Бош сахифа » 2014 » Июль » 22 » Ботир қўлдаги тори ва қонига сингган йўлни нега ўзгартирди?
08:42
Ботир қўлдаги тори ва қонига сингган йўлни нега ўзгартирди?

Машхур инсон хақида гап-сўзлар кўп бўлиши, хамиша хам унинг машхурлик даражаси ёки давр рейтингига боғлиқ эмаслигини бугунги кунгача тушуниб етдим.   

Лекин асосан албатта ўша даври келган ёки рейтинги баланд пайтида, эл оғзига тушган пайти ва унга талаб кучайган сари миш-мишлари хам кучайиши табиий хол.

Кимдадир бунга етарали асос бўлиб, кимдадир шамол бўлиши дарахтга боғлиқлиги каби бўлса, кимлар хақидадир рақобатчилари атай тарқатиши сир эмас.

Ботир Қодиров хақида санъат оламида сўнгги пайтлар тарқалаётган хунук гап-сўзлар нимага боғлиқлигини бугунги у билан сухбатдан хулоса қилиб оласиз.

 

 

Дубайдан қайтган Ботир биз билан ўзи боғланди:

Ботир Қодиров: -Ха ака тинчликми? Уйга келсам хаммаёқ  шов-шув, уй тўла одам, нима гап? Жиддий касал экан деб хол-ахвол сўраб келаётганлар кети узилмаяптику.  Сайтингизда  мани  ароқни бутилкасига хам боғлаб алкаш қилиб қўйибсизку (хандон отиб кулади) Мани қанчадан бери танийсизку, нахотки  шу гапларга ишондингиз?

 

 

Гарчан у гап-сўзларгина холос, келганида ўзи билан сухбат қуриб аниқлик киритамиз деб ёзган бўлишимга қарамай, одамлар дарров у мишмишларни мани номимдан таъкидланган деб қабул қилишгани ғалати...

Ботир Қодиров билан  шохона маскан “Султон-Саид” кошонасининг   сув бўйидаги сўлим   шароитида супада  сухбатни ўтказдик.

 

 

Ботир Қодиров: -Мен хақимда ёзилган мақолани ўқидим, жудаям яхши нарсалар ёзилган, жудаям кўп мишмишлар хам албатта. Аммо тушкунлик даврини нима билан боғлаганингизга қизиқдим. Агар бу ижоддаги тушкунлик давридек, яъни Ботир Қодиров анчадан бери янги қўшиқ тайёрламаяпти деган тушунча билан боғланган бўлса, унда мен аввалдан хам хафтасига янги қўшиқ тақдим этиб келган хонандамасман.

 

 

Sayyod:  Сиз билан илк маротаба  2007 йил  қилган сухбатим хам ёдимда,  ўша пайтлар миллий йўналишингиз хақида, бу мени қон-қонимга сингган, шу қўшиқларни тинглаб катта бўлганман дегандингиз. Мана шу тушунчалар билан йўналишни бирданига ўзгартириш  нафақат таваккалчилик, балки ўзини ўша йўналишда хис этиши хам қийин кечса керак.   

Ботир Қодиров: -Мани ўзимни санъатдаги бўлган тушунчамни олсак,  албатта санъаткор аниқ бир йўналиш билан катта бўлиши мумкин , маълум бир мусиқий  мактаб асосида ўзи учун бир йўналиш танлайди. Ман болалигимдан битта йўналишда тарбия топган хонанда  эмасман,  миллий санъатимиз  мақомдан тортиб  то Европани  опера, джаз  ва поп йўналишидаги қўшиқларни севиб тинглаб, ўзимга аниқ бир йўналишни эшитиш ва ўрганиш борасида  чегараламаганман. Болалигимда шу инглизча қўшиқларни хам куйлаб юрганман, ўша джаз ва рокка хам қизиқиб юрган бола бўлганманда.

Ман ўсган мухит  европалашган замонавий бўлган, микрарайон дейиларди, ўша  “дом” (кўп қаватли уй)да  катта бўлганмиз . Хар хил миллатга мансуб тенгдошларим билан катта бўлганман.  Албатта буни таъсири менга хам бўлган, ўша дўстларимни нима эшитиб юриши дейлик ва шу сабаб ўзимни бир йўналишда сезмаганман, аммо,  асосан миллий йўналишда қизиқишим кўпроқ бўлганлиги учун кейинчалик “училище” (касб хунар колледжи)да тахсил  олаётган пайтим овозим мутация бўлиб, дўриллаб  миллийга бўлган ...ўша барибир қон, барибир шу миллатни фарзандимиз, ўзбекмиз, ота-боболаримиз ,  авлод аждодларимиздан қон-қонимизга миллий оханг  бошқа миллатлар мусиқаларига қараганда  кўпроқ ўзимизга мос  ва хос. Ўзимизники!  Шунинг учун миллий йўналишга мани мухаббатим кучли бўлганлигига   ва миллий йўналиш мустахкамроқ йўналиш бўлганлиги учун , ман  йўналишимни миллий йўналишда бошлаганман. Ўзимизни миллий классик қўшиқларимизни маромига етказиб куйлаган хонанда учун бошқа йўналишлардаги қўшиқларни ижро этиш унчалик даражада мураккаб бўлмайди деган тушунча шу болалигимдан берилган менга.  Миллий йўналишда ижод қилиб, тўғри хозир йўналишим ўзгаргандир,  шу одамларни Ботир тушкунлик даврида деган тушунчасидан келиб чиқиб ёзганингизга келсак, ман тушкунлик даврига тушган хонандамасман, яхши қўшиқ билан ёмон қўшиқни фарқига борганим учун юқорида айтганимдек хафтасига қўшиқ тақдим қиладиган хонанда эмасман . Ўзимга яраша инжиқ хонандаман ижодда.

 

Sayyod:   Лекин мен хам жавоб билан бахонани фарқига боришга етиб келганман-да,  сиз хозирги айтаётган нарсалар аввалдан  бир жавобга тайёрланган йўсинда кетмоқда . Турфа хиллик тушунарли, концертингизда хам кўрдик  “Калинка”синиям  аммо ижодидаги аниқ бир стилистикасини ўзгартириш бу бошқа нарса. Сиз қўлда  тор билан бошлагансиз ижодни.  Мансурхон Нурматов билан биргаликда  ижод қилган даврингиздан бери биламанку сизни. Ўша даврдаги қўшиқларингизни дискда бергансизлар хам. У қўшиқларни кўпини омадли чиққан деб биламан. Сиз йўналишни кескин тарзда ўзгартиряпсиз,  демоқчисизки келаси йил яна мутлақо ўзга стилистикада ижодни давомлайсизми?

Ботир Қодиров: -Хар йили йўналишимни ўзгартираман демоқчимасман. Хозирги стилим  ва имиджим ўзгаргандир лекин яхши қўшиққа бўлган фикрим ўзгаргани йўқ демоқчиман.  Куйлаш манерам, стилим  ва йўналишим ўзгарган бўлиши мумкин  ўша “Гўзалсан” ва “Алдамадим” қўшиқларимдан бери  йўналишимда кескин бурилиш бошланди.

 

 

Sayyod:  Нима сабабдан ўзгарди?

Ботир Қодиров: -Хаётга бўлган , замонга бўлган талаб  ва ўзимни дидимдан келиб чиқиб.  Ёшларга нима ёқяпти, халқ нимани эшитяпти  кўпроқ.  Характеримдан келиб чиқиб хам, дунёқараш ўзгаради инсонда. Масалан одамлар кеча ховлиларда тўй қилаётган бўлса, бугун ресторанларда тўй қилишяпти.  Ўрганишяпти тўйлар қилишниям вилоятларда, тўғрими? Инсонда хаёт ва яшаш даврида   дунёқарашлар ўзгариб туради.  Ривожланади.  Сабаб шу!

 

Sayyod:   Эртага Шохрух рэп миллий йўналишда қўлида тор билан чиқиб бу мани дунёқарашим ўзгарди деса ишонмаган бўлардим.

Ботир Қодиров: -Нимага? Бу ўзини шахсий диди бўлиши мумкинку.

 

 

Sayyod:   Балки ўша илк бошлаган даврингизда продюсерлар талаби билан миллий йўналишда  куйлашга мажбур бўлгандирсиз ва шартнома тугагач ўзликка қайтгандирсиз?

Ботир Қодиров: -Йўқ, йўқ. Бу нарса у билан боғлиқ эмас.  Бу нарса ижод! Ижодкорда  менимча ўша кайфиятига қараб,  баъзан ўша халқ нима эшитмоқчилигига қараб , ўзини бир холатига қараб ёки ўзини хаёти, хаёт тарзи ўзгаришига , ўзини онги ривожланишига қараб ижоди ўзгариб бориши мумкин.

 

Sayyod:   Ижодкор бундай нарсаларга тобе бўлиши керакмаску.  Ижодкор қалбга хам қараши керакку, агар хозир  рэп билан рок даври келиб қолса, хамма ёппасига фақат шу йўналишда кетса,  сизам шундай йўл тутасизми?

Ботир Қодиров: -Ман ривожланиш билан бирга ўзимни дидим хам бор буни ичида деб айтдим, агар хозир ахамият  берган бўлсангиз,  тўғрими?  Чунки болалигимдан ривожланишга тобора интилувчан бўлганман.  Замонавий эстрада қўшиқчилигида  замонавийлашишга  мойиллигим ёшлигимдан бор эди.  Энди ўша пайти келибдики , ўзим хохлаган йўналишда ўзимни синаб,  ўзимга ёқадиган  қанақадир йўналишларни кўрдим.  Ўша йўналишда ижодни давом эттираяпман, лекин  яхши қўшиққа бўлган фикрим ўзгарган эмас.

 

Sayyod:   Биз хозир стиль ва  йўналиш хақида гапиряпмиз, яхши қўшиқ рэп йўналишида хам бор  миллийсида хам бор.  Бу худди қалбдан куйлашдек , махорат деган нарсаларга боғлиқ.

