Четга чиқиб енгилмас ўзбегим... Muhlis Minbari
Четга чиқиб енгилмас ўзбегим...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Мен ушбу хатимни ёзар эканман кайсидир инсонлар менинг хаётимдан намуна олишса мендек хаётда алданмасин.
Мен асли Хоразмданман БУ ЙОЛНИ УЗИМ ТАНЛАДИМ. Бизнинг ойиламизда куп етишар етишмасчилик болгани учун тез катта болишимни ишлаб пул топишни кейин укийман журналист боламан деб орзу килардим. Хуллас мактабни битириб ишлашга тушдим Хоразмда икки йилча ишлаб 19 ёшимда Рассияга келдим кандай келганим кандай уйдагилар мени койиб юборгани бунинг хам тарихи жудаям узун.
Мени шу хоразмдан битта аёл олиб келган ва уша аёл алдаб кетган. Мен 19 ёшимда Россияга келган болсам икки йилча ишладим алданган пайтим 21 ёшимда эдим жудаям катта пулга алданганман. Мен у кишига пул бермаганман тавар олиб берганман шу битта бозорда ишлайдиган кошниларимдан тавар олиб берганман а ундан олдин хам уй тамондан юк юклаб юким кемай унда хам катта пулга тушганман. Битта худога рост бу 2002 - 2003- йиллар эди бу карзим 18000$дан хам купрок эди энди уша пайти бу пул агарда адамларнинг 10 та уйлари болса хам сотиб бера олмасдик
Бу вокия Казаньда болган карзга тушганимдан кейин ишлаб карзимни беришга Масквага келганман энди шу ергача болган тарихим хам жудаям узун. Бу хаётни хамма китобдан укишса мен буларни бошимдан утказдим.
Масквага без паспорт келганман хеч кимни танимайман черкиз бозорига келиб тушганман каерга боришимни нимадан бошлашни билмайман бошим котган канака холатда болганимни ёзиб тушинтира олмайман. Шундай бозорда айланиб юрсам хар таварга келганимда таварини тошиб берадиган болани учратдим грузчик биласизми у болани куриб тугишган инсонимни учратгандай болганман энди кеч боляпти боришга жойим йок болгани учун квартира сорадим йок деди илтимос танишларинггиз болса хам бир кечага деб илтимос килдим энди куз ёшимни куриб рахми келдими битта эр хотинланинг олдига обориб роса ялинди бир кечага рози болишди уша кеча уларникида колдим а эртасига куни бн иш ахтариб топа олмадим кеч махал келсам уйларига койишмади кичик ярам янада катайди корогу тушяпти кучада юрибмн хаёлимда хаёт мана мана тугаётгандай ёки бу тушимми деб шундай бошимни чайчайман уйгониб кетсам деб бу унгим хакийкат эди.
Шундай йиглаб кетаётиб йолни четида почтани курдим кейин кириб утирганман соат 12 лар бор эди эрталабгача хам колишга рози эдим уша ерда лекин охраник коймади кучага хайдаб юборди сентябь ойлари кечкурун савук бошим котган уйлаб уйлаб яна уша бир кеча колган домга бориб эрталабгача падезда утириб тонгни оттирганман.
Суякимгача совук утиб кетган эрталаб куёшнинг нурида утириб кизиганман икки кеча шундай падезда тунаб учунчи кунида кучим колмаган шайтоннинг йолига кириб узими узим улдиришга ахт килдим хамиша куз олдимда хаёлимда онажоним болганлар каердан одламлар утиб кайтаётган болса уша инсонларнинг ичидан айамларни ахтарганман.
Шундай йолинг бетига келиб турдим кутяпман катта мошина келишини хаёлимда улмай колсам кийналаман деб катта мошинани кутяпман мошина жудаяп куп хаёлимда аямлар келиб шундай бош чайкадилар куз ёшимни хеч тохата олмайман кузим куряпти миям ишлаяпти лекин менга хамма нарса барбир болган куз ёшим бн битта инсонга кузим тушди каляскада келяпти остофуруллох тирсаккача икки коли йок эди тиззагача иккита огоки хам йок эди тирсакка ип богланган каляскани айлантиряпти шундай келиб ёнимда тохтади харакат киляпти мошиналардан йолнинг у бетига утишга биласизми кандай козим чакнаб куз олдим ёруг болганини секин секин оркага кадам босиб шу