Асосан ЖИМ юрадиган Ботир Қодировни номи бирдан хаммаёқни босиб кетди. Реклама ва пиар ишларига аралашмайдиган ва онда сонда қўшиқ ва клип билан бир кўриниб кейин концерт берадиган камтар хонанда йил сўнггида долзарб мавзуга айланди қўйди.
“Даракчи” газетасининг шу хафта сонида Ботирнинг концертидаги можарони суриштирган журналист Ботирни қонунга рўпара қилишга урғу бергану бироқ ўзини суриштирув ишлари анчайин саёз кечгани ва керак бўлса қонунни ўзи ишлайдиган газетанинг санъат бўлимига хам рўпара қилишни унутган кўринади. Назаримда!
Мазкур можаро кўпроқ шахсий хаётга доир бўлганидан хабардор бўлганимиз учун уни ёритишга хаққимиз йўқ бироқ тушунтиришга харакат қиламиз. Гап шундаки концертдан аввалроқ “Даракчи” газетасида Ботирни “қитиқлаш” жараёни уни аввалги фамилияси Жўраев эканлиги ва оилавий суратини берухсат қўйишидан бошланганлигига эътибор қаратсак.
Бутун бошли “Даракчи” редакциясини айблашдан йироқман, зеро бу газетани биргина шоу-бизнес бўлими эмас, бошқа (қизиқроқ ва мухимроқ) рукнлари хам мавжуд. Бироқ газетани тўлалигича тиражи айнан шоу-бизнес хабарларига тобелиги сир эмас. Афсуски газетанинг айнан шу бўлимида хақиқатдан кўра шоу ва тираж ошириш учун бўрттирилган ёки тўлиқ текширилмаган хабарлари кўп.
Ботир концертидаги можарога қонун сўзини бир неча бора ишлатган журналист аслида қонунда оилавий суратларни унинг эгаларидан берухсат чоп этиш мумкин эмаслигини билармикан? Интервью хам икки шахснинг: интервью берган ва кейингина журналистнинг мулки хисобланишиничи? Суратларку фақат муаллифлик хуқуқи бўлган (шартномада кўрсатилган продюсер) ва у суратда кўринган инсонники хисобланади. Афсуски аксарият журналистларнинг хуқуқ борасидаги билимлари умуман йўқ! Шу сабаб хам балки мана шундай кўпчиликка билинмай ўтган жанжалнинг асл сабабчисига айланиб қолишган(дек).
Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, жанжалга сабабчи дея кўрсатилган Ботир концертида китоб тарқатаётган у мухбир аввало Ботирдан берухсат ва у китобни тасдиқланмаган турини шу концертда пул ишлай деб қилганлиги маълум. Шунингдек Ботир билан куни кеча кўришиб сухбатлашганимизда дастур давомида микрофонни отиб кетмагани, балки дастур тугаганида гуллар олиб дастхатлар қўяётганида китобга кўзи тушиб ичкарига кириб кетганини билдирди. ОйнаЛАРми ё ойнами, уни хам аслида ким синдирганини Ботир ўзгача айтиб берди. Ботирга ён босиб хозир у хақ дея олмайман хам, бунга хаққим хам йўқ, зеро бу ишлар устида бош-қош бўлмаганман. Шунчаки бу борадаги билганларимни ёзмоқдаман холос. Дейлик ўзгача назар)
Бу мавзудан ТУБИдаги сабабдан кўпроқ хабардор бўлган инсон сифатида эса концертдаги жанжал ва мухбирни китоб сотишида аслида “Даракчи”нинг концертдан аввал Ботирнинг оилавий суратлари чиқиши билан боғлиқ деб хисоблайман. Дейлик ўша газетадаги суратларга қарши бошқа суратлар хам кенг оммага тақдим қилинишини кўзлаган манфаатдорлар хам бордир балки. Ботир ва унинг оиласи хамда уларга яқинлар гап нимадалигини жуда яхши тушунишди. Редакция ходимлари эса хонанданинг оилавий мавзудаги балки қалтис тарафларидан хам хабардор бўлишган. Айтишадику, гап-сўзи билан тушунарлию, бироқ тегинмас мавзулар дейдими...