Ботир Қодиров: -Ман ижодимдаги  танаффусни тушунтириб бермоқчиман.

 

 

Sayyod:   Унгача хали келамиз,  ўзим учун бирдан ўзгарганликни тушуниб етмоқчиман. Ўша “Адашдим” ва “Севиб қолганман” қўшиқларингиз каби йўл ва кўринишга қайтишингиз мумкинми вақт ўтиб? Дейлик ўша костюм  ва галстук кўринишида хам ?

Ботир Қодиров: -Энди костюм  ва галстук бу санъаткорни  шарт бўлган кийими эмаску,  фақат костюмда айтиши керак деганимаску.

 

Sayyod:   Шунчаки шу кийиниш стилингиз хам бирдан ўзгарган-да) Клипларда хам.

Ботир Қодиров: -Хизматлар ва баъзи концертларга борадиган бўлсак  халиям костюмдамиз.  Тўғри клипларда ўзгарган, агар сюжет шуни талаб қилса албатта  костюмда галстук тақиб чиқамиз. Лекин  бунга хожат ва режиссерни талаби бўлмагани учун кийилмаяпти.

 

Sayyod:   Жавобларингизда ўзлик йўқдек . Замон талаб қилса ундай, режиссер талаб қилса бундай.

Ботир Қодиров: -Ман у йўналиш ва стилимдан воз кечвордим демоқчимасман.

 

Sayyod:   “Сахар” гурухи ўз даврида зўр бўлган аммо илк чиқишганида кўринишигача кескин танқидларга учраган.   Бугунги кунгача   гурух йўналишига талаб бўлмаганига у йўналишини ўзгартирмади, аксинча шу ўзлигига содиқ қолганича у йўналишга талаб бор жойга кетди.  Мен сизни шу тарафлама тушунмоқчи бўляпман, сиз хам маълум бир йўналишни шу меники шунда ўзимни хис қиламан деганингиз хақида.  Сиз билан биринчи маротаба сухбат қилганимни эслайманда, кейинги сухбатларни хам албатта. Ўша пайт бошқача фикрлар эдингиз.  Нима учун шу тор билан ва нима учун шу йўналишда деганимда сиз “Биз Андижонликлар мана шу қўшиқлар ва шу овозларда катта бўлганмиз” деб икки уч санъаткорни номини келтиргансиз ва қон-қонимизда деб айтгансиз.

Ботир Қодиров: -Сиз шунчаки ўша пайт савол берганингизда бошқа тарафга оғдирган холатда савол бергансизда.  Шунинг учун шу тариқа жавоб берганман. 

 

 

Sayyod:   Турфа хил мусиқада катта бўлганингиз билан миллий йўлни  ўзингизга хос деб билгансизку.

Ботир Қодиров: -Албатта! Шу Ватанда туғилиб ўсдик, шу юрт фарзандимиз, юрагимиз  ва қонимиз барибир шу йўналишдаги мусиқа билан уради тўғрими? Мен шунчаки қарашимни ўзгартирдим холос.  Мен учун аниқ бир йўналиш йўқ! Санъат тушунчасида фақат мақом айтаман ёки фақат джаз айтаман деган аниқ чегара йўқ мен учун. Мен ўзимни дидим борасида  нимани чиройлик ва лозим топсам, тингловчи ва мухлисларимга шу яхши нарсани топиб  етказишни лозим топсам , уни йўналишига қараб ўтирмайман.  Албатта чегара  ва меъёрдан чиқмаган холда!

 

 

Sayyod:   Муниса билан дуэт куйлаганингиздан кейин сиздан нафақат ижодий балки умуман маълумотлар йўқ. Бугунги давр билан хамнафас десак инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда машхурларни фаолликларидан хам кузатиб янгилигидан бохабар бўлиш мумкин бўлган давр.  Рўйхатдан ўтгансиз, хабарим бор, аммо фаоллигингиз йўқ. Айнан тушкунлик даврида дейилган гап-сўзга ишониш учун сизда етарли омиллар бор.  Масалан промо ва рекламангиз йўқ, янгилкиларингиз билан бўлишмаяпсиз,  газета, радио ва умуман оммавий ахборот воситаларида ва улардаги лойихаларда хам қатнашмаяпсиз. Биргина “Фахрли инсон” лойихамда келдингиз.  Вахоланки хамиша сизни турли тадбирларга таклиф қилиб туришади.  Кўриниш бермай хам қўйдингизда.

Ботир Қодиров: -Тушунтириб ўтаман. Хамма нарса яна қўшиққа бориб тақалади. Мани ижодимда хар бир қилишим керак бўлган нарса ўша тайёрлаётган қўшиғимга боғлиқ бўлади.  Худа бехудага интервью бериб, газетага чиқиб , ўзимдан-ўзим бир пиар тўқибми, хуллас   хадеб интервью беришни хохламайман.  Асос бўлганидан кейин газетадан то интернетгача, ўша сиз айтаяптган турли жойларда қатнашаман.  Имкон даражасида! Ўша сўнгги дуэтдан сўнг ўша даражадаги, ўзгарган ижроим учун  яхши қўшиқ топа олганим йўқ.  