ерга утирганман одамлар утиб кайтяпти кузим куряпти кимдир келиб тилимнинг тагига нимадир койиб хам кетди хеч ким сизга карамайди хам хеч кимнинг иши хам йок азгина узимга келиб туриб яна уша почтага бордим йиглаб утирсам иккита аёл кириб келишди тез орнимдан туриб бориб узбекча гапирсам узбек эмас экан малдаванкалар экан бир кечага жой сорадим уз тилларида гапириб олиб кетишди мени. Энди йол кетаётиб шундай йиглайман хеч узимни тохтата олмайан ётишга ер топганим учун. Улар менга землячканг хам бор у хам биз бн яшайди дейишди обшягада яшашар экан. Йолда кетяпман куз ёшимни хеч тухтата олмайман .
Шундай кириб бордим хонага киришимиз бн битта аёлни курсатишди мана землячканг деб кандай кучоклаб ёпишганимни узим хам билмайман у аёл кучоклаб йиглаётганимга чучиб уям йиглашга тушди узимизнинг тилимизда гапириб кимсиз сиз ким деб у хам йигидан тохтамасди узбекман узбекман дедим йиглаб.
Уша хонада 5 та аёл яшашар экан бундай азгина узимга келиб карасам хамма аёл йиглашяпти ва секин мени утиргин деб стол беришди ва сорай бошлашди ким сан каердан сан деб сорашди, айтмадим битта узимлигимни акам бнман деб акам ишлаяптилар деб койдим кучада колганим учун йилаяпман дедим ва иссик чой бериши энг эсида колгани макарони жудаям ямон курардим сув бн тузга кайнаган макаронни беришди егин деб энди макаронни еяпман асал хам унинг олдида ширин эмас хали халигача уша макаронинг мазаси тилимда.
Овкатлантиришди мени 3 кун пашти хеч нима емагандим. Элвира опа эртага катта бн гаплашаман можит шу ерда коласан дедилар хурсанд болдиму лекин коркдим хам вдруг койишмаса колишга яна падезга бориб утиришим керак деб оша кеча хеч ухла олмаганман куркиб.
Эртасига хамма туриб ишга кетишди тайинлаб кетаман ахраникка катта олдингга киради жой бор экан колай дегин дедилар айтганларидай уша вактга оша одам кириб келди ёшлари элликка борган жудаям серёзний одам эди рус тилида гаплаша бошладилар ким сан каердансан деб узбечкаман огам бнман деб алдадим огамни сорадилар ишлаяптилар менга колишга жой керак кейин иш топардим колсам боладими шу ерда деб сорадим жим турдиларде майли дедилар узимни боса олмай йиглаб юборганман нимага йиглайсан мен йиглаган инсони ямон кураман деб жахил бн айтдилар ва ота онанг борми дедилар жудаям жахлим чикиб кетди менга хамиша хамма уша саволни берарди ёшим кичик болганим учунми ямон курардим шунака деб сорашса.
Мен хам жахил бн худога шукур бор бор дедим ва жахил бн узим ишлашни хохладим дедим. Нима иш килишни биласан дедилар тикаман тикишни биламан тикиб черкиз бозорига обориб бераман келганимда сорагандим иш наперник текиб келсанг оламиз наличи пулини оласан деганди битта узбек аёл шуни айтдим аввалига рози болмай кейин майли деб чикиб кетдилар.Тез уша бир кун колган квартирани топиб бориб машинкамни олиб келганман эртасига эрталаб туриб уша черкиз бозорига бориб Ивановага тиканга кетдим билардим Казаньдан боргандим наперникнинг матерялини оша ерда кургандим Масквадан Ивоновага 5 соатлик йол болса шу беш соатни йиглаб бориб кайтишга хам беш соатга йиглаб кайтганман Аллохдан чин юрагимдан пок тилимдан илтижо килиб сораганман шу карзларимни кайтарсам болгани эди бошка хаётда хеч нима истамайман деб жудаям эзилиб бориб келганман.
Шунчалик йолни босиб борганим бн битта рлонга пулим етган уша битта рлон бн ишимни бошлаганман эртасига тикиб оша хотинга обориб пулимни олдим жудаям хурсанд болганман йолимдан ташкари 500 рубл колган эртасига яна кетдим иккита рлон олмокчи болсам 50 рубл етмаган шундай алам килган менга тушинтира олмайман буни ёзиб яна шу битта рлонни олиб кайтганман шу оралиги орадан 4 5 кун утди оша колган хонамдаги хотинлар хаммалари хайрон колишган ишимга уша иккинчи рлонни хам тикиб обориб сотиб келганман хурсадман жудаям нимагаки пулим иккита ролнга етади яна азгина коладиям
бир куни кеч махал эди опшаганинг оша хазйини келиб акамни сорадилар келмадими олдинга деб йок деб жим турсам яхши иш бор дедилар чакиргин акангни хам сенинг олдингда болади дедилар жим туриб туриб йиглаб юборганман акам хеч кимим йок бу ерда битта узимман деб хамма болган бошимдан утганларни айтиб бердим роса йиглашди кейин оша хазайн халигача мени хеч ким йиглатгани йок эди сен йиглатдинг деб чонтакларидан 5000 рубл экан берганлар йок десам хам карзга бу ишлаб кайтарасан деб чикиб кетдилар.
Эртасига яна таварга кетдим хеч ишонмайман узимга узим пул ишлаб топаётганимга шундай ишлай бошладим хеч тиниб тинчимасдим орадан бир ойлар утгач яхшигина пул йигиб олдим ва оша берган пулларини хам кайтардим ва уша инсон менга капекка сотмасдан шу якин ерда бозорча бор гаплашиб места олиб бераман тикиб шу ерда сотгин дедилар.  жудаям макул келди 3-4 кун хар хил простина пададялник камплект пастелний тикиб йигдим биринчи молни бозорга сотишга койган кунимиз 300$ савдо болган хеч эсимдан чикмайди охирки пайтлар битта узим успет кила олмаганман битта ёрдамчи киз олдим унга тикишни ургатдим.
Кечалари соат икки учларгача ухламасдим тикилган таварни упакофка киларди бичардим шундай кунларим болган мазза килиб дам олишни ухлашни орзу килганман лекин хеч качон хаётдан нолинмадим кийналиб йиглаган пайтларим хам Оллохга минг минг шукур деб йиглаганман.
Орадан яна азгина пайт утгач яна битта аёлни олиб тикишни ургатдим уша иккита киз тикишарди шундай уч йилча ишлаганман кечаю кундуз. Мен хамиша уйларди хамма одам бир хил деб аксинча экан шундай нисонларни курганман хайрон колганман каерга караб яшашяпти каерга караб кадам босишяпти деб хайронман хамиша
Ишим жудаям огир болган хар бир рлон 20 25 кило чикарди бу киз бола учун жудаям огир экан фойдаси яхши болгани учун чидаганман. Шу бн уч йилдан купирок Узбекистонга бора олмаганман шундай онажонимни согинганман жуда жудаям согинганман.
Биласизми чин юракдан Аллохдан сорасангиз АЛЛох берар экан мингдан минг шукурлар болсин сораганимни Аллох берди. Ютугларим жудаям куп. Хозирги кунда Тошкентга кучиб келганмиз Тошкетда яшаяпмиз.Менга хеч ким ишлагин пул топгин демаган мен узим бу йолни танлаганман. Мен хеч качон адамларни ёки аймларни гунокор деб айтмайман бу менинг тагдирим экан пешонамга ёзилгани шу экан.
Тикишни йигиштириб магазин очганман таёр молни олиб келиб сотаман ишимнинг унчалик огирлиги йок хозирги кунларда. Опачаларимни поччаларимни укамларни чакирганман хаммалари ёрдам килишади. Лекин хаётимнинг энг яхши даврини сезмаганман кандай утиб кетганини бундан афсусланмайман хам нимагаки хаётни курдим ок ва корани азгина болса хам ажрата оламан куркмасдан ойила куриб яшай оламан Худо хохласа вакт шундай нарса экан сувдай окиб кетиб колганини билмай коласан экан.
Мана орадан ун йил утди толка айтишга осон ун йил. Хеч эсимдан чикмайди 4 йил олдин Адамлар рахматли Масквага келиб ишимни куриб кувониб йиглаганлар хайрон колганлар лекин хеч качон узимни кечирмайман деганлар. Адамларнинг кувонганларини куриб фахирлангаман шундай ота онам борлигидан мени койиб юборганларидан орзуларимга етганимдан жуда хурсандман.
жуда куп колдириб ёздим агарда ярашмаган жойлари болса айтинг ёзиб юбораман олдиндан узур хатоларим учун жудаям куп хурсадман этибор килганингиз учун рахмат катта олдиндан ...