Нима бўлганида хам оилавий суратларни чоп этишда унинг эгаларидан рухсат олиниши шарт, ва берхусат чоп этилганга қонунда жавобгарлик мавжуд. Ботир албатта газетани судга бериб ўтирмайди, вахоланки ўшандаёқ берганида бемалол ютиб чиқарди. Бевосита икки бир-бирига боғлиқ сохалар ва шуни хурмати хам кўпчилик артистлар буни ўзига эп кўрмайди, аммо артистларга хам реклама керак деб уларни андишасини қўрқоқ билиб қонунни ўзлари бузаётган журналистлар бирон материал тайёрлаб, унинг шов-шувидан шошиб ўзига “қахрамонлик юлдузи”ни ўлчашидан аввал нафақат хуқуқий салохиятини ошириши балки инсоний ва оилавий тушунчалари устида ўйлаб иш қилса бўларди.
Хуллас, нимаики қилинмасин артист учун зўр ва катта рекламани ўтайдиган воқеалардан ижобийсини кўрадиган бўлсак Ботир номи хануз жаранг жаранг қилиб турибди) Журналистлар хам бундай ўзига мосланиб қилинган мақоладан газета тиражини оширишди демаккки гонорар хам каттароқ тўланади. Хамма хурсанд хамма рози(дек).
Фақат шахсий хаёт ва оила тушунчалари муқаддас, у артистми бошқами оиладаги мувозанат бузилишига сабабчи бўладиган нарсалар устида яхшилаб, чуқурроқ тахлил қилиб ўйлаш керакмикан? Бу тушунчаларни эса тираж ва пул билан ўлчаб бўлмайди!
Мамадалиев ва Қодиров
Ким чет элдан ўғирлар ким эса ўзиникидан... Ким бир бора, ким эса тўхтай олмас.
Раъно Ярашева сўзи билан ижро этилган Камолиддин Рахматовнинг “Йиғлатур” қўшиғини Ботир Қодиров 2006 йилдан бери муаллиф рухсати билан куйлаб келмоқда. Шу йили концертида Ботир дастурга киритиб куйлаганидан кейин бироз ўтмай радио ва интернетда С.Мамадалиев шу қўшиқни ўзи куйлаган турини промо қила бошлаган.
Қўшиқни аранжировкасини тайёрлаган бастакор Нодир Умаровнинг айтишича С.Мамадалиев бу қўшиқни тайёрлашга бермоқчи бўлганида бастакор бу қўшиқни Ботир учун тайёрлаб битираётганини маълум қилган. Бу нарсадан хабардор бўла туриб қайта куйлаб промо қилишлик тубида ўзига нисбатан пиар ва рекламадан ўзга ният йўқ бўлса керак.
Зеро худди шундай вазият Бахром Назаровда хам бўлганди. Озодбек Назарбеков “Лола”ни концертида чиқаришга чоғланганида ундан фақат Озод чиқарганидан кейингина чиқаришга рухсат олган Бахром Назаров бирданига устозидан аввал чиқариб юборади. Қизиғи бизга ўша “Лола”ни берган одам Бахромни продюсери бўлиб аввал Ботир билан ишлаганди...имзолар нақадар ўхшаш...
Айни дамда Бахром Назаров ва С.Мамадалиевлар билан ишлаётган, уларни концертига масъул бўлган инсон аввал Ботир Қодиров ва Мансурхон Нурматовлар билан ишлаган. Яъни хозирги “Мўъжиза” медиа ижрочи продюсери)) (Уни 2009 йил бошида Ботир ва Мансурхондан интервью олгани борганимда уларнинг ижодий жамоа вакили сифатида таний бошлагандим) Ўша кезлар Ботирни хам рекламасида машхур хофиз аралаштирилгани менимча бежиз эмасдир.
