Бош сахифа » 2016 » Ноябрь » 8 » Ботир Қодиров концертидан видеорепортаж
11:11
Ботир Қодиров концертидан видеорепортаж

 

Ботир Қодировнинг шу йилги олти кунлик концерт дастурини биринчи ва охирги кунида мехмон бўлиб уни нафақат видеорепортаж тарзида балки интервью билан уйғунлашган видео билан хам тақдим этмоқдамиз. 

 

 

Видеода:

-Жонли концертни тўйдек ўтказишни хохламайман.

-Мамадалиев ва Асилбек билан муносабат яхши, Жўраевлар билан эса йўқ!

-Иккта мухлисим қолган бўлса бири онам иккинчиси отам

-Бугунги кунда отам хам онам хам шу мухлислар ва она ватан!

-Бахсга сабаб бўлаётган шимини ўз тарихи бор! Ваъдага вафо эди!

-Ижодидаги энг аъло қўшиқни шу йили куйлай олди

 

 

Бевосита ушбу концерт хақида тўхталадиган бўлсам, аввало бундан аввал мақолада айтилганидек концертда суратга олиш таъқиқланишини Ботир ижодий жамоаси билан дастурни биринчи кунданоқ  бекор қилишди.  Сурат видео хаммаси бемалол тарзда кечди. 

 

 

Дастурдаги бағишлов ва ёки дуэт хақидаги хабарлар қисман рост чиқиб у мусофирлар қўшиғидаги илк Президентимиз ёдга олингани ва унинг сиймоси экранда кўриниб ўгитлари қўшиққа хамоханг жаранглагани бўлди. Ўзига хос бағишлов... Бу кутилган ва кутилмаган хамда  тахмин қилинган дуэтдан хам юқори натижани берди. 

Дуэт эса умуман бўлмади. 

 

 

Дастур хақида фикримни айтсам, умуман олганда ижобий, зеро, энг аввало Ботирнинг дастури билан боғлиқ асосий танқидларни оладиган бўлсак-жонли ижро борасида ва у дастурда етарли равишда жонли равишда куйлади. Буни видеодан хам томоша қилиб оласиз.

Нима учун хануз концерти тўлақонли жонли ўтказилмаслик сабабини эса видеодаги интервьюда айтиб ўтган. Мен хам унинг концертда   жонли ижрони тўйдек  ўтказгандан кўра бошқачароқ ёндошиш фикри тарафдориман. 

 

 

Асосийси Ботир ижодан ўсганини шу йилдан кузатиш мумкин. Қўшиқлар салмоқли, юки оғир, сўзлари теран. Куйлаш махорати эса янада мураккаблашиб унда турфа хил намоёнланиш сезилади. Оханглар янада дардли ва мунгли, қочиримлар кутилмаган ва ўзгача. 

Ижодкорларни таништириш онлари хамма концертлардаги охирида эмас нақ бошида бўлгани балки янгилик илинжидадир аммо натижаси Ботирни  сахнада биринчи бошидан кўринишида одамларни эмоционал олқишлаш ва хаяжонли онларига таъсир кўрсатилгандек.  

Хозир Ботир чиқади деб қий-чувга тайёр одамлар бирдан бошловчини кўриб уни узоқ муддат таништирувини эшитиб кейин Ботир сахнада кўриниши шахсан мани фикримча дастурни динамикасига ўта салбий таъсир этган.

Ижодкорларни таништириш мухимлиги нақ дастур бошида бўлиши жуда шартмасдир, хурмат ўз йўлига аммо у ижодкорлар шу даражада жонкуяр бўлиб жа бир текинга хизмат қилмагандир? Хамма пулини олган, қолгани титрда ёзилиб муаллифликни сақлаш холос бўлса етарли.

Бу хамма хонандалар учун: Ўзи доим текин ишлаган мастонлар четда қолиб, соққасини икки баробар олганлар шу даражада хурматда бўлишади. Шу сабаб умумий барча концертларда дастурдан пул олмайдиганлару аммо хонандани  ёнида бўлиб, туриб берган дўстлари, хомий акалари,  шогирдларидан то хайдовчию югур-югурда чанг босганларни эътироф этиб қўнглини кўтаришни тавсия қилган бўлардим. Мана кераги. Ўзимизга яқинлар барибир ёнимиздаку, ўзимизникику  деган сари эътибордан узилиб  улар узоқлаша боришини унутмайлик. Муносабат ўзаро бўлсагина муносабат, демакки вафо хам бошқаси хам.  Асосий оқибат эса беминнат хизматда! 

