"Эътироф-2015" маросимини бошқа тадбирлар каби эртаданоқ барча ОАВ вакиллари кўкларга кўтариб мақташи менимча етарли бўлар, шу сабаб биз унинг минусларига тўхталганимиз маъқул. Зеро айнан мана шулар устида ишлаш билан ғоянинг техник тарафларидаги комиликка эришилади. Бошқа тарафдан ғояни ўзи қай тарзда бўлди?
Хозирча ва хануз аралаш қуралаш. Хунарманддан то спорт ва санъат...санъатдаги турли йўналишлар хам ёппасига бир-бирига қориштирилган тарзда...ғолиблар минг хаққоний тарзда аниқланган тақдирда хам турли йўналишларни бир қилиб аълоси бу дейишни ўзи ғалати. Демакки нотўғри!
Тирклар қолиб нега мархум санъаткорлар йилдан йилга тақдирланаяпти ва бу рағбатлантириш кимга туртки бўлиб наф, бу хам тушунарсиз. Бугунги давр артистлари ўлганимда тақдирлашар деб ижодни тўхтатиб қўйса хам бўладигандек.
Маросим ўтадиган залга киришданоқ у қандай ўтиши холлдаги қиёфалардан билса бўладигандек кечди.
Ичкарида эса "Эхтиром ва Эътибор" йўналиши мавжуд бўлган мазкур маросимда юқорида айтганимдек мархум санъаткорлар тақдирланадию, тириклари эса залда ёшлардан орқа қатордан жой олишади. Олдинда эса томошабинлик учун чақирилган ёшлар. Уларни 80 фоизига шу куни хечбўлмаса сахнага чиқиш насиб этмади.
Яхши тарафлари хам бор ва етарли, масалан шу кунги маросим ранглари:
Кумуш Раззоқова. Соғинилган ностальгиялардан бири.
Рашид Холиқов
ва Севара Назархонлар маросим сюрпризлари бўлиб тадбирга алохида кўрк бағишлашди. Айниқса Севарага зал олқишларини видеодан кўришингиз мумкин бўлади.
Санъат олами вакилларидан сахнага чиқиш насиб қилганлар байрамдек кўринишда келишганлиги кўзни қувонтиради.
Манзуранинг имиджи ва либоси ажиб.
Ўткан йили мукофот статуэткаси ўпирилиб, думалоғи бўғирсоқликни ўтаган бўлса, бу йили унинг дипломи ўта ачинарли холда бўлди. Арзон матох жуда хунук кўринаркан. 1-2 минг сўм қимматроғидан олинса бўлармиди...нуфузли тақдимот бўлса... тушунчасидаги нуфузга ишонч қолмаяпти...дипломи хам шундайдек)
Номинантлар орасидан йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси Малика Эгамбердиева деб топилгани аксарият одамларнинг эътирозига сабаб бўлди. Шу қаторида албатта менинг хам. Аммо!
Малика шу йили юз фоиз жонли концерт бергани ва истеъдоди мукофотларга лойиқлигини эътироф этиш керак аммо ЭСТРАДА йўналишидаги ЙИЛ аёли эмасда!
Миллий йўналиш бўйича йилнинг энг аъло хонандаси десак хам унда...Умидахон, Дилсўз ва Хулкар Абдуллаевалар қайда қолди? Масалан бу йил Хулкар Абдуллаеванинг "Пака пак" қўшиғи яхшигина оммалашдику. Маликани эса хит қўшиғи тугул одамларнинг аксарияти уни ўзини умуман танимаяпти. Бирор қўшиғини билишмаяптику. Нимаси билан йил хонандаси?
Йилнинг энг яхши жонли концерти деб ёш бўлишига қарамай жасорати учун деб унга шундай мукофот берилса арзирди аммо эстрада аёл хонандаси умуман нотўғри! Бу Маликага таалуқли эмас, бу тақдимот маросими ташкилотчиларининг йўналишлар борасидаги катта хатоси.
Агар Ўзбек санъатидан эстрада йўналишни шу тариқа мутлақ йўқотиш стратегияси бўлса унда хаммаси тушунарли тарзда кечган бўлади: яъни "мана хамма рейтингдаги фонограммачилар келиб ўтирларинг, сахнага бир иктанг чиқиб хизмат қилиб берларингу (вахоланки шу куни сахнада Озоддан то Гулсанамгача хаммаси фонограммада куйлашди) аммо лекин ва бироқ мукофотни ЖОНЛИда куйлайдиганлар олсин!" Агар шу стратегия бўлса унда хаммаси хаққоний. Бироқ нима учун бу мана шундай масхарабозлик ва камситиш йўли билан амалга оширилиши керак бўлди?
Аниқ равшан қилиб очиқчасига қилинса бўладику. Ва умуман миллий йўналишда куйлайдиганларни нима учун аралаш тарзда тақдирлаши керак тушунарсиз.
