Бош сахифа » 2016 » Апрель » 10 » Болам мендек ўсмасин дейман
03:30
Болам мендек ўсмасин дейман

Салом Сардор ака, саййод мухлислари. Жуда бир катта муаммо эмасу лекин фикр билдирасизлар деб ўйладим.

Нима десам экан хуллас оилада 8 фарзандмиз. Битта акам бор 7  қизмиз. Каттамиз ўғил. Онам яна ўғил кўришни холаган бўлса керак. Отам ишларди онам уй бекаси. Етишмовчиликда катта бўлдим. Қийинчиликларда ўсдик. Инглиз тилини жуда яхши кўрардим. Репетиторга қатнатишга уйда пул йўқ эди,  ўшанда 5-синф эдим.

Битта маошга яшардик шунчамиз. Онам сотувчилик билан шуғуллана бошлади. Гуруч ун бошқа шахардан олиб келиб бозорга олиб чиқарди. Ойимга жуда инглиз тилини ўргангим келади десам ўқитувчингга айтиб кўр пулига хисоблаб гуруч олиб келиб бераман деди. Ўқитувчим фақат бир ойга деди кейингисига пул олиб келасан деди. Бир ой қатнадим. Ойим пул беролмиман қўй шуни деди. Тушунаман айбламайман. Лекин ўксиндим қатнаган дугоналарими дафтарларин кўчириб ўргандим улар қизғанмасди.

Унақа мисоллар кўп эди. Дадамни маоши кечикса оч ухлардик. Ойимни савдоси бир бўлса бир бўлмасди роса қийинчиликларда яшаганмиз. Чиройли кийиниб юрмасдим лекин мениям яхши кўрганлар бўлди. Ойим хам дадам хам етишмовчиликдан асабий эди. Энди тушунаман хаммасин. Ўшанда ойимга қаттиқ хам гапирганман нега туққансиз боқолмасангиз обермасангиз хохлаган нарсамизни деб. Ич ичимдан ўзимга сўз берардим яхши пул топиш учун яхши ўқийман ишлайман ва кўп фарзандли бўлмайман деб. Қаранг,  8-синф қизман шуни ўйлаганимда.

 

Яхши ўқидим мода қувмадим енгилтаклик қилмадим. Бой йигитларга қизиқмадим. Ишлаб пул топиб ўргандим. Уйдан пул сўрамадим. Магистратурани хам битирдим ўз кучим билан. Лекин инглиз тилини яхши ўрганолмадим олдимдан кўп чиқди. Яхши жойга ишга кирдим,  оилали бўлдим. 1-фарзандимни туққандан сўнг озгина пулдан қийналдик. Эримни маошига катта оила қараб турарди. Алохида чиқдик. Лекин ўғлим 5 ёшга етгунча бошқа фарзанд туғишни хохламадим. Уни яхши кийинтирдим едирдим , яхши хусусий боғчага жойлаштирдим. Рус инглиз тилларини математикани ва мусиқа спорт хаммасига обордим. Ўғлим хам иқтидорли.

Ойим хар уйга борганимда нега туғмайсан, ёшсан дерди. Опа- сингилларимнинг, акамнинг фарзандлари кўп эди. Лекин мен қўрқардим. Иккинчи фарзандимга хомиладор бўлганимни  билмай қолдим. Олдириб ташлайман деганман. Эрим жинни бўлай деди. Қайнонамни хам эшитгим келмас. Ойим эшитиб олдирма болам  фарзанд керак деди. Ичимда алам бор эди. Эрим қарши турди. Яхши қарайман бу бола керак дегандан сўнг туғишга қарор килдим. Хозир у хам 5  ёш. Эрим айтиб чарчади ахир ўзинг биласан деди.

