21:12 Ботир Қодиров концертидан батафсил +Видео | |
Ботир Қодиров сўнгги маротаба "Истиқлол" санъат саройида концерт берганига хам 3 йил бўлди. Мана 3 йил ўтиб у яккахон дастури билан мухлислари олдига пешвоз чиқди.
Мухлислар уни шу қадар соғинишган эканки... Бугунги даврда чипта ўтказиш муаммоси концерт ўтказадиган ташкилотчи тадбиркорларни турли даргохларга чипталарни қучганча чоптираётган бўлса, Ботирникида бунинг нақ акси бўлди. 3 кунлик концерт кунларида томошабинлар залига кириши мумкин бўлган мухлислар сони чекловидан кўпроқ чипталарга икки уч баравар кўп талаблар бўлгани учун хам шу уч кунни кундузги сеанслари хам очилди. Йўқ, талаблар эса янада кўпроқ экан.. .бироқ бошқа илож қолмаганди. Шундоғам уч кунлик икки сеансда оралиғи атиги 1-2 соатлик дам билан ўтказиладиган концерт масъулияти ва машшақати кучли.. Бошқа кейинги кунларга эса сарой зали ижараси учун олдиндан шартнома тузиб банд қилиш керак эди аммо у кунлар аллақачон бошқа хонандалар тарафидан банд қилиб бўлинганди. Ташкилотчилардан хазиллашиб хам чипта сўрасангиз рад жавоби олиш тайин бўлган тарзда уч кунлик икки сеансдаги 6 дастур билан чиқилган концерт хам ўтди. Ва у нималари билан ёдда қолди?
Дастур Ботирнинг хаёти китобга қиёсланган холда ўзи айтган монологи билан бошланди. Сахна декорацияси сўнгги йилларда урфга кирган монитордан ташкил топган бўлиб бир қизиқ фишкаси билан ажралиб турди. Катта экран ўртаси айлана билан ажралгаНдек бўлиб аслида экран ажратилмаган бироқ шу айлана ичига мосланиб роликлар кенг экрандан фарқлатилган тарзда алохида тарзда айланага хос манзара ва суратлар билан мураккаб анимациялар қўлланилган.
Либослар икки хил- қизил костюм ва унга хос қизил "бабочка" шунингдек қора костюм ва унга мос шу рангдаги "бабочка". Классик услуб.
Дастур танаффусларини бирини унинг шогирди бир қўшиқ билан тўлдирди. Ойбек Иноятов. Бу йигитни яқиндагина ўтказилган бир кастингизмизда кўргандик ва Ботирнинг шогирди эканлигини шу куни сахнада кўриб ажабландик. Менимча ўз устози орқали сахнага чиққани мухимроқ бўлса керак. Зеро қанчадан қанча шогирдар ўз устози қўллаб-қувватлаши ва унинг сахнасидан парвози омадли кечмоқда. Биз тушмаган бошқа кунда эса яна бир шогирди Ахрор Махмудов чиқибди. Қизиғи уларни Ботир шогирд деб таништиришга ботинмаслигини айтиб, укамдек дейман деб эълон қилди.
Ботирнинг бундай қўшиқни куйлашга маънавий хаққи йўқ дея Ўзбекистон халқ шоири ва сенатор тарафидан бахоланган ота-она хақидаги қўшиқ бўлган "Эй дўстим" хам дастурда куйлаНди, бироқ ундан аввал Ботир хорижда кўрган бир ролик билан экран орқали бахам кўришди. Ўзбек тилига титрлаНган мазкур ролик она хақида бўлиб, воқеалар ривожи ишга кираётганларга она хақида берилган ўйлантирадиган саволлар юзасидан бўлади. Томошабинлар жуда хам таъсирланишди. Ролик тугагунча бир неча маротаба олқишлар жаранглади.
Дастурда она хақида икки қўшиқ куйланди ва биринчиси "Қизларим кўзида онам яшайди" бўлиб, экранда Ботирнинг онаси ва ўзининг болаликдаги суратлари намойиш қилинди.