 

Sayyod:   Аввалгисидек яхши бўлиши керак деган тушунча билан  белгилайсизми?

Ботир Қодиров: -Йўқ, у ўзимни дидимга мос бўлиши керак.  Яхши қўшиққа бўлган фикрим ўзгарган эмас.  

 

Sayyod:   Шу кунгача хамкор бўлган ижодкорларга мурожаат қилишни иложиси бўлмадими?

Ботир Қодиров: -Мурожаат қиляпман аммо мен кўраяптган ва ўзим истагандек қўшиқни хали  тополганим йўқ.  Вахоланки қўшиқлар кўп тайёрлаяпмиз, Иқбол акам ,  Илхом акам  ва бошқа бастакорлар берган жудаям  қўшиқлар кўп. Лекин мен ўзимни у қўшиқда кўрмаяпман.  Ўзим яхши деб билган нарсамни мухлисларимга тақдим этмоқчиман. Масала шунда! Оммавий ахборот воситаларига хам ижоддаги янгилик билан чиқиш керакку, мана бундай қўшиқ тайёрладим, номи бундай деб мисол учун. Хонандани асосий калити нима? Унинг қўшиғику, омили бу қўшиғику.

 

 

Sayyod:   Журналистика ривожланган шоулар кўп, тадбирлар бор, тақдимотлар, хамкасблар билан кечалар, концертлар....

Ботир Қодиров: -Мен бугун қанақа кийим кийганим , сочимни қандай турмаклаганим, нима овқат ейишим ва қанақа мошина хайдаб юрганим  хақида  чиқволиб интернет ва газетага мақтанишни ёмон кўраман. Ижодий янгилигим бўлмаганидан кейин журналистлар оилавий саволлар беришадида, мен эса оилам хақида гапирмайман у шахсий худудим. Тўғри хамма тақдимот, тадбир ва кечаларга  қатнаша олмаётган бўлишим  мумкин...

 

Sayyod:   У тадбирлардаям сизни “Ботиржон янги ашула қилдингизми?” деган талаб билан кутиб  олишмаса керак

Ботир Қодиров: -(кулади) Йўқ.  шунчаки хозир менда ижод борасидаги дунёқарашимда  ўзгариш бўлаётгани боис , яшаш тарзим, дунёқарашим...Ўша холатни ривожлантириш.  Яъни ўша ўзгаргандан буён ривожланиш фикри  хануз давом этмоқда.  Шу борада хали янги қўшиқ қила олмаганим учун кўп жойларда қатнашиш имконияти бўлмаяпти.  Кўп  ташкилий ишлар билан гурух йигитлари шуғулланмоқда. .. Одамлардан қочган эмасман, алоқадаман хамма билан.  Фақатгина хамма билан кўришиб, қаерларгадир боришга вақтим етмаяпти, ўзим билан, ижодим билан  овораман.  Оиламга вақт ажратганман.

 

 

Sayyod:   Сиз хақингизда айнан санъат олами ичида тарқалаётган гап-сўзларга тўхталсак.

Ботир Қодиров: -(кулади) Сардор ака, сиз шоу-бизнес оламига бугун лоп этиб тушиб қолган одаммассизку.  Санъаткорлар хақида мишмишларни  биринчи маротаба эшитмаяпсиз хам.  Қанчасини сиз кўрдингиз, қанча ноўринини мен бошимдан ўтказдим. Лекин буларни  хаммасини ичида,   сизга бўлган фикрим ва шахсан сизга бўлган хурматим,   мишмиш билан фактни тўғри ечимга олиб келишингиз эди.  Бу гал сал бошқачароқ бўлибди шекилли а?

 

Sayyod:   Бўлгани йўқ, биз айнан шу нарсаларни хозир сиз билан мана ўтириб  мухокама қиляпмизку  

Ботир Қодиров: -  Ботир ичяпти экан, одамови бўлиб қолибди ,бош мия ва хоказо... Менга қараб, одамови бўлиб қолган одамга ўхшайманми?  

 

 

Sayyod:   Сизни  узоқ муддат ўзим хам топа олмаганимни айтдим , аммо мақолада  мишмиш эканлиги ва келганидан кейин  ўзи билан сухбат қуриб ойдинлик киритамиз дейилган.

Ботир Қодиров: -Менимча, одамови бўлиб қолибди деган маълумотни халққа тақдим этиш сал оғирроқ  гумон бўлса керак.

 

Sayyod:   Олинган тўй хизматларини шунчаки бекор қилиб юбориш хам  ўзидан-ўзи бўлмаса керак?

Ботир Қодиров: -Энди икта тўйни  бекор қилиш учун керакли... етарлича сабаб бўлгунича шу қарорга келдик.   (?)