Тушуняпсизми имзолар ўхшашлигини ва манфаат ортида турган инсонни ўхшаш промо пиар стратегиясини?
Озод орқали Бахромга пиар рекламаси, Ботир орқали эса С.Мамадалиевга шов-шувни яратиб берди. Шов-шувга интилган ва унга қарамларнинг адолати бўлармиди?) Хар иккисида хам бир хил холат ва ЖАНЖАЛ! Паразитар машхурлик.
Аммо икки артистни муносабатичи?
У одам ишлаётган икки хонандаси хам бир-бирига нақадар ўхшаш тарафи: Бахроми чет-эл қўшиқларидан ўғирлаб куйлайди, С.Мамадалиеви эса ўзимизникидан.
Фақат продюсерни нишонга олишам нотўғри, зеро хечким мажбурламайдиган нарсалар. С.Мамадалиев хам аслида оппоқ эмаслар:
Ўзи умуман ўзгалардан ўғирлайдиганлар урфдан қолиб ўзиникидан ўғирла даври бошлангандек. Сардор Мамадалиев Ботир Қодиров куйлаган қўшиғини қайта куйлагани етмаганидек, у Мавлуда Асалхўжаевани хам қўшиғини қайта куйлади. Умуман олганда Сардор Мамадалиев ижодида ўзиникидан ижара олиш биринчи холат эмас. Мархум Охунжон Мадалиевнинг қўшиғини қайта куйлаганида халқнинг эътирозига хам сабабчи бўлганига ижтимоий тармоқларда кўзим кўп тушганди. Асли овози ва куйлаш манерасигача санъат оламида мавжуд бўлган айрим хонандаларга тақлид бўлган бу хонанданинг ижодидаги қўшиқлари хам ўзиники эмаслиги ажаблантирмаса керак.
Тарихга тақлид овоз, куйлаш ва хаттоки ўзиники бўлмаган қўшиқларни хам қайта куйлаши билан ном қолдирмоқчими...қайдам.
“Йиғлатур” қўшиғини унинг ижросида тинглаб эса мазам қочай деди. Сўзларни бу қадар хунук чайнаб куйлаш, унли товушларни шанғиллатиш (ханг ханг) шартмикан? Ижтимоий тармоқларда хар иккала қўшиқни тинглаганларнинг 95 фоизи Ботир Қодировникини аъло деб билганини гувохи бўлдим.
Мамадалиев турида куйлаш манерасидаги ғалати ижродан ташқари яна ..ох бу овозларга қўйилган эффектлар...биргина қўшиқни қанча эффектлар базўр кўтариб турган экан а? Бунча ўз овозига ишонмай компютер эффектлари ортига яширинмаса бу йигит?
Негадир “Даракчи” шоу-бизнес бўлими С.Мамадалиев концерттидаги Ботирникидан бешбаттар мавзуни кўтармади:
Сахнадан туриб мухлисани хақоротлаганини . “Бекажон” газетасини буни ёритишга хадди сиғди холос.
С.Мамадалиев (мухлисага): ....Агар қизбола бўлганингизда хали вери эрга теголмасдингиз...
Хуллас хулосалар ўзингиздан. Юқоридаги фикрларим шахсий бўла қолсин. Ботир мавзусини яна кўтараётганим унга ён босаётганимдек бўлишини истамасдим. Куни кеча "Фахрли инсон"да кўришганимизда сенатор мавзусида уни тарафини олиб ёзган мақоламни гўёки уни буюртмаси деб билишганидан роса кулишдик. Ботир билан "Маза ва дид фестивали"дан кейин унга таом топширишда кўришган бўлсак, ўша августдан бери "Фахрли инсон"да энди кўришиб тургандик. Агар ён босиш бўлганида балки(!) "Даракчи"дан аввалроқ бу мавзуни кўтарармидим... Шунчаки мақолага бир ёқламалик билан ва теран суриштириб (ёритилмас) асл хақиқатга етиб борилмаганлиги туртки бўлди.
