрим милицияларни олдида у аели яна урган, кейин 15 суткага камашибди эрими. Кайнотам таниш билишларини ишга солди, эрими фирмасида текшириш бошланди, лекин хеч ким аралашолмади, эримга жуда катта штраф куйилди, у пуллар туланмаса камаларди, судга уша аел гувохлик бериши кк эди, кайнотам боласи учун кечиришини сурабди, у аел уй оберса, ман бн бирга яшаса гувохлик бермиман дебди. Эрим уни шартларига кунмади. Судда у аел гувохлик берди. Суд эримга жуда катта штраф ва рахбарлик лавозимида ишламаслик хукмини укиди. Кайнотам эрими карзларини тулади.

 

Сал вактдан кейин 2- фирмада текшириш бошланди, укаси келиб уйга ака кенойим бн тезда чикиб кетасиз, энди ердам беромимиз, ишлар тинчигунча четда буп туринг, бу аел куймиди энди сизи деди. Эрим уйимизга бориб адамдан бирга кетишимизи суради. Адам рози булдила, биз четга кетдик 5ой. Москвада яшадик факат уйдагилар бн гаплашдик, шу ой хаетимдаги бахтли кунларим булди, кайнотам 2 марта келиб кетди, ишлари тинчиганини этди, хохласанглар кузда уйга кайтасила деди, эрим анча узига келди. Руза ойи эди, укаси телефон килиб, онаси касалигини, тез етиб келишимизи этди, Тошкентга келиб тугри больницага бордик, кайнонам инфарк булган екан, зурга гапирарди, негадир бизни куриб, кечирим суради, бошка гапирмади, эрим бир огиз хам гапирмади, ойижон булса факат йиглади. Кайнонам тузалиб чикди, негадир мани бошим тез тез огридиган булди, эрим докторга бориб ке мани бугун чойхонам бор кечрок келаман деди.

Ишга кирмокчи эдим, шу бн овора булиб, кечрок докторга кирдим, врач текшириб куриб УЗИга езиб берди, у ерда врачни гапларига кулокларимга ишонмадим, врач 8-10 хафталик хомилайиз бор деди. Хурсандлигимдан врачи кучоклаб йигладим. Тезрок уйга боргим эримга этиб улани хурсанд кимокчидим. У врачга ишонми aкушер гинекология больницасига бордим, уерда хомиладорлигими 100% тасдиклашди, уйга куш булиб учиб келдим, хаяжонда эдим, кайнонам санаторияда эди, эримга телефон килдим кечро бораман, ухлувур деди, узимча эрими хурсанд килиш учун дастурхон тузадим, яхши курган овкатини килдим, кувончим ичимга сигмаяпганди, уйга телефон кисам, адам олди телни, ойим ифторликка кетган экан, адамдан уялдим эрими кутдим, соат 11 ларда телефон килдим омади, хавотирланиб яна телефон килдим, смс ездим, узи телефон кип колди, ало десам жуда таниш аелни овози бу уша аел эди, сани деб боласини куромасинми, хотини бн утиромасинми, тинч куй бир кун буса хам деди. Узр деб телефони куймокчи эдим, эрим ваннада безовта кима умуман, узинг удалаб туголмисан, тугиб берганларга тинчлик бермисан, отасини юзидан утолмаяпти, сан бн ажрашса отасини ок килишидан куркиб, мажбур яшавоти деди, энди бу гаплар ошикча эди. Телефонни куйдим, юрагим музлаб колди, хаетимда яна елгон, алдов бошланганди, уша аелни деб нималар бумади, ахир фирмалари епилди, укасига карам булиб колди. Юрагим сиқилиб уйга телефон килдим, йиглагандим, ойим йиглаганимни билиб эринг бн урушма, шунча йилдан бери сан бн яшаб утирибди деди, бу гап жуда огирлик килди, хайрли тун деб телефони учирдим. 

