Бошқасидан фарзанди бор экан... Muhlis Minbari
Бошқасидан фарзанди бор экан...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

  

 

                Ассалому алайкум Сардор ака! Мен бугун сизга хаётимдаги энг огир дардимни, сиримни айтаман, чунки кимгадир айтсам сал булса хам енгил тортарман деб уйладим. Якинда Гулсанам Мамазоитовани "Ёр Ёр айтинг" клипини куриб ёзишга карор килдим.  Мана неча ойларки ичимда юк булиб юрагимни босиб ётибди...

                Хамма кизлар катори мен хам ота онам багрида эрка киз улиб вояга етиб, бир яхши оилани бекаси булишни орзу килардим, ким хам бахтли булишни хохламиди... Вактлар утиб турмуш курдим, йигитни жуда яхши танимасам хам билардим, оиласини оиламиз танирдим, тарбияли намунали оила деб ота-онам туйга розилик беришди, мен хам..

                Туй яхши утди, оилада кайнона кайнотам хам яхши эди, турмуш уртогим ун йиллар олдин Россияга кетган ва уша ерда ишлаган экан, иши яхши булгани учун мени хам олиб кетмокчи булди. Туйдан бир ярим ой утиб биз биргаликда Россияга кетдик.  Орадан 5 ой  утди, хаммаси яхши, орзу килганимдек бахтли хаёт эди.  Вактлар утгани давомида турмуш уртогим нимадандир кийналаётганини, ичида нимадир бору айтолмайдиганга ухшардику, унча эътибор бермасдим. Уша вактларда хужжат ишларини тугирлаб юрган эдик. Бир кун кечаси хужайним менга хакикатни айтишга карор килибди, биласизми шу гапларни ёзяпманку худда уша кунги ичимдаги хиссиётлар яна кайтяпти, узр гапларим ковушми ёзаётган булсам..... уни айтишича бу ерда фарзанди бор экан... ха мендан шунча ой беркитгани рус аёли ва фарзанди боракан.  Ёшликда адашиб килган хато, узи хохламаган иш булганини, айтмагани учун  кечирим суради, айтсам менга турмушга чикмасдиз, мен хам одамларга ухшаб яшагим келганди оилам билан сизи учрашган вактимда ёктириб колиб уйланишга карор килдиму айтолмадим, йук деб туйга рози булмасдиз, шунинг учун айтмадим деди. Мен эса гапиришга хам ожизман, хаётимда хали бунака зарба булмаган бошимга кимдир урди, юрагимга кимдир пичок санчгандек булди, нима дейишими билмиман, нимага билмадим эшикка караб отилдим, киш кунлари ташкарида кор, кечасида каёкка кетаман деб уйладим билмиман, Оркамдан ялангоёк югуруиб чикди, кечирим суради, билме килган гунох деб тушунтирди, лекин кулогимга хеч нима кирмасди, мени у вактда ичимдан утаётган гапларни хозир ёзолмайман,  нима килишимни билме котиб турардим, яна уйга кайтдим, бегона юртда ярим кечаси каерга хам бораман? 2 кун хеч гап гапирмадим, уйлардим, факат хаёлимда уша гаплар кайта кайта айланарди.. Нимага энди айтади, нимага оиласидагилар билиб туриб хеч нима демади? Хаммани ёмон куриб кетдим... Уйимга кайтайми? Уйда турмушга чикмаган икки синглим,укам бор, уларни бахтини хам поймол киламанми деб уйлаб колдим. Ота онам канде бош кутариб юради, турмушдан кайтган кизи бор деб. Билмасдим нима килишни, бу гаплар булганда мен эндигина хомиладор булиб бахтдан кувониб юрган вактларим эди... Такдир зарбасига чидаб хаётни давом эттиришга карор килдим, кечирдим, бошка иложим хам йук эди...

                Орадан вактлар утди, муносабатларимиз яхши, мени хурмат килади, якинда ширингина фарзандли булдик, хозир аввалгидан хам бахтлиман! Хомиладор вактимда хам куп шу гапларни уйлайвериб, куп сикилардим, тулик айтолмиманку бу буолага хам таъсир килди, Аллохга минг шукурки хозир фарзандим багримда илохим умрини берсин, доим шуни сурайман. Ич ичимда барибир бир нима юрагимни огритади, айтишадику аёл  киши кечиради лекин унутмайди деб шу гап рост экан, унутиш кийин экан унутиб булмайдиган нарса бу тугрисини айтсам. Шу вактгача хеч кимга гапирмадим, хатто дардимни сингилларим онам билан булишмадим, ичимга ютдим, хужайними кариндошлари ота онаси хам индамади, мен хам сурамадим, хаёт шундай кетяпти хозирчачунки албатта качондир нимадир булади, ахир у йук нарсамаску инсонку, албатта хали хаётимизга кириб келадим яхшилик биланми ёки ... билмадим.

                 Фарзандими кулишини, дадаси билан уйнашини курсам, уни яна бир фарзанди борлиги ёдимга тушади. У каерларда, кандай ахволда, уйлаб ичим ачишади, рахими келади, ахир у хам ота мехрини куришга лойикку, шуларни уйлайман. унга пул жунатиб хабар олишига хам рози булдим, аммо уларни телефон ракамлари алмашгани учун тополмади, биз бошка шахарда яшаймиз, бориб куриб келишига рози булсаму у боргач фикри узгариб бизни ташлаб кетса нима киламан деб уйлаб коламан, Хозир шароитимиз йукку кейинрок, мен уни фарзандини фарзанд килиб узим катта килишни хам орзу килардим, лекин нимага билмайман куркаман, одамларни гапиданми билмадим, бу ердаку хеч кимга кизиги йук, узбекчилик Ватанга борсак нима дейман ким бу бола дейман? Менда катъият етишмаяпти, онаси бизга беришга унайдими йукми билмадим... Шу мавзуни уйлайману жавоб тополмай бир гап булар деб яна ташлаб куяман, хозир анча фарзандим билан чалгиб колганман, Аллохга шукур оиламга куз тегмасин жуда яхши, лекин нима килай барибир уни ташлаб куйса гунох буладику, менга айтмаса хам хужайним у фарзандини хам хар куни уйласа керак, у хам жигарбанди, мен нима килай? Канде йул тутай ёрдам берилар якинларимга айтолмаган дардимга сиздан ёрдам сурадим. Келажакда мен нима килишим керак ахир бу нарсага куз юмиб кетаверсам булмайдику?!

 

                Гапларимни укиганиз учун олдиндан катта рахмат, бу мени хаётим клипга караб сайтда чикиш учун уйлаб топмадим, ич ичимни еб ётган дардни ёздим, озгина булса хам ёрдам берасиз деган умиддаман, бошкалар фикрига мухтожман.


Хилола



Sayyod: -Теран фикрлайдиган, қалбида эзгулик бор инсонлигингиз ёзувлардан билиниб турибди. Фақат икки нарса сизга халал бермоқда: ўзингизга бўлган ишонч йўқлиги ва қўрқув.

Биринчидан сиздан аввалоқ бўлар иш бўлган. Мабодо сиз билан яшаб туриб бу ишни қилганида ўзингиздан айб қидирардингиз, демакки бунда сизни айбингиз йўқ. Кейин агар у аёлда кўнгли бўлганида минг ота-онаси ва менталитетни ўйлагани билан мухаббат барибир кучлилик қиларди. Эрингизни хам фикрлари теранга ўхшайди,  яна сизга бўлган муносабати самимий экан. Жудаям камдан кам холатда биз эркаклар кўнглимизни аёлга очамиз ва сирларни айтамиз.

Майли, у хатоси сизгача бўлибди, тан олиб сизга айтибди, демак сиз билан хаётини халол ва ишонч билан бошлаган, ишончни йўқотманг.

Бошқадан боласи борлиги ва у қарамаётгани бу албатта сизни эмас, гунохи унга бўлгани билан вазиятга қўрқув билан ёндошманг. Мехр кўзда ва эрингиз аввало сизни оилангиз билан яшамоқда, сизни фарзандингизга мехр билан кунлари ўтмоқда. У аёлга ва фарзандига ота керак бўлганида аллақачон эрингизни топиб олган бўларди. Унгаям шунчаки фарзанд керак бўлгандир. Руслигини инобатга олсак... эрингизни хаётига улар яна пайдо бўлишига катта шубхам бор. Жудаям.