Сабохат Ходжаева.


Билмадим негадир шу хатни қўйишга қарор қилдим. "Якшанба мухлис минбари" лойихасининг асосий концепцияси бу мухлислар билан муаммоларни ечимини топишга харакат қилиш, яъни хар бир воқеа сўнггида қандайдир савол билан мурожаат қилинарди.
Бу шунчаки воқеа эса мана шу хатолари билан хам самимийлиги билан менга яқин келиб бир қанча хатлар орасидан танлаб олдим.
Дархақиқат Ватандошларимиз бошларидан кечирган воқеаларидан хам сабоқ олса арзир. Нима бўлса хам русми, молдаванми барибир яхши инсонлар бор!
Мен хам Москвада 1 йил яшаб қайтган бўлсам орзулар билан бориб, худди шундай кўчада қолганман. Лекин бир кунни ўзидаёқ омадим билан барча қийинчиликларни рости оддий жилмайиш билан енгиб кетганман.
Шукур Тошкентга ютуқ билан қайтганман.

Иссиқ уйда, қорин тўқ, комп олдида шу воқеаларни ўқиётган Ватандошим,  ўзга давлатда шу тарзда кимингдир хозир  юрганлигини хохламасдим!

14-Мар-2011 03:47
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Aziz   (14-Мар-2011 04:36)
манимча факат олис юртда буганингда уз она ватанингни мазаси билинади.
Масалан хозир хамма Тошкентдаги уртоларим Чет элга кетишши орзу килишади. Чет эл мазза, пул топасан, олам курасан дийишади. Тошкенда буса хеч вахо ю. Пул ю, кийинчили диб нолишади. Ман буса факат Тошкентда кайтишни, она ватанимнинг тоза хавосидан нафас олишни, узимизани узбе таомларимизни туйиб-туйиб ейишни, мамочкамнинг овкатларини туйиб ейишни согинганман. Эслиман 2 йил аввал Тошкентга борганимда НАК 8 кг семириб кеганман... Хехе:)
Хамма чет элда мазза дийишади.. Лекин хамма факат расмларда курганини этади, манимча лекин хаммада кийинчили бо. Асобенно чет элда, чунки бу ерда хеч ким хеч ким ёрдам бермиди. Даже узбе узбега хам мундо карамиди. Хамма бир бири учун биров.
Инглисларда бир макол бор: "The grass is always green on another side." Таржимаси: Йулнинг нариги тарафидаги утлар куркамрокдир!
Шунга уз она ватанимизни кадрига етиб яшайлик!

3 QALQON   (14-Мар-2011 04:44)
Aziz gaplarizga qo'shilaman. Saboxatga yordam bergan insonlardakalari judayam kam. Mehr oqibat diyonat degan hislarni ko'pchilik vatandoshlarimiz o'zbekistonda tashlab kelishayapti. Chet ellardagi maxalliy xalq ham huddi shunday, ya'ni mehr-oqibat nimaligini bilmaydi. O'zini qo'shnisini tanimaydi vaqti kelsa! Bizdayam bor shundaylar, lekin bu darajada emas.

2 QALQON   (14-Мар-2011 04:40)
Saxobat kabi vatanidan yiroqda non topaman deb kunini tunga tunini kunga ulab yurganlar hozirgi kunda judayam ko'p. Albatta hech kim agar o'z vatanida yaxshi yurgan bo'lsa hmammasidan kechib bunday qiyinchiliklarga bila turib o'zini urmaydi. Hayot hamma narsaga majbur qiladi. Muhojirlikda yurgan vatandoshlarimiz qanday kun kechirishidan qa'iy nazar uylariga pul jo'natib ularni to'kin sochin yashashlariga intilishmoqda. Hech qaysi bir millat biz o'zbeklarchalik mehnatkash va jasoratli emas. Istagan iqlimda istagan sharoitda istagan ishni qilib ketaveradi. Saboxatni tarixiga o'xshash voqealar judayam ko'p. Bundan o'zimizga kerakli hulosani chiqarish esa har birimizdan lozim.

