Бош сахифа » 2016 » Август » 3 » ComedyUz-"Хасан Ва Хусан" хам куйлаб юборишди!
00:49
ComedyUz-"Хасан Ва Хусан" хам куйлаб юборишди!

-Эшитдингми? КамедиУз боллариям энди куйларкан! Уларни энди устидан ким қотади?))

 

ComedyUz резидентларидан "Хасан Ва Хусан" триоси хам қўшиқ куйлади ва унинг премьерасини бевосита  томошабинларга юзма-юз сахнадан туриб тақдим этишни режалаштирган .

8-август куни сайтимиз ўтказаётган "Маза ва дид" фестивалига йигитлар тайёргарликни бошлашган ва унда нафақат бошловчиликни балки шу ўзларининг илк қўшиқларини хам куйлаб премьера қилишни ўйлаб қўйишган. 

 

 

Қўшиқ муаллифи шоира, бастакор ва хонанда Шахноз. Унинг айтишича қўшиқ ижобий тарзда тайёрланаётган бўлиб унда қишдан кейин бахор келиши каби ишонч умид ва сабр маъноси битилган. КомедиУзнинг яна бошқа "Гап йўқ" йигитлари хам қўшиқ куйлашни режалаштиргани хақида хам хабарлар мавжуд. 

 

Демак, 8-август соат 18:00дан "Султон Саид" кошонасида Феруза Жуманиёзова, "Хасан Ва Хусан" триоси хамда яна бир машхур хонанданинг юзма-юз премьерасидан бахраманд бўласиз. 

 

ШУНИНГДЕК: Фестивальда бир неча таниқли шахслар ўша ерни ўзидаёқ  тайёрлаган махсус таомлар кимошди савдосига қўйилиб, ундан тушган пуллар "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига тақдим этилади. 

 

"Маза ва дид" фестивалидан СОВҒАЛАР:

1. Шу куни машхурларимиз кошонанинг ошпазлари тайёрлаган таомлари МАЗАсига бахо беришса, ошпазлар эса машхурларимизнинг ДИДига бахо бериб совға улашади. Дид нафақат кўриниш билан балки қўшиқ танлашдаги (куйлаш махорати хам) ДИД критерияси билан хам бахоланиб, ошпазлар истаган машхурларга "Basilico" кафесидаги менюдан истаган таомни 2 кишилик тарзида буюриш хуқуқини берадиган таклифнома совға қилишади. Таклифномалар сони ўндан зиёд, демакки кўпчиликка етади. 

2. Бундан ташқари шу куни томошабинлар энг кўп овоз берган 3 хонандани уйига хонандалар тарафидан энг аъло деб топилган 3 таомлардан бири ўша овоз берилганлик ўрнига монанд тарзда етказилади. 

3. Томошабинлар хам қуруқ кетмайди! Фестиваль охирида бош ошпазларнинг махсус уч таоми лоторея ўйналиб шу кунги томошабин столлардан учтасига уйига олиб кетиш учун совға қилинади.  "Ўтиришдан тоғора билан қайтиб кел" тартиби билан буёғи))

 

Хулласи яна 4 кундан кейин 8-август куни Ўзбек шоу-бизнесида  янгилик ва қизиқ тадбир бўлган   "Маза ва дид" фестивали тантанасини ўтказамиз! 

Байрам! Шодиёна! Қувонч! Гўзаллик ва МАЗЗА!

 

Эх, онасини эмсин (фаровонликдан энасини тўйиб-тўйиб эмадағон фарзандларидан иборат мамлакатда яшагандан кейин-демоқчи муаллиф) хар кунинг хар бир сабаб билан байрам бўлаверар экан, яйрасак яйрабмизда!

Урра! Биз буюк юрт фарзандларимиз! Ким эидигу ким бўлдик ва хали яна кимлар бўларкинмиз а?)

Шу кунларга кимлар етди, кимлар етмади! (Чустий)

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 10695 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: HASAN VA HUSAN TRIOSI, ComedyUz

Нравится
Барча изохлар: 3
1 DILSHODBEK   (04-Авг-2016 08:49) [Материал]
Omad hammaga

2 Bobur   (06-Авг-2016 16:18) [Материал]
Muhlislar qanday kirsa bo'ladi

3 boburyadgarov0563   (06-Авг-2016 16:29) [Материал]
Muhlisla kiriwi pullimi???

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!