Шахсий фикрим.

 

 

Айнан оғир қўшиқлари билан кўпроқ халққа яқин бўлган Ботир бу йилги репертуарида Огахий ғазалларига мурожаат қилгани унинг ижодидаги қўшиқлар орасидан яна бир аъло қўшиқ жой олишига муваффақ бўлгани. Огахий ижодидан "Бир бўса бер" қўшиғи хақида айтмоқчи бўлганимни эса  юқоридаги унинг ижодан ўсганлиги билан боғлиқ фикрларимда хаммасини  баён қилдим. Тахсинга лойиқ ижро, офарин!

 

 

Танқидий фикрлар хам йўқ эмас, бу ўша айтганимдек оғир қўшиқлар овозию салобатига ярашган Ботирни хеч шўх қўшиқларига ўргана олмаганим билан боғлиқдир. Балки бу шуниси билан хам субъектив фикрдир, билмасам. Аммо шўх қўшиқларидан бу йилги дастурида айнан замонавий ва хиндча қўшиқлари шахсан менга ёқмади. 

"Қилпиллама ёр" ва яна бир икки шўх замонавий қўшиқлар унга ярашмагандек.  Бошқа тарафдан тўй хизматлари репертуарига керак(дир). Бироқ миллий тарзда куйланган (адашмасам номи) "Индамасам индамади"  қўшиғи эса  бундан мустасно. 

 

 

Хиндистонга бу йилги дастурда алохида ўрин урғуси билан берилгандек. Тв орқали сериаллар таъсиридирда бу хам. Гарчан биргина хиндча қўшиқ куйлангани билан қолган икки уч қўшиқлар стили ва мусиқаси хиндча. Хаттоки Огахий ғазалига куйланган "Эй қуёш" қўшиғи мусиқаси хам негадир хиндча мусиқа билан уйғунлаштирилган. 

Соф хиндча қўшиқни қайта куйлагани эса ўзига жудаям ярашган. Ижро махорати хам жуда бир хиндча бўлмаса хам аммо яхши уддаланган. Айтганимдек, асосийси овозига мос тушиб ярашган. 

Негадир Ботирни ўзига ёққан ва хиндча услубда куйланган "Балле" қўшиғи нафақат Ботирга мос эмас деб хисобладим, балки шу куни концертда мехмон бўлган хонанда НилуФарнинг "Тантанам" қўшиғидан деярли ажратиш қийинроқдек кечди.

Қўшиқлар муаллифи бир эканлиги тушунарли аммо у муаллиф Элдор Қаюмов  талабгорликдан талтайиб эринмасдан ва кўпроқ қизиқиш хамда  вақтни нокамтарлик билан клипларда чиқишу хаттоки шу кунги дастур экранини хам эгаллашгача  сарф қилгандан кўра шоу-бизнес  вакиллари унга аслида  нимадан талабгорлигига кўпроқ ахамият берса бўлармиди.  Шунда мехнат ва изланиш сезилиб бир хиллик деган фикр бўлмасди.

Актерликка хам шинаванда бўлишлари мумкину аммо узр, умидни сўндираман, сизда типаж хам ярқ этиб ажралгану ва балки хавас қилгудек ё экранбоп- қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган кўриниш хам йўқ. Узр, шахсий фикр.

Бироқ тайёрлаётган қўшиқларингиз омадли! Бу учун хурмат! Элдор Қаюмов деганда биз емаган, бачкана ва ўта нокамтар актер сифатида энса қотиб эмас ўша ўзингизга ярашган зўр аранжировкачи, ғоячи ва бастакор деб салобатингизга салобат қўшиб эслайлик!  

Илтимос... 

 

 

Дастурга қайтамиз-а: Ботир эски қўшиқларидан куйлагани одамларга жуда ёқди. Қизиғи биринчи кундаги дастурдан охирги кундагиси мутлақо фарқ қилди. 5-6та қўшиқлар умуман ўзгартирилган. Балки хар кунгисида шундай  турфа кечгандиру аммо рости хам эски қўшиқлари янграгани одамларга ёқди: "Йиғлайсанми?", "Бухоро попуриси" "Худо бор қилганни бандаси йўқ қилолмас" қўшиқларини  айтиш мумкин.    Аммо "Адашдим" ва "Дилда" каби  эски қўшиқлари бўлгани билан  хит бўлгану шов-шуви қўшиқ маъносига зид тарзда шовқинли кечган "Жим туринг" қўшиғи негадир   жимлик оғушида қолди ва ё унутилди. 