Хечкимга ниманидир исботлаш истагим хам йўқ, зеро униг жамоаси хам менинг жамоам хам бу нарсаларни жуда яхши билишади. Асосийси ўз жамоам олдидаги хурматимни йўқотмаслик. Ва умуман, адолат поймол бўлаётган пайти у бир одамга нисбатан бир неча маротаба бўлаётган бўлса хам керак бўлса ўша бир неча маротаба вазиятни тўғри бахолаб ёзавераман. Ва бу бахолашим қандай бўлмасин барибир шахсий фикр хуқуқида!
Бошқа тарафдан ижобийсини кўрсак юқоридаги хамма қахрамонлар учун яна бир реклама. Шоу-бизнесда эса хар қандай реклама фақат фойдага ишлайди.
:)
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
— Кунларнинг бирида онам “Даракчи” рўзномасини ўқиб ўтирган эдилар. Беҳосдан: “Вой, болам, бу менинг расмимми?”, - дедилар. Не кўз билан кўрайки, ҳақиқатдан онамнинг расми “Даракчи” рўзномасининг 42-сон 50-саҳифасидаги “Қайтиб келармикан Озодам менинг” номли фожеавий ҳикояда бахтсиз она тимсолига берилган эди. Ўша пайтда онамнинг кетма-кет берган саволлари ҳамон қулоқларим остида жаранглайди: “Нимага менинг расмимни газетада беришади?”, “Менинг расмимни уларга ким берди?”, “Мен бахтсиз онаманми?”, “Отанг тирик бўлганларида бундай воқеа бўлмасмиди?!”, “Менинг қайси айбим учун расмимни чиқаришади?”... Хуллас, ҳарчанд тинчлантиришга ҳаракат қилсам-да, онамларни юпата олмадим. Бунинг устига ҳикоя чиққандан кейин бирин-кетин қўнғироқлар бўлиб, бу мудҳиш воқеа ҳақида қариндош-уруғ, қўни-қўшни, таниш-билишлар онамга сўзлашар эди. Мен, ҳаттоки, телефонни ўчириб қўйишга мажбур бўлдим. Аммо, бу воқеа ўз салбий таъсирини кўрсатиб, онамнинг соғлиғига жиддий зарар етказди. Онамнинг қон босимлари ошганлиги сабабли уйимизга шошилинч тез тиббий ёрдамни чақирдик. Уларни касалхонага ётқизишга мажбур бўлдик.
— Онангизнинг расмини чиқаришдан олдин газета Сизлардан розилик олмаганмиди? Ёки ҳеч бўлмаса хабардор қилганмиди?
— Йўқ, бу ҳақида газета бизга ҳеч қандай хабар бермаган, розилик ҳам олмаган. Журналистика қоидаларига ва ўзи умуман амалдаги қонунчиликка зид тарзда шахсий ҳуқуқларни топтаган ҳолда расмни берухсат босиб чиқаришган.
— Уларнинг қўлига расм қандай бориб қолди экан? Ёки онангизнинг сурати интернетдаги бошқа бирон манбада чоп этилганмиди?
— Биз ҳалигача ҳам мана шу жумбоқни еча олмаяпмиз. “Даракчи” онамнинг суратини қаердан олганига бугунги кунгача жавоб топилмади. Онамнинг сурати интернетда йўқ. Бу аниқ. Газетада чоп этилган расмни мен ўзимнинг шахсий телефонимга олган эдим. Ва бу расм фақат менинг телефонимда бор эди. Аниқроқ айтадиган бўлсам, бир куни ишдан келсам, онам қизимга, яъни набираларига “Фарҳод ва Ширин” достонини ўқиб бераётганлар эканлар. Иккалалари кўзимга шунақа чиройли кўриниб кетди-ки, ҳавасим келиб, уларни расмга олдим. Ва ўшандан буён бу расм шахсий телефонимда сақланар эди. Энг ёмон томони ҳам шунда, онам мендан хафа бўлиб қолдилар. “Мени газетага чиқараман деб расмга олган экансан, яхшироқ маънода чиқарсанг бўлмасмиди, бахтсиз она тимсолида ҳам чиқарасанми, қизим?” дейдилар. Бу гапларни қалбимга ханжардай ботишини қандай сўзлар билан Сизларга тушунтирай, ҳайронман.