Qaerda bo'lsang ham omon bo'l O'ZBEGIM!!!

4 Yulduz   (14-Мар-2011 05:25)
sabrni tagi sariq oltin ekan.Alloh sabrlilar bilan birga ekan.keyingi hayotizdan yutuqlarizdan judayam xursandman,ilohim oila qurib bahtiz butun bolsin

5 ZARA   (14-Мар-2011 06:59)
Topa tori fikrizga qowilaman Aziz, ozimizani Towkent eng zo'rrrrrrrr.

6 ZARA   (14-Мар-2011 07:00)
Topa tori fikrizga qowilaman Aziz ozimizani Towkent eng zo'rrrrrrrr.

7 Shuhrat79   (14-Мар-2011 08:24)
хамма нарса пулга бориб такалади..
агар сабохатни уйларида шароитлари яхши булганда..
ота-эналари куйиб юборармиди россияга..
гапираман десанг гап куп сиёсатга (ахлат) га аралашиб колмай деб куркасан одам..

8 DJOON   (14-Мар-2011 09:23)
samarkand

9 kudrat   (14-Мар-2011 10:14)
menham rossiyaning Sankt-Peterburg shaharida ishlayman hat muallifini tasavur qildim qiynalib hursand bo'lgan payitlarini O'Z UYING O'LAN TO'SHAGING degan iborada katta mano bor ekan

10 Xalq   (14-Мар-2011 13:10)
shuning uchun xar yerni orzu qilma

11 MOHIRA   (14-Мар-2011 14:01)
musofir bulmaguncha musulmon bulmas emish

12 Yodgor   (14-Мар-2011 15:44)
Yana bir martta yurak yaralandi...

13 Нодира-Nodira   (14-Мар-2011 15:46)
Bu maqolani o`qir ekanman, ko`z oldimga bir qancha keltirishga harakat qildim. Qiyin juda qiyin, bu narsani faqat boshidan o`tqazgan odamgina his qila oladi, qolgan insonlar uchungina esa bu hislar yod. O`zi Moskva odamlarni bir muncha Jestokiy qiladi. Manam Moskvada o`qiyman, manga bu yer juda ham yoqadi. Judayam go`zal shahar lekin odamlari, egoist. Hamma o`zi uchun o`zi harakat qiladi.Musofir bo`lmaguncha musulmon bo`lmaydi deb bekorga aytishmagan ekan.Shu yerga kelganimda O`zimizni O`zbekistonimizni juda juda sog`inaman.Bu yerga kelib bir muncha sog`inish, qadrlash degan hislarni his qildim. Aziz etganlaridey, chetga chiqqan inson borki o`zbek milliy taomlarini bir lahza ham unuta olmaydi. Lekin negadir,man Moskvada semiraman.Toshkentga boesam ozib ketaman. Lekin go`zal Toshkentimni sog`indim. Ko`z tegmasin O`zbekistonimga!

14 uz   (14-Мар-2011 16:01)
nima musofirchlikni kurmaganlar kafirmi uylab gapirish kerak emish

15 telba   (14-Мар-2011 16:09)
"Musofir bo'maguncha Musulmon bo'misan"-dib bekorga etishmagan...Musofir dardini faqat Musofir tushunsa kere

16 АСЛ МУХЛИС   (14-Мар-2011 17:02)
Ман хеч качон хеч каерга кетмасдим..Устимдан олтин сепса хам......Нега хама хавас килади чет элга..Уларда бизадака мехр окибат иймон деган нарсалар умуман йук..ку.....Шу уринда ЮЛДУЗ УСМОНОВАни бир янги кушиклари едимга тушди...Каттик нони хам меники..Шоху гадоси хам меники......Нима булгандаям ВАТАН га етмиди.....Не килсанг кил..Лек ВАТАНнни сотма болам...бу хам кушик.....Маносини чакиб уйлаб курила ВАТАНдошлар..кузилани очила!!!

