12:45 Ботир медбрат, Хилола хамшира! | |
5-октябрь куни ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасининг навбатдаги акцияси бўлиб ўтиб, унда хамшираликни хонанда Хилола Хамидова ва медбратликни эса хонанда Ботир Қодировлар ўташди.
Доимгидек, шу кундан репортажни аввал қон топширган қахрамонларимиздан бошлаймиз:
Бу икки хонандани таниганлар бордир, Алишер Зокиров ва Жасур Мавлонов. Улар хам шу куни қон топширишди.
Қон топширганлар рўйхати:
Умумий 34 та донор қон топширди
Ботир "чапақай" экан)
Навбатчилик сўнггида Ботир ва Хилоладан шу кунги фахрли инсонлар ва қон олишда хизмат қилган медперсонал учун бадиий танаффус хам тақдим этилди.
Шу кунги “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасининг “Буфет”и хомийси Севара ва Улуғбек
Инстаграмдаги @great_men_respect дўкони ходимлари Якубов Шерзод ва Абдурасулова Покизалар нафақат шу куни қон топширишди балки, бемор болалар учун иссиқ қишки кийимлар хам олиб келишди.
24-сентябрь кунги "МақомЧеллендж" рағбатлантирувчи тақдимотга кела олмаган икки иштирокчилар шу куни ташриф буюриб ўз мукофотларини Ботир Қодиров қўлидан олишди.
«Изумруд» дўконидан (инстаграмда: @izumrud_bijutery) Икромовлар оиласи шу кунги қон топширганларга ўз махсулотларини совға сифатида тақдим этиб рағбатлантиришди. Эслатиб ўтамиз, агар сиз махсулот ишлаб чиқарувчи бирор корхона ва ёки ташкилотдан бўлсангиз ушбу акциямизда ўз махсулотингиз билан қатнашиб, қон топширган фахрли инсонларимизга совға қилишингиз ва хам шу тариқа ўз махсулотингизни реклама қилишга имконият бўлади. (мабодо)
Келаси жума куни тадбирдан видео ва молиявий хисобот хамда шифохонада дори тарқатишдан фотовидеолар тақдим этилади. 2-ноябрь куни эса ФАХРЛИ ИНСОН акциясининг навбатдаги сони.
САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!
Суратлар: Нодира Тўраева. | |
Кўрилган: 1839 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |