Кемтик дил билан ўсиб, ижод оламига ўз армони билан кириб келган йигитни машхурлик нашидаси билан бирга янада каттароқ ва янада оғирроқ армон кутарди. Ботир Қодиров деган номини санъат оламида янгратишга улгурган бир пайтда бу зарбага у тайёр эмасди.
Унинг ёш онаси тўсатдан оламдан ўтди. Бу вақтда хеч нарсадан хабари йўқ Ботир вилоятда сахнада эди. Умр давомида аёвсиз хаёт синовларига дуч келаверган Ботир ўзини ўнглаб, янада кучлироқ ижод билан қайтиши учун икки йил керак бўлди. Ижод ахли кўнгли хақида гапириш ортиқча, кимлар ўзини ўнглади, кимлар эса хануз шунчаки қаддини тиклашга мадори йўқ.
Бу орада продюсерлари билан шартномаси тугаган Ботир ижод тарафлама хам ёлғиз қолгандек. Лекин, мана концерт хам бермоқда. Мана шулар хақида сухбат қуриб саволларимга жавоб олишни истадим. Ёлғиз ижоддаги катта таваккалчиликлар. Ўзига бўлган ишонч хиссининг бу қадар кучли эканлиги принципиаллик ёки мажбурият?
Бирдан ёшларбоп йўналишда ажаблантирган Қодиров, аудиторияни кенгайтираман деб аввалги аудиторияни йўқотишдан чўчимайдимикан?
Таваккаллик ва ўзига бўлган ишончни кучи... Сабаб?
Атрофида ижодий жамоанинг бирдан ўзгариши нахотки шунчаки шартноманинг тугатилиши билан боғлиқ?
Концерт дастурида нақ 20та яп-янги хали хеч ким тингламаган тароналар...уларчи? Улар нималар билан хайратлантираркин? Ботирни сўнгги тароналаридан халқ ундан энди фақат сюрприз кутадигандек.
Сухбат давомида бир икки янги қўшиқларини тинглаттирди. Ха, ажаблантира оладиган тароналар бор. Тажрибалар...
Сухбат эмас (хар галгидек ;) ) бахс ёки бир жанжал тарзида кечган интервью Ботирни бошқа тарафдан кўрсатиши ва қизиқ туюлиши аниқ. Янги ва шахсий студиясида кечган сухбат яқин кунлар эътиборингизга хавола қилинади.
Хозир эса концерт кунигача промага берилган яна бир таронани премьера қиламиз. "Эй дил”.
Мусиқа охангларидан Туркиянинг хавосини сезиш қийинмас. Йўқ гап плагиат хақида эмас, ахир ижодий гурухи намуналари муаллифлик тароналари. Ботир устоз дея атаётган шоир, бастакор ва хонанда Иқбол Мухаммад унинг сўнгги ижод намуналари муаллифи.
Бу қўшиқнинг туркий оханги сабаби мусиқа Туркиядаги чолғу асбобларда махоратли созандалар тарафидан ижро қилинган. Дилтортар қўшиқ сизга хам ёқади. Сайтимизда яна бир кун хити премьераси!
Шу ерда тингламоқ:
|