Бошқа фарзанд кўргим келмайди. Дугоналарим қиз туғиб ол энди деса юрагим зириллайди негадир. Болаларни ёмон кўрмайман. Ўғилларими яхши кўраман жонимдан, хамма гапларини эшитаман, қизиқишларини тушунаман, талтайтириб хам қўймадим. Зориқмай ўсяпти. Баъзида ўйлайман ойимлар хам шундай яшаса бўлардику. Болалигимни эслагим келмайди. Онам яна туғиб ол  дегани деган. Ойи қандоқ таъминлайман десам ўзлари катта бўлади дейди. Насибасини Худо етказади дейди. Кўнглим оғрийди шу гапдан. Қизли бўлишни хохлайман лекин яхши яшашга шароит яратиб беролмасам қийналиб яшаса менга ўхшаб деб қўрқаман. Ношукур эмасман ўйламанг. Шунчаки кўп орзуим армон бўлиб  қолиб кетган. Йиғлаган куним кўп  бўлган. Болаларим иккита бўлса хам йиғламай, ўксинмай орзуларига етиб баркамол ўсса дейман. Болалигин менга ўхшаб эслагиси келмай яшамасин дейман. Хечкимни айбламоқчи эмасман. Мен онамни хам дадамни хам жуда яхши кўраман улардан қарздорман бир умр. 

Д.

Sayyod: -Таваккал қилмаганни аромони ортади. Шунча орзуларингиз армон бўлибдию шунда хам хулоса қилмабсиз. Армонлар сафига қиз кўрмадим дегани хам кирсинми? Фарзанд Худо неъмати. Имконингиз бўлса Худо берса хурсанд бўлинг. Одамлар тирноққа зор. Болани насибаси ўзи билан келади. Икки фарзандни эплаётган учинчисини хам эплайсиз. Ношукр бўлманг, болаликдаги қийинчиликлар сабаб фарзандларингизни келажагини бут қиляпсиз, ўша қийинчиликлар тоблагани учун хам ўзингизда бўлмаганини фарзандингизга мухайё қиляпсиз. Шунча қийинчилик эвазига қаранг, Худо фарзанддан қисмабди! Уларни ризқини шундай бут қилиб берибдики сизнинг армонларингиз уларда йўқ. Қани шукрона? Ахир оилалик бўлган одамни ташвиши ўтмишидаги армони билан эмас, ўша армонларни фарзандлари орзусини рўёбга чиқариш билан алиштирмоқ бахти биланку! Худбин бўлманг, ўтмиш ўтди, келажак фарзандлар учун!

Одамлар изохда нима дейди, кузатамиз.

 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига   воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки   +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms хамда телеграмдан воқеангизни юборишингиз мумкин.    

 Бунда сизни телефон рақамингиз кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним тарзда чоп этилишига кафолат!

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!

Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 14679 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 36
1 Azizbek from India   (10-Апр-2016 05:04) [Материал]
Dinni tushinmasligiz yaqqol sezilib turibdi. Rizq Allohdan. Qani aytingchi, qiz tug'masdan turib shu farzandlaringizni bekamu ko'st qilib voyaga yetkaza olaman deb vada bera olasizmi? - Yo'q. chunki ertaga nima bol'ishini hech kim bilmidi. Hulosa o'zingizdan.

2 sirojbek800   (10-Апр-2016 06:13) [Материал]
Sardor aka buni Nimaga qoydiz saytga bu ayol uzicha Katta Iw qiganda endi bolasini taminlaganmiw ot onasi kop frzand tugib boqolmaganmiw birinchidan bir vodiy oltin topsangizam ollox buyurmasa bir zarrasini xam iwlatolmisiz bolangizni sizmas olloz taminlagan ikkinchidan ota onangiz siz uchun olloxdan keyin birinchi turadi siz qiynalgan busangiz olloxdan odamzodni tuguliwi olloxdan u xoxlasa yuztayam tugasiz kerak busa ikkita tuganiz siz xoxlaganiz uchunmas ollox xolagani uchun demak bunaqa gaplani xayolizdan chiqrib tashlang shukur qilib yashang agar xafa qigan busam uzuur!