     Эрим соат 1 дан утганда келди, уртоларим бн коп кетдим деди, индамадим нима этмокчидин деди, дастурхони куриб мехмон келдими деди, йук дедим гаплашишни хохлами, ичкарига кириб кетдим, хомиладорлигими этмадим, бошим огривоти деб етдим, эртага докторга узим обораман деди. Эрталаб зарур ишим борлигини этиб докторга бормадим, шу куни кечкурун огли хакида гапирсам, илтимос эслатма уша кунларни, углим ота деса узи бир кун келади деди. Эрим жуда хотиржам гапирди, иккиюзламачилиги огир ботди, уялми алдавотганди. Юрагимда тушиниб булмас галаен кутарилди. Хомиладорлигими хеч кимга этмиман дедим. Эрим бу мавзуда бошка гапирма деди. Иш бн кетвоман, кечрок келаман деган куни нотаниш номердан смс келди "эрим факат шу уйда бахтли боласи хотини бн, якинда яна фарзандли буламиз, сан бир умр туголмисан, палончи акам тугишини хохламиди хам, сан эрими онасига чурисан, онаси учун яшиди, сан бн кисир сигирсан" деган смс келди, кейин ватсапимга смс келди, яна уша номердан расмлар келди, эрим кулида угли бн утирибди, у аел узини хам расмини жунатганди, хакикатда хомиладор эди. Эрими келишини кутдим, кечаси кириб келди, кеч келдиз тинчликми десам ишим купайиб кетди деди ва етиб ухлади. Уша куни билдимки энди эрими хаетида ошикчаман, деган карорга келдим. Эрталаб маззам булмади, эрим докторга обораман деб туриб олди, хаммаси сохта эди. Шу куни эримга умримда биринчи марта карши чикдим. Индами чикиб кетиб, смс езди, кулимда пулим йуклиги учун ишламаганим учун санам манга карши гапирвосан, сандан кутмагандим хеч качон деб смс езворибди. Кечга якин яна уша аелдан смс келди, расмлар жунатганди канакадир паркда утирганди.

Эрим кечрок телефон килди, бугун манти кил кечга деди, хоп дедим, кушними кизини чакирдим ердамга, кайнонам уйда эди, хамма екни йигиштириб, тозаладим.  эрими хамма киймларини кайтадан дазмол килдим, овкат бошлаганимда пиези хидига маззам бумади,  кайнонам тинчликми деди, хеч нарса демадим, кундан кунга маззам бумаяпганди. Уйда ортик кололмасдим, ман кетсам эрим 2- оиласини опкелиб яшиди деб уйладим, кетишга карор килдим. Уша кеча эримдан бугунги ишим учун узр сурадим. Эрталаб докторга бораман, узим дедим хоп деди. Эрталаб мани поликлиникани олдига ташаб, узи укасини Олдига кетди, ман поликлиникага кирми уйга кайтиб бордим, кайнонамга нарсам коп кетибди дедим, зарур нарсаларими, паспортими пул олиб.

 

Уйдан чикиб кетдим, телефоними уйда колдирдим, хеч кимга хатто энг якин дугонамга хам этмадим, бир курсдош дугонам буларди, шуни уйига бордим, хамма нарсани этдим факат. Хомиладорлигими гапирмадим, эри кореяда ишларкан, уйида бемалол туришими этди. Оилайизга айтиб куйилик деди, йук билса, келиб опкетади, яна уша хаетда яшашимга тугри келади дедим. У рози булди, хеч кимга этмасликка хозир шу дугонами уйидаман, бошка иложим хам йук, кундан кунга хомилам сезилвоти,  дугонам 3-4 суради охири мажбур этдим, факат уйга кайтолмиман шу болами эсон омон тугволиш, эрими энди уз хаети бор дедим. Шу кунларда юрагим жуда безовта, бу ишим хатоми тогрими билмадим, лекин энди узим ва болам учун яшамокчиман, ота онам вактлар утиб кечирар, фарзандим тугри тушунар, лекин ёлгонларни ичига кайтмокчи эмасман. Худойими берган иноятига ношукурликми  килаетган ишим билмадим, йиллар давомида интизор кутган болами хаммадан яширвоман, эримга булган ишончим деярли колмади, эрим хакикатда отасини мажбурлагани учун яшаб келдимикин деб уйлиман. Ота онамдан якинларимдан кечирим суриман, эрим уша аел бн бахтли булсин, фарзандларини багрига олиб яшасин, икки аелни уртасида сарсон булмасин.


 

Sayyod:  У аёл сизларга барибир тинчлик бермайди  . Иккинчи боласига хомиладор экан. Сизни хомилангизни билган тақдирда хам эрингиз у оиласидан кеча олмайди. У аёл кечтиртирмайдиям. 