— “Даракчи”нинг ўзи билан боғландингизми? Улар расмни қаердан олишган экан?
— Ҳа, боғландим. Мазкур муаммо пайдо бўлгач, мен малакали ҳуқуқшунослар билан учрашиб, маслаҳатлашдим. Уларнинг иштирокида “Даракчи” билан боғландик. Энг қизиғи, газета ҳам расмни қаердан олганини тушунтириб бера олмаяпти. Биз интернетдан олган бўлсак керак дейишди фақат. Хўп, унда қайси сайт, манбасини айтингларчи, десак кўрсата олишмаяпти. Бунақа бўлиши мумкин эмаску! Агар интернетдан кўчириб олган бўлса, компьютер хотирасида қолади, бемалол топса бўлади.
— Бунинг устига онангизнинг расми яхшигина монтаж ҳам қилинибди,шекилли?
— Яхшигина эмас, ёмонгина. Жуда ёмон! Уларнинг нима ҳаққи бор эди онамнинг суратларини бундай ҳақоратли монтаж қилишга, айтинг? Йўқ, ўзи рухсатсиз босиб чиқаришгани етмагандай, яна хунукдан хунук қилиб, монтаж қилишгани одамни таҳқирлашдан бошқа нарса эмас. Қўлларидаги китобни олиб ташлашган. Эътибор беринг, оригинал расмда қандай чиройли, маърифатли ҳожи она бўлиб турибдилару, “Даракчи”нинг монтажидан кейин қаҳрли, бадбахт бир она тимсолига айланганлар. Айтинглар, инсонни шунчалар таҳқирлаш мумкинми? Президентимиз “Кексаларни эъзозлаш йили” дея эълон қилиб, бутун юртимизда отахон-онахонларга янада кўпроқ меҳр, эътибор кўрсатилаётган бир пайтда, улар менинг гулдек онамни шунчалик устидан кулишига қандай чидаш мумкин? Уларни назорат қиладиган бирон орган борми ўзи? Ёки шунақа истаган инсонини ерга уриб, истаган одамини устидан кулиб юришига ҳаққи борми? Чиқармоқчи бўлсанг, китоби билан чиқар, набираси билан чиқар. Набираларига улуғ бобокалонларимизнинг “Фарҳод ва Ширин” каби асарларини ўқиб берадиган, ёш авлодни эзгуликка, маърифатга чорлайдиган бувилар ҳақида ёзиб чиқар! Онамнинг 30 йил ўқитувчи бўлиб ишлаганини, 45 йил отам билан бир ёстиққа бош қўйиб, биргаликда чўлларни обод қилишда иштирок
— Ўша ҳикоя мазмуни шунчалик фожеалимиди? Ўзи нима тасвирланганди унда?
— Ҳикояда Самарқанддаги бир онахоннинг ҳаёти тасвирланган. У қизини турмушга беради, лекин турмуши яхши чиқмайди. Анча пайт фарзанд кўра олмайди. Кейинчалик фарзанди оғир дарддан вафот этади. Онахон эса фарзанд доғида куйиб адойи тамом бўлади. Қанақасига онам фаранд доғида куядилар? 4 нафар фарзанднинг онаси, 20 нафар шириндан-шакар набиранинг севимли бувиси бўлсалар. Тушунган одам бор, тушунмаган одам бор. Бу ҳикояни ўқиб, унда онамнинг суратини кўргач, телефон қилиб, “Самарқандда ҳам қизингиз бормиди?” деб сўрайдиганлар, “Бандачилик, қизингизни бериб қўйибсиз” деб ҳамдардлик билдирадиган кўпайди. Юқорида айтганимдек, бунақа гапларга онамнинг асаблари дош бера олмади, касалхонага ётиб қолди. Ўзи отамнинг вафотларидан кейин роса кўнгиллари нозик бўлиб қолганди. Уларни кўнгилларига қарардик. Сал чалғисалар яхши бўлади деб, Фарғонадан Тошкентга олиб келгандим. Аммо кўргуликни қаранг, мана шу лаънати ҳикояни деб, ёмғирдан қочиб дўлга тутилдик.