3 salimxon   (10-Апр-2016 08:01) [Материал]
Ollohim shuncha jonzotga rizq nasiba berib qo'yibdi. siz ham o'ylamang. Sizni farzandlaringiz ham och qolmaydi.. Sizga shuncha qiyinchilik bilan katta bo'lgan ekansiz avvalo bu taqdir peshonangizga yozilgan.. Taqdirdan qochib ham o'zib ham ketolmaysiz. Farzand olloh bergan bir nemat.. Bilasmi meni bir qizim bor hozir, Ishdan chiqib borib o'sha qizimni ko'rsam butun dunyoni g'am tashvishini unutaman. Bilasmi bu nima Bu dunyodaki eng buyuk baxt. Yaratganga ming shukur qilaman shu nematdan men ham bahramantman.

4 Madinka   (10-Апр-2016 08:32) [Материал]
Xudo odamlarga ozi kotara oladigan sinov jonatadi, rosayam nowukr ayolakansiz, bizam oilada kopchilikmiz yetiwmovchilik bizdayam bogan, lekin bolaligimdan uyalmiman sizga oxwab, kechalariyam yeglamiman,,,, e xullas hayotdan nolib yuradigan odamga hich qandey gap tasir qimedi

5 Nuraliutashev90   (10-Апр-2016 09:21) [Материал]
Bu opamizga ollohni o'zi to'g'ri yo'l ko'rsatsin.

6 Bakhtisher Aslonov   (10-Апр-2016 09:22) [Материал]
Sizni holatingiz juda tanish, Sayyod ham to'g'ri maslahat berishibdi. Istasangiz tug'ing, istamasangiz yo'q. Lekin muammo bunda emas, muammo dunyoqarashingizda! Ana o'shani tuzatishga harakat qiling, siz hamon 5 sinfligingizda miyangizda shakllangan dastur asosida yashayapsiz ekan. Menda shunaqa imkonsiz holatlar bo'lib qolsa fransuzlarning bitta gapini eslayman "Ishonch tog'larni ham siljita oladi". Odam yaxshi narsalarga ishonishi va harakat qilishi kerak. O'zingiz oliy ma'lumotli ekansiz, buni yozishingizdan ham bilsa bo'ladi. Keyin yana bir gapki, daholarning daho bo'lib yetishishida ikki omil muhim rol o'ynar ekan: birinchisi, xudo bergan qobiliyat; ikkinchisi, bolalikda ko'rgan qiyinchiliklar. Qiyinchilik ko'rmasdan turib to'kinlik, yaxshilik, tinchlikning qadriga yetib bo'lmaydi. Hayotingizdan saboq oling! aqlli odam bir xatoni qayta takrorlamaydi. Sizga chin qalbdan baxt, xotirjamlik va kelajakka yuksak ishonch tilab qolaman. P.S. Deyl Karnegining "Bezovtalikdan qurulish va yangi hayot boshlash sirlari" degan kitobini topib o'qing. Agar o'qigan bo'lsangiz, boshqatdan o'qib chiqing.

7 N.Pazilov   (10-Апр-2016 10:06) [Материал]
Sayyod: -Таваккал қилмаганни аромони ортади.

8 Gulombek   (10-Апр-2016 12:37) [Материал]
G'alatimisiz?

9 sardorik   (10-Апр-2016 12:44) [Материал]
xayot doim xam juda yaxshiliklar bilan o'taversa qiziq bo'lmaydi aytishadiku oyning 15 yorug' bo'lsa 15 qorong'u farzandlarizi roxatini ko'ring

10 bonu   (10-Апр-2016 13:47) [Материал]
Siz etgan armon no wukur insoni gapi.otez silaga xalol luqma yedirgan onez oq yuvib kiyintirgan.qowimchaga pul diyiw notogri bu vaziyatda.kopchili yawagan ekansiz tuwuniwiz kere edi.kitob varaqlab organsezam bolardiku.

