Бош сахифа » 2013 » Февраль » 24 » Бир адашиб фохишалик қилдим, энди эса...
05:29
Бир адашиб фохишалик қилдим, энди эса...
ас-салом алейкум Сардор ака тугриси гапни нимадан ва кандай болашлашни билмай турибман куп бора сизга ёзганман-у учириб ташлаганман яъни юбормаганман лекин, айни дамда жуда маслахатга мухтожман хеч кимдан маслахат ололмайман бу борада. бари бир кимгадир ёрилишим ва маслахатлаши тугрироги фикрларни билишим керак. илтимос агарда сайтизга чикарсангиз исмим сир булиб кола колсин. буларни ёзишимдан олдин куп уйладим хозир менга нисбатан жуда куп танкидий фикрлар чикишини хам биламан лекин ёрилмасам бошка чидай олмайман ич ичимни еб ётибди бу утмиш деганлари.

 хуллас: оилада битта кизман отам йук онам ёлгиз узлари катта килганлар хозирда онам 2 гурух ногиронилар хаммаси шундан бошланди йук мен онамларни айбламиман уз утмишимда 19 ёшимда турмушга чиканман битта фарзандим бор фарзандим ёшига тулмай ажрашдик турмушимиз булмади уйга кайтиб келдим онамлар больницага тушиб колдилар операция килиш керак дедилар иложи булса кечиктирмасликни хам тайинлади врачлар. урта хол яшамиз тогаларим йук холалримдан ёрдам сурадик операцияга дори дармонга пул учин хамма узини олиб кочди тугри тушунаман хаммани узи ташвишлари бор тем боле холаларим узлари ишламидилар. бир синфдошимни олдига бордим пул сураб шунда у узим ишлашим мумкунлигни айтти ва бунда ёрдам бериши мумкунлигини хам айтти нима иш деб сурасам саунада ишлимиз деди узини мисол келтирди хакикатдан хам 22 ёшли кизда хамма нарса бор эди уй жой машина мен хам кизикдимми тугриси нима эканлигини билмиман мажбурликми тугриси узимни оклай олмидиган ишга кул урдим онамга Тошкентга кафега офицантка булиб ишга кирдим дедим узим вилоятданман. 

Шундан кейин 3 ой узимни соттим айтилган пулларни йигдим уша уммумий хаммасини топган куним кетаман бу еран деб юрардим лекин у батткок узига ботирса ботирдики лекин куйиб юборай демас эди. айтилган пул йигилди опперация хам яхши утти. операциядан кейин яна озрок ишлай вактинча ишлатиб тургани деб яна колдим. бир куни дугонам Москвага кетамиз уша ерда ишлаймиз деб колди. онамга Москвага ишлагани кетаман дедим бу ерда бирим икки булмиди десам, кизим бир икки ой чидаб тур оёкка туриб олай кейин уйлашиб курамиз дедилар. шундан яна колдим орадан сал кам бир йил утти онам яхши булиб кеттидалар. бу вакт эса дугонам яъни синфдошим Москвада анча жойлашиб олган эди. мен хам москвага келдим лекин келишимдан олдин озгина йул йурикни урганганимдан кейин уммуман бу йулдан чикиб кетишни олдимган максад килиб куйиб келдим..
 бу ерда хам 3 ойлар ишладим керакли пулни йигдим ва дугонамга ман у ишдан (иш дегани хам тилим бормиди ) кетишимни айтгандим мен жанжал килиб кетти ва аллакандай узбек болларни олиб келиб мени бирор жойга олиб бориб ташашни айтти. у болларга канча йиглаб ялинмай кучада ташаб кетишди бир сумсиз ва хеч нимасиз.
 улмадим вокзалда яшадим 5 кун. улиб кетсам хам кайтиб бормаслигни ахд килгандим, ахдимда турдим казанский вокзалда бир сурхандарёлик опа билан танишдим, уша опа уз квартирасига олиб кетти. паспортларимни олиб беришга хам ёрдам беришини айтти. айтарсиз милицияга борсанг булмасмиди деб, "дугонам" бирортага чурк этсанг уйинга айтаман нима иш килиб юрганингни деб доим такрорларди онам, эса бу шармандаликни кутара олмилар. 