Томошабинлар  нега "Жим туринг"ни айтмади деганларини ўзим хам эшитдим. 

 

 

 

 

Раққоса Зарина рақсларни маромига етказиб ва ишонтириб ижро қилади. Ортиқча харакат ва сузилган мимикалар йўқ, хаммаси ўрнида ва ярашган. Унинг раққоса сифатидаги рақсидан то у етказмоқчи бўлган хиссиётларга ишонасиз.

Мана шу профессионал  хислатлар ва бошқа ўзига айтилган фикрларни инобатга олиб ўз гурухидаги раққосаларига хам сингдиришини тилакдошимиз. 

 

 

 

Ботирнинг бу шими роса шов-шув бўлди ўзиям. Дунё миқёсида хозир трендда бўлган burberry махсулоти бўлган бу шимнинг сахнага кийиб чиқилишини ўз тарихи бор ва у ваъдага вафо демак. Видеодан сабабини  билиб оларсиз. 

 

 

Дастурни биринчи куни танаффусларини Ботирнинг икки шогирди тўлдирган бўлса, охирги кунида бирини шогирди ва бирини сўз устаси Зокир Очилдиев тўлдиришга харакат қилди.  (Қанақадир қовун ё писта шўрданакмией деган гурухда эди ака адашмасам) 

Менимча ўша шогирдларни ўзи қолавергани яхшимиди... Бу қизиқчи қўшхотинлик қўшиғини куйлайдимией...   бачкана ва нимани тарғиб этмоқда тушунарсиз, хуллас бу сўз устасини Ботирни концертида кўраман деб ўйламагандим. 

Ботирни ўзини юмори дастурга  ярашган ва етарли эди деб хисобладим. 

 

 

 

 

 

Дастурнинг энг кульминацион нуқтаси бўлган ва концерт сўнггида илк Президентимиз мархум Ислом Каримов сурати хамда ўгитлари билан уйғунлашиб янграган мусофирлар қўшиғи хақида Ботир айта туриб, агар томошабинлар залида шу шеърнинг муаллифи бўлган шоира Рислиғой Хотамова бўлса унга ташаккур изхор қилиб таъзим қилди.

Ботир Қодиров:- Дунёга хамма сафарга келади, хаммамиз мусофирмиз.     Шунча йилдан бери ижод қилаётган бўлсам бундай даражадаги  қўшиқ айта олмаганман. Қанча қўшиқ куйлаган бўлсам бу мени орзуимдаги бўлди.  Бу қўшиқ шеърини муаллифи Рислиғой Хотамовага алохида ташаккурлар.   

Ойнаи жахон орқали бу шеърни эшитиб жудаям қаттиқ таъсирландим ва бутун хаётимни кўз олдимга келтирдим.  Уни қандай қилиб бўлмасин  қўшиқ  қилиб айтаман , жудаям кучли шеър экан,  агар кучли қўшиқ қила олсам айтаман деб яхши ният қилдим ва ниятимга эришдим деган умиддаман.  Бу қўшиқ мен учун жудаям катта ахамиятга эга ва мухим. Неча кундан бери концертда бу қўшиқни  ижро қилиб кўз ёшларимни тўхтата олмаяпман. (батафсил видеода)

 

 

 

 

 

Концертни охирги кунида мехмон санъаткорлар ташриф буюришди. Хонандалар Илхом Фармонов ўзига икки томчи сувдек ўхшаш ўғли билан, Абдулла Қурбонов, Азиз Ражабий,  НилуФар, Каниза, Афруз гурухи,  Халима қизиқчи, актриса Шахзода Мухаммедова ва Муқаддас Саъдуллаева   яна Сурайёмией жахонгаштамией ойнаижахонмиди.. хуллас Маликани клони ва Гулсанамни шайкасидан кимдир... 

 

 

 

 

Томошабинлар залида бўла олмаган ва шу куни тўйи бўлган Сардор Рахимхон Ботирни сахна ортида табриклаб тўн кийдириб кетди. Беэътибор қолдирмади хуллас. 

 

 

 

Дастур якунида Ботир икки продюсери Асрор Исахўжаев  ва Аброр Пўлатовларни сахнага таклиф қилиб гуллар билан ўз миннатдорчилигини билдирди. Айтганча, шу кунги бошловчи Камола Эрматова Аброр Пўлатовнинг рафиқаси. Жамоа жам, бегонаси йўқ!))