— Ўзи бу расм босиб чиқилганига ҳам анча вақт бўлибди, 1 ойдан ҳам ўтибди. Нега шунча вақт ўтиб бизга мурожаат қиляпсиз?
— Сабаби юқорида айтганимдек, мен аввал газетанинг ўзи билан боғландим. Масалани уларнинг ўзи билан ҳал қилишга ҳаракат қилдим. Ўртада анча пайт музокаралар олиб борилди. Бунинг устига, ўша пайти бўлиб ўтган воқеани кўтара олмай, онам касалхонага тушиб қолдилар. Улар билан овора бўлиб қолдим. Кўнглимга сиғмади.
— “Даракчи” билан боғланганизда, улардан нимани талаб қилдингиз ва улар қандай жавоб беришди?
— “Даракчи”дан 3 та нарсани сўрадим. Биринчидан, расмни қаердан олганликлари ва нима учун берухсат босишганига изоҳ сўрадим. Бунга жавобан айтишдики, яқинда таҳририятга янги дизайнер олишгани, у тажрибасизлик қилиб, расмни чоп этиб юборгани, аммо расмни айнан қаердан олганини билишмаслиги, ҳозир ҳам интернетдан бу расмни топа олишмаётганини айтишди. Хўп, дизайнер янги, тажрибасиз экан, қолганлар қаёққа қаради? Бўлим муҳаррирлари, масъул муҳаррирлар, шу соннинг навбатчиси, бош муҳаррир қаёққа қаради? Шаҳар шунчалик бедарвозами? Шунчалик ўз ишига масъулиятсизми улар? Ахир уларнинг ҳар бир ҳаракати 100 минга яқин инсоннинг қўлига етиб боришини наҳотки ўйлашмаса? Ахир бу катта нарса-ку! Бугун бировнинг расми чиқиб кетиб қолса, эртага бошқа нарсалар ҳам, турли салбий мазмундаги маълумотлар, расмлар ҳам чиқиб кетмаслигига ким кафолат беради?
Иккинчидан, бўлган воқеа ҳақида раддия мақола ёзиб беришларини сўрадим. Буни осмондан олганим йўқ, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасида бу нарса кўрсатилган ва газета худди шу вароқда, худди шунча ҳажмда раддия беришга МАЖБУР эди.
— Раддия беришдими?
— Йўқ-да! Бу масалада ҳам газета устимиздан кулишди. Мен уларга онамнинг оригинал расмини, яъни қўлларида китоб, ёнларида набиралари билан чоп этишни, тагига изоҳ сифатида бўлиб ўтган воқеани баён қилишни ҳамда ўша ҳикояга онамнинг дахли йўқлиги, онам қучоқ-қучоқ набиралари қуршовида бахтиёр яшаётган ҳожи она эканлиги ва уларнинг расмини рухсатсиз босишгани, монтаж қилишгани учун газета расман узр сўрашини ёзишларини талаб қилдим. Улар нима қилишди, биласизми? Газетанинг 44-сонида “42-сондаги аёл суратини ҳикояга алоқаси йўқ” деган битта гап босиб чиқаришди. Изоҳ сифатида эса, мен сўраган нарсани босиб чиқа олмасликларини, газетанинг обрўсига таъсир қилиши мумкинлигини айтишди. Ийе, бир парча қоғознинг обрўси инсоннинг обрўсидан азиз бўлдими ҳали? Расмларни рухсатсиз чоп этадиган газетанинг обрўси обрў-ку, лекин 30 йил ўқитувчи бўлиб ишлаган, элу юртда ҳурматга эга бўлган онажонимнинг обрўси сариқ чақаликми? Бу гаплар қайси мантиқнинг тарозисига сиғади, айтинг?!