 

Sayyod:   Демак мишмиш хам бекорга чиқмас эканда

Ботир Қодиров: -Бу нарса соғлиғим,  кайфиятим ва тушкунлик холатимга эмас,  етарлича сабаб бўлувди,  шунақа қарорга келдик.

 

Sayyod:   Соппа-соғ бўлсангиз нима учун Республикадан чиқиб кетаётиб , муттасадди идорага касаллик билан боғлиқ  деб айтгансиз?

Ботир Қодиров: -Энди хар бир инсонда хар-хил холати бўлади тўғрими?  Ўша пайт мазам йўғийди,  озгина шамоллаганийдим.

 

 

Sayyod:   Авваламбор Худога шукр,  ўша маълумотдек оғир касал эмасакансиз.

Ботир Қодиров: -(кулади) Соппа-соғман, бош миям жойида, кўриб турибсиз, “Фахрли инсон”да кўришганимизда кайфиятим хам, соғлиғим хам  жойида эди.

 

Sayyod:   Сухбатни икки жойида мишмишлар бекорга чиқмаганини ўзингиз хам тасдиқлагандексиз,  биринчиси рости хам мазам йўқ деб Дубайга кетгансиз, иккинчиси эса  икки тўйни қайтарганингиз

Ботир Қодиров: -Икки тўйни қолдириш учун  сабаблар хар-хил бўладику.  Етарлича сабабларимиз бор эди.

 

 

Sayyod:  Тўйларни қолдириб шартта Дубайга кетвориш хам ғалатида.

Ботир Қодиров: -Ман ўзимни шахсий ишларим,  оилавий ишларим билан кетдим.  Ман соппа-соғман! Хаммаси жойида! (кулади). Баъзан шунақанги пайтлар бўлдики, тўғри жудаям қаттиқ шамолладим.  Иситмам 39-40 даражага чиқди. Ман бошқа одамларга қараганда  тез шамоллайман, тез-тез “грипп” бўлиб тураман,  мана сиз билан уч кун аввал сухбат қилишимиз керак эди, кондиционер тагида  шамоллаб қолганим учун , дарров бронхитим қўзғаб, иситмам кўтарилиб уйда ётдим.

Хуллас мана шундай қаттиқ шамоллаган пайтларим, ростанам мана шу тўйларни қолдиришга мажбур бўлдик.  Санъаткор хам бетоб бўлиб қоларкан,  бошқа одамларга ўхшаб шамоллаб қоларкан, у темир эмас,  йил двомида хамиша тайёр туравериши мумкин эмас, санъаткор хам  касал бўлишга хақли, у хам касал бўлади.  Иложи йўқ вазият бўлиб қолганлиги учун қолдирдик.

38-39 иситмада хам тўй ўтказган пайтларимиз бўлган.  Бора -бора одам катта бўлган сари ўзини соғлиғига эътибор беришни, ўзини яхши кўришни бошларкан ва  хамма пулни хам  ишлаб топа олмайслигини тушуниб етаркан.  Лекин албатта  маъсулиятни  хис қиламан. Тўйни ўша куни бекор қилмайман, тўйдан анча аввал, бир хафта  10 кун, 15 кун 1 ой қолганида, жуда бўлмаса 3-4 кун аввал огохлантирамиз.  Керак бўлса ўрнимга бошқа санъаткорни гаплашиб беришга ёрдам берамиз.  Вазият тушунтирилади. Бир маротаба тўйни бекор қилганимиз учун, Ботир жинни бўлиб қолибди , захар ичириб қўйишибди ...

 

Sayyod:   А, шунақасиям борми?

Ботир Қодиров: -Ха , унақа вариантлар хам бор!  Бир маротаба Андижонга борсам,  шогирдларим ёнимга келиб гапиряпти: “Ботир ака  Сиз хақингизда шундай гаплар бўляпти, захар ичириб қўйишипти , жинни бўлиб қолипти дейишяпти” (кулади).  Мана манга қаранглар, жиннига ўхшайманми ё захар ичган одамга ўхшайманми? Соппа-соғман! Мишмиш бунгачаям бўлган бундан кейинам бўлаверади санъаткор хақида -дедим. Ёдингизда бўлса “Варрак-шоу” тадбирингизга кела олмаганимда қўнғироқлашдик ва учрашиш таклифини билдирдим, сабаби мана шу мишмишлар кўпайиб кетгани эди, шунга чек қўйишга интервью уюштирамиз дегандим.   Мен хам санъаткорлар хақида мингта мишмиш эшитаман, лекин  ўзим ўз кўзим билан кўрмагунча шунақа экан деган аниқ фикрга келмайман .  Икта тўйни бекор қилганимга хаммасини бекор қилди деган гаплар чиқиши  менимча унчалик хам тўғри бўлмайди.

Биласизми, 2012 йилги концертимдан кейин, ўзи шундоқ хам ўйлаб юрган нарсамга янада маъсулият юклашига сабаб бўлди.  Ўша маъсулият,  дид  ва дунёқараш билан  хозир харакат қиляпман, лекин у қўшиқлар хали чиққани йўқ.

 

Sayyod:   Орадан икки йил ўтди.

