Чорсулик Бохока: -Куни кеча, "скорий" хотинимми туғруқхонага халиги "угражаюший"си билан олиб кета бошлади. Манам бирга шу "Дамас"ига чиқдим. Бир километрам юрми, ўзим туғиб қўйишимга оз қолди. Бу мошина касал ташийдими ё ўтинми? Хеч "Дамас" мошиналик "тез ёрдам"ни касал ётқизиб кетадиган жойига ётиш тугул, ўтириб кўрганмисиз? Бир икки километр юргандан кейин, қайси аъзоингиз қаерда аниқлигини айта беролсангиз, сиз одаммасиз бору. Ўтинсиз ё шлакаблок. Шунақанги энди сакратвотти, туғруқхонага боргунча "угрожаюший" ташхиси "умираюший"га алишиб, камига рухий шок ва инфарктни оёқда ўтказвордиг-ов. Бу мошина асли одам ташишга мўлжалланиб чиқарилганми ё бозорларга қурилиш молларини ташишга?
Шахристондан Хадиятилло: -Бир дўстим хотини билан сал қолди ажрашиб кетишига. Тасаввур қилинг, хотинингиз ярим кечаси уйда йўқ. Эрталаб кириб келяпти , ха мактабда "дежурствада" эдимлаб.
Медсестрага уйланганмидим ё ўқитувчига дейишингиз табиий.
Халиги худди шкафдан жазманни тутиб олсангиз, "Ман трамвай кутиб ўтирибман бу ерда" дегандек холат бўлса керак а?)) Шапатти берадику, ман санга "лох"манми деб.
А йўўўўқ, эр лохмас, ўқутувчилик касби бугунги кунда қоровулчилик билан бойитилган холос. Мантиқ?
Билмасам энди, нари борса қоровулларга ойликни бегона қилмасликдир дейсизу... Лекин мактабларда ўқитувчилар кечаси билан қоровулликни амалга оширишаётгани ва ўқитувчилар кечаси билан мактабда борми ёки йўқми дея назорат қилиб кечаси (!) мутасадди идоралар хам текшириб туришаётгани ғирт хақиқат. Фақат хақиқатдан йироқ бўлган хақиқат...яъни мантиқдан.))
Ўқитувчилар кечаси билан касал қабул қилиб, дарс ўтиб даволармикан, ё ўт тушган жойга бориб , китоблари билан елпиб ўчирармикан?
Хар қанақасига тахмин қилмай, барибир ўқитувчини туни билан навбатчиликда туришига мутлақо мантиқий жавоб бтополмадим.
Балки сизларда топилар?
|