17 Shokir   (14-Мар-2011 17:16)
Manabuni dard desa bo`ladi.

18 armonli_bola   (14-Мар-2011 18:36)
eson omon vatanimizga va ota onamizni bag`riga qaytiw nasib qilsin

19 Mashhur   (14-Мар-2011 18:47)
Zo'r maqola ekan. Alloh barcha musofir Vatandoshlarimizni panohida asrasin hamda kuchli sabr bersin. Hammamiz ham ishlarimizni yaxshi amalga oshirib Vatanimizga sog' omon yetib olaylik.

20 malika   (14-Мар-2011 19:30)
Uzimizni Toshkent zur mish! Nima sizlar uylisizlarki usha musofir insonlar uynagani, dam olgani ketganmi? uyida yetishmovchilik bulgani uchun ketgan! siz uzizzi issiq uyizda qorniz tuq ustiz but kompyuterni oldida utirib olib bu gapni yozish juda oson!!! men ham musofir yurtdaman hujayinim ishlidi uz kuzlariz bilan kursezgina tshunasiz buni qanchalik qiyinligini!!! maqolani uqib dunyoda yaxshi insonlar ham bor deb kunglim kutarilib comentlarni ichidagi BAZIBIR gaplarga asabim buzildi! e raxmate yaxshi iliq gaplariz uchun!!!

21 Muxlis   (14-Мар-2011 21:29)
Сабохат, жуда хам иродали киз экансиз. Койил, молодец!!! Аллох интилган кишига уз мархаматини курсатади. Харакатда - барокат!

Албатта дунё яхши одамлар билан тирик. Яхшилик килган одамни бири минг, минги туман булсин, икки дунё саодати насиб этсин. Биз яхшилик киламиз, бизга яхшилик килишади - шу-ку ахир хаёт мазмуни.


22 Nargiza   (14-Мар-2011 21:32)
Hammaga salom. Qiyin bo'libdi sizga Saboxat opa, "no posle bure prixodit solnce", hamma yerda yaxshi va yomon odamlar bor. Bu voqea ne tolko Russia'da bolishi mumkin, Ozbekistonni lyuboy joyida.
Ozim 11 yildan beri chet mamlakatda yashayman, lekin bilmadim kichkina paytimdan chiqqanim uchunmi, uncha oz ona yurtimga tortmaydi. Ota onam xam bu yerda, shunisi ham yaxshi, ozbekcha ovqatlar tez orada qilib turamiz. Yozda oz ona yurtimga borib turaman, lekin zerkib ketaman, tez qaytib ketaman.
Tushunaman boshqalarni, yolg'iz boshqa mamlakatda yashash osonmas.
(no eto moe mnenie)
Hammaga tinchlik va omad tilab qolaman.

23 robiya   (14-Мар-2011 21:57)
Sabohat opa sizdan olloh rozi bulsin xammasiga chidab yomon yullarga kirib ketmaganingiz uchun xamda xar bir kuningiz uchun ollohga xamd aytganingiz uchun ...men hatingizdan judayam ta'sirlandim iloyim xammamiz ollohni panohida bulaylik

24 Muhammadali Tojikistondan   (15-Мар-2011 01:44)
Buni taqdir deydilar.Ammo,bashar sabrli bo'lish kerak,sabrtagi oltin-deb bejiz aytishmagan.Lekin kimgadur chet-elda ishlash ma'quldir.Qalqon:qaerda bo'lsang ham omon bo'l o'zbegimmas bu millatparastlik,millatparastlik esa ko'rolmaslik,urush boshi-shunda bo'ladi.QALQON...

25 Ада   (15-Мар-2011 03:25)
smile Хаммага салом,хар доим хаммага яхшилик киламан,лекин хар доим манга обратно емонлик килишади,елгон гапни жуда емон кураман,карз олиб туриб дугоналарига мени ундан карздор деганларни хам эшитганман.Оллох билсин.