Ботир Қодиров: -Майли, ман учун хар  йили концерт қўйсин ,  қўйиши шарт деган тушунча йўқ менда.

 

Sayyod:   Гап концертдамас, ижодда

Ботир Қодиров: -Ижодда хам , хар ой ёки хар уч ойда бир қўшиқ промо қилиш керак , бўлмаса рейтингим тушиб кетиб қолади деган қўрқув, қанақадир мундороқ қўшиқ қилиб турса хам бўлаверади деган харакатим йўқ.  Шунчакига  қўшиқ қилиш ниятим йўқ.

 

 

Sayyod:   Хар битта чиқарадиган қўшиғим хит бўлсин деган ният билан ишлаш хам нотўғрику

Ботир Қодиров: -Хит бўлишига кафолат йўқ, бу хақида гапирмаяпман,  ман яхши қўшиқ хақида гапиряпман.

 

Sayyod:   Бу  яхши қўшиқ  деб билган дидингизни  бошқалар   хам яхши  қабул қилишига қани кафолат?

Ботир Қодиров: -Ман дидимга таяниб ...ўша 2012 йилги концертимни гапирадиган бўлсак,  шахсан ўзимни дидимга таяниб  қилинган концерт ўша.   Шахсан ўзим концертга танлаган қўшиқларим. Продюсер, хомий ёки маъмурим менга мана бу қўшиқ яхши экан айтинг демаган. Ўша бастакорлар билан маслахатлашиб хаммасини ўзим танлаганман. Манимча ёмон бўлмади.  Хозирча концертга тайёр эмасман, гарчан 2012 йилдаги қўшиқларимдан кўплари  промо бўлмаган бўлиб, янги концертимга киритса бўлса хам,  хозирги пайтда янги тўпланган қўшиқларим хам етарли бўлгани билан ,  мани режамдаги қўшиқ хозирча йўқ. Хозир промо бўлиши керак бўлган ўзим истаган қўшиғим йўқ.  Тўғри вақт ўтиб боргани сари ўйлайман, изланаман, аммо бу тушкунликка тушиб қолишга асос бўла олмайди,  сабаби менда ишонч бор! Ўша истаган қўшиғимни топа олишга ишончим борлиги учунам тушкунликка туша олмайман!  Жуда бир бошланғич босқичдамасманку, иқтидор ва профессионализм етарлику.

 Йиғилган қўшиқларим эса ўша концертда хизмат қиладиган ўзини жойи бор.   Ўзимни дидим, режамга асосан,  ва ўз фикримга таяниб қўшиқларни промога беришни танлайман.

Sayyod:   Марғилондаги воқеа хақида...Тўйдан кейин кимлардир қаерларгадир олиб боргани каттаконларга мақтаниб кўришиб қўй дейишгани ва хоказо  ...

Ботир Қодиров: -Йўқ булар хаммаси мишмиш гаплар.  (кулади) Унақа нарса бўлмаган.  Мани хамма яхши кўради. Манимча санъаткорни тўйга таклиф қилишаётганида ёмон кўргани учун  таклиф қилмайди, яхши кўргани учун таклиф қилади. Бу гапни чиқишига сабаб Марғилонни тўйларига рости хам жуда кам борамиз, бу мавсум борганимиз хам йўқ, тўғри. 

Марғилонда жудаям кўп мухлисларим бор, уларни яхши кўраман.  Ўзим бора олмаётган тўйларга керак бўлса шогирдларим хам боряпти.  Шогирдларимни зўр кутиб олишяпти ва улар қўшиғимни куйлашганида баравар қўшилишиб  куйлашяптганини видеосини хам кўрдим.  Ман учун вилоятлар танланилмайди, шунчаки Тошкентдаги мухлисларнинг тўйларидан орта олмаяпмиз.  Кўпроқ Тошкентда бўлиб фарзандларим тарбияси билан шуғулланишга хам вақт бўляпти.

  

Хотима:

Ботир Қодиров: -Халқимиз хизматидаман, яхши ижод харакатидаман. Хақиқатда тўғри , йўналишим ўзгарган,  эстрада йўналишида ижод қилаяпман хозирги кунда, имиджим ўзгарган, балки кийинишим хам ўзгаргандир,  лекин ўша ўтган олдинги йўналишимни сақлаб,  уларданам  бутунлай кечиб юбормаган холатда , ўша мени таклиф қилинаётган жойда талаб қилинадиган қўшиқларимни куйлаяпман. Масалан шунақанги жойларга чақиришадики эстрада эмас, жонли мумтоз,  ўша биринчи  ижодимни бошлаган давримдаги қўшиқларимни сўрашади.  Халигача “Адашдим”ни сўрашади.  Умуман эстрада  жанридаги қўшиқларимни айтмаган жойларим хам бўлади.  У мухлисларимни хам эсдан чиқармаганман.  У нарса бор манда, исталган пайт сўрашса куйлаб беравераман  лекин хозирги кундаги ижодга бўлган қарашим ва  яхши қўшиққа бўлган фикрим ўзгаргани йўқ.

Фурсатдан фойдаланиб сизни ва барча мухлисларимни  Рамазон ойи билан чин дилдан табриклаб муборакбод этаман!  Оилавий қут-барака, тинчлик хотиржамлик , бахт-саодат тилаймиз.  Сиз хам мана шунақа мишмишларни фактларга келтиришда  чарчаманг .

 

 

Ботир билан бу сухбатдан, менга у  аввалгидек самимий эмасдек туюлди. Оддийгина сухбат чоғидаги зиддиятлар ана шунинг натижасида деб билдим. Тўй қайтаришни аввалига соғлиқ сабаб эмас деб кейин касал эдим дейиши ва хоказо...  Албатта у билан боғлиқ тарқалган хунук гаплар мишмишдек қолаверади, ким хам ишонарди? Ана, туппа тузук, соғ-саломат, одамови хам эмас, жа тиллари бийрон 2007 йилдаги камсуқум ва камгап Ботирдан асар хам йўқ, хозир керак бўлса у  сизга гап бермай, яна гапимни бўлманг дейдиган даражага келган.

Хаммаси жойида, аммо фикрларми...жавобларми тарқоқдек...зиддиятлар...балки менга шундай туюлгандир, интервьюни ўқиб хулосани ўзингиз билдирарсиз.

Фикримча унга бўлган ўзининг атрофидаги мақтовлар ва олқишлар таъсирида бироз талтайгандек. Бир тарафдан Ботир хақ,  фикрлар ва дунёқарашлар ўзгаради. Инсон хам. Ўзини тутиши хам...

Айниқса машхурлик шохсупасига қадам қўйганидаю, машхур бўлгач хам...анчайин ўзгараркан...

Шахсий фикр.

 

Шу куни "Султон-Саид" кошонасининг бошқа хонасида дўстлари билан дам олаётган хонанда Ёдгор Мирзажоновни учратдик.

 
Суратлар муаллифи Исроил Иброхимов
 
 

Мазкур сухбат 7Х7 газетасига берилди. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 18032 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Botir Qodirov

Нравится
Барча изохлар: 17
1 ledylove   (22-Июл-2014 10:12) [Материал]
ijodlariga omad yangi awula kutib qolamiz

2 Shalola   (22-Июл-2014 17:03) [Материал]
Nma bulgan taqdirdayam faqat omad tiliman Sayyod.com rasmlar supper omad

3 Tohir ziyo   (22-Июл-2014 18:39) [Материал]
O`zini   yo`nalishida  Botir  Qodirov  bo`ganiydi..Imenna   Dema  Dema  dueti  Botirga umuman  yarashmagan.bu  yo`nalishdan  ko`ra milliy  yo`li   zo`riydi  yana  kimga  qanaqa..

4 феруза   (22-Июл-2014 22:48) [Материал]
Салом саййод. сом сайти сизларни сайтингизга хар куни кириб тураман зур сайт ишларизга омад

5 Азиза   (22-Июл-2014 22:52) [Материал]
Ботир Кодировни концерт дастури жуда яхши тайёрланганлиги хамда концертга машхур санъаткорларни йигилиши хам улани омадлари борлигидан  аммо охирги йилларда ижодларида анча пасайиш бор хит даражасига чикадиган кушик йукдек менимча

6 Jek   (23-Июл-2014 06:25) [Материал]
Bekorga gap suzlar chiqmedi lekin juda mish mishlar burttirilgandi uqib chiqib bir mazmun topa olamadim shu yil oxrigami yangi yil boshigami konsert qilmoqchi bulib kurinishni boshladi degan hulosaga kelasan odam. Nimadir yuz bergan doyimgidek haqiqat berkitilib kelinibdi .Bu ham yetmagandek bosh saxifada shohjaxon. Haqidagi malumot bn ketmaket turganiga ajablandim )))) bu bir tasodifdek tuyulishi kimga kerak buldi ???)))) shu yerlarda Sayyodcha fikriston qvoribmanmi))))

7 Farzona   (23-Июл-2014 07:46) [Материал]
Botır Qodırovnı gapları xıch bır bırıga chuwmagan bıtta gappı ön marttalap qaytargan dıdım özımmı dıdım dıdı umuman bowqa sovolga aylantırıp awulası xaqıda gapırıp yotıptı. Oldın bowqacedı xaqıqatanam samımıymas. Manı xamma yaxwı köradımıwdeee, neysa omadını bersın.

8 Жахонгир   (23-Июл-2014 21:37) [Материал]
Ботир Кодиров биринчи кандай булса шундай кетиши керак. Унга уша биринчи сахнага чикган давирлардаги миллилик мос ва уша даврни унитмаслик керак (ким эдим ким булдим).