Нима бўлгандахам бу муаммо эрингизни бўйнида. Хотин боласи билан келгани билан эрингизни хаёли бузилмайди, биз ўзбекларда барибир ХАЛОЛ ОИЛА деган тушунча барибир юқори, бу қон қонимизда. Жудаям камдан кам холатда оилани бошқасига алишиб кетилади. Жуда кам холатда.

Эрингизга психологик портретни оз бўлсада гапларингиздан чизадиган бўлсак, анойи эмасдек. Бўлмаса сизга ғинг демай бориб юрган бўларди, ёки сизни Россияга олиб кетмай, шу оиласи учун хизматкор сифатида ташлаб ўзи ўша аёл билан яшарди.

Сиз ва фарзандингиз унга керак. Хаммада хато бўлади, у хаётини янгитдан ишонч билан бошлабди, синдирманг. Бир синса, ха барибир шу экан хаёт деб кўнгли хатоликларни тузатиш тушунчасидан безийди.

Сиз уни янги хаётини давомлаш учун хаётида учрагансиз, эски хаётидаги хатоларини тўғирлаш учун эмас! Соғлом келажакка харом ўтмишини уламанг!

Фикрим шу. Мухлислар нима дейди?


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

20-Янв-2013 02:18
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
1 nozi   (20-Янв-2013 02:59)
Togri Hilolahon Sardoraka juda togri yozibdi...

2 SpecialOne   (20-Янв-2013 03:04)
Sardor akaniyam fikrlarini öqidim, tög'ri gaplani yozibdila!
Manimcha, xatni word da yozgansiz, keyin jönatgansiz, tekstdan körinib turibdi, balki, adashgandirman, lekin, avvalgi xatlarda bunaqa bölmasdi))
Alohida e'tibor bilan yozibsiz, demak, sizda yetarli sharoit bor, fikrlashingiz ham yaxshi. Bekorga word da yozganmisiz, deb ta'kidlamadim, hozir hammada ham komp, inet, word da yozish qobiliyati yöq, sharoiti borlarda bor....
Vaziyat ichida bölgan odam eng tög'ri qaror qabul qila oladi, bu odam esa faqat siz! Manimcha bunga fikr doirayiz ham yetadi)
Ikkilanyabsiz, xavotirdasiz, hammada ham shunaqa. Havotirlanmang, yaxshi muhitdakusiz! Hayotizni qanday davom etishi özizni qölizda!
Tashlab ketishi, boshqa bilan yashashi ehtimolidan qörqish har kimni hayotida bor, lekin, höjayiniz bunaqa qilmayaptilarku! Qiladigan odam indamay qilaveradi.
E'tiborsiz böling, demayman, bu höjayinizga xiyonat qilishi uchun yöl ochishi mumkin, tergab, sörab ham turish kerak!
Gunoh bölmasin uchun bolani boqib olmoqchisiz, bölar ish bölgan-ku, endi tög'ri yashash kerak, bu gapladan keyin ham 2 yil ötibdi, haliyam oilangiz but-ku!
Asrab osela, yordam bersela, yana orada nimadir özgarishla sabab, munosabatga darz ketishi mumkin, yangi xatolar bölmasligi uchun, eng yaxshisi ötmishni unutish kerak.
Yordamila ulaga kerakmasdirki, izlab kelib, tinchilani buzishmapti.
Har kim özini tashvishi bilan yashaydi, siz ham özizni oilezni öylang.
Har birimizni hayotimizda, qachondir yomon kun sodir bölishi mumkin, yaxshisi bu haqida öylamasdan, hozirgi tinch, baxtli hayotimiz haqida öylashimiz muhim....