Янги хаётни бошлаш учун шу мактубингизданоқ етарли потенциал сиздан сезилади.  Ишли бўлишга маълумотингиз хам бор экан, битган мактубингиздаги хамма тутган йўлингизни тўғри деб хисобладим.  Фикрларингиз хам адекват.

 

Қанча одамлар бир ўзи бола катта қиляпти, хечқиси йўқ. Эртага фарзандингиз тўполон остида психикаси бузулиб яшаганидан кўра тинчгина отасиз ўсгани маъқул. Халиги аёлдан хамма нарса кутса бўлади, хомиладорлигингизни билса балки зиён етказишдан хам тап тортмайдиганга ўхшайди.

Фарзандингиз барибир у оилада соғ ўсмайди. Ўша аёл ва қайнонангиз (балки) болангизга  ё жисман зиён етказади ё энг яхши натижани олсак хам рухан босим остида катта бўлади.

Сизга эса соғлом келажак мухим.

Одамлар иккта боласи билан хам қайта турмушга чиқиб нормал хаёт қуряпти.  Сизга фарзанд нима учун керак, шуни хис этинг. Қайнонангиз, кундошингиз ва эрингизга фарзанд кўра олишингизни исботлаш учунми ё ўзингиз она бўлишни истаганингиз учунми?

 

Кетибсиз, тўғри қилибсиз. Қайтманг бошқа. Ўзларини ғалати турмуш тарзи билан бир бирини гўштини еб лойиғини яшаб ўтаверишсин. Сиз бошқа, хаётингиз хам. Кундошингиз қайнонангизга ўзиям роса мос экан.  Хали бир-бирини додини беради) алам олиш учун шунчаки тилсиз-жағсиз сиз бор эдингиз энди зерикканидан бир-бирини устидан ўша иссиқ-совуғиниям сочади, устиданам ёзади бир-бирига расмлариниям жўнатиб ўтиради. Бири жинни хонадан бошқаси қамоқхонадан(ё қарилар пансионатидан) хат йўллаб хам)

 

У хаётдаги салбий аурадан кечинг, эсламанг хам. Эрингиз ва қайнонангиздан   рози бўлиб яшанг. Бунга асос бор- Фарзандингиз. Отасини сўраса, у космонавт эди, икки сайёрадан қай бирига қўнишни билмай портлаб кетган танлагунича денг)) Сен эса уни хатосини қайтармай ўсгин деб а?) Хазил албатта.

 

Болангиз у оиладагилар  каби эмас, сиз каби ўсиши  сизга боғлиқ. У мухитда фарзандингизга истаганингиздек тарбия бера олишингизгаям шубхаланаман.

 Ўзингизни оилангизга эса хабар беринг. Ота-онани хавотирда тутманг, уларга бундан оғири йўқ. Алохида ижарада яшанг ва улар бунда кўмаклашиб хабар олиб туришсину, эрингизга билдиришмасин. Иложи бўлса онангиз биланми чет-элга ёки бошқа вилоятга бирон йилга кетинг.  Фарзандни дунёга келтириб сал катта қилгач қайтганингизда, вақт ўтиб бўлган ва у оила ўзини ахлатига ўзи аралашиб сизни унутган бўлар.

 

Бу мени шахсий фикрим эди. Одамлар изохда берган маслахатларига хам кўз югуртиринг ва...тўғри қарор қабул қилинг. Вахоланки мактуб сўнггида адекват хулоса қилганингиз тушунарли. Бахт сизга, эсон-омон қутулиб олинг. Бахтли соғлом келажак сизни кутмоқда, бунга ишонаман ва чин юракдан сизга шуни тилайман.


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.    
 

19-Окт-2014 04:30
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 dilnoza   (19-Окт-2014 05:25)
eson omon qutilib bagringizga bosin har tomonlama sog'lom farzand ato etsin. man Sardor akani fikrlariga qoshilaman. Allohim omadizni bersin usha oiladigi xafdan bartaraf qilsin. Ilohim taqdirizda qolgani yaxshilik bolsin.

