Уйланганимга 7 йил бўлди. Ундан аввал тўғрисини айтганда жудаям кўча боласи бўлганман. 16 ёшимданоқ бир фохиша билан юрганман, кейин эса шу кўча хаётига берилиб кўрмаган қиз турим қолмади хисоб.
Уйдагилар 23 ёшимдаёқ уйлантиришларига келганида нормал қиз тушунчаси ман учун фантастикадек туюларди. Ўзинглар хам хозир телеграмлардан кўриб эшитяпсизлар, пул учун иффатини сақлаган холда ёш ёш қизлар ўқувчилар нималар қилаётганини. Шу сабаб хам бир икки учрашувга чиқиб атай қизларни синаш эмас, менимча кўпроқ ўйин қилиб қилиқ қилардим... Ишонмайсиз лекин 99 фоизи дарров романтикагаям бериларди қўлиниям ушлатарди. Нафақат қўлини дегани хақида жим қолай.
Ўзимдаям гап кўп яширмайман ва бу мактубим аслида менга ёрдам тариқасида битилди. Зиёли оиладанман, ота онам ўқимишли ўқитувчилардан. Ўзим хам мактабда яхши ўқиганману шу битта айбим қизларга суягим бўш. Аноним тарзда ёзаётганим боис ва менга ёрдам кераклигини хисобга олган холда бемалол бузуқлигимниям ёзяпман.
30 ёшимда зўрға уйланишга рози бўлдим. Танлаб танлаб рози бўлган қиз гапни ўзидан қизариб кетадиган тури эди. Бир ой текширдим. Мендек бир бузуқини текшируви қандай бўлишини тушунган бўлсангиз керак. Уй қизи, мактабни битириб уйда ўтирган, икки қиз 4 ўғиллик оилада ўсган. акалари хаммаси икки синглисга қаттиқ туригади. Каттаси турмушга чиққан, шу биттаси қолган. Ўзиям чиройлик эмас, шу сабаб хам 25 ёшни уриб қўйганди.
Уйландим.
Тўй куни мен ўйлаганимдан кўпроқ қон келди...балки бу физиологиядир аммо илк шубхам шундан бошланди. Қайтараман, ўзимни бузуқлигимдан шубхаларим тинч бермаяптгани учун мени дарров айблашга шошилманг, буни тан олиб турибман хам, шунчаки қизболасиниям хаётимда "кўрганман" ва бунақа натижа бўлиши керакмасдида.
Икки йил фарзанд бўлмади! Шифокорлар хар иккимизни хам соғ дейишди. Хотиним эса уйига кетган пайтлари телини ўчириб қўядиган одамт чиқарган, уйига қўнғироқ қилсам уйдагилари онаси билан чиқиб кетди дейишарди. Хомиладор бўлганини билганимиздан кейин онаси билан гаплашаётганини эшитиб қолдим...Ха, домла кучли экан, ана хомиладор хам бўлдим, анавини тўғри айтган экан, мана бу тўғри чиқди ва хоказо.
Ўша пайтлар хаммаёқда жинсий алоқа қиладиган домла видеолари тарқалган пайти бўлганига миям оғриб қолди. Хотинимни уриб сўкиб уйдан хайдадим. Улар борган аёл домла бўлганлиги ва уни ичига қандайдир бир дори қўйганини айтиб берди. У доримиди ё....Шубха қилмайсизми?
ох вох, Худо хаққи қасам ва хоказо...унутилди.
Қизим қорачагина туғилди...Бизни оилада мен хам хаммамиз оқ сариқданмиз...хотиним буғдойранг ва зоти хам қорачароқ бўлганига хотин тарафга тортди дедиму аммо шубхали инсонман яна шубхалар...деталлар...чуқурлашишлар...
Ўша жанжалда умуман кўчага чиқармаслик ва уйига хам юбормаслик шартини қўйгандим. Шу шу онасиям отасиям уйдагилари бир ойда бир мартта келиб хотинимни кўриб кетишадиган бўлишган. Қизини бахти учун хаммасига рози. шунгаям онаси яна нималарга рози бўлмаганийкин деган шубхаям борда...Хозирги кунда қизларгаям домлаларгаям ишонч йўқ. Номини оқлаш учун қизлар ва уларнинг оналари хамма нарсага рози буни кўп кўриб эшитяпманам, домлалар эса натижа учун соққага хаммасига рози...
Қизим 4 ёшда... Қизиғи бу орада хотиним бошқа хомиладор бўлмаяпти... ғалати а?
Хаёлларим менга қарши. ичимни еб битиряпман. Хаттоки қизимни днк хам қилмоқчи бўлиб суриштирдим...бизда йўқ экан. Бошқа тарафдан у меники бўлмай чиқсаям ундан воз кечолмаслигимни аниқ биламан чунки қизимни жудаям яхши кўраман... Аммо шу бузуқ умр кечирганимга бўлса керак хаёлларим жазолаяптими...
Танқид бўлсаям, уришиш бўлсаям ЁРДАМ фикри керак...
Алишер (исми ўзгартирилган)
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.
sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.
Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Aslidachi, o'sha yuqorida aytilganidek, qaytar dunyo!
Bunaqangi bollar hozirda uzbekistonda tan olish kerak ko'payib ketyapti. Uwanaqalarga xudoyim baribirb jazosini beradi xotinidan qizidan ALBATTA qaytadi
Hammasi tarbiyaga bog'liq
(Gumon iymondan ayiradi)
Исмилари аноним колишни истаган, хаёлан тукима килиб исм куйилган Анвар дустим! Булиб утган хаётингиздаги уша сиз истамаган варакларни иложи борича кайтармасликка ва бот бот у ишларни эсламасликка харакат килинг, тавба килинг. Рашк масаласига келадиган булсак авваламбор оилада эру-хотинга инсоф берсин яратган. Агар инсоф бермаса минг рашк утини ёкиб юрвурилса, уни назорат килвурилса инсоф бермаган инсон сизни купрок алдашга ва бошка хийлалар килишга чора излайди. Оддий мисол оилада аёл ёки эр бузук, улардан бири шунчалик рашк килиб уни назорат килади, гумонсирайди. Ишини киламан деган одам кузингизни шамгалатиб хозир шу уйда гугурт колмапти, кушнимдан олиб чикай деб 5 минутда ишини битириб келади хаю читтигулни этиб. Сиз эса боякуш, гугуртга чикиб кетти деб опа-сингиллар сериалиними ёки Тангемними куриб ётасиз. Рашк килайлик меёрида, бир биримизга ишонайлик азизлар. Бу кургонни ота-онамиз бизга ишониб топширишибтими ана шу ишонч туйгуси билан кургонни асрайлик!
Хаётни янгидан бошланг, оилангизни, бахордаги чирой очиб турган табиат куйнисидек гузал ва чиройли килинг. Уша кизчангизга мехр беринг, Оллохдан суранг яна фарзандли булиш учун. Сиз бу дунёга яхшилик килишга, хаётда гузал яшашга, халкимизга ва ватанимизга окил фарзандлар колдириш учун келганингизни унутманг!!!!!!!
*******************
Manimcha bu hatni 5 yil ichida yozgan bo'sa kere