04:00 Биз учун сен хамиша севимлисан Лола! | |
7-февраль соат 17-00, "Черчилль" ресторанида Лола илк маротаба расмий фанклуби билан учрашади. Шу куни ресторанга кирган одам Лоланинг таваллуд айёми нишонланмоқда деб ўйлаши аниқ эди. ![]() Фанклуб аъзолари Лолани унга бўлган изхор ёзилган торт, шоколаддан ясалган гулдаста, унинг суратлари туширилган футболка, номи ва сурати туширилган чашка (финжон), ресторан деворларига унинг суратлари ва шарлар билан безатилган тарзда кўтаринки кайфиятда кутиб олишди. ![]() ![]() ![]() ![]() Фанклуб аъзолари билан асосан ижодий сухбатда бўлган Лола учун бу учрашув хам рухан таянч бўлди. Сабаби, фарзандлари учун мехрибон она, ижоддаги изланувчан, ва мухлисларини хам севувчи Лолани фанклуби хаётида хамиша нима бўлса хам қўллаб қувватлашлари, хонанда хаммага бирдек ёқмаслиги мумкин, лекин унинг вафодор фанклуби учун у хамиша севимли ва ардоқда эканлигини таъкидлашди. ![]() ![]() Фанклуб аъзоларини бу бахтиёр онларини тасвирда мухрлашга ёрдам берган ва суратларни ўз вақтида хаммага, шу қаторида бизга хам етказган Достон Нишанбаев ва Шахзода Шерматовалар учун алохида ташаккур. ![]() | |
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 4980 | | |