2 sayyod.fan   (19-Окт-2014 05:29)
sayyodni fikriga qowilaman.
òzizzi asren shundogam juda köp stress boshizdan kechiribsiz. maza qib yashen buyogiga sizam insonsiz smile siqilmem yetadi shuncha siqilish. buyog'i svaboda!))) omad

3 MAFTUNA   (19-Окт-2014 05:39)
ALLOH BUYUK HAMMANI QILMISHIGA YARASHA JAZOSI BOR SIZ HICH QACHON TUSHKUNLIKGA TUSHMANG SIZNI ENDI FARZANDINGIZ BOLADI INSHAALLOH TABRIKLIMAN

4 bek0713   (19-Окт-2014 07:26)
Eng muhimi sizga farzandingiz sog'ligi va kelajagi. Bugundan yangi hayotdasiz,o'tmish bu kechagi kun,o'tmishdan xulosa chiqarib kelajakda qoqilmang.Eringiz oilasi asli qoni buzuk ekan qaynotayizni ham ikkinchi xotini bor ekan.O'g'li ham shu yo'lni tanlabdi.

5 Gulnoza   (19-Окт-2014 07:41)
manam fikringizga qo'shilaman Sayyod.com. sizga esa sabr va bardosh tilayman. judaham bardoshli ayol ekansiz!!!!

6 dilya   (19-Окт-2014 08:00)
rostdan ham yozganlari haqiqatmi uqib juda tasirlandim rahmim keldi. ketib tugri qibsiz.lekin ota onangizga tinchligizi habarlab quying ular sizdan havotirdadir.hayot hali oldinda hammasi yahshi buladi.

7 Азиз   (19-Окт-2014 08:43)
Энг куркинчлиси ман учун, болани яширганиз учун, бошка жойдан орттиргансан деган номни олмасайиз яхши буларди

8 Ойбек   (19-Окт-2014 09:12)
Бошиззи тик кўтариб яшен кўчада қомисиз бекиниб юрмен ота онаиззи ёнига боринг сизга хеч ким улардек ғамхўрлик қиломиди

9 NOZI   (19-Окт-2014 09:36)
жудаям тугри карор! ота онангизга согман деб хабар берингу лекин уларгаям кайдалигингизни айтмаганингиз маъкул. отангиз дустини, яъни кайнотангизни юзидан утолмай, онангиз эрингиз билан тинч яшайсиз деб уларга сиз хакингизда айтиб куйиши мумкин. сизга эса хеч булмаса, фарзандли булгунингизча тинчлик керак. ундан кейин ку 2баробар. иложи булса сал имиджингизни узгартиринг, узокданми биронта одам поликлиника врачларга борганингизда таниб колмасин. Оллох панохида асрасин сизни!

10 NOZI   (19-Окт-2014 09:41)
Болангизни бировдан деб шубха килишларидан асло куркманг, хозир днк-тест ёрдамида оталикни бемалол аниклаб олиш мумкин. лекин Оллох шунака чеварки, хеч канака тестсизам болангизни ёки отасига ёки кайнонангизга ухшатиб куяди

11 NumberOne   (19-Окт-2014 10:23)
Bu saytga anchadan beri a'zo bo'samam koment qoldirmasdim sizi hayotiz koment qoldirishimga majbur qildi. Sayyod etganlaride havosi toza biror viloyatga ketin o'shatta tinchkina yashab eson oman farzandizni dunyoga keltirib olin. So'ng sudga chiroyli qilib ajrashish arizasini topshirin va farzandingiz haqqini talab qilib olin qachongacha ijarada qiynalib yoki ota onangizga yuk bo'lib yurasiz bu sizi aniqrog'i bo'lajak farzandingizni haqqi xich ham uyalmen eringiz to'polon qilib kesa qo'rqmen eshikni ochmasdan 02 ga ''102'' ga tel qivorin bo'ldi bu mani shaxsiy fikrim.

12 abdurashidtojimatov   (19-Окт-2014 11:09)
Har safar hamma ajrashishni maslahat bersa rasvo bo'lsayam bir oila buzilayotganiga g'ashim chiqardi. Siz u uydan ketdim deganizda ko'nlim hotirjam bo'ldi. Opaxon, oilangizdagilarga habar berishizi so'rardim. Ularni holini tasavvur qilyapman hozir. Boshqa viloyatga biror yilga (balki butunlayga) ketish fikrini man ham maqullayman. Sizdek irodalik, sabrlik insonlar borligi... buni so'z bilan tushuntirib berolmayman. Chunki atrofni neadekvat insonlar shu darajada qamrab oldiki, sizdaylar borligi odamni qandaydir hursand qiladi. Sizga baxt, oilaviy totuvlik tilab qolaman.