11 rustamrahmanov613   (10-Апр-2016 14:29) [Материал]
Фарзанд куринг

12 Mujgona   (10-Апр-2016 14:46) [Материал]
Qiyinchiliklar doimo boladi.Alloh farzand bersa albatta tug'ing.Siz qiyinchilikda osgan bosezam mana hozir hayotiz yahwikan.Kechigi kun bnmas ertangi kun bn yawen.Ota onezlayam qiynaliwgan ulaniyam cuniwga harakat qilin

13 Soliyev Solijon   (10-Апр-2016 16:06) [Материал]
Д.Sayyod: -
Men sizni fikrizga 100% qôshilaman

14 armani2258   (10-Апр-2016 16:30) [Материал]
Salom aleykum Yigit boyligi yer tagida ishli bulib xammasi yaxshi bulib ketadi, siz hecham uksinmang utmish utti buni eslab odam uzini qiynagani qoladi. Faqat oldinga yurish kerak bu nomi bilan xayot bunda g'am, alam tashvish yotadi. Buni yengib faqat oldinga yurgan insongina uz maqsadlariga yetadi. Yorug' kunla xali oldinda oilada qiz farzand albatta kerak. Bu dunyo 4 kunlik dunyo unda qiynalmagan odamni o'zi yoq faqat xamma xar xil yul bilan sinov beriladi kimdir tirnoqqa zor farzandga zor, kimdir shu boladan bezor,tug'ib tashlab xam ketishadi, kimdadir boylik bor lekin farzand yoq, kimgadir esa xamma xammasi boru oilasida fayz yoq bu sinov buni yengib sabrli bulgan insongina yorug' kunlaga yetadi. Xayot pastu balandlikladan iborat uni pasligiga tushib qoldizmi hech qachon ex deb quo'l siltamang u pastlik usha chuqurlikdan chiqib ketishga xarakat qilish kerak faqat va faqat oldinga yurish kerak yorug' kunla sizni kutib turibti, faqat bunga ishonchiz bilan erishasiz siz ishoning xayolga bu bulmasachi bulmaydiku degan fikr kelmasin aksincha faqat buladi xammasi yaxshi buladi buni qilishim kerak farzandimni uqitishim kerak u albatta shunaqa uqishga kiradi mana bunaqa ishlaga ishlaydi buni hech qachon bulmaydi deb aytmang buladi Olloh beradi xamma xammasini beradi faqat sabrli buling yaxshi niyat qiling.Omadizni bersin...

15 ledy   (10-Апр-2016 17:28) [Материал]
Хурматли Олий маълумотли магистрант...
Кечирасизу, куп фикрларингизга мендай купчилик кушилмаган буларди.

Айникса инглиз тилини урганиш буйича. Тил урганиш индивидуал нарса, нахотки урганиш учун репититорга мухтожлик сезгансиз. Мактабда утилмасмиди. Агар жуда кизиккан булсангиз бу инглиз тили укитвчисини хеч качон беэътибор колдирмасди. Болалигингиз сизга олий маълумотли магистр даражасига етишингизга халакит бермабдику.

Агар билсангиз жуда купчилик кизлар раккоса, кушикчи, стюардесса булишни орзу килишади. Агар хамма ота-оналар орзуга етишга курби етганда эди.

Сиз магистр була туриб яна фарзанд бокишга куркаяпсиз. Балки бу хам кимнидир кунгини бир умр огритар. Болаларингиз катта булгач нега куп тугмагансиз, хаммани акаси, опаси, синглиси укаси бор деб армон килса нима деб жавоб берасиз?

Агар болаларингизни кизикиши сизникига тугри келмасачи, факат моддий томондамаску муаммо. Углингиздан бири сиз умуман истамаган касбни танласа нима киласиз, истагини амалга ошира оласизми?

16 ledy   (10-Апр-2016 17:35) [Материал]
Худдики бу хатни Швейцариялик еки Голландиялик одам езиб узбек тилига таржима килгандай. Биз УЗБЕКИСТОНДА яшаймиз smile smile smile smile smile smile