Учинчидан, уларнинг қилмишларини жазолашнинг, қилган ишидан пушаймон бўлиб, бу номаъқул ишни бошқа қайтармаслик, яна бошқа бир инсонларнинг шаъни ва қадр-қимматини ерга урмасликларининг ягона йўли – моддий жазо деб ўйладим. Асосий мақсади пул топиш бўлган газета хўжайинлари, чўнтагидан пул кетсагина, кетганда ҳам яхшигина пул кетсагина, сал ҳушёр тортади деб ўйладим. Шунинг учун улардан маънавий зарар сифатида 50 млн. сўм сўрадим. Лекин газета бош муҳаррирининг илтимосларидан кейин, пул сўраш фикридан қайтдим. Чунки айтишича, газета раҳбарияти ҳамма пулни ундан ундириб олар экан. Менга бир кишини жазолашнинг умуман кераги йўқ эди. Менинг мақсадим ўзи умуман пул ундириш эмасди. Бунақа газетанинг пулидан ҳазар қиламан, рости. Шундай қилиб, мен пул фикридан қайтдим. Майли, пулларинг керакмас, фақат мен айтгандек қилиб, мақолани чиқариб берсанглар бўлди дедим. Лекин юқорида айтганимдек, ўша шартимни ҳам қилишдан бош тортишди.
—Нима қилардим, қонуний ҳаққимни талаб қиламан. Энг малакали, шу соҳада катта тажрибаси бор ҳуқуқшунослар билан ҳамкорлик қиляпман. Улар билан биргаликда “Даракчи”нинг қилган ножўя хатти-ҳаракати учун, бизнинг оиламизга етказган маънавий зарарлари учун, муаллифлик ҳуқуқини қўпол тарзда бузишгани, онамнинг шаъни, қадр-қимматини оёқ ости қилгани, элу юрт олдида шарманда қилгани учун уларни судга берамиз. Суд жараёнларининг бориши ҳақида ОАВларга доимий маълумот бериб борамиз. Токи шу газета (унинг 1 ёки 2 нафаргина ходими эмас) ўзининг тегишли жазосини олмагунича, тинчимайман. Зеро бу бошқа газеталарга ҳам, умуман бошқа оммавий ахборот воситаларига ҳам дарс бўлиши керак. ОАВ вакиллари ҳар бир сўзининг, ҳар бир ҳаракатининг масъулиятини ҳис қилиши керак, инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва манфаатларини, қадр-қимматини ҳурмат қилишга, муаллифлик ҳуқуқига қатъий риоя қилишга ўрганиши керак. Асосийси шаҳар бедарвоза эмаслигини тушунишса бўлди.
— Бухолида опа, саволларимизга батафсил жавоб берганингиз учун катта раҳмат. Воқеалар ривожи ҳақида бизни хабардор қилиб борасиз, деган умиддамиз.
Газетадаги колган сахифалар деярли интернетдан олинган шоу-бизнес хабарлари-ю,яна уша булар-булмас танкидлар...
Илтимооос, хурматли журналист-у,АКЛи ДОНИШ Шоир--шуаролар, ЖИМ булаколила эНди!!!!
Жаа уят бупкетди буёги!!!!!!!
Источник: http://sayyod.com/news/botir_darakchi_mukhbir_va_mamadalievlar_kha_ida/2015-12-06-3897
Sardor Mamadalievning ovozi zor faqat undan to'g'ri foydalana olmaydi, oxirgi paytlarda "irrilab" ovoz chiqaradimiey. Birinchi chiqqanida ovoziga lol bogandik.
Sardor Mamadaliet , uyat degan narsa yo'q. Sizda ovoz xam yoq, kompyuter bomasa ovoziz parot qiladi.
Otvet: kimda ovoz bor? jonli ijro bilan baqirish, o'kirish, gapirish, o'qishi orasida farqi bilvolish kerak oldin.