Иккинчиси эса "Онамдан кейин" деб номланган бўлиб, уни алохида видео тарзида тақдим хам этдик (видео). Дардли ва таъсирчан қўшиқ. "Бир телба бўлиб қолдим онамдан кейин, ёлғизлигим сезилди онамдан кейин"...
Бу қўшиқни куйлашдан аввал Ботир мухлисларга юзланиб "Она хақида бошқа қўшиқ айта олмасам керак деб ўйлагандим, аммо санъаткор ичидаги дардини куйламаса бўлмас экан" тушунчасидаги сўзлар билан мурожаат қилди. Ха айтганча, ўша халқ шоирига ортиқча харфлари билан хам қитиқ патига тегиНган "Жим туринг, шовқинлаНманг" қўшиғи хам албатта дастурда янгради!
Ватан хақида русларнинг "Любэ" гурухи стилидаги қўшиқ менимча ватан химоясида турганларнинг аксариятига жудаям ёқса ажабмас. Чунки рухият ва оханги шундай турдаги сохалар қалбига хос! Сокин ва мардонавор. Ватан хақида бундай сокин аммо босими етарли равишда кучли бўлган ва йўналиш стилистикаси шу аскарларга хос равишда бўлган қўшиқни хар қандай хонанда хам куйламайди. Бироқ айнан шу стильдаги қўшиқ оханги росмана ватан химоясида турганлар учун жудаям яқинроқ. Яъниким қўшиқ аталганларнинг қалбига монанд бўлгандек.
Дастурда турли турфа қўшиқлар янгради...жудаям турли...
Турли турфа бироқ Ботирга танлангандек эмас. Турли бироқ уларда Ботирни сезмадим. Шахсий фикр
Арабча стильдаям бор
Хориж эстрадасига хам монанди бор
Грузинча (ё арманча) стильда хам . (Ботир хоразмча ва шу грузинчада рақсга хам тушди)
Негадир 3 йил камлик қилиб Ботир концертга тақаб шошиб репертуар қилгандек туюлди менга. Негаки дастурда "Жим туринг", "Эй дўстим" , "Онам ўтгандан кейин" ва яна бир "Йиғлатур" қўшиқларидан ташқари қолганларида Ботирни тасаввур қилишни ўзи менга қийин кечди. Менимча концерт дастурида албатта аксарият хонандалар концертида урфга кирган шаблонга хос равишда турфа хиллик шарт деган тушунчага эргашиш керакмас эди. Санъаткор ўзлиги (ўз йўли, ғоя ва хис қилган нарсалари балки мутлақ автобиографик усул) устида кўпроқ ишласа балки ўзи кашф этадиган турли янгиликлари етарли бўлар? Тажрибани хуш кўрадиган хонанда балки яна тажриба қилмоқчи бўлгандир...бироқ бунда стилистикаларку майли аммо қўшиқлари кимникигадир ўхшаш бўлиб қолиши ажаблантирди. Масалан шу "Любэ" стилидаги қўшиқни айтсак хам, ёки дастур сўнггидаги Верка Сердючка стилидаги хаттоки ишлатилган мусиқий товушлардан то мусиқа постановкасигача (татарча мотив киритилганини айтмаса), Яна: "Кунларим ўтмай қолди, тунларим ўтмай қолди, бардошим етмай қолди, сенга нимадир бўлди" деб куйланган қўшиғи Гулсанамнинг "Тун қора, кундуз қора , ой қуёш юлдуз қора, вужудим пора пора, сенсизлигимдан" дея куйлаган қўшиғига гармониясидан то куйлаш манерасигача бирдек. Ўша ишлатилган сўзлар хам ўхшаш. Балки хар иккала қўшиқ муаллифлари шоир ва мусиқа бастакори бирдир. Шундай тахмин қилдим. Бироқ стилистика ўхшаши мумкину аммо қўшиқ бу тариқа ўхшаб қолиши мумкинмасДек. Шахсий фикр.
Рэп хам айтворди...