13 Java25   (19-Окт-2014 11:33)
Uydan ketib eng to'gri ishni qilgansiz. Buyogiga tugilajak farzandizni oylang. Otmishdagi hamma qora kunlarni unitib, hayotizni yangi sahifadan boshlang! Sizga omad tiliman!!!

14 takeshimangada   (19-Окт-2014 12:23)
SAYYODni fikriga qo'shilaman. Endi faqat farzandingiz va o'zingiz uchun yashang. Eringizni endi o'zga oilasi farzandi bor. U bilan hamma aloqalaringizni uzing, Yana azoblanishni istamasangiz albatta. Sizga baxt, sog'lom kelajak, tinch va totuv farovon hayot tilab qolaman. Hayotullo TM

15 Bek   (19-Окт-2014 12:35)
Siz tugri qaror qilgansiz deb uylayman va Sardor aytganlaridek farzandiz tugilgunicha boshqa viloyatga turganingiz ma'qulroq , keyinchalik hammasi iziga tushadi

16 zaya   (19-Окт-2014 12:53)
Tugri yulni tanlabsiz. Endi uzingizni ham farzandigizni asrab avaylang))) Hali hayotingiz oldinda) Alloh madadkor! Sizni uzi panohida asrasin))) eson-omon qutilib oling

17 Hoji aka   (19-Окт-2014 15:04)
Omad! Hammaga!

18 QASOS HUKMI   (19-Окт-2014 15:30)
КЕТИБ ТУГРИ ИШ КИЛГАНСИЗ ЛЕКИН ХОМИЛА ХАКИДА ЕТИШИНГИЗ КЕРАК ЕДИ ДБ УЙЛИМАН ЧУНКИ СИЗНИ ШУ КУНГАЧА ТАХКИРЛАБ КЕЛГАНЛАРГА СИЗ ХАМ ОНА БУЛАОЛИШИНГИЗНИ ИСБОТЛАГАН БУЛАРДИНГИЗ . БАЛКИ ЕРИНГИЗ ХАМ СИЗГА КИЛГАН КИЛМИШЛАРИ УЧУН САБР БИЛАН СИЗНИНГ ДАРДИНГИЗГА ШЕРИК БУЛМАГАНИ УЧУН 2 БАРАВАР ВИЖДОН АЗОБИДА КИЙНАЛГАН БУЛАРДИ. ЛЕКИН ОЛДИНГА КАРАБ ИНТИЛИНГ УТГАН КУН УТМИШ СИЗ ЕРТАНИ УЙЛАБ ЯШАНГ.

19 brilliantka   (19-Окт-2014 15:50)
vaaav zor bo'pti tabrikliman umri bn bergan bo'sin iloyim, eson omon bag'rizga bosvolin. uyan ketganiz zor bo'pti buyog'iga sizga OMAAAD))) Sayyod niyam fikrlariga manam qo'shilamaaan))))

20 gaybullomar   (19-Окт-2014 17:02)
Азизим тугириси укиб кузим ешланди эсан омон кутилиб олинг уларни оллохга куйиб беринг хаммани уз жазоси бор уйланман сиз хали жажи кичкинтойга кераксиз сизга кучли булишингизни суриман

21 Mirkomil   (19-Окт-2014 17:13)
To'g'risi ota-onaga aytmaslikni maqullamiman. Men o'g'il bolaman uydan 3 kunga indamasdan ketvorganimda uydegilarni axvoli vafshe yomon bo'lib qolgan xozir shu esimga tushib sizi ota-onezi axvolini tasavvur qilyapman.... Uyizga bormeng onezi chaqirib yaxshilab bor gapni xammasini tushuntiring albatta  dugonezi uyida ko'rishmeng uzoqroq joyda ko'rishing shunda kuyov bolaga aytib qo'ymedi menimcha.... Keyin kundoshizdan kelgan rasm smslarni xammasini saqlab qo'ying bir kuni kerak bo'ladi... To'g'risi erizga qoyil qomadim qamatgan xamma narsasidan maxrum qigan xotin bilan yana yashayatgan bo'lsa u odamni nima deyish mumkin bilmadim endi... Xullas yangi xayot sari olg'a deyman xammasini boshidan boshleng ijaraga biror uyga chiqishni maslaxat beraman

22 2014   (19-Окт-2014 18:12)
Eson omon qulizga oling Opajon.Robbim Sabrlilarni yaxshi kuradi shukronalar ayting   Eson omon bagrizga oling Umri uzoq solix farzand shux shodon bulib sizzi quvontirib yursin Uzizdi extiyot qiling.