9 Nilufar   (23-Июл-2014 21:47) [Материал]
Xar bir insonni ózini siri, xaqiqati bóladi, huddi, silaga, bizaga o´xshab, samimiy tuyulmaganini sababi, eplab aldomaganidir, shaxsiy hayotidi sirlani butun ommaga dasturhon qigisi kemagandur....Nima bógandayam yaxshi qóshiqchi.
Ответ: Биров шахсий хаётига ўзи қизиқибдими? Интервьюни аввал ўқинг, унинг шахсий хаёти хақида биронта савол йўқ, Ботирни ўзи икки маротаба шахсий хаёти хақида ўзти тўхталдику))

10 MARAT_89   (24-Июл-2014 01:45) [Материал]
Бундан 2, 3 йил олдин уйлансам туйимга Ботирни олиб келаман дегандим, лекин хозирги вактда аввало Ботир уз йуналишни йукотди ещо умуман ижод килмай куйди, Ботирни корни туйган соккани егиб олган керагича, ей санаткор пулни эмас мухлисларингни хам уйла ахир сани кукка олиб чиккан ушалар сани мухлисларинг буни унутма...

11 SHIMKENT   (24-Июл-2014 21:24) [Материал]
Ijod dan yiroqlab ketdi oz yonalishida kolaversa bolardi

12 лайло   (25-Июл-2014 11:28) [Материал]
Ботир манга жуда хам екади

13 rustam   (25-Июл-2014 18:52) [Материал]
Манимча Ботир ака хаётдаги бир - хилликдан чарчаганда боре диб дубайга оё берворган. Ман буни психологический отпуск дийман чунки узимдаям шунака ходисала куп булади. Лекин хар кимми уз шахсий ва хич кимга этолмаган дарди булади. Балким шу сабаб гаппи опкочвоткандурла.

14 LOLA   (27-Июл-2014 23:54) [Материал]
Ботир Кодировни Аллох берган истеъдоди бор, шунча йилдан бери канча "тусик"лар, "Ким"лардир томондан куйилган ловушкалардан чикканини купчилик билар ёки билмас, бугунги кунда уз оёгида катъий туришни  эплади, молодец!!!! Пулга туйгани учун вилоятга бормагандир, деган гап сал нотугримасмикин, ким качон пулга туйипти, очик тан олмасаям, лекин хеч ким туймаган, Ботирни вилоятларгабормаганини балки бошка сабаблари бордир, кейин нима хонандани касал булишига хакки йукми, ё каергадир боришга хакки йукми, шамолласа рак бупти, чарчаса одамови бубкопти, ресторанда куп куринса, ичкиликка берилиб кетипти...ичаман деган одам уйида ичомийдими, ё бошка артистларни котиб коганини курмаганмисилар...хар нарсада чукурлашуриш хатони келтириб чикаради деб тугри айтишганде, уз холига куйиилар

15 Бегима   (28-Июл-2014 05:56) [Материал]
Прочитав комменты к интервью с Батыром Кадыровым,еще раз убедилась в том, что на вкус и цвет товарищей нет,сколько людей, столько мнений. А мне например очень понравилось, спасибо этому сайту,за возможность узнавать побольше о звездах. А что касается Батыра Кадырова ,он выдал ровно столько информации сколько посчитал нужным . Его стремление к переменам заслуживает уважения,если есть талант и возможности,почему не попробовать ... Молодец!!! И фото очень красивые.

16 Дилдора   (06-Авг-2014 17:22) [Материал]
Канакадир самимийлик йук Б.Кодировнинг жавобларида. Саййоднинг архивида бир неча йил аввалги интервьюларини укиб чикиб хозирги Б.Кодиров бн аввалгисини уртасида анча фарк бор. юкоридаги интервьюда саволларга тулик жавоб берилмаган.

17 Mahmudxon   (26-Авг-2014 23:16) [Материал]
Mani tuwuncam B.Qodirov kop narsalarni yawirgandek va yuzaga chiqariwni xoxlamagandek. Bu togri qaror! Xar bir inson ozini xayotini xammaga dasturxon qiliwi majburiyatga kirmedi. Sardoraka sizga kesak sz kasbizdan kelib chiqqan xolatda iwingizni 100% aniq bajardiz. Tanasiga zarragina zirapca kirsa dardini birga chekadigon muxlislari u.n kurawdiz deb oyleman. Margilondagi voqega fikr bildirsam !!! Margilon sanat ochogi deyiladi (Fargona) va bunga yetarlicha san'at ni choqqilariga chiqqan insonlar xali xanuz ustozlar deb takidlanadi. Margilon xaqiqiy sanatkorni sevib tingledi. B.Qodirov M.Nurmatov Sh.Joraev X.Rasulov D.Raxmonov O.Muxammadzoxid vaxo kazo wularga oxwagan sof ovozli sanatkorlani xurmatini joyiga qoyib iizzat ikrom ila kutib kuzab qoyiladi. Fonogramma orqali aytadigan sanatkorlar ora yilda bir koriniwadi. Talab yoq. ( bir rovchila) ( mablag istesno) . Margilon voqeasi degan fikrga umuman qowilmiman . Kimdur achko yegiwi B.Qodirovni izza qiliwiga umuman iwonmiman. Chunki sanati yetarlicha xurmat qiliwga arzidigon sanatkor.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!