Бош сахифа » 2014 » Май » 26 » Бону, Лайло, Хожибой ва Мухриддинлар қайтган кун.
05:09
Бону, Лайло, Хожибой ва Мухриддинлар қайтган кун.

"Варрак-шоу" 2014 сайлидан мингдан ошиқ суратлар бўлиб, шу куни турли фишкалар ўтказилганлиги боис, хар бирини алохида бир ой давомида ёритиб бордик. Шу сабаб, бу тадбирга боғлиқ биронтасида истаган хонандангиз ёки холатни учратмасангиз, қўйидаги бўлимлар билан ажратилган "Варрак-шоу"дан репортажларга манбааларни тақдим этамиз:

 

Фотонигохдан (энг сара суратлар),  КартошкахўрликданЛанка тепишданАрқон сакрашданПрикол совғалар билан тақдирлашдан+прикол Фотоқичима

 

Шу манбаалар орқали хар бир ўтган холатлардаги батафсил воқеалар билан хам танишасиз.

 


 

Энди эса якуний ва умумий тўлиқ репортаж:

 

 

Мана бахор ойининг сўнгги кунларидамиз. Бу йилги бахор онлари хаммада турлича ўтган бўлса, санъат оламида, энг бахорий лойихамиз бўлган "Варрак-шоу" сайлимиз,  бу йил хам  иштирокчилар хотираларида ёрқин онларни мухрлаган бўлса ажабмас.  Маълум сабабларга кўра, бу йили шоуни ёпиқ ва олдиндан ошкора этмаган тарзда, машхурларни хам рўйхат асосида таклиф қилишга тўғри келди.  Тобора йилдан йилга одам кўпайиб кетмоқда, бу албатта яхши, аммо ташкилий ишларда катта муаммо туғдирмоқда.

 

 

Нафақат бахор, балки, болаликни хис этишга қодир бўлган бу лойихамиз, йилдан йилга ўз мақсадига эришиб, бахорий ва болалик онларини ёддан кўтарилган ва унутилган  ўйинларини  хам қайтармоқда.

Варрак учириш, ланка тепиш, арқон сакраш, чўғда картошка пишириб ейиш...Нафақат санъат олами, балки бошқа соха касб эгалари хамиша хам , буларни катта бўлгач хаётида қайтармайди.  Гарчан хумори тутиб истаса-да имконият йўқ.  "Варрак-шоу" лойихамиз хар йили бахорда бу онларни барча ёш ва соха вакилларига бирдек хадя этиб келиши сир эмас.

 

Бу йилги сайлимизга, ўша доимий ўтказиб келаётган "Чоштепа" махалласидагилар хам ўз хиссасини қўшиб, хўроз уриштириш ташкил этишибди. ))

 

 

Бизнинг бу йилги тайёрлаган варракларимиз алохида ажралиб турди... Бону, Мухриддин Холиқов, Лайло, Шерали Жўраев, Хожибой Тожибоев каби номлари тарихимизда қолган, хозирда тирик ва ёки мархум бўлган санъаткорларимизни сиймолари туширилган варраклар шу куни осмонни забт этди. 

 

 

 

Обид Асомов мархум санъаткор Мухриддин Холиқов сурати туширилган варракни кўкка кўтарди.

 

 

Футбол ишқибозлари ўз суйган командаларини осмонда хам синашди))  Яна Реал Мадрид  ва  Барселона ...

 

 

Лойихамизга жиддий ёндошганлардан ва энг катта варрак сохиби Афруз гурухи бўлди. 

 

Улардан кейин Муниса Ризаева ва унинг фанклуби билан бирга учирган варраги, хажми билан Афруз гурухидан кейинги поғонада бўлди. 

Шу куни махоратли доирачилар "АББОС" гурухининг жонли урма созлари навосида барча санъаткорлар қўшиқ куйлашди. Юз эллик фоиз жонли! +эллиги бу микрофонсиз бўлганига!))   (Фотонигохда суратлар бор)

 

Варраклар орасида осмонни забт этган сиймолардан Юлдуз, Шахноз ва Райхоналар хам бўлди. 

 

 Рухшона, Тохир Усмонов, Уммон, ЭлДиДо гурухи, Манго, Асал Шодиевалар хам болаликка бир муддат сайр этишди. 

 

 

 

 

 

ЭлДиДодан бир йигит Дилниёз шу куни харбий хизматда бўлгани боис кела олмади. 

 

Фанклублар хам фаол бўлишди, Лейли ва Шерзодбек фанклублари хам. Улар орасида хонандаси иштирок этмаган бўлсада, уларни йўқлигини билдирмаган  Лола, Шахзода ва Райхон фанклублари хам бўлди.  Шахзода фанклуби торт билан келгани, уни Асал Шодиева билан ханжарда кесганимиз хақида алохида репортаж қилгандик.

 

"Варрак-шоу" 2014 ғолиби... НилуФар фанклуби билан! Уларнинг варрагичалик узоқ нуқтагача боргани бўлмади. 

Шу кунги сайлнинг саундтрекчилари махоратли "Аббос" гурухи йигитлари, Манго ва Шахзода фанклублари учирган варрак хам энг баланд учган варраклардан бўлди. 

 

 

 

 

Биз эса Чоштепа фанклуби билан хаммадан кейин варрак учирдик)))

 

Варрагимга ип етгунча узоқликка борди. 

 

 

Бу йилги, бу тадбирни хам ўтказишда энг катта рахматим фанфорумимиз sayyod.uz/forum аъзоларига бўлади. Номма ном келтириб ўтирмадим, хар бирингизга коттакон рахмат! Борийларга шукр! Сизлар борки лойихаларимиз мана шундай файзли ва аъло тарзда ўтмоқда!

 

 

Келаси йил мўъжиза онларида учрашгунча!

Суратлар Азиз Жабборов ,  Баходир Матёқубов, Афзал Илхом ва Нодира Махмудоваларга тегишли. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 12505 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Inkognito   (27-Май-2014 01:57) [Материал]
Bravo

2 Madina   (27-Май-2014 12:14) [Материал]
Добрый день! Сайиёд успехов вам и вашей команде в работе и жизни!  Слежу за всеми новостями, освещающимися на вашем сайте, у меня возник вопрос: Почему в этом году не было репортажа с концерта Шахзоды, который был в Ташкенте, если не ошибаюсь в первых числах мая?

3 Alisher   (29-Июл-2014 12:23) [Материал]
Bonu xam olamdan o'tganmi?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!