23 Royal   (19-Окт-2014 19:24)
Hudo bergan aqlni , miyasini qizdirmasdan yahshilab oylab fikr yurgizib hal etishi kerak.....ER ketti endi, kesa muomilasini qiladi....kemasa ozi biladi....bola soglom sharoitda osishi kerak...shu hozir Onani eng kotta javobgarligi....boyida bolib ozi unga javobgarlikni boyniga qoyibdiki.....

24 Azamat   (19-Окт-2014 19:40)
Aslida hamma narsaga ta'sirlanadigan odam emasman, lekin shu voqeaning davomini rosa kutdim. Menimcha hali yoshsiz, ishoning siz uchun eng muhim narsani Olloh sizga berdi, bu farzand. Uni o'ylang. Bolaning to'paloni sho'xlik va injiqliklari sizni qutqaradi, chalg'itadi. Balki, siz sabr-bardoshingiz va bir pulga qimmat er hamda qaynonaga sadoqatingiz tufayli Olloh sizni taqdirlagandir. Dugonangiznikida qo'nim topganingiz yaxshi, biroq, kundan-kunga sizga ko'mak kerak bo'ladi. Shuning uchun onangizni oldiga boring va ularni ham hushxabardan voqif qiling. Eringizni boshqa o'ylamang, u sizni to'yingizni boshidagina sevgan, undan keyin esa siz ishonchingiz va sadoqatingizga tufladi. Voz kechishning vaqti keldi. Qo'lingizda ma'lumotingiz bor ekan, bitta farzandni oyoqqa turg'azib olarsiz. Eringizdan xattoki aliment ham talab qilmang. Shunchaki, uni o'z osmonida  singan qanotlari bilan uchishga qo'yib bering, uni unuting. Yomonlik ham tilamang. Ko'rasiz, qaergacha uchaolarkin. Sizga esa Ollohdan sabr va baxt tilayman!

25 Flagman   (19-Окт-2014 21:14)
Sardor oka hamma gapni yozib qo'yiptila. Shuning uchun bu insonni hurmat qilaman va gaplariga 100% qo'shilaman.
Sardor okaga Taklif: Kelajakda deputatlikga nomzod qo'yganingizda ovoz berardim.Balki Partiya tuzarmiz!.

26 Nozimahon   (19-Окт-2014 22:09)
Homilador bolganizzi o'zi Ollohdan mukofot shuncha sabr  qilganizga,,eng katta tuhfa sabrga berilarkan deb eshitudim, hali ham bilib bumidi, ja qattiq yomon kurib yubormen erizzi, uni ham qanaqa vaziyatga tushganini hech kim bilmidi

27 Ozoda   (19-Окт-2014 22:39)
Vaqtida ketibsiz, farzandizdan ko'ring  barcha  yaxshiliklarni  lekin  ota onezga  xabar  bering, ular hammasidan  xabar topishga haqlilar. Nurli  kelajak  sari  intiling, orqaga boshqa  nazar solmang.

28 medical_girl   (20-Окт-2014 01:04)
voyy opajon sz uchun judayam xursan boldim... BAXTIZ TO'KIS BO'LSIN iloyim

29 ledy   (20-Окт-2014 02:22)
укиб музлаб кетдим. менимча тугса эри шу аёлни танлайди.

30 Zulfiya_A   (20-Окт-2014 03:49)
товба килдим,турмуш уртогизга хайрон коб кетдим...Аллох сизга сабр берсин!Сог-омон фарзандизи дунёга келтирин ва балки уша кунлардан бошлаб,хаётизга бахтли кунлар кириб келади,шунча синовлар учун мукофот булиб...
Чет элда буганимда,албатта сизи чакириб олган булармидим...чиндан ёрдам бергим кевоти сизга ((
хозир сизга дуоларим билан ёрдам беришим мумкин холос...

