Ортиқча изох ва таништирув шарт бўлмаган машхур ва таниқли Дан Балан жаноблари Тошкентга шахсан Муниса Ризаевани олдига 6-декабрь куни келиб, 7 -декабрь куни қайтиб учиб кетди.
Ташриф сабаби хеч қандай шахсий бир тадбир, тўй ва концерт эмас, айнан Муниса Ризаева билан хамкорликни йўлга қўйиш учун музокараларни ўтказиш учун бўлди.
Мунисанинг шахар четидаги ховлисида мехмон бўлган Дан Балан 4 кишидан иборат ижодий жамоаси билан келган бўлиб, палов устидаги музокараларда хамкорликнинг айни дамдаги сир тутилаётган тарафлари билан келишиб олинди. Яъни у қандай дуэт бўлади балки яна қандайдир бир бошқа лойихами хозирча очиқланмайди. Бироқ музокара натижасида хамкорликка келишиб бўлинган.
Тошкентга келадию палов еб кетмайдимия?))
Муниса Ризаева:-Хуллас дуэт бўлади, ижодий хамкорлик. Тошкент унга жуда ёқди, айниқса ўзбек классикаси ва бизнинг миллий мусиқий товушлар. Дутор танбур ва хоказо. Тез орада у яна келади январь ойида эса мен уни олдига Лондонга бораман.
Бу янгилик албатта оғзаки гапдан иборат бўлган шунчаки пиар ва реклама эмаслиги суратлардан хам кўриниб турибди. Ўзига хос сенсацион бўлган бу янгилик шоу-бизнес оламида яхшигина шов-шувга сабаб бўлиши аниқ!
Ижодий хамкорлик натижаларини нафақат Мунисанинг мухлислари балки бутун бошли санъат олами катта қизиқиш билан кутиши табиий!)
Олға Мунис! Мана буни янгиликмисан янгилик дейиш мумкин!
|