17 Sabriyya   (10-Апр-2016 18:52) [Материал]
To'g'risi anchadan beri komment qo'ymagandim.Lekin ta'sirlanib kettim xayot sizniki siz deyarli katta yoshli ayolsiz nima qilsangizxam qilgan ishizga o'ziz javob beradigan yoshdasiz.Ertaga nima bo'lishini hechkim bilmedi, yaratgandan o'zga. Ota onezlarni avvalo umurlari uzun bo'lsin bulardek insonlar xozir juda kam aksincha sizdek (xafa bo'lmangu) ichi torlar ko'payib ketgan egoistlar agar siz aytgandek juda bir xarob axvolda yashaganizda edi siz magistrant bo'lolmasdiz demak siz o'rtaxol oilada katta bo'lgansiz. Yaxshi yomon kun sinovga berilarkan,turmushga chiqibsiz baxtli ekansiz alohida uyga chiqibsiz yaratganni mexribonchiligi bu degani o'tmishda berganidan nafratlanish kerag deganimasu.Ilmni erta kechi bo'lmaydiku xozrxam o'rgansez bo'ladi ingliz tilini yaxshi yashayman debsizku (shuyerida endi bolalarim bilan qanday o'rganaman deyishiz mumkun) demoqchi bo'lganizda ota onezni eslang hech bo'lmasa kegin minnatdor bo'larsiz ulardan.)))

18 Flagman   (10-Апр-2016 22:14) [Материал]
Dunyodagi eng boy kuchli insonlar qiyinchilik sabab boy bo'lgan. Qiyinchilik insonga kuch beradi. Farzandga nasibasini Olloh beradi!!!

19 4 Jentelmen   (10-Апр-2016 23:56) [Материал]
Тугри киласиз. Курпага караб оёк узатиш кере. Олдин бола куп булишини сабаби бор эди. Купчили дехкон буган,ёки хунарманд. ортикча одам халакит кимаган. Хозир саккизта унта тугиб мардикорлани купайтиришдан фойда йук. Яхшиси камрок тугиб бор харакати ушалага каратиб, яхши укитиб, яхши хунарли касбли килиб тарбиялагани маъкул.

20 ziyo   (11-Апр-2016 10:11) [Материал]
Сиз албатта киз тугиб олинг. Менда хам 2 угил. Уйланган. Кизим йук, келин олсам киз булади дегандим. Минг афсус келин киз булмас экан.Кейин афсус, армон буп комасин. Хозир замон олдингидек эмаску.Хамма нарса бор.

21 sherzod   (11-Апр-2016 13:01) [Материал]
Аввало фарзанд Оллохни неъмати берса оласиз бермаса нима қиласиз.Ундан кейин болаликда қийнчилик кўрган битта сиз эмассизку, ота онангиз ташлаб қўймабдию, шукрона келтиринг,

22 Zorro   (11-Апр-2016 13:15) [Материал]
Ризқ Аллоҳдан. Ризқидан қўрқиб фарзанд кўрмаслик яхши эмас. Сиз уларни ризқидан хавотир олменг, яхши тарбия бера олсизми-йўқми шуни ўйланг. Сардор ака тўғри этган, тирноққа зор бўлган қанча одамлар бор.

23 Hayrullo   (11-Апр-2016 15:20) [Материал]
Эссиз олий маълумот. Инсон дунёда қийналса ҳам боласини боқади. Етишмовчилик бўлиши табий хол, ҳамма оилада ҳам бўлиши мумкин, лекин агар худо бермай қўйса қўлингда турганини ҳам чайнаб ютаолмайсиз. Сизга ўша пайтда худо рисқингизни берган шунинг учун тирик ва фарзандлик бўлгансиз. Агар рисқингиз бўлмасдан вафот этганингизда нима бўларди? Сиз белгилаб бермайсиз фарзанд учун рисқни ва ундан ортиғини ҳам бера олмайсиз. Хулоса ўзингиздан.
Яна ота онамни яхши кўраман дебсизку, лекин ичингиздай армонга уларни сабабчи этиб кўрсатяпсиз. Сиздаги бу нарса айбни ахтариш дейилади.

24 Беназир   (11-Апр-2016 16:08) [Материал]
Синглим менга 40 ёшимда она бўлиш бахти насиб этди. Фарзанд бу ОЛЛОХнинг неъмати ва ҳар бир фарзанд ўз ризқ насибаси билан дунёга келади. Яна ҳар бир фарзанднинг туғилишида бир хикмат яширин бўлади. Қолаверса, фарзанд сизу бизни яшашимизга умид уйғотувчи буюк неъмат. Ана шу неъматдан бебаҳра қолмаслик муҳим!!!

25 Afruza   (11-Апр-2016 17:54) [Материал]
Men sizga qushilaman, sonini emas sifatini kutarish kerak. Mendayam 2 ta qiz bor holos. Turmush urtogim buladi shularni yahshi uqitib, muzika, sport, hamma narsa bilan shugullantirib ustiramiz deydilar. Bizda uzbekchilikda hudo berdi deb odamlar bolani sonini kupaytirib, shunaqa etkaza olmay uzlarini ham bolani ham qiynashadi. Shuning uchun Uzbekistondan judayam kup sportchilar, muzikantlar, olimlar chiqmay qoldi. Atrofga qarang uziga tuq boy oilalarda 1-2 ta Farzand. Bilaman hamma menga hozir qarshi chiqadi. Meni sizga maslahatim hohlamasangiz tugmang boshqa. Kelinlaringiz qiz bulishadi inshaallah. Omad sizga
Источник: http://sayyod.com/news/bolam_mendek_wsmasin_dejman/2016-04-10-4043

26 ledy   (11-Апр-2016 19:38) [Материал]
Афруза, гапларингиз канчалик екимсиз ва пессимист кайфиятда булмасин, лекин тугри бир томонлама. Лекин шуни билинки, болани бахтли яшаши учун факат тукис хаёт шарт дегани нотугри. Оилада узаро тушуниш мухим. Лекин имконияти булмай (эр-хотин маълумотсиз, ишсиз) 4талаб тугадиганларни тушуниб хам соглом турмуш тарзи хам деб булмайди. Узим мактабда ишлаганимда 3та боласи мактабда укийдиган болаларни онаси келиб обуна, китоб ижара каби давлатга туланиш кк булган пулларни тулолмаслигини айтиб жанжал килиб кетган вокеалар куп буларди. Бола мактабда бошка синфдошлари билан муносабаптига бу халакит беради

27 wurausmanova   (11-Апр-2016 21:43) [Материал]
Tirnogini bergan rizqini beradi.Olloh bu qanday tushuncha?Tirnoqqa zorlar qancha?inson yashashdan qurqmasligi lozim

28 зафар зиё   (12-Апр-2016 11:37) [Материал]
АЛЛОХни ишига аралашманг. фарзанд бу немат. оллириб ташлаш аборт килиш бу гунох. агар АЛЛОХ истамаса сиз фарзандизга битта пайпок хам олиб беролмисиз.БИЗ ОЖИЗ БАНДАМИЗ.РИЗКИЗИ БУТУН КИЛГАНИГА ШУКР КИЛИНГ.

29 Афруза   (12-Апр-2016 17:18) [Материал]
Ledy, tugri bola bahtli yashashi uchun tukis hayot shart emas, lekin bolani hayotga keltirgandan keyin hech bulmasa normal hayot yaratib berishimiz shart. Agar buni uddalashga kuzimiz etmasa uni uksintirib yashashi uchun dunyoga keltirishni uzi gunoh. Bola uzi hohlagani uchun emas, balki biz hohlaganimiz uchun keladi dunyoga. Siz aytganday voqealar juda kup uchraydi bizda afsus, keyin shu bolalar katta bulib kim buladi tugrimi? Uzbeklarimizni hor bulib gastarbayter bulib yurishlarini kurib, eshitib men shunaqa fikrga kelganman. Ota ona oddiy kitob, ruchka, qogoz, ovqat etkazib berolmas ekan, bolani dunyoga keltirmasligi kerak. Bilaman bu gaplarim hech kimga yoqmaydi, lekin shu ketishda rizqi bilan keladi deb tugaversa bilmadim nima buladi. Hamma avtorni ayblabdi, lekin hech kim uylamaydiki avtorni shunday bulib usganiga ota onani aybi bor.
Источник: http://sayyod.com/news/bolam_mendek_wsmasin_dejman/2016-04-10-4043

30 Афруза   (12-Апр-2016 17:27) [Материал]
Tirnogini bergan rizqini ham beradi deganlar uchun, bola faqat eyish uchun kelmaydiku dunyoga. Tuggandan keyin uqitish, tarbiyalash, yahshi odam qilib ustirish kerak. Чтобы у ребёнка было хорошее будущее, надо обеспечить хорошее детство, надо вкладывать в него и любить и давать знать что любишь, воспитать личность.