31 Lola   (20-Окт-2014 04:53)
Sayyod aka, sizzi fikrlashizga doim qoyil qolaman. Bir ajoyib - unikalniy insonsizde. Agar O'zbekistonda sizdek fikrlidigan erkaklar ko'p bo'lganida edi, ajrashishlar soni kam bo'lardi. 

Maktub egasini tanlovini qo'llab quvvatliyman. Hammasini to'g'ri qilibsiz. Hayotda ancha - muncha narsani ko'rib qoyibsiz. Bundan buyog'iga asablarizzi tinchlantiring, o'ziz, farzandiz uchun yashang. Eriz, qaynonez va kundoshiz - ular haqida shunchalik eslashga ham arzimidigan insonlar ekan. 

Sizga kelajak hayotizda chinakam baxt tilab qolaman...........

32 ledy   (20-Окт-2014 10:09)
Бугун яна кайта укияпман. Йиглаяпман. Кетиб яхши килгансиз. .Булмаса болангизга зиён килишлари мумкин. Тугишингизни билса айникса. Нахотки, сиздай опаларни энг ёмон кундошдан химоя килувчилар булмаса? Бошида мен хам ажрашиш хакидаги маслахатни укиб гашим келди. Лекин у хотиндан эрингиз кутулолмас экан сизга аник тинчлик йук. Сизга умр йулдош буладиган яхши одамлар купку. Шуларга йуликтирсин. Хаммасига кул силтабсиз, энди кулиб яшанг.  sad

33 Doniyor8975   (20-Окт-2014 11:21)
tog'ri ish qiliyapsiz u uyga endi qaytmang

34 Fazliddin Saipov   (20-Окт-2014 11:28)
Er bermoq Jon bermoq deyishadii, Farzand kutayotganiz yaxshi ammo bu yerda kimdandir qochib yashirinib yashashiz manimcha xato, Bir tarafdan tug'ridir ammo qurqib uashash bu achinarli hol, Eriyiz bilan ajrashing v a yangi hayot boshlang hamma gaplarizi betiga ayting zaxri bumedi,Bir kun kelib nomiz yomon bulib qolishi mumkin bu xolatda uylab kurin,Bizda og'ziga kuchi yitmedigonlar kop. Erta birkun bu bola kimniki otasi ki, deb birov surab qolsa nima deysiz? Ulgan deb qutilish oson bu yolg'on bulmedimi? Yolg'onni yoqtirmas ekansiz demak siz ozgina madrlik qilib hammasini oshkor qilib yangi hayot boshlang. Kundoshiz bilan gaplashib oling u ham odamku axir tishunadi sizi, Eriz bilan ha, gaplashib oling, Muhimi biz insonligimizi unutmaylk manimcha har tarfni uylagan yaxshi bir tarfga bosangiz kimgadir ziyon qilishiz mumkin, ************ ****************** ******************* *************
Ответ: Изохлар модератори Belk8111

35 Islam   (20-Окт-2014 12:10)
Judayam tugri yulni tanlabsiz birinchi qismini uqib tugatganimdan beri ikkinchi qismini intizorlik bn kutdim tugrisi.Sizda man yozuvchilik qobilyatini ham kurdim bu yozganlarizzi uqiganimda BOGBON kinosi esimga tuwdi,Sizga maslahatim uyda bekor utirganizda kitob yozsez bularkan balkim sizam uwa BOGBON kinosidakka kitobiyiz mawhur bup ketib ishlashizgayam hojat qolmas))) Eson omon qutulvoling opajon!!!

36 ...   (20-Окт-2014 12:58)
Tabrikliman iloxim bolezi eson omon bag'rizga bosin. Manimcha bola haqida ota-onezga etin. Qundoshiz bilmasin agar bilsa bolezdan qutilish yo'llarini qidiradi. Sabrizga qoil qoldim. Bunaqa sabrli inson bu dunyoda judayam kam. bundan keyinam sizga Sabr bardosh tilab qolaman.

37 ledy   (20-Окт-2014 13:03)
Бизни фан-клубга кушилинг..

38 sher_08   (20-Окт-2014 14:23)
Сизга маслахатим Аввало узизга кулок солинг аклиз жойида экан.Хамма одамда 2 шанс бор хаётиззи янгидан бошланг.Мен чет элдаман E-Mail адресими ёзганимми сабаби одамга моддий ёрдам керак булади чакалокни узига яраша камчиликлари булади.Куп акиллилик кимасдан озгина ёрдам кисам хурсанд буламан.***************

39 Мафтун   (20-Окт-2014 14:58)
Shuncha sabr qilganiz uchun Olloh sizga farzand beribdi. Nasib, xali yorug' kunlariz oldinda. U uydan ketib, to'g'ri qilgansiz! Lekin baribir o'ziz va tug'ilajak farzandiz haqida ota-onayzlaga xabar bering. Bir kun kelib, farzandiz katta bo'lganda yoki farzandiz haqida yaqinlariz eshitganda, haqiqatdanda erizni bolasi ekanligiga ishonishmaydi, boshqa birovni farzandi deb o'ylaydi, bu narsa farzandizni ham hayotiga ta'sir qilishi mumkin. Uyizdagilaga xabar berib, xammasini to'g'ri tushuntirib, boshqalar ham aytgandek, boshqa biror tinch joyga ketib, ishlab, hayotizni qaytatdan quring. Eriz bir kun kelib, vaqtlar o'tib, o'z xatosini tushunib, afsus qilishiga ishonchim komil...

40 Акмал   (21-Окт-2014 22:07)
Кўнглингиз нимани ҳоҳласа, шуни қилинг. Лекин ўзингизга ва бўлғуси фарзандингизга зиён келтирадиган ҳаракатларни асло қила кўрманг. Ҳар ким экканини ўради. Олдинда ёруғ кунлар борлигига умид билан яшанг.

41 Nilufar   (22-Окт-2014 09:56)
Maslahatim boshqa erizi uyiga qaytib bormen. Lekin qochib yurishizziyam to'ri yo'l diyomiman. Erizi hamma yolg'onlarini , aldab yurganlarini bilishizzi shartta o'ziga etib orani ochu qilin. Hammasini bilib qoganiz uchun ketib qoganizzi shartta basharasiga etin u mashennik erizi.Anu shallaqi xotinini sizga smsla yozib rasmla yuvorib qigan kirdikorlariniyam erizga etin. Bir kun eslasin shu xotinini qigan kirdikorlarini. Lekin qaytib bormen. Bolezzi, o'zizi asren. Ziyon yetkazishligiga yo'l qo'ymen. Ota-onezga xabar berin. Xozir ota-onezga qiyin bo'votgan. Maslaxatim munchali sodda bo'men. Sudga ariza berib ajrashsez eriz xich nima qilomidi keyin.

42 Nilufar   (22-Окт-2014 09:57)
Keyinchali sizzi homilador bolib ketib qoganizzi bilishsa boshqacha hayolga borishligisi mumkin bola haqida. Xich bo'masa boshqa begana nomerdan erizga, ota onezga nega ketib qoganiz sabablarini, erizzi aldab yurganini bilib qoganizzi, homiladorligizzi sms qilib yozvorin. Ota-onezga yaxshi sog'-salomat yurganizzi bildirib qo'yish uchun boshqa ko'chadigi begana nomerdan telefon qilib qo'yin.

43 Madina5157   (23-Окт-2014 18:16)
Juda yam ta'sirli ekan. Boshida eri chin dildan sevarkan deb o'lagandim. Endi ikkilanyapman. Menimcha ozgina vaqt o'tishi Kerak. Siz ularga kuchliligingizni ko'rsatib qoyishiz Kerak. Endi siz Eriz uchun zabt etib bolmas tog'ga aylaning. Hayot davom etadi... Endi oldingizga Bir maqsad qoying . Buning otmishingizgga sirayam aloqasi Bolmasin. For example farzand tarbiyasi ishdagi karera. Barchaga ozligingizni namoyon qiling. Oz kuchiga ishongan mustaqil ayolga aylaning. Quvonchu tashvishlariz faqatgina farzandingiz bn bog'liq bo'lsin. Boshqa Hech narsani o'ylamang. Ularning hayotidan yo'qolib qoling.Shundagina Eriz va boshqalar ular un qanchalik kerakligizni tushunib yetishadi aytishadiku dushman un eng oliy jazo bu jimjitlik... Omad tilayman opajon.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 45
Мехмонлар: 45
Рўйхатдагилардан: 0