26 asad   (15-Мар-2011 04:05)
ko'p o'zbeklarga insof qolmagan, o'zini odamlarini aldab-sotishadi. i bunga davlatni aybi ham juda katta. ish yo'q, odamlar ilojsiz boshqa davlatlarga borishga majbur, pul topib oilasini boqish uchun

27 Feruza   (16-Мар-2011 17:46)
SABOHAT HOZIR SIZNI MAKTUBIZNI UKIYAPMAN LEKIN KUZLARIMDAGI ÖSH TUHTAMAYAPTI. SIZ TUGRI KILGANSIZ. INSON HAÖTDA UZ YULINI UZ BAHTINI UZI TANLAYDI. SIZGA SABRINGIZGA KOYILMAN. OTA-ONANGIZ SIZ BN FAHIRLANSALAR ARZIYDI. OSON EMAS UZGA YURTDA 1 SUM PUL TOPISH. HA HAKIKATDAN HAM OLLOHDAN CHIN DILDAN SURASANGIZ BERADI. CHUNKI UZIM HAM HOZIR ERISHGANLARIMNI OLLOHDAN YIGLAB-YIGLAB SURAB OLGANMAN. UNING DARGOHI KENG UZI OLGUVCHI UZI BERGUVCHI.

28 Nasibakhon R.   (16-Мар-2011 20:29)
Sabohat opa! Judayam ku4li, irodali inson ekansiz. Ne kajdiy smog by tak! Iloyim oxiriga4a wunaqa xursand bo'lib yuring. Day Bog kajdomu s4astya, zdorovya i spokoynoy jizni!

29 Vijdon   (17-Мар-2011 13:48)
Хат тугри езилган,русларда битта макол бор, "без труда не вынеш рыбка из пруда" шу гапга асосан, яхши яшашни истасанг ишлаш керак, бизда Тошкент ажойиб, лек тепада утирган махлуклар шу оддий инсонни яхши хает кечиришини куришаолмийди, сал пул купайса даров сани "вохобий" деб камаб пулингни олишади, шунинг учун хам 70 фоиз ешлар чет элларда ишлаб оила бокишади, бунинг уяти йук. Тирикчиликни айби йук ку ахир. Шу Сахобат агар Россияга бормасдан Тошкентда ишлаб шу пулларни топармиди, йук конечно, сал кийналган экан узича езиб утирибди, тушунмадим ман сизга Сахобат нима максадда езгансиз, хозир уша чет элда ишлаб пул топиб мана Тошкентда уй сотиб олиб мазза килиб дукон очиб утирибсиз, нимага нолийсиз, Сизни Оллох синаган экан шунга ноливосизми... Ман узим хам чет элдаман, лек мана 1 ярим йил булди, уша пайт ичида мазза килиб ишладим, Тошкентда 4 хонали уй олдим, битта Лассети машина хам олдим, нимаси емон, вакти келса юртимга кайтаман, ва мазза килиб дам хам оламан, Хеч качон нолиш керак эмас, хамма кийинчиликка узимиз айбдор, агар аклли булиб бир екадан харакат килганимизда биз ешлар чет элга келиб ишламсадик. Рахбарларга инсоф берсин, вакти келганида хали улар хам жавоб беришади шу холатга олиб келганлиги учун. Хадисда этилган Угри мутахам бойларни жаннати ерда деб. Омон булинглар ким каерда булса хам Оллох назаридан колмасин, Юртимизни хаммамиз севамиз бу хакикат,..

30 julia   (17-Мар-2011 14:50)
HAR yerni qilsang orzu,bilgin-ki anda ham bor toshu-tarozu!

31 aslan   (18-Мар-2011 14:33)
shu xatni oqib ozimni korgande boldim, ha chet el desa hamma yaxshi hayotni koradi. lekin hamma yoqda ozini tosh-u tarozisi bor. hozir man oz uyimdan oz vatanimdan uzoqdaman. ozga davlatda yashame turib, bu hisni his qilib bomedi. bu soginchdi.

32 quyosh   (18-Мар-2011 22:08)
o'qib yigladim,qizbola boshi bn a,shuncha qiyinchilikni engib utganiga,yuqchiliik nimalarga majbur qilmiydi,kimdir yulini topadi ,kimdir adashadi,hammamizga ollohim ozi tugri yul korsatsin.

33 Abdujabbor   (21-Мар-2011 17:51)
Irodezga malades

34 Shoxrux   (11-Апр-2011 19:12)
musofirchilikda albata qiyinchilik buladi,hej qaysi vatan ona vatanimizga teng kelmaydi dustlar buni qadrini faqat musofirlar biladi,vatanimni vatandowlarimni judayam sogindim,bizda bir maqol boru HAR ERNI QILMA ORZU HAR ERDA BOR BIR TOWU TAROZI

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 10
Мехмонлар: 10
Рўйхатдагилардан: 0