Бош сахифа » 2016 » Апрель » 11 » Ботир Қодировдан қатъий эътироз!
02:53
Ботир Қодировдан қатъий эътироз!

 

 

Ботир Қодиров биз билан боғланиб ижтимоий тармоқларда кечаётган  ноқонуний  холатга норозилик билдирди.

Ботир Қодиров:-Ижтимоий тармоқларда ва айниқса инстаграм оламида йўқлигимни бир неча маротаба расман эълон қилганимга қарамай номимдан сахифалар очиб юритаётганлар бор. Бундай нарсаларга жудаям бир эътибор бермайману, атрофимдагилар инстаграмда бир мени номимдан очилган сохта сахифа юзасидан кўп айтишмоқда. У сахифа сохиби қаерлардандир менга тегишли бўлган суратларни топиб қўйиб мухлислар билан мулоқотга хам киришмоқда экан. Мени танишларим у сахифа эгасига бу нотўғрилигини айтишса қора рўйхатга қўйиб мулоқотни чегаралаб қўяётган экан. Одамни рухсатисиз суратга олиб қўйиш дин тарафлама хам ва қонун тарафалама  мумкин эмаску. Рахматли Шайх хазратларига савол беришганди, биров сизни суратингизни қўйиб ўзига сахифа очган ва унга бу иш нотўғрилигини таъкидлаб, суратни олиб ташлашни сўраганимизга кўнмаяпти, шунга нима дейсиз деб савол беришганида хазрат бу иш нотўғри эканлигини , одамларга бировни суратини берухсат  ўзига қўйиб олиш  нотўғри эканлигини тушунтириш кераклигини айтганларида бу нарса шариат тарафлама хам мумкин эмаслигини билгандим. Мени номимдан аввал хам  сахифалар очишганди аммо инстаграмда хозир биттаси 2 мингдан ошиқ ўқувчиларни йиққан холда мени номимдан ўз фаолиятини жиддий тарзда  олиб бормоқда экан. Нимага керак бу ёлғон ва гунох нарса?

 

Сайёд: Ўзингиз расмий сахифа очмайсизми?

Ботир Қодиров: - Бу нарса хақида ўйлагандиму аммо очиғи диққатни оладиган нарса бу. Маза бемаза гаплар менга ўз таъсирини кўрсатишни ва энг аввало телефонга кўп вақтни кетказишга сабаб бўлишини истамасдим. Бугунги кунда шундоғам мобил аппарати  асосий диққатни олиб қўймоқда. Хуллас, мени номимдан фирибгарликка хос тарзда сохта сахифа очганларга айтмоқчи бўлганим, балки  қонун тарафлама топиб жазолаш имкони ва истаги  йўқдир  бироқ гунох иш қилишаётганини тушунишларини сўрардим. Нафақат мени балки бошқа санъаткорларни қўйингки, умуман бировни номидан сахифа очганлар ўзини тийиб олишларини ва бу гунох иш эканлигини таъкидлайман! 

 

Эслатиб ўтамиз бизга маълум бўлган расмий эълонлардан яна инстаграмда Юлдуз Усмонова ва Дилноза Кубаевалар йўқ! Уларни расмий эълонлари сайтимизда бир неча маротаба ёритилганди. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 19987 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Botir Qodirov

Нравится
Барча изохлар: 13
1 DVStudio   (11-Апр-2016 08:42) [Материал]
nima bo'libdi

2 N.Pazilov   (11-Апр-2016 09:06) [Материал]
Botir Qodirovning Ko'ngil izhori & Senga nimadur bo'ldimu taronalari juda ham tez fursatda Muhlis & muhlisalarini ko'nglidan joy oldi. Ijodiga omad. Qodirovga yana CHUQURLASHISHYABDIMI????

3 N.Pazilov   (11-Апр-2016 09:10) [Материал]
Menimcha yana qo'shiq matnini qandaydur joylaridan kamchilik topishib, tushunmagan holatda Hafa qilishgan bo'lsa kerak. Sayyodda kutamiz!!!

4 Mukaddam   (11-Апр-2016 09:27) [Материал]
Жим булинглар, шовкинлангманглар кутамиз biggrin

5 black star   (11-Апр-2016 09:41) [Материал]
Botir qodirov sanatni en chuqisidagi inson manimcha ovoz va uzini tuta bilishda LIDIR

6 sodiqboy   (11-Апр-2016 11:03) [Материал]
Botir qodirovga gap yo'q u odamlar uzi shunaqa kalte ho'r o'ziga kalte tilab yuradi

7 azalawyer   (11-Апр-2016 11:42) [Материал]
Шариатда отарчиликдан топилган пул хам халол эмас деб эшитгандим шекилии, ёки адашганмиканман. а лаббай?

8 Baxodir   (11-Апр-2016 12:56) [Материал]
Tavba nimaga k.k odamlarga shunaqa ishlar

9 Bek   (11-Апр-2016 15:05) [Материал]
Botir Qodir KAMTAR, BEQIYOS san'ankor, omad !

10 Farruh   (11-Апр-2016 18:13) [Материал]
Ийеееее Юлдуз Усмонова хам йукмилар? Мен у кишини иккита профилларига обуна буганманку?! Значить елгон эканда а?

Юлдуз Усмонованинг кайси бир социальни сайтда шахсий профили бор шу хакида хам алохида тухталиб утинг?

11 wurausmanova   (11-Апр-2016 22:09) [Материал]
Botir Qodirovni fikriga qushilaman.Haqiqatdan bu umuman notugri ish,menimcha bunday shahslarga nisbatan jinoiy jazo berilishi lozim.Birovni nomidan gapirishi,rasm tarqatish nimasi?Avvalo har bir inson uzini uzligini yaratishi kerak.Uzi uchun iz qoldirishi kerak.Juda havas qilsa, ismini farzandiga quysin...2000ta odam tuplabdi...hayronman shuncha insondan nahotki birortasi uylamadiki,bu san'atkorni boshqa ishi yoqmi? deb.Botir Qodirov haqiqatda kuchli iste'dod sohibi.Balki qizganishayotgandir...Har holda mevali darahtga tosh otiladi...BOTIR Siz uylab,asabingizni buzmang,unday shahslar uzoqqa bormaydi.Sizni sevadigan muhlislaringiz kup.Ular Sizni,ijodingizni, juda ardoqlaydi va Sizdan yangi diltoplar qushiqlar kutadi.Siz sevganlaringiz uchun juda keraksiz.Yomonning jazosini Olloh bersin!Sizga sabr va ijodiy yutuqlar!

12 jek   (18-Апр-2016 12:16) [Материал]
Botir Qodirovni haqiqiy qowiqci db bilaman. man hamma qawulalarini yaxwi korib ewitaman ijodiga omad.

13 Abbosbek   (20-Апр-2016 07:11) [Материал]
Кимдур соққа билан таминлармикан шу иккиюзламачиларди бу ишлари учун. Узини Ботир Қодировман деб уйлаш, билмадим бу қанақадур телбалик.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!