31 fyugo   (13-Апр-2016 07:22) [Материал]
Shu farzandlaringizni men rizq beryapman deb uylabsiz shekilli.

32 Нигора   (13-Апр-2016 14:32) [Материал]
АХМОК экансиз болалик булиш гунохми фарзанд куриш кандай неъмат хар фарзандингиз кулиб сизга карганда моддий томоннни уйлаб утирмийсизку каннаккиб бокаман сани диб уйлаааааб утирмийсизку умрини берсин ризкини берсин дейсиз, неъматингга шукр дейсиз. кариганизда кизиз енг яхши дугона булади, магистрлигиз ишиз касбиз хозир бор, лекин улар ердам беролмайдиган кунам келади,хамма нарсани уз вакти соати бор, каишиз бор хали, шунда енизга фарзандлариниз кедади кунглиззи олади.

33 saloxchik   (13-Апр-2016 20:49) [Материал]
Olloh xammani rizqi blan beradi. Szzi gaplariz qörqncliku.

34 Jayson3445   (14-Апр-2016 23:08) [Материал]
Yo Tavba, shunaqa insonlar bilan nahotki yonma-yon yashavommiza! San ayol shukur qilish o'rniga butun umring ichqoralik, noshukurlik bilan o'tayotganakan. Hali bu gaplarin uchun javob berasan, kozini vohliro och. Sani fikrlash doiren o'sha 8-sinfdaligingda buzulganakan. Yigitlar yomon kiyinsang ham yahshi koriwini bilganakansanu lekin oddiy tushunish mumkin bo'gan holatga magistraturani bitirib 2-ta bolalik bolib ham tushunmabsan. San qayodan bilasan ertaga nima bolishini? Bola korsen boqomasligiyni, uni yahshi o'stiromasligini? Hamma narsa blishi mumkin . Avvalo osha 2-ta bolen sog-omon kotta bosin iloyim, lekin ertaga nima bo'lishini bilmisan. Rizqini san bermisan baribir. Kak budto bola tugilaman dip tayyor turiptide bu ayol o'ylanvotti tugsammikin yo tugmasammikin dip. Nima shunaqa osonmi san uchun. Qanchadan qancha tirnoqqa zor insonlar bor, hattoki eng qimmat narsasidan voz kechishga tayyor, nahot o'shalarni korip kozin ochilmasa? San ota-oneni boqib kotta qiganidan kongling tolmapti mayli, agar san boy oilada tugilganinda bunaqa ilm olishga intilishlar mustaqil bolish digan narsalar bomasidi, tayyorini yeb otirurardin, nahotki shunaqa oddiy narsalarga kallen ishlamagan bosa. Ota onendan kechirim sora, tavba qil hali kech bolmastan ey nodon ayol.....!

35 Happymother   (18-Апр-2016 18:34) [Материал]
Alloh yaxshi niyat qiganga ko'p ko'p rizq beradi. Sinovli dunyo deyilgan. Agar hammasi 100%yaxshi buganda insonla yerda emas jannatda yashab yurgan bular edi

36 UzBOY   (04-Май-2016 11:45) [Материал]
Фарзанд кўринг, бу суннатга мувофиқ иш бўлади. Ризқни сиз эмас, Аллоҳ беради, онангиз жуда тўғри айтибдилар. Тўғри, фарзанд кўриш мажбурий фарз эмас, лекин у бино бўлгандан кейин узрсиз олдириб юбориш қотилликдир ва буни жавоби қаттиқ бўлади! Бу нарса доимо ёдингизда бўлсин опахон.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!