 

 

Хуллас видеорепортажимизни томоша қилиб дастурни хис этинг, интервьюдан хам бахраманд бўлинг ва фикрларимизни таққослаб изохда нома битинг

Ютубда томоша 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Нодира Махмудова.

Видео: Шахло Қодирова, Нодира Махмудова ва Музаффар Каримов.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 104486 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Botir Qodirov

Нравится
Барча изохлар: 9
1 karlos   (08-Ноя-2016 12:17) [Материал]
qiziq artistlar konstserttan oldin nima uchun duo qilishadi , islamda konstsert tushincha yoq ???

2 Гулрухсор   (08-Ноя-2016 16:38) [Материал]
karlos Сиз Мени кечиринг,факат ургатманг кандай Яшашни!!!шу кунни Худо берган,Яратганга шукр,Оллохга Шукр,Дуо килиб юрган одамлар,оёгини ости жаннат дейишади.ёзишини каранг яна,тугри ёзинг ИСЛОМ ДЕБ!

3 BOBURKHAN   (08-Ноя-2016 18:23) [Материал]
YORVORDI BRAT KONSERTNI.MANIMCHA BOTIRNI SHO. JURAYVGA TAQQOSLASH NOURIN. MAN AYNAN SHO. JURAYVNI TUHUMIDAN ERTA CHIQIB QUYGAN JUJAGA UHSHATAMAN. CHALA IJODKOR YIGIT. HECH BULMASA UKASI Z. JURAYVDAN ODOBNI URGANSA BULARDI SHU YIGIT.BOTIR SHERNI HAQIQIY IZDOSHI. UNDAN UTISHIGA ISHONAMAN. BOSHQA SHERBACHCHALAR HAFA BULISHMASIN. BOTIR AKAGA OMAD!

4 rafaraf   (09-Ноя-2016 08:51) [Материал]
Карлос бу гапларим Сангааааааа!!! Эшииитттт. Сан тугилганингда ота-онанг дуо килишмаганми, Санга туй килиб беришганда дуо килишмаганми, етти махаллага ош бериб, карнай сунай чалдирганда дуо килишмаганми. Сан кимсан ИСЛОМдан дарс берасан. Бу гапинг, бу савиянг билан роса борса ЧАЛА МУЛЛАСАН!!!. Ку(л)огимдай куп гапирма.......

5 sayyora   (12-Ноя-2016 19:27) [Материал]
kONSERT ZOR BO'LDI Botir Qodirov haqiqiy jonli etdilar klass

6 wurausmanova   (13-Ноя-2016 22:35) [Материал]
Konsert juda yoqdi.Bu guzal intervyu uchun Sayyod.com jamoasiga chin yurakdan minnatdorchilik bildiraman.Botir Qodirov uzbek san'atida uziga hos uringa ega qushiqchi.Bahoni muhlislar beradi debdi.Shahsan men bugungi kunda Uzbekistondagi erkak honandalarning eng 1-urindagisi deb bilaman.Har taraflama ovozda,odobda,kamtarlikda...Musofirlar haqida aytilgan qushiq haqiqatdan zur chiqibdi...Risligoy Hotamovaning qalb dunyosiga qarang,naqadar kuchli!Ijro ham qoyilmaqom....Tugrisi qalblarni titrardi.OFARIN!Naqadar jozibaldor qushiq bulibdi.Tabriklar! Hammani hayratga solgan shim masalasiga kelsak,"Va'daga vafo mardning ishi" tugri qilibsiz,agar shu shimga mos uygunlashgan ochiq rangda kostum kiyganingizda yanada yahshi bulardi manimcha.Omad Ijodingizga.Sizni sevib,yangi qushiqlar kutib qolamiz.

7 Dilshodbek   (14-Ноя-2016 19:11) [Материал]
Musofir qo'shig'iyam yaxshi lekin menga ko'proq ,Milliy Tv' dagi she'r varianti ko'proq yoqdi. Afzal Rafiqov me'yoriga yetqizib o'qiganlar tasanno. Botir Qodirovga shunaqa yuki bor qo'shiqlar mos menimcha.

8 Rano   (18-Ноя-2016 22:24) [Материал]
Mufassal fotoreportaj uchun Sayyod.comga katta raxmat, rasmlar jonli, yorqin kerakli joylar olingan.Konsertga tushgandek bo`ldim.

9 khushbokovf   (01-Дек-2016 19:57) [Материал]
Assalom aleykum Botir Qodirovni òzinikimi yoki admenasteatorinimi nomerini yozib qoldirizlar menga. Tòyga aytmoqchi edim.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!