3 zzz   (20-Янв-2013 03:08)
eehhh hayot hayot… sad

4 Zinnura_K   (20-Янв-2013 03:21)
exxx bir kam dunyo

5 BIBISORA   (20-Янв-2013 03:31)
Hi qoyil shuginani hazim qilolmadizmi  mani ikkita ogiy okam bor. Oyim  turmushga chiqib ancha otgach bilganla buni Okalarimni oyim kotta qildila  Adam  opkevoldila bolalarini  ulani oyisi xiyonat qilgan shunga ajrashishgan ekan.
  Yetim qozi asrasang ogzi burniy moy bolar yetim bola asrasiy ogzi burniy qon bolar deydiku  Okalarim ikkalasi ham mehrsiz  hi ozbek  tagin  siz urisni bolasini  ob kelib qariyman deys;  mani oyimla shula oqisin bir biridan ajratmiy bir xil kotta bosin deb  taqincholarigacha sotib oqitdila  xi  oylantirdila qani    oyimni bir marta ham oyi demadi kichkina okam yana ozini onasinikiga qaytib ketdi kochib.  Kotta bolgach onasi telefon qilaverib- qilaverib  bolalarini oziga aynitib old,;   oqishini tugatdi,  endi oylanaman deganda onasinikiga ketdi   borib oylandi  onamlani bir marta ham kelib tuyiga ettmadi.   Kechagiday hammasi esimda  hammasi   dadam   rosa  yaxshi topardila  oyimga undan kiyin ham kim necha marta xiyonat qildila  oyim ey 4 bolam bor shula adasiz osmasin deb  sabr qildila exxxx   shumi siz korgan qiyinchili opa hali   eriz tan olib uzr sorab  otirgan bosa sizni desa   yana nima kk sizga   hop chiqib ketganizda  ham osh  kuni  qatga borardiz  nima sizga adasi opmagan bola oylanarmidi erizdan yomoni  keksaro oylangan;  bolaliydan bolak kim olardi sizzi???
 Bolani olish olmaslik fikrizga kesiy  u bolani adasi borib korib kevursin   doim,  Lekin  obkemiy  onasi ham bermasa kk   nima u ham onaku  tovba   shu narsani ham doston qib qiyinchiliy deb otiribsimi opa  erizni boshizga  qoyiy  Hato  hamma boladi  temboli  chetda  ishlavotgan  man tanigan  bolalarni kopisi   yomon qizlaga borib yuradi  bu  bilan voyyyy   oldim deyish umuman notogri    OLLOHGA shukur qimiysimi sizzi debdi   sizzi demagan taqdirda ham nima qila olas opam  etganimdiy  bola ustiga bola  tagit  boshqa   oilada  boshqa erkakka  ayolu  boshqa  yetimga ona bolasizda  oziznikidan qochib   nima  siz  ovropadamidizki   19,20,26  yoshdagila bn ham turmush qilib ketsayiz  exx   hozirda  ayollani sirkasi suv kotarmiydi    MAN  ADAMNI YAXSHI KORAMAN  MING XIYONAT QILSALA HAM   CHUNKI QORNIM TOQ  ISHLARIM ONGIDA  HAMMASI   ADAM   QIBIRADILA   ALBATTA  BU MEHRI OQIBATNI TAGIDA  OYIM  TURADILADA   agar oyim vay  erim xiyonat qildi deb ketivorganlarida  bunchalik magrurlanib yurmasmidim   bechara oyim  ham ozbek ayoli  adam hali hanuz uqtin uqtin xiyonat qiladila  ora sira eshitilib turadi  qulogimizga lekin oyim   etibor bermiyla 50 ka kirsa  quyiladi  deb  hecham achinmay  handon otib kulib qoyadila.   Hozirgi ayollarga oxshab  jar solib  yurmiydila  vaay  erim yuridi xiyonat qildi deb   sayitlada  yozmiydila  faqat  yutadila  farzandim bosin  shula qiynalmasin deydila   OLLOHGA   shukur  har  nomozlarida  oyim  adamga umr soraydila  boshimga bor  bosin deydila oyim haqiqiy oddiy  ozbek ayoli  BARBIR ERLANI DEYDILA  BARBIR  ADAM   BITTA OYIM UCHUN

25 nicole   (21-Янв-2013 01:30)
QOYIL!!!

6 Мадина   (20-Янв-2013 03:41)
Hayot davom etadi....

7 nozi   (20-Янв-2013 04:21)
BIBISORAGA....Oyizladan Olloh rozi bolsin...

8 Never4gives   (20-Янв-2013 05:32)
90% erkelada shuku o'zi)) kimladur biladi, kimladur bilmi o'tib ketadi. Erke kishi yursa nafsini qondirish uchun yuradi lekin baribir oyla muqaddas erkela uchun. Bunaqa isterika qilishizga arzimidi! atrofga qaren bundan besh battar bo'vatganla qan4a. Sayyod.uz ga kirib har yakshanba muxlis minbarini o'qib turin, o'shanda bilas sizi prablemez kimlanidur prablemasini oldida 4ipuxaligini))

9 nilushka   (20-Янв-2013 05:33)
Ja sizga rus ayoli bolasini berip qo'yadi ula o'zi kopi bilan 2 ta tug'adi tug'sa bomasam 1ta bolayam yetadi sizga nima oilez bn indami yashivurin harkim qigan ishiga o'zi jovop beradi o'ziyam etiptiku yoshlikdagi hato dip siz bn nikoh o'qitip haqiqiy oila bogansila oilezni asren Sayyod etgande u ayolgayam balki bola kere bogandur o'ziyam yoq bolip ketiptiku u ayol manimcha erizdanam yoshi kottaro bogan bosa kere chunki yosh qizlari darro bolali bovomidi yana bilmadim

10 SanjarBek   (20-Янв-2013 07:31)
Сайёднинг гапларига тула кушиламан. Ростдан хам агар у олдинги хотинини деса, сизни олиб кемасди. Маниям битта синфдошим бор. Уям уйланган уша ёкларда. Аммо бу ерда хам уйланиб, хотинини ота онаси олдига ташаб кетди. У хотинига хар доим айтади, санга ота- онам айтгани учун уйлаганман, мани оилам бор у ёкда, уладан ажралмиман деб. Шунинг учун куркманг. Эриз сизни дебдими, хатосини тан олибдими, демак, энди сиз хам бу хакда унутишга харакат килинг. Хамма нарса уз кулизда.

11 Solikh   (20-Янв-2013 08:09)
Узрку...
Сардор акани фикрларини укидим тугри ёзиптила, Сардор ака тугри гап этиптила.....
Одамла! А узилани фикрила йуми??? Сардор акани фикрига кушилиб нмадур дигансила
МАНИ ФИКРИМЧААА дип бошланган 1таям комент йук.
Давай келилааа энди узиланикини ишлатилааа ХАДИП Сардор аканики билан иш килурмелаааа!!!

12 nusrat8182   (20-Янв-2013 08:14)
Allox sabr bersin.

13 Musilmanka   (20-Янв-2013 09:58)
orqaga qaramasdan oldinga olg'a qadam tashang. U xotin eringizni utmiwi siz kelajagisiz. Alloh baxtingizni ziyodasi bn bersin......

14 Aslan   (20-Янв-2013 11:32)
Хайронман бу маколага вордди нима алокаси бор? вордда езган бусез значит шароитиз бор)))) одамларга хайронсанде.

15 abdullox   (20-Янв-2013 11:55)
xammasi yaxshi bo'ladi

16 abdullox   (20-Янв-2013 11:56)
ok

17 dilmurod   (20-Янв-2013 12:46)
sabrli bo'ling olloh hohlasa hammasi yaxshi bo'ladi

18 NOZI   (20-Янв-2013 13:50)
Россия каналларини куриб турасизми? Русларни хаёт тарзидан хабардормисиз? Рус аёллари ва кизлари бор эрини хурматини жойига куйиб, хотинлик килмайдию, ёшликда бир учрашиб куйган одамини тем более эсламиди. Биз учун турмуш куришдан олдинги учрашувлар дахшатли куринади, улар учун бу хаёт тарзи. Руслар едириб ичириб катта килган ота-онасидан хабар олмидию, сизни эрингиз фарзандини курмаган хам, ундан катта булганда келиб хабар оладими? Сиз бу тарафдан кунглингиз хотиржам булса хам булаверади, Худо хохласа. Рус аёллариги эътибор беринг, 3та боласи булса, 3ласининг отаси хар хил. Улар учун эр-хотинлик, ота-она деган тушунчалар мукаддас хам эмас, кийматга хам эга эмас. Аёллар хам бизнинг узбек аёлларичалик ожизамас, эмансипация кучли, болаларимни боколмиман, диб бош котириб утримиди, узлари керак буса рузгор тебратади. Бу томонданам хавотир олманг. Яна бир шахарда яшамас эканку, буям куркмаслигингиз учун яна бир далил. Хуллас, кунгилдаги гашликни йигиштириб, жуфти халолингиз билан куша кариб, мукаддас оилангизни асраш пайида булинг.
Узбекистонда юрган бошка узбек йигитлари уйлангунча жим юради, диб хаёл килманг, бу фикр хам хато)))

19 NoNikName   (20-Янв-2013 13:57)
Ruslarda otamni topib ber onamni topib ber degan narsa 10-darajali menimcha

26 nicole   (21-Янв-2013 01:58)
jaaa unchalimas, ruslayam odam - prosta mentalitet drugoy! dry

20 Inkognito   (20-Янв-2013 14:02)
Sayyoddan ortirrib bir narsa deyish qiyin Juda to'g'ri maslahat beribdila fikrilariga qo'shilaman

21 Umar_chik   (20-Янв-2013 17:11)
Sardor akani fikrlari to'g'ri. Sizdan keyin shu ishni qilganda aniq aytamanki erizi kechirmasdiz.

22 DEPUTATka   (20-Янв-2013 20:25)
СПИД,ВИЧ,ГЕПОТИТ С дан Худо асрасин колганини иложиси бор!

23 mr_ofitser   (20-Янв-2013 22:32)
Сардор ака ''Севганимга аталган нома'' чиқмай кетдику.Ёзасизми яна?кутамиз давомини!Омадизи берсин

24 muslim   (21-Янв-2013 01:26)
salom man rossa oqidim bu opani yozganlarini erkek kishiga shariatimizdayam 4ta hotinga tuhsat bergan. bazilar imomlar aytadiki agar nikoh oqiyatkanda nargi hotinni olishni sorab olsin deb qoshib qoymasa ikkinchi hotinnni bironchisidan soramastan olsa boladi deyishniniyam eshitkanman. shundeykan manimcha bu oddiy narsa muhimi eriz sizdan kechmayabtiku siz bilan birgaku bolarizga otalik qilyabtinii yana nima kerey. mainmcha bu holatni unaqa yomon tomoni yoq deb oyleyman muhimi sizi sevishi qolgani topiladi. nargi bollarni asrab olish uchun manimcha majburmassiz deb oyleyman buning uchun eriz javob berishi kerey deb oyleyman

27 Kinder   (21-Янв-2013 02:53)
bu erizi problemasi

28 Bek8111   (21-Янв-2013 13:58)
яна хам булса билмадимку, балким синаб куриш учун хам айтган булиши мумкин. Нима  булганда хам оила мукаддаслигини унутманг!  У барча туйгулардан устун менимча!

29 Jamshid   (21-Янв-2013 15:06)
Бу аелнинг езганларини укидим бу ерта гап бошка екда миллат ажратиш эмаску тугри бу оддий маслахат суради халос.Манимча сиз уз калбизга кулок солинг лекин турмуш уртогиз яхши экан чунки айбига икрор булибди сизга хамма гапни айтибди хамма нарсани сабр билан енгинг шунда хаммаси яхши булади.Лулажакда буни мукофатини оласиз ишонинг.

30 BIBISORA   (21-Янв-2013 21:26)
uffffff  buncha zerikarli bomasa bu kun a dushanbani yomon koraman  sayyod  yangilik yumi ozbekda yozinglar axir

31 GULI_NUR   (22-Янв-2013 09:09)
OLLOH bundanam yomonrog'idan asragani uchun SHUKR qisezchi!!!

32 Dadaxon   (22-Янв-2013 16:01)
Xatosini tan olibdi, uzur sörabdi. Demak u ötmishi siz buguni va kelajakisiz. Siz bilan xalol oilani qadriga yetib yashayabdi. Bölar ish bölgan, ötib ketdi. Endi ortga boqmang, kelajakka yaxshi niyat qiling va gözal xayot kechiring. Agar eriz ularni tanlaganda, xozr siz bilan yashamasdi.

33 Mirzoxid   (27-Фев-2013 19:41)
sabir bersiz

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 47
Мехмонлар: 47
Рўйхатдагилардан: 0