Менга дастурдан ёққан яна бир қўшиқ- "Болдикда роса гап-сўз дўсту-душман олдида" деган "запал бўлдик" стилидаги қўшиқдан хам ...негадир кўпроқ Алишер Файз сезилди. Юқоридаги мақтов ширини билан бирга танқид аччиғини хам айтиш хаққонийлик бўлади шу сабаб хам тўғри тушунасизлар. Бошқа тарафдан эса бу менинг шахсий фикрларим. Зеро шу кунлардаги унинг мехмони бўлган кўплаб томошабинларни аксариятига дастур ёққан бўлса бўлгани. Бу мени бир оддий бир томошабин хуқуқидаги билдирган фикрларим деб қабул қиларсизлар.
Ботирни бошқалардан ажралиб турадиган ўзига хослик мавжуд ва бу ўша тажриба қилинган бошқа йўналишлар "Алдамадим" ва "Гўзалсан" қўшиқларида хам ўзлигини билдириб турарди...назаримда. Бу йилги дастурдан эса у ўзлигидан кўра тақлид кўпроқ туюлди. Балки буни Ботирни ўзи хам сезмагандир...лекин бу Ботирга ярашмайди. Ботир бир пайтлар менга берган интервьюсидаги шошилмасдан камроқ қўшиқ қилай лекин у шунга лойиқ бўлсин деган фикри менимча ростга ўхшайди. Билмадим келаси йил яна концерт бўладими ёки яна 3 йил ўтиб, аммо репертуардан кўпроқ Ботир сезилишини истардим. Клонлар эса шундоғам етарли, тўғрими?
Концертни илк куни ва илк сеансида мухлислар кутган "Эй дил", "Алдамадим" ва "Гўзалсан" қўшиқлари янграмади ва улар кутилганлигини томошабинлар орасида айтилган гаплардан билса хам бўларди. Шундан хулоса қилган концерт ташкилотчилари кейинги сеанс ва кунларда дастурга бу қўшиқлардан хам қўшишгани ва дастурни бошқачароқ ва янада аълороқ тарзда тақдим этишганини хабар қилишмоқда.
Биз концертни илк куни репортаж ўтказганимиздан кейинги кунларда қандайдир журналистлар тарафидан жанжаллар бўлгани ва Ботир ойналарни синдирганию кейинги кунларига барча журналистларга тақиқ қўйилгани хақида хабар тарқалди. Хонанда продюсери буни мухлислар Ботир билан суратга тушиш пайтидаги тирбандлик туфайли хонанда ўтирган хонадаги ойна синганини айтади. Шу сабаб кейин бино рахбарияти орқа эшикдан киришга тақиқ қўйган дейди. Аммо бизни шахсий суриштирувимиз натижасига кўра бир ё журналист ва ё мухбир Ботирни оилавий суратларини китоб қилиб чиқариб уни айнан концерт кунлари шантаж қилаётгани маълум бўлди. Бунга хам қаноатланмай чипталар хам талаб қилиб жанжал қилганини айтишмоқда. Шу сабаб хам жанжал юзага келганмиш. Бироқ бу хабарни хам расмий тасдиқланмаган маълумот сифатида қабул қилишингиз сўралади. Афсуски шахсий хаёт-шахсий худуд ва унга доир бўлган барча сирларни кенг оммага ошкор эта олмаймиз бўлмаса яхшигина мақола фактлари билан тақдим этиларди. Аммо у журналистга уят... нақадар пастлик ва қабихлик. Бировни норози қилиб олинган харом пулдан нимаики олсанг бари фақат ёмонликка ярайди.
Илк куни ва илк сеансдан кейин Ботирдан мини-интервью олиб уни концертдан тақдим этилаётган видео сўнггига қўшдик. Ундан Ботир нима учун дастурда икки маротаба она мавзусига мурожаат қилганию аммо...хануз ота хақида куйлаНмаганлиги хақида билиб оласизлар.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов Видеорепортаж ва интервью Нодира Махмудовадан.
Концертдан видеолавхалар кетма-кетлигини ютубда томоша қилмоқ
Диққат! Концертнинг тўлиқ тури лицензион тарзда сотувга чиқади шу сабаб мазкур видео шунчаки видеорепортаж ва концерт трейлери сифатида танишиш учун, юклаб олиш имконисиз ютубдан фақат онлайн танишув учун тақдим этилди.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 16160 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |