15:22 Ботир Қодировда тушкунлик даври ё жиддий бетоблик? | |
Ботир Қодиров ижодини бошлаган пайтидан у билан боғлиқ фақат ёқимсиз миш-мишу оғриқли мавзудаги гап-сўзлар унинг хамрохи бўлди. Харқанча пиар ва бировнинг фамилияси ортидан машхурликка эришмоқда деган пичинг гаплар бўлмасин, тан олиш керак : у бугунги кунда ўзлиги ва Қодировдек машхурликка эришди. Бирдан йўналишию, куйлаш манерасигача ўзгартирган Ботир Қодировнинг "Гўзалсан" қўшиғидан кейин дархақиқат росмана юлдузлик онлари келди дейиш мумкин. Яккахон концертидаги халқ артистлари ўзлари ўрнидан туриб, завқ билан рақсга тушганликлариям Ботир учун кутилмаган холат бўлиб, қандай қилиб сахнадан пастга тушганини ўзи сезмай қолди. Бу концертдан репортажни видеосигача тақдим этгандик.
Асосан соф миллий йўналиши билан танилган Ботирнинг кутилмаган дуэтдоши Муниса Ризаева билан куйлаган дуэти эса уни мутлақ ўзга амплуадаги ижодини мустахкамлади. Уни Ботир Қодиров сифатида танилаётган ўша илк қадамларидаги йўналишию, намоёнланишигача асар қолмади. Гўёки атайин тубдан ўзгариш билан у ўзини қайтатдан кашф этиб, ижодни оқ қоғоздан бошлаб, ўша унга рўкач қилинган маълум санъаткорлар ва уни хамиша таъқиб қилган фамилия йўналишидан принципиал равишда мутлақо ўзга йўналишда, ўзини қайта ўз кучи билан машхур қилганини исботлагандек.
Ёшлар орасидаги рейтинги бирдан кўтарилган пайтида....
Турли миш-мишлар ўз йўлигаю, аммо санъат вакиллари орасидаги гаплари бекорга болаламайди. Ботирнинг хам сўнгги пайтлардаги ўзини тутиши ва камномоликлари у гапларни ростлигига шама қиларди.
Ичкиликка муккасидан кетибди деган гап хам тарқалди... Кўпгина тўйларни рад этиши, кўпчилик билан алоқага чиқмаслиги ва йўқ бўлиб қолиши кўпайган сари шу каби гаплар болалайверди.
Сўнгги бора уни "Фахрли инсон" лойихамизга келиб қатнашганида кўрганимда кайфияти яхши, ўзини хам яхши хис қилаётганди. Аммо яқин кунлар у яна барча тўйларни бекор қилиб Дубайга кетиб қолгани маълум бўлди. Ким дам олишга дейди ким эса даволанишга. Лекин бирдан дам олишга хамма тўйларни бекор қилиб кетиш замирида бирон катта сабаб бўлиши керак.
Бу борада уни атрофидаги инсонлардан бири , бундан икки йил муқаддам Марғилонда бўлиб ўтган бир нохуш вазият орқали Ботирнинг рухияти зўриқиб қолган дейди. Айтишича Марғилондаги ўша хеч ким тўй олмайдиган, хаттоки Марғилондаги хонандалар хам бормайдиган махаллалардан биридаги тўйга Ботир Қодиров бориб қолган. Тўй хизматидан кейин айрим кимсалар уни ўша ердаги баъзи каттаконлар ва танишларни олдиларига мақтаниш учун олиб юраверишган. Бундай холатдан унинг рухияти қаттиқ зўриққан ва тушкунликка тушиб қолган дейди. Шу-шу Ботир ўзгариб қолган ва кўпчилик тўйларни қайтарадиган, бекор қиладиган ва одамови бўлиб қолган экан.
Бошқа манбааларга кўра Ботир бетоблиги туфайли Дубайга даволангани кетгани ва у касаллик унинг мияси билан боғлиқ дейишмоқда. Юқорида айтганимдек, бирдан хизматларни бекор қилиб, дам олишга кетиш негизида шунчаки хордиқ истаги ётиши амримахол...
Ботир билан Тошкентга эсон-омон қайтганида сухбат ўтказишни режалаштирдик. Хозирча эса унга у ердаги муолажалари омадли ўтиши ва ўз Ватанига соғ-омон қайтишини тилаймиз. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 16046 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |