Бола нуқсони она юзига солинса Muhlis Minbari
Бола нуқсони она юзига солинса

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассалому алейкум Сардор ака!   Ку'рмаган, билмаган, танимаган инсонимга аввало "ака" деб мурожаат қилишим ноту'ғри. Бу учун узр су'райман. Шунчаки ёшимни хисобга олиб мурожаат қилаяпман. Манга сизнинг маслахатингиз керак. Сизнинг сайтингизга анча пайт кирмагандим (яъни турмуш қурганимдан кейин).

Якшанба мухлис минбаридаги воқеаларни 1хафта мобайнида у'қиб у'зимга тегишли хулосаларни ва сизнинг маслахатларингизни у'қиб, у'зимнинг хаётимга хам маслахат беришингизни истадим.

 

Исмим Анора. Ёшим 19да 1нафар фарзанднинг онасиман. Оилам, турмуш у'ртоғим хаммаси яхши. Худога шукур. Турмуш у'ртоғим билан бир жойда 1ой ишлаб, танишганман. Орамизда севги бу'лмасада, у'заро хурмат ва ишонч устига қурилган оила. Ту'йдан кейин ман турмуш у'ртоғимнинг уйига эмас, балки, амакиларининг уйларига келин бу'либ тушганман. Бир ховлида 20кишидан ортиқ 4оила яшаймиз (Яъни турмуш у'ртоғимнинг 2та амакиси оиласи билан, бувилари эримнинг 2укаси ва биз).

Нолимайман хаммаси яхши ру'зғорим алохида. Муаммо шундаки алохида уй олиб чиқиш (!) Ёш оила деб документ қилдик бу'лмади. Ипотека кредит уйлари эса олдиндан ту'лов билан бериляпти бизда у'ша олдинги ту'ловга маблағ йу'қ. Бу ерда бувим менга тезроқ ку'чишимизни айтсалар, эримга бунинг тескариси яъни "сани ким уйдан хайдаяпти яшайвер ку'чишни истасанг бор ана қайнонангни уйида яша" дейдилар. Эримнинг ота онаси алохида ховлида яшашади. Аммо бирорта фарзандлари бормайди ота онасининг олдига. (Сабаби спид).

Эрим жуда майда туғилган. Шифокорлар уни яшамайди дейишган. Шунда эримнинг бувиси олиб катта қилганлар. Шу сабаблими ота онасига мехр қу'ймаган. Нафақат эрим қолган укаси ва синглиси хам боришмайди. Яқинда эрим билан онамнинг уйларига ку'чиш масаласида гаплашганимда ман ичкуёв булмайман деб рад этдилар. У кишини хам тушунаман эркаклик орияти барибир баланд. Лекин ота онамни уйида хеч ким йу'қ. Фақат онам. (Отам москвада, акам укам янгам чет элда у'қияптилар хали бери келмайдилар барибир.) Онам жуда босиқ аёл, анчадан бери тоблари йу'қ шу сабабли кун ора "кел" дейдилар. Бир тарафда мани дунёга келтирган муштипарим ОНАМ! Бир тарафдан умр йу'лдошим. Икки у'т орасидаман. Акам дадам укам хам "бориб озгина яшаб тур онамни ёлғиз қолдирма" деб тайинлаганлар. Ту'ғриси бошим қотди. Нима қилишимни маслахат берасиз?

 

Энди кетишимга яна сабабчи бу'либ, турган бувим(яъни эримнинг)га қисқача таъриф берсам.《Хожи》 Аммо номига. Чунки оғизларидан баъзан шунчалик ширин қарғишлар чиқиб кетадики... буларни айтишга уяламан хам. Ту'йдан кейин хали чилламиз чиқгани йу'қ хотининг туғмас деб уйда жанжал чиқардилар. Индамадим (чунки 13ёшимда аппендицитим ёрилиб, женский органларга тарқалиб оғир операцияни бошимдан у'тказдим. Буни ту'йдан кейин эрим билмасдан бунга оғир ку'тариш мумкинмас деб айтиб қу'йганларида билишган) Чиллам чиқиши билан хомиладор бу'лдим. Аммо...

Хомилам 6ойлигида ошхонадан мехмонхонага тахмонни (сандиқ устига тахланган ку'рпаларни) амакимнинг қизи ташиб берди. Сабаби ошхонада овқат хиди у'рнашиб қолмасин дегандим. Катталардан 2та янгам болаларидан ортмайди. Бир неча бор аввал уларга айтдим аммо ёрдам беролмадилар. У'ша куни бувим келиб, "сан нега мани уйимда у'згариш қилаяпсан? Нима хаққинг бор? Сан кимсан? Нега уйдаги нарсаларга тегинасан?" Шу гапларни айтиб итариб юбордилар мувозанатни йу'қотиб, йиқилдим. Хомиламдан айрилгандим. Буни ку'пчилик аёллар яхши тушунса керак. 1хомила 1фарзанд илк оналик туйғулари...  Ота онамга у'зи йиқилди биз билмай қолибмиз дейишибди. Эрим ишда бу'лган хеч нарсадан хабари бу'лмаган.

Бувим шунақа инсонларки ташқаридан хеч ким у кишининг қу'лидан ёмолик, ёмон су'з чиқади деб у'йламайди. Сабаби уйга мехмон келса, ёки бегоналарнинг олдида жуда мулойим гапирадиларки  биз келинлар гу'ёки у кишининг қизларидай учамиз, бу уларни ёмонлаш эмас шунчаки менинг 2йил мобайнида берган таърифим. 1ой ота онамни уйларида даволаниб уйга қайтдим. 1ойда жуда таъсирчан, асабий бу'либ қолгандим. Илгаргидай кулиб гапириш у ёғда турсин, хонамдан ташқарига чиқмасдим.

 

6ойдан кейин яна хомиладор бу'лдим Оллохга шукур хозир ширингина у'ғилнинг онасиман. У'ғлим муддатидан олдин 3кун сув кетиб, қийналиб туғилди. Шу сабабли пешона қисмининг бир тарафи озгина эзилди. Бу унинг ку'ринишига хам таъсир қилганди. Уйга келган кунимоқ бувим нималар демади. "Қийшиқ бола туғдинг, қанақа бола туғдинг, ногирон..." бу каби хақоратларнинг кети йу'қ эди. Ман учун фарзандим тилло эди бу гаплар жуда қаттиқ таъсир қилди манам жим у'тирмадим "хали хаммаси олдинда хали ку'расиз" бошқа гап айтолмадим. Қу'лидан боламни тортиб олдиму қайтиб умуман бермадим хам, ку'рсатмадим хам. Энди у'зингиз айтингчи Сардор ака 3кун ман дард ютиб дунёга келтирган фарзандимни "хожи" инсон шундай дейиши ту'ғрими???

Мани фарзандим у'зиниг неварасидан бу'лганку, у'зининг илдизику... Бир кун келиб, фарзандим нега ман хуник ёки нега пешонам бунақа деб савол берса "сан у'зингга мани ку'зларим билан қара, шунда сандан чиройли инсон бу'лмайди" деб жавоб берардим. Чунки она учун фарзанднинг хуниги бу'лмаса керак... Поликлиникадан шифокорлар келишганида хайдаб юбордилар. Сабаби қу'шнилар билишини хохламас эканлар. Фарзандимни чилласи чиқиши билан, онамнинг уйларига олиб келдим ва у'зимизнинг қишлоғимизга ру'йхатга қу'йдим. Онам билан невропатолог, неврохирург каби шифокорларга бордик томография, МРТ қилдирдик пешонаси сабабли улар барчаси фарзандимни соғлом хеч қандай асабий рухий нуқсонлар, ногиронлик аъломатлари йу'қ. Фақат қийналиб туғилганда шундай бу'лган дейишди. Манимча, хамма она учун энг мухими фарзандининг соғлиги мандан бахтли инсон йу'қ эди.

 

Хозир фарзандим 6ойлик яхши у'саяпти яхши ривожланаяпти. Жуда ширингина бу'лган. Бувим энди бир кун хам ку'рмасдан туролмайдиган бу'лганлар. Пешонаси хам номаълум суяклари у'сган. Шу сабаб, боламни бувимга умуман бергим келмайди. Йу'қ, қизғанмайман барибир хар қу'лларига олганларида ичимдаги нафрат қу'зғалади. Хозирда ку'чиш сабаблими уйда майда арзимайдиган сабабларга хам жанжал чиқариб хаммани асабини бузиб тураяптилар. Ту'ғриси эрим яхши тушунади, аммо бувим мани асабларимни чарчатди... Нима қилай Сардор ака, қандай йу'л тутай? Бир тарафда онам бир тарафда эрим. Эрим б.н онамларникига ку'чадиган бу'лсам, нима деб қандай ку'ндирай?

 


 

Sayyod: Бир келинга неча одам бошлиқ бўлишга уринади... Ўзбек оилаларида гўёки келинни тайёр муштланадиган тирик "мешок"дек кутишади.  Бу нарсани хаётимда кўп кузатганман. Чунки сохам ушнга алоқадор бўлиб бир неча йил мобайнида кунига бир неча оила воқеасини бевосита гувохи бўлардим. Ечими эса фақат бир-бегона оилада бегона барибир бегона! Фақат сабр керак! Бир бегона бутун бошли оилани айблаши нотўғри, демак улар эмас, шу янги келган одам сабр қилиб уларга мослашишга мажбур!

Бувингизни иккиюзламачилик табиати ўз йўлигаю аммо, оилага бегона одам кириб келганида то у ўз оиласидек бўлгунча анча вақт сабри керак бўлади.  Асосан фарзандлик бўлгач келинга нисбатан муомала сал юмшайди. Вақт керак, ўрганиш ва хоказо, тушуняпсизми?

Мана, ўзингиз хат охирида бувингиз хозирда фарзандингизсиз тура олмаслигини айтибсиз. Кўчиш сабабли асаб бузаётган бўлсалар балки кетишларингни истамаганларидандир?

Хатингизни ўқиб яна бир энг асосийсини айтмоқчи эдим: шунча шифокорга учрабсиз нахотки биронтаси бола 1-2 ёшга етгач бош суяги ўзгариб ота-онасини бош суягига монанд (ДНК ёзувига хос) тўғирланиб қолишини айтишмаган бўлса?

Ўзимни хам жиянимдан тортиб то ўғилларимгача бу холатни кузатганмиз. Бошида махсус ёстиқ ёки фақат бир ёнга ёнбошлаб ётиши натижасида бола бошини ён қисми  яққол кўзга ташланадиган тарзда эзилиб қолгани ёки ёстиқ сабаб тепа қисми чўзилиб қолганини кўриб қўрқиб кетганмиз.

Бироқ 1-2 ёшга тўлиб ўз ўрнига тушиб кетган. Қариндошимизни ўғли хам худди сизники каби ўғли боши эзилиб туғилганди, хозир икки ёшда ва боши тўғри холга келган. 

Унгача ўша қай тарафда вақтинчалик (!) ўзгаришга қараб шифокорлар қай тараф ва қандай ухлатишдан то керак бўлса махсус бош учун киядиган нарса тавсия қиладику...

Хуллас, фарзандингизни бу нуқсони вақтинча, буни интернетдан хам излаб мақолаларни ўрганишингиз мумкин. Керакли маслахатларни хам оласиз, хозир боланинг суяги ўзгарувчан ва турли қолипга монанд ўзгариб кетаверади, харакат қилинг ва бу нарсадан асло оғринманг!

Жуда бир бу  ташхис ўзгармаслигича қолади деган тақдирда хам асосийси ақли хуши жойида бўлишига етарли натижаларни шифокорлар айтишибди, бола асосийси соғломку.

Юборган суратлардан хам унчалик жуда бир катта ўзгаришни сезмадим (сайтга қўйманг деганингизга қўймадим), бирозгина холос... қанчадан қанча ер юзида одамларнинг юзи асимметрик равишдаку.

 

Кўчиш масаласига келсак, оила боши эркак! Бувингиз хам эмас, сиз хам! Эрингиз нима деса шу. У хам вазиятни сиз билгандек билади ишонинг, ўша бувингиз қўлида ўсган бўлса ишонаверинг иккиюзламачилигини хам жуда яхши билади. Лекин унинг қарорига сиз сабабчи бўла кўрманг!

Нима бўлса хам у бувиси ва катта қилган, унга қарши зинхор қайраманг аммо вазият чегарадан чиқадиган тарзда бўлса  сиз ва фарзандингиз рухиятию тарбиясига эрингиз масъул эканини хис қилдиринг, шуни инобатга олган холда қарор қабул қилсин. 

Бувингизни хизматини қиладиган келин бир сиз бўлсангиз, чидаб яшашга мажбурсиз, унутманг, эртага сиз хам шу бувингиз ўрнида бўлиб қолишингиз ва шу қалбингиз оғриб турган болангизни бир бегона келиб шу тариқа қайраб олиб чиқиб кетса қай ахволга тушасиз?

Хозирданоқ ўзингизга қандай муносабатни келажакда кутсангиз худди шунисини бувингизга қилинг, бу қайтар дунё ишонинг, хаммаси хаққоний бўлиши керак. Шу сабаб хам синови қийин. 

Бошқа тарафдан мабодо бувингизни қаровчилари етарли бўлса унда эрингиз ўзи қарор қабул қилиши керак, чунки эртага нимадир бўлса юзингизга у солади. Бу эса оилангизни тинчлиги мувозанати билан таваккал қилиш демак. 

Хожи она мақоми авлиё  ва фаришта дегани эмас, у хам инсон унутманг, ўша хато ва гунохлари билан. Сиз хам фаришта эмассиз ва бунга мажбур хам эмас. Эртага ўзингиз қандай қайнона бўласиз ва қандай феъл-атворда буни Худо билади. 

Биргина бувингизни асабга тегишини олмаса яшаш имкони бордир? Бувингизга дўст бўла олишга харакат қилинг. Унинг севимли келинига айлансангиз хаммаси аъло бўлади. Кек сақламанг, гапига хафа бўлманг, неча кунлик умри бордир. Хар бир ёмонига икки карра яхшилик ва яхши сўз қилинг натижадан ўзингиз хайратга тушасиз. 

Онангиз уйига кўчиш билан муаммо хал бўлмайди қайтанига икки карра ошади, бувингиз онангизга, сизга ва эрингизга янада кучлироқ нафрат билан боқади. Керак бўлса тинчлигингизни бузиши хам мумкин. Телефон ва хоказо.

Кейин четдан қараганлар нима дейди? Қариндош уруғ... Ота-онаси катта қилмаган ва шу бувиси катта қилганди, ношукр шу хотинни гапи билан ташлаб кетди дейишмайдими? Майли одамлар фикри ўз йўлига аммо шу гапларда хақиқат бўлмайдими?

3 кун дард тутиб туққанмисиз ё бебахо асабларми  нимаики қийинчилик бўлмасин буни  шахсан сизни синовингиз ва келгусидаги бахтли хаёт учун тўланаётган бадал  деб қабул қилинг.  Хечнарсага осонликча эришилмайди, ишонинг. 

Айтганимдек, эртага ўзингизга нима қайтса шуни билиб яшанг демоқчиман. Болангиз хам катта бўлгач келин тараф бўлишига оиладиги кўриб ўсган мухити ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Онасини уйида яшаб катта бўлгач ақли етгач ва хайтида  шу каби вазият бўлганида танловига таъсир этмайди деб ўйлайсизми?

Бу менинг шахсий ва балки субъектив фикрларим бўлса керак, мазкур рукнга хат тайёрлаб унда шахсан менга мурожаатингиз бўлганига фикримни билдирдим, бироқ ушбу рукнга хат ёзгган экансиз изохдаги одамлар фикрига хам кўз югуртиринг ва хулосани қиларсиз. 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига   воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки   +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms хамда телеграмдан воқеангизни юборишингиз мумкин.    

 Бунда сизни телефон рақамингиз кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним тарзда чоп этилишига кафолат!

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!

Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! 

12-Мар-2017 09:30
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 sardor_   (12-Мар-2017 14:05)
Salom sayyodcom i Sardor aka mavzudan biroz chetga chiqaman 4yildan buyon saytni kuzatib boraman Sankt Petirburgdan xoz uzbga keldim. Sizdan iltimosim shuki sardor aka uzb tv laridagi dublyaj haqida bitta tanqidiy maqola tayyorlasayiz kinolar tarjimasini korib odamni kongli aynidi. Uz tv kanallarini salkam 75% da Maxmud Ismoilovning Ovozi yana bir filmda 14kishiga ovoz beribdi. Qiziqib kuzatib otirdim. 2014-yil rossiyaning 1-kanalida Andrey Malahovni "Segodnya vecherom"mualliflik korsatuvida Ivan Vasilivich kasbini ozgartirdi filmini dublajini muhokama qilishgandi. Uzb tilidagi dublyajni filmni originalidan ham yuqoriroq baxolashgandi. Rosa gururlangandim. Tolqin Tojiyev Xamza Umarov Obid Yunusovni sehrli ovozlari filmni bezab bergandi. Korsatuvga Tolqin Tojiyevni shaxsan Malahov ni tahlif qilmoqchi bolgani lkn u bln boglana olmaganini aytgandi. Xullas kinolarimizni darajasini hamma korib turibdi. Qoshiqlarimizku......eshitmaganim uchun tarif bermiyman xc bolmasa dublyajni qoyillatib berishsa boladiku,,, Nahotki yangi Xamza Umarov, YoKub Ahmedov Tolqin Tojivev Rimma Ahmedova Obid Yunusov Xojiakbar Nurmatovlar yoq 32mln insonlar orasida

2 jojo   (12-Мар-2017 15:08)
bu ayollar juda maydalashib ketibdi tugrisi oxiragacha uqimadim toza giybat bulibdi uziyam.