Фонограммачилар десак, улар йилига қанча промо қилиб давлат бюджетига қанча пул туширди, лицензиялар олишди, клиплар суратга олиб уларни айлантириб барибир хизмат қилиб элнинг ёқимли қўшиқлар сохиб ва сохибалари бўлишдику. Клиплар хақидаку умуман номинацияни ўзи йўқ.
Хозир ижтимоий тармоқда умуман нотўғри таққослаш кетмоқда. Малика жонли айта олади ва у жонли концерт берган. Буни инкор қилиб бўлмайди аммо нима учун бошқа йўналишда йилнинг энг яхши хонандаси деб топилиши мантиққа зид. Хечким Маликани иқтидори ва жонлида куйлашини танқид қилаётгани йўқ.
Жонли ижро борасидаги ёки йилнинг энг чиройли овози мукофоти берилганида бошқа гап эди. Йил аёл хонандаси хали жудаям эрта эди унга. Хар тарафлама! У хали шогирд мақомидан хам ажралиб чиқа олмаган на ўзлиги билан ажралган ва биронта қўшиғи хали хит булмаган жуда ёш ва ...лекин албатта истеьдодли хонанда.
Райхон, Шахзода, Муниса, Шохруххон, У.Рахматуллаев, Манзура, Шохруххон, Дилсўз, Сардор Рахимхон, Зиеда ва Умидахонларни устидан кулингандек булди очиғи. Улар йил давомида қанча қўшиқ ва клип тақдим этишди. Уларга хеч булмаса клип номинациясида мукофот берилса бўларди. Ё Маликани клиплариям (агар бўлса) жонлимиди? Шунча артист бориб сахнага чиқиб "Эътироф"га хизмат қилдию...уялиб қайтгандек. Унда уларни нега чақиришди? Халқ кутганига куйлайқолларинг аммо мукофот кечаёқ тайин эди деб кулишдиде а? Умуман эстрада устидан кулингандек. Эстрададан хечким олмадику! Абдурашид хам Малика хам ғирт миллий! Бизда энди эстрада бўлмайдими?
Бошқа номинациялар бўйича хам эътирозлар бор, бироқ айнан Маликага кўпроқ, чунки уни одамларни аксари танимайди.
Кейин... Малика сахнага чиқиб йиғлармиш... Бу нимасси? Ўзини худди неча йиллаб хизмат қилиб энди эришгандек қилиб кўрсатиш кимга керак? Зиёда неча йил хизмат қилиб мукофотга кеч эришганида тушунарли холат эди аммо Маликага кўз ёши нимасси энди? Битта жонли концерт берибсиз... Ана Шохжахон, Жахонгир Отажонов, Ўлмас Оллоберганов, Шахноз, Оғабек Собиров булар хаммаси жонли концерт бериб халқ ардоғидаги машхур санъаткорлару аммо биронта мукофоти йўқ. Уларга "Эътироф" берилмади хануз! Уларга беришса сахнага ётволиб додласинларми?
Жудаям нокамтарлик кўз ёшлари...нокамтар берилган мукофотнинг нокамтарлик билан қаршилаш.
Овоз борасида Умидахонни Малика билан баравар ва керак бўлса унданда овози кучли эканини кўпчилик билади. Биргина концерт беримабди майли. Нахотки уни хеч бўлмаса сахнага куйлашга чақиришмаган бўлса? Дилсўзчи? Ё униям овоз иқтидорига шубха борми?
Икки кун аввал Умидахон олармиш деган гап болалади. Шоу-бизнеску, тез гап болалайди. Умидахон олсаку хақиқатга яқинроқ бўлармиди...Кейин кеча бир кун аввал Малика оларкан дейишганида аниқ бу хазил дедим. Кундузи интернет журналистикасидан хамкасбим Малика олади деганида иккимиз бу прикол деб кулгандик...
Умидахонни эфирдаги эстрада қўшиғи ва ундаги русча аралашган сўзлар эсларига тушиб уни олиб ташлашган бўлса ажабмас)) Ахир "Эътироф"дан тобора эстрадани янчиш иси келмоқда.
Қанақадир ўзимизникилар деган гурухлар олаётгандек. Хаммаси бир-бирига яқин, йўналиши хам, алоқаси хам...шогирд устозлигиям бошқасиям.