3 dono3388   (12-Мар-2017 17:03)
VARRAK SHOU qachon bo'ladii

4 Aziz   (13-Мар-2017 06:27)
Oilez haqida ko'p ma'lumot beribsiz. Ubu kim yaqiniz o'qisa gap eshitmisizmi?

5 maslaxat   (14-Мар-2017 11:58)
Тинчгина кизлик уйиларни сотиб, алмаштирилар, онангиз хам борсинлар, жигарлариз, эрингизни, отаангизними кимни имконияти булса кушиб яхширок уй олилар. Шунда хужайининингизни ориятига тегмиди. Жигарларингизга тушунтиринг. Бир нарсага эришиш учун бир нарсадан воз кечиш керак. Сиз тинчлик, соглом рухиятга ва онангизни соглигига эришиш учун кизлик уйилани сотилар юкорида айтганимдек янада шинамрок уй харид килинглар шунда ташкаридан караганда хам табийдек хам гап суз сиз булади янгилаволишди деб куйишади болди. Отангиз Узбекистонга келсалар маслахатлашиб шуни амалга оширилар. бунака ишлани катталар маромига етказишади.

6 mukhamedova_firuza   (15-Мар-2017 17:36)
Хатни укиб хайрон булдим. Бу муаммо факат сизда эмаску тугрими ?Чунки бизни Узб.да жуда куп оилаларда шунакаку. Бекорга "Эрни оши бор ичига тула тоши бор"деган макол ёзилмаган.Факат ва факат сабр килиш энг тугри ечим деб билишингиз керак. Ишонаверинг адашмайсиз. Узизга узиз ман энг севимли келин буламан деб ният килинг. Албатта эришасиз ва тинч тотув яшайсиз.Чунки келинларни яхши яшашлари учун бу керак.Мандаям шу каби муаммолар булган ва 4-5 йилдан кейин кайнонамни севимли кизларини билан бир хилда севимли келинга айландим. 15 йил битта ховлида турдим ва кейин алохида ховлига чикиб кетдик.Сиз хам шундай 4-3 йилдан кейин жудаям якинларига айланиб колишингиз хеч гап эмас. Онангизникига яшай олмайсиз. Чунки бир умрга чикиб кетмаяпсиз экан. Хозир кетиб кейин ака-укаларингиз ва келинларингиз кайтишса яна барибир уша бувингизникига боришга мажбур буласиз . Эрингизни акли гурури жойида экан. Худога шукр килиб алохида уй килмагунингизча хеч каерга чикмасдан тинч яшашингиз учун харакат килинг. Балки худойим мехнатингизни тезда мукофотлаб тез орада алохида уйга яшашни насиб этса ажабмас.Яна айтаман сиздан хам кийналиб яшаб юрган келинлар бисёр.Албатта сиз уларданда бахтлисиз. Чунки болачангиз бор Худога шукр онасиз.Бахтли булинг.

7 samiraxon   (16-Мар-2017 15:07)
Hali juda yosh ekansiz. Vaqt o'tishi bilan qarashlaringizam o'zgaradi. Onangiznikida yashash bu vaqtinchalik chora. Akangiz uylansa baribir chiqib ketishingizga tugri keladi. Keyin qayoqqa borasizlar?Shuning uchun shoshilmang. Sabr qiling. Buvingizga ko'pam etibor bermang. Farzand tarbiyasi, oilaviy uy yumushlariga ko'proq chalg'ing. Asosiysi eringiz bilan buvi uchun iliq munosabatlarni buzmang. Sizdan bir ko'ngli qolsa tamom, muomalasi ham, hamma narsa uzgarib ketadi. Xudoga wukr qiling.sizga farzand beripti. Qaynona, qaynota kabilarning xizmatidan, ro'zg'or tashvishi kabilardan ozod ekansiz. Eringiz ham sizni sevsa, ardoqlasa, wuni o'zi baxt menimcha. 
Источник: http://sayyod.com/news/bola_nu_soni_ona_juziga_solinsa/2017-03-12-4364

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [461]
BeshBet [20]
Din [78]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [44]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1014]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [72]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [169]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [239]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 44
Мехмонлар: 44
Рўйхатдагилардан: 0