Демак келаси йил Сайёраижахон олади! Ана бўмасам! У ким деманг, ана инстаграмда Маликани реклама қилиб бердим, бахонада қанча одам уни ютубда клипларини томоша қилиб танишиб олишди. Маликахон бу мукофот учун кимга миннатдорсиз билмадиму аммо бугунги промо реклама учун аниқ мендан миннатдор бўлишингиз керак)) Қандай ашулаларингиз борлигиниям одамлар шу куни кўриб, ёзиб, менгаям сизни ижодингизни кашф қилишди. Лекин Гулсанамдан деярли фарқ қилмаслигингизни янги мухлисларингиз хам тезда фахмлашибди)
Эркак хонанда сифатида Абдурашид Йўлдошев олди. Иқтидор тарафлама тўғридир. Аммо йил бўйи Масрур Усмоновнинг "Онажон" ва "Ўпасим галди"си оммалашмаганмиди? Абдурашид Йўлдошевни йил давомида ЙИЛ хонандасига хос ижоди сезилмади. Ундан кўра Ботир Қодиров икки қўшиғи оммалашди. "Жим туринг" хит бўлди.
Нега хали хануз бу маросимнинг критериялари мантиққа зид?
Нимага асосланиб берилади? Галма галми, стажга қарабми, жонли куйлаганигами ё йил давомидаги мехнатими?
Йил давомидаги мехнат бўлса Абдурашиддан кўра хаттоки Сардор Рахимхон кўп ишлади.
Хуллас умуман тушунарсиз...
Йил актери биргина фильмдаги роли билан режиссер Хилол Насимов ўғлига берилармиш. Ижтимоий фильмда бош рольда чиққанигами? Ё ўша фильмни отаси суратга олганигами? Негадир Бобур Йўлдошев бу мукофтога лойиқроқмиди?
Йилнинг энг яхши тележурналисти топилмагач шу сахнада олиб борувчилик қилаётган йигитга топширворишгандек бўлди. Майли шу бола олақолсин, тадбирни олиб боряптику дебми.. Узр танимас эканман ва йил тележурналисти номига лойиқ бирор ижод намунасини кўрмабман, айб менда узр!
Хуллас халқ ўзи изохларда бахо берар.
Ха, айтганча кўпчилик аёл хонандаларни хомийси дастурхон ва кўрпачалар салоними? Нега кўпчилик шартта парданимией ё дастурхоннимией кийиб келгандек кўриняпти менга?
Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов, Дилшод Хамидов ва Сарвар Отахоновлар.
Онлайн репортажни Нодира Махмудова олиб борди.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Kim tashkillashtirgan bolsa qoyil. Xuddi ikkitasi otirib Etirof iyushtiraylikmi yo yoqmi, mayli keyingi hafta o'tkazvoramiz deyiwgandek
Умуман киска вактда тайёрланган, "шошиб ясалган" дастур булиб колганга ухшайдур...(
umuman dekoratsiyaa nol . judayam oddiy ahr bu juda katta, nafaqat xalq bali sanatkorlar ham orzuqb kutiiwi kk bolgan konsert taqdirlaw marosimi emasmi? Wunday nufuzi tuwib ketyabdiki hattoki keyngi yillar hech km etiboriga ilmay qoyadii. Dekoratsiyaga keladigan bolsak. Odiiy sanatkorlarni yakkahon konsertlarida qiladigan dekoratsiyasi bundan 100 martta yaxwii. Togirisini aytganda bunday dekoratsiyaa 2005 yilga moss agar tarixga moslab dekoratsiya qildik deyadigan bolsaa togri tuwunw mumkin/
nominatsiyaga keladigan bolsak nma kkk sanatga bogliq katta festival dydimi bayrman deydimi.? Wunday katta konsertda sport yonaliwi duradgor muhandiss. Buni nimasii qiziq bu ularni ozidan bowqaa hech kmgaa qzqmassss. Ahr bu santkorlarni etirofi emasmi. Nega ular ucun alohidaa tadbir qiliwmidi. Kerak bolasa ozlariini tadbirlarii kopkuuu..
resjissorlarga keladigan bolsa nahotki wunday katta tawkilotlarniii owa ozb navo vazirlik yoshlar ijod saroyi kabi tawkilotlarni tili rejjisorlarga otmidi. Nmaga wundayy katta tadbirrr btta resjissor zimasiga yuklatiladii. owa br necha resjiisorlarni ygb brgalawbb qilinmidi.
km koribdi xilol nasimovni ogli ikta kinodan bowqa bror kinoda oynadimi yoqmi
km bilarkan brorta xalqdan soranng km abdurashid yoldoshevni btta bosayam qowigini ayti berolarkan yoddan blarkann. Malikani cii jonli konsert berdi dgani boldi etrof osn dganimasuuu.
mayli jonli berdi deb 10 yil etrof osn undaa. Muhlislarga btta qowiq ciqarb klip ololganmii owa malikaaa
ee qoyilll zamonaviy rivojlanw umuman yoqq.
yil davomida osish ornigaa yldan yilgaa pasayiw kuzatilmoqdaa
maylii endi nma derdikk szlar aytgandek bzni ovozimiz ahamiyatsizz .
hech km etibor bermidi barbr.
????????????? qani rayhon