разборкалар билан паспортимни олдим хуллас ишга кирдим, биринчи бир кафеда идиш тавок ювувчи ва уборщица булиб ишладим, руссчани яхши билганим учин бир кизни урнига ишга келмаган кунлари офецантларга ёрдам бериб турардим ва админ мени хам офецанткаликка ишга куйди. хаммаси мен хохлагандек була бошлади, тоза иш яхши пул лекин, тез орада фмс босиб кафедан хам ишдан бушадим, сабаб документим йук эди. ишсиз икки хафта утирдим бир танишим домработница килиб ишга жойлаштирди. хозир хам шу ерда ишлиман, якинда 3 йил булади ишлаётганимга.

 мана шу мени утмишим бугунги куним эса, билмайман нима дейишни, кискача килиб айтсам хозир бир бола билан учрашиб турамиз , у уйланмаган хали , шунга карамай менга уйланиш нияти борлигини айтиб уйимга совчи хам жунатмокчи булди  , мен унга ишонишим учин,  лекин айни хакикатни у билмайди, мени эса айтишга хеч кучим етмаяпди, айтаман деб узимга узим нечи марталаб репетиция киламан, лекин охир окибат утмишим халигача сир булиб турибди.
 илтимос маслахат беринг мани бошка маслахат сурайдиган кишим йук хеч кимга айта олмайман бу гапларимни бир кун келиб онамга ва боламга сени кизинг ёки сени онанг фохиша деб айтишларидан куркаман. Сардор ака сайтга чикарасизми йукми буни менга унчалик ахамияти йук , лекин уз фикрингизни билдирсангиз жуда катта ёрдам берган булар эдингиз , эътиборингиз учин рахмат . жавобингизни интиклик билан кутиб колувчи 

Сабина


Sayyod:- Тўғри тахмин қилибсиз, одамлар фикри қатъий ва оғриқли бўлади. Лекин  хаммани хам эмас. Инсон фаришта эмас, уни хатою гунохлари  турлича келади. Гохи оддий бир инсонни хаётидаги гунохлари, мингта фохишганикидан хам ўтади. Бир адашиб фохиша бўлиб , яна ортга қайтишга куч топиб тоза ишлаяптган экансиз, шуни ўзи катта гап. У фахш ботқоғидан чиқиш осонмас. Собиқ наркоман ва собиқ фохиша бўлмайди деган тушунча бор, яъни бу йўлдан кетганлар, бошқа  қайтмайди дегани.
Гунох ва хатоларингизни тахлил қилишдан асосий мақсадга ўтсак, билмадим...

Бир тарафдан, хар қандай инсон бахтли бўлишга хақли десам, бошқа тарафдан уйланмаган йигитга бундай ўтмиш билан ўзини раво кўрмоқ хам инсофсизлик бўлса керак.
Шунинг учун энг осон йўли, бор йўқ хамма хақиқатни, фарзандингиз борлигию, ажрашганлик сабабларидан то шу фахш йўлида бўлиб лекин, хозир қайтганингизни батафсил тушунтиришингиз керак. Бир тарафдан унинг сизга муносабатини хам билиб оласиз.
Агар  унга турмуш ўртоқ бўлишга арзигулик муносабат бўлиб, у сизни шу қадар севса ва шундайлигингизча қабул қилса, унда бутун умр бошингизда кўтариб юришга арзигулик йигит экан.
Хақиқатни билиб воз кечса эса, куюнманг, унда айбмас. Уни хам орзу хаваслари бор, уйланмаган йигит, уни хам ота онаси не не орзулар билан катта қилган, тушунинг ва хафа бўлманг.

Хаётда хам ўзимиз қилган харакатлар натижасини оламиз, ва бунда бизга синов тарзида берилган ночорлик ва бошқа сабабларни айбдор қилиш хам нотўғри.
Емоғни қусмоғи бор дейишадику, ўтмишингиз билан боғлиқ хар бир натижани тўғри қабул қила олинг. 
У йигит сизни тушунмай воз кечса, хархолда юзингиз ёруғ бўлади, ич-ичингиздан енгилроқ нафас оласиз, чунки виждонингиз енгил бўлади.

Шахсий фикримни айтсам, у йигитга тўғрисини айтиб, қўйиб юборганингиз маъқул. Чунки умр савдоси бир онлик ширин лаззатли вақтдан иборат эмас! Келишмовчилик, турли тортишув ва жанжал барибир бўлади.
Ва албатта ўша пайт ақл кетиб , юзингизга солиб қолиши мумкин. Чунки у хам инсон, шунча йил яшаб биронта нарсадан жанжал чиқса, ичидаги алами барибир гапириб юборади.
Сен фохишага уйланганман деб тилингизни қисиб яшайдиган бўлиб қолсаку, ундан фожеаси йўқ.

Янги хаёт бошланг, болангиз бор экан,  уни тарбияланг, диққатингизни шунга қаратинг. Ўзингиз Москвадасиз, фарзандингиз она мехрисиз уёқда ўсяптику, кўнглингиз мухаббат деса бу хам нотўғри.
Ўзингизга мос эркак топилади, майли ажрашганми лекин, уйланмаган йигит билан реал қарасангиз турмуш қуриш хам виждонан ва хам уни оила аъзолари олдида нотўғри.
Оиласида барибир кимнидир норозилик хисси бўлади ва у эса турмушингизга ўз таъсирини кўрсатиши тайин.

Мани шахсий фикрларим шундан иборат. Одамлар нима дейди буни изхохлардан кўрарсиз.

Сабр, омад ва бахт!

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 25916 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 621 2 »
1 GIGA   (24-Фев-2013 06:03) [Материал]
foxishalikni  aytmasangiz ham   erdan chiqqaniyzni farzandingiz borligini aytishingiz kere shuni o'zi kifoya   man sizzi  bo'lib o'tgan  o'tmishizzi boshizdan kechirganlarizzi juda  yaxshi tushunaman agar rostan ham aytgan gaplariz haqiqat bo'lsa  ota onamni sog'liglari uchun  man ham shu yo'lga borar edim agar boshqa ilojim bo'lmaganida   chunki  onasiz bu dunyoda yashashi qizig'i yo'q  hamma narsa topiladi  hamma narsani iloji bor  lekin ota onani topishshi  yoki ular o'tganlaridan kegin qaytarishshi iloji yo'q sizzi bu borada qilgan ishiz uchun hech kimmi  haqqi yo'q  munis mushtipar onangiz uchun borgan siz shu yo'lga  buni faqat   hayoti davomida qiyinchilik ko'rgan insonlar  boshidan shunaqa ko'rguliklarni o'tkazganlar tushunadi

2 ShoX   (24-Фев-2013 06:17) [Материал]
Ha to'ri etvottila bir kunmas bir kun baribir bu narsani ketidan kotta janjal chiqadi! Biz har doim Hatoni qilib bo'gandan kegin Afsuslanamiz((( hudoni o'zi hammani to'ri yo'lga boshlasin

3 ruslan   (24-Фев-2013 06:59) [Материал]
хамма гап айтилиб булибди-ку...

4 Boburzhan   (24-Фев-2013 07:38) [Материал]
Hamassi yashi boladi opa Allohga tavakkal qilin va Sabr qilin  eng asosisi koziz vaktida ochilibdi  endi Buni buyogiga Namozdi Bowlen Allohdan soren ozi sizga Munosib yashi Er ato etadi INSHAALLAH.

5 sher_xon   (24-Фев-2013 07:57) [Материал]
Бу хаётда хар ким узича яшайди, сиз осонгина пул топиш йулини танлагансиз дугонангизга хавас килиб. Онангиз бохона булган халос олдиндан хаммасини билгансизу.Уртанган кунгил уртанса куймас деган гап бор,у йигитга хаммасини айтинг умрини хазон килманг. Болангизга ачинаман

6 Dadaxon   (24-Фев-2013 08:52) [Материал]
Onangz sog'ligi uchun, faqatgina shu uchun kirganmisz rostan. Qanchadir foizlarda ersizlik va shu narsaga ozgina bölsada qiziqishu extiyoj xam sabab bölgandir balki. Xalol yöl bilan xam topsa bölardiku. Onangiz uchun bölsa nega sog'aygach töxtatmadiz shu ishni. Foxisha tovba qisayam tanasi tovba qilmaydi digan gap bor. Qisqasi shaxsiy fikrim: 100% onangizni öylab shu ishni qilganizga men ishonmadim negadir. Sal bösayam shu yöl orqalik aybizni yengil qilb körsatishga urungandeksiz. Xozr u yigitdan voz keching, unga xaqiqatni aytib qöyib yuboring u yigitni. Xamani baxtli bölishga xaqqi bordir, lekn! Siz u bola bilan emas. Uchrashb yurgan bösaiz u bilar xich yö qizbola emasliklarizni. Xullas vijdonan öylang siz unga munosib emassiz. Boshqa munosibrog'ini toping. Shaxsiy fikrm!

7 Umar_chik   (24-Фев-2013 08:59) [Материал]
Kayfdi qivolib endi turmushga chiqarmush. Insonda hayo bo'lmas ekan u hayvon bilan bir xil degani chungardirsana gapimi manosini?

50 Nora   (27-Фев-2013 12:22) [Материал]
Bunchalik qopol gapiriwiz shartmasdur. Wundogam odami vijdoni qoynalib siqilib yuribdi. Sal chiroyliro qilib tuwuntiriwi ilojisi bosa kere. Beayb faqat Parvardigor. Sizi o'rnizda bo'ganimda kayf haqida gapirmasdim, balkim aka yoki ukalik maslahatini berardim.

8 Gulsum   (24-Фев-2013 09:05) [Материал]
Сардоракани гапларига толик кушиламан!!! Ээ мани севоти бу мани кийналганим ун мукофот нима босаям чидиман дп узизи аврамен барбир биркунмас биркун афсусланас, к,ийнрог ва аччигрок босада хакикати йулини танлен!! болези тарбиялен,укинг яхши иш топинг, карера куринг! кегин худохохласа узизга мос еркак учратас курас сан ети дирсиз худохохласа!!

9 Nanoshka   (24-Фев-2013 09:15) [Материал]
eee odamlaaa ne wunaqa yöllaga kiriwarkina(((( HUDOYIMI özi asrasin!!!!

10 dido   (24-Фев-2013 09:59) [Материал]
Bu adashib emas aynan hatoligini bilib turib qo`yilgan qadam. Bu yo`lni ohiri voyligini bilib turib yana shu ishni davom ettirgan. endi esa yana birovni ko`r ko`rona aldab yuribsiz. Xato ketidan xatolar...

11 ковга   (24-Фев-2013 10:08) [Материал]
Сизга маслахат у боладан воз кечинг чунки Москвадаги вадалар шу ерда колиб кетади Чунки бу ерда унакалар купку гапни коттасини гапириб Узбга борганда эсидан чикариб куядигонлар сиз у боладан умид килмасдан секингина отказ бериб юборинг мани айтди дерсиз хозир сиз тугрисини айтсангиз хам у бола манга фарки йук утмишинг мани кизиктирмайди деядигон холатда у сизга богланиб булган уйланмаган одам тез урганади бошка инсонга ишонмасангиз бирорта у билан жанжаллашиб бирорта танишиз оркали синаб курингда ман айтди дейсиз болангизни уйланг барибир уйланмаган йигит сизни олмайди бу ерда айтиладигон гаплар шу ерда колади

12 Xongrek_   (24-Фев-2013 10:43) [Материал]
agar rosdan qilgan ishlarizdan afsuslanganizda bir bola bila bekinox begona yurtda uchrshib yurmagan bolardiz bir gap bor foxisha xech qachon xotin bomedi degan shuncha ishni qilibsiz ozimizi uzbeklar qolib ruslardiyam xursand qipsiz endi uylanmagan bolani boshini aylantribsizda oylab koringchi ozizi osha bolaga loyiq korasizmi sevgini baxona qimeng faqat xayot sevgidan iborat emas. Agar xaqatan qigan ishizdan afsuslansez onezi bolezi oylayotgan bolsez oxiratda qande javob beraman Olloxga deb qorqsez u yerda begona bola bilan yashab yurmasidiz yonimda boganizda yoki telda gaplashganimizda sizga anchagina gapim bor edi agar oqigan bolsez tel qiling +79621042717 sizgamas oglizga juda achinyabman foxishani bolasi degan gapni eshitgandan kora olgan yaxshi menimcha Ollox insof bersin

13 Xongrek_   (24-Фев-2013 10:50) [Материал]
GIGA sizga fikriz notori menimcha agar xaqatan onasini oylab kirganda (xalol ishlar xam bor ku) onasi tuzalganda qilmasidi rassiyaga kelasidi bir xadis bor amallar niyatga bog'liq degan. aytishadiyu niyat xayr oqibat xayr deb Ollox insof bersin xammamizga oxiratimizi oylediganlardan qilsin

14 Sweety_Girl   (24-Фев-2013 11:08) [Материал]
Hamma o'zicha aqilli

22 loo   (24-Фев-2013 16:58) [Материал]
voqea avtori sizmasmisiz nabodo? achchiq haqiqat aqli yuqlarga yoqmidi tugri!

15 capitan_uz   (24-Фев-2013 13:23) [Материал]
xullas hich qaysi erke bolaje xotini foxiwa boliwini xoxlamidi, yaxwisi bu yuriwizi yeg'iwtirib xozirgi iwizda davom etin, onangiz va bolangizni oylang, wuncha kaypizi qibopsiz bu xayotta yetadi yana erga tegib yana toweda boganiz bilan foyda yoq, bolezi oqitin savob iwla qilin oldingi gunohlarizi qanchadur qismini yuvin, maslaxatim wu, garcha mandan maslaxat oliwga koziz uchib tumayapgan bosa ham!

16 shadosh   (24-Фев-2013 13:51) [Материал]
xammayam xato qiladi!xatosini tushunib tovba qigan insonni Ollox kechiradi!siz bosa xaligacha xato qivossiz!

17 ledy   (24-Фев-2013 14:27) [Материал]
Узбек кизи Россияда официантлик киларканда, узбек йигити уни севиб коларкан. Йук, йигит вакт утказиш учун авраган. Дугонасига лакка тушган бир йигитга алданмайдими? Илтимос, кузингизни очинг.... Фохишалик килганингиз уз йулига. Факат у йигит мени севади, деб хомхаёлга борманг. Кайтиб келиб онангиз ва болангизга мехр беринг, ёш экансиз. Бахтингизни албатта топасиз. агар яна алдансангиз, унда узингизга кийинрок булади.

18 ledy   (24-Фев-2013 14:28) [Материал]
Мен хам Россиядаман.Уз кузим билан шунака холатларга кузим тушдики, факат кизлар жабр чеккани колади.

19 Maftuna   (24-Фев-2013 14:33) [Материал]
Siz Ollohdan faqat xayrlisini iltijo qilib astoydil so'rasez,o'zi bir yo'lga boshlidi inshaallah.Yolg'iz o'tish bandasiga xos emas.Agar Olloh insof beraman desa ne-ne o'griyu-muttahamla Haqni tanib,bu yo'ldan qaytadi,astoydil pushaymon bo'layotgan bo'lsangiz tovba qilin,Olloh ke4iradi inshaallah.Fohiwa tavba qisayam,tanasi qimidi-bu odamlani gapi,bu gapladan sinib qolmang.Chunki sizga yaxshilik beradigan ham,gunohlarizni kechiradigan ham faqat Alloh,odamlar emas.Siz baxtli bolishga haqlisiz.Uylanmagan yigitga arzimisiz degan gaplarga man qo'shilmiman,chunki hatto 40 yoshida 3 martalab uylanganlar ham 18 yashar navnihol qizchalaga uylanvotti,agar o'shalani gapirtirsez falon-falon aybim u-n ajrawganman,hiyonatimni xotinim kechira olmagan,wunga hayotim buzilib ketgan demaydi.Bu albatta misol tariqasida,lekin borku hayotda shunaqa voqeala?Nega hayoti buzilgan erkak qayta-qayta qiz bolaga uylanishi oddiy hol-u,oila ko'rgan ayolga mumkin emas.Tem bolee u yigit sizga o'zi hohlab sevib uylanmoqchi ekan.Lekin oilada erga aytib bo'ladigan gaplar bo'ladi,va aytib bo'lmaydigani ham. Siz agar adashib shu yo'lga kirganizni aytib qo'ysangiz,nafaqat u ,balki uni o'rnida boshqa oila qurib ajrashgan erkak bo'lsa ham bir kun yuzizga soladi.Bu gap o'shanda farzandizniyam qulogiga yetib borib,uni sindiradi.Man bu gapni etishdan bironta ma'no ko'rmayapman.Agar rostan ham puwaymon bo'lsangiz astoydil tavba qiling,ibodat qiling,Ollohdan siz u-n xayrlisini berishini so'rang.O'tmishiz esa ichizda chirib ketsin,o'ziz ham unuting va boshqa bu yo'lga kirmang.Bu o'ziz bn qabrizga kirsin,zinhor tilizdan he4 kimga chiqarmeng.Gunohni faqat Olloh kechiradi,bandasi emas.Baxtli bo'ling,Olloh insof bergani rost bo'lsin.

20 BULA   (24-Фев-2013 15:47) [Материал]
Majbur ekanligizni baxona qilmang Davolash u-n Uylarizni bo'lsa ham sotsa bo'lardi Uy yana topilardi Lekin Sizni bu qilmishiz O'limdan ham BATTARROQ Qanday boshizni Ko'tarib yuribsiz Man Hayron man O'zizni oqlamay Qo'yaqoling Yigitni ham tinch Qo'ying U sizni qilmishlarizni Qurboni bo'lmasin Erta Yigitga Biror Do'sti " O'rtoq  bir Og'aynim bir vaqtlar Saunada Xotining b-n . . . ." Desa Nima degan Odam bo'ladi Ko'zingizni oching Apravdat Qilib Bo'lmaydigan Holda siz. OLLOHni o'zi Gunohlaringizni kechirsin

21 Azizbek   (24-Фев-2013 16:53) [Материал]
Qay niyatda kirganingiz o'zizga havola. Inson hato qiladi, qanaqa qanday buni bilmaymiz. Ammo sizning boyligingiz yetarli ekan. Yangi baxtga intilgandan ko'ra, ayni damda bor baxtni qadriga yeting. Bir kun kelib bu baxtdan ham mosuvo bo'lishingiz mumkin. Siz bundan so'ng ollohdan baxt so'rang. Olloh kechiradigan. Hatoni esa unuting, u o'tmishda qoldi.

23 Nozimaxon   (24-Фев-2013 17:07) [Материал]
Onamla etalla " Hamma gap- halol luqmada...boshqasi baribir teshib chiqadi yoki boshqa yomon narsaga buyuradi...Mayli kamro yedirdik, kamro kiygizdik lekin qiynalib busayam halol qildik hammasini  sanla uchun " deb. Hozir hammani havasi keladi . E Olloh ota-onamizani yo`llarini bizagayam bergin... Boshqalani g`iybat qb gaprishgayam qo`rqaman , oldimizada bollarimiza bor, o`zi asrasin...

24 bunyod   (24-Фев-2013 17:08) [Материал]
Bilmiman nimaga, no uzbe qizla shunaqa ish qisa, jirkanib ketaman! K stati uylanmagan yigitga uzini ravo kurish haqida gap ketibdi. Uylanmagan digani hich kim bilan yotmagan diganimas, odamla, kalta fikr qimela. 95 % bollarimiza devstvennikmas, tem bolee Russiada! Da ladno silaga, ensammi qotirdila xaxa!!! Keyin rus tilini yahwi bilsez офeцант dib yozilmidi, официантка buladi. sizdan yahwi biladiganlayam borligi un, keyingi safar unaqa dib uzizi uyaltirib yurmen. Undan kura uqimismi 19 yoshdan erga tevomasdan!!!

25 Умида   (24-Фев-2013 17:19) [Материал]
Ёлғон билан бошланган муносабат, оила ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди! Все тайное, рано или поздно, становится явным. Сократ

26 profi7717   (24-Фев-2013 17:45) [Материал]
moskvada shunaqa ayollar kopayib keti ozi

27 Tamannozi   (24-Фев-2013 17:57) [Материал]
uyalmismi dardizi doston qigani. Wuncha iwi qibsiz uyog'iga nima qiliwi blmismi a) huddi etkanni qiladgande. Sovchi yubormidi u yigit umit qmen.

28 xoji   (24-Фев-2013 20:42) [Материал]
MAN bu qizzi kimligini tanidim, xammasi yolgon, xayotida bolasi borligini bilaman, lekin xech qanaqa vokzal yoki kafeda ishlamagan, man atinan ismimi yozmadim, bu qiz adnoda mail.ru da i tak xammaga asalim jonim qib nomerini beradi, uyalmisanmi san shunaqa gapla bilan yozishini. sani xayotini xozi xamasini yozsam bilmadim qanaqa yuz bilan yozganini vijdonin kotararmidi, lichniy mani ozimga nechi martta yozdin yalinib, san SAYYOD.COM ga kirib zo'r saytligini o'zimga ko'p atgansan, san sizam shu saytga xar kuni kiraman, eslasin 1 kun tel qiganimda SAYYOD.COM ga kirib qaysudir mavzu esimda yu xozir, qanaqadur foxisha qiz xaqida yozilgan mavzuni o''qib ko'zimga yosh keldi deb aytgandin, nima bosiyam insof bersin, sani maskvada nima nima ishla qimagansan essiz sanaqa farzandga, sani onin ( ayinam ) shuttala man xamasini bilaman sanam mani kimligini bilgandursan,                                                                     PS:  SAN FOXIHAN BOLIB O'ZENI OQLAGANINDAN 1 GR FOYDA YU, SANAQA QIZLA OLLOH JAZOSINI BERSIN, ............. Sardor aka sayyod.com iltimos shu yozganimi chiqarila

29 snowing_snowing   (24-Фев-2013 21:14) [Материал]
oyisi kasal buganmush, shu yulga kirganlani hammasini oyisi kasal bugan bub chiqadiya, tovba... YOLG'ON BU!

30 Nur_Horazm   (24-Фев-2013 22:27) [Материал]
Nima deyishgayam hayron qoladi odam sizni xatolariz uchun u yigit aybdoramas ! Azgina o'ylab ish qiling.!

31 yazgulu   (25-Фев-2013 00:12) [Материал]
men Dadaxonni gaplariga qo'shilaman,va o'zimdan qo'shimcha:siz uylanmagan yigit bilan uchrashib tuaman debsiz,uchrashibla turmasez kerek,uyogi ham bordur chunku bukrini go'r to'grilaydi degan gap borku.ten bole uylanmagan yigit bo'lsa jim yurmasligi tayin.men buaqa odamlardan nafratlanaman,va beradigon maslahatimam yo'q.alloh sloh qilsin.

32 Javohir   (25-Фев-2013 02:29) [Материал]
Ohirgi paytta kimni sevishni ham bilmeman. 90% qizlar fohishalikka o'tyapti.

33 Mirzoxid   (25-Фев-2013 03:54) [Материал]
...

34 Sweety_Girl   (25-Фев-2013 09:08) [Материал]
voxaxaxaxa -4 qoyile erinmagan jinnila, to'ri gap tug'ganingayam yoqmidi dip shuni etshadi

35 Frenk-kent   (25-Фев-2013 10:13) [Материал]
Axmoq uzingni osyor ,shunaqa qilib pul topgandan kura.Onangni dovolatishga boshqa yul bilan pul topsa bulardi, yoki qarz olib sekin asta farroshlik qilibmi idish tovoq yuvibmi ,qarzingni uzayding, yoki obruyingga putur etadimi?Foxishalikchi obruyingni kutarganda a? shuncha ishti qilib bulib bu yogiga maslaxat suryopsanmi? Hech kimni haqqi ytuq sani utmishingni betingga sogani,Ollox kechirsa  bandasi hech narsa qilolmaydi ,Sani uzing yozibsan utmishingni man aytardim Pul topishti boshqa yuliga ut.Foxisha buganmisan ,bir begunox bolani aldab gunox ketidan gunox qilopsan ,yalgon ketidan yalgon ketopti bu sani yana Jarga qulatdi.Uyingga Qayt. Uzga yurtdi foxisha malikasi bugandan kura uzingni yurtingga gado bulib,halol pul topishga harakat qil gunoxlaringga tovba qil.
Axmoq yana dardini yalgonlarini dasturxon qilib utiribdi.
Sevgandim aladab ketdi,sevgidan kuzim kur bup qoldi , zurlashdi,hayotga adashdim sevgini oqibatidan sal busayam 1-2 ta xato qildim, uzimni sotib birovdan 1 sum olganim yuq ,vejdon bor deganingda shunaqa mavzuda yozganingda boshqa gapiydi.

36 beko   (25-Фев-2013 11:54) [Материал]
Узингизда хакикатни юзига айтишга куч топа олмасангиз, мазкур сайтга кириб ушбу хикояни укишни тавсия килинг хамда Сизнинг хаётингиз айнан бир хил эканини смс оркали ёзиб юборинг!!!

37 otash007   (25-Фев-2013 12:02) [Материал]
админга дардингизни ёзганингизда ушбу хатингиз сайтда чоп этилишини билгансиз демак дардингизни халкка айтолдингиз шу битта болага айтолмайсизми айта оласиз но у бола сизни бошингизни айлантираётгани анча хакикатга якинрок россияда биз хам булганмиз унака ромеолар китобларда колиб кетган

38 yoqimtoy   (25-Фев-2013 13:24) [Материал]
men bir hadis eshitganman adashganlarni en yahshisi tavba qilganlari deb tavba qilin hammasi yahsi bo'ladi hudo holasa  sad

39 doniyor   (25-Фев-2013 17:01) [Материал]
Yigitdan uzolawin keyn qiyin buladi u rozi bisayam siz ra'd etin

40 GULI_NUR   (25-Фев-2013 18:51) [Материал]
Bor haqiqati etin va qolganini unga va vaqt xukmiga qöyib berin...!!!
Yö indami orani ochu qilin...!!!

41 Гулшен Усманли   (26-Фев-2013 00:39) [Материал]
Асл айнимас дейишади. Тоза булганингизда нима булган такдирда хам хеч качон бузуклик килмасдингиз.  Пулга зор колган одам халол иш килсин, нима иш булса хам.  Бузуклик эмас факат. Узингизда мойиллик булган бунга. Йукса, онанинг касали бахона булолмасди бу ишни  килишга. Узингиз учун осон булган  йулни танлаб, энди эса мажбур эдим, деб кулокка лагмон илманг. У бола билан учрашиб юришингиз хам уз хирсингиз учун. Хеч канака севги эмас бу. У бола сизга уйланмайди. Сизда виждон булганда  хеч бир киши фарзандига сиз каби келинни раво курмаслигини англаган булардингиз. Хеч канака маслахат  керак эмас сизга. Барибир бу насихатларга амал килмайсиз. Узингизни алдаманг.

42 Lola   (26-Фев-2013 03:27) [Материал]
Uzr,tepadagi postda ( Qizga ) dib adashib yozvoribman. " Juvon "dimoqchiydim smile

43 Zulya   (26-Фев-2013 10:10) [Материал]
sad surprised sad wacko >(

44 Zolushka   (26-Фев-2013 11:05) [Материал]
Sandakala odam bömidi, bukrini gör tuzatadi. Lekin rostan puwaymon bövotgan bösez hayotizi bolezga bag'iwlen, ötgan voqealani unutin, hayotizi yengi sahifasini ochin va hich qachon faxsh botqog'iga botmen. Foxishalani narigi dunyoda qanaqa jazo kutishini özizam yaxwi bilsez kere!

45 sarvarbek   (26-Фев-2013 17:39) [Материал]
Bnaqa xikoyani birinchi eshitishim lekin  baribir togrisini aytish keray!!!.Vaqt xarqanday dartga davo deydiyu yana bilmadim oma.

46 SHOXRUX   (26-Фев-2013 18:37) [Материал]
Agar onasi uchun shu ishlarni qilgan bulsa bu qizni kechirsa buladi,lekin sandan iltimos agar u bechora bola sanga uylangandan kegin yana unga hiyonat qilib yuradigan bulsen ,unda bilmadim..... iltimos bolani dilini ogritma.....uni hali 10 gulidan bir guliyam ochilmagan ... rostini ayt u bolaga baribir biladei bir kunmas bir kun.... chunki dunyo tor deyishadi.... ertami kechmi biladi i vijdon azobi sani qiynedi agar yolgon bilan turmush qurseng... i turmushing uzoqqa bormedi.. yaxshimi rostini shoshilmey tushuntir

47 JURABEK   (26-Фев-2013 20:14) [Материал]
bowda o'ylanmay Foxiwalik qilib endi afsus xam qiladilar... exx qanday odamla bor?

48 NONIWKA   (26-Фев-2013 21:33) [Материал]
uyalmisanmi xammani yoldan urvotganla sanlade sanlani dib qizlani nomi yomon bovotti ----- sandakalani xudoni ozi jazo bersin bezrayib yozganinga olimi qiz bomi ------- ------- undan kora biita gapde san OZI ETILGAN OGRI BN FOXIWANI TOVBASI BOMIDI ------ ------ ewittirgandan yo bop ketmisanmi ---- sandakalga ---- gapiriw ---------

49 Ummonka   (26-Фев-2013 22:07) [Материал]
Onaizor o'zini faxsh yo'li bilam topilgan pulga davolanganini bilsa qaysi axvolga tushardi?

Onajonizzi davolataman db umuman tashab qoyibsizde...exxxx...
Insofi uzizga!

51 Miralisher   (27-Фев-2013 14:30) [Материал]
Sabina xafa bo'lmangu yozganlaringiz to'qima ijodga o'xshayapti. Sizga maslaxatim u yigitga hammasini ayting, baribir biladi bir kun, sizni qilgan ishlarizni umuman oqlab bo'lmaydi, onangiz boxona bo'lib qolmoqda xolos! To'g'ri sharoit yashash qiyin lekin baribir imkon bor, faqat harakat qilish kerak xolos! Ko'zni chirt yumib Uzbga qayting, buyerda ish yo'q deyishingiz mumkin lekin topiladi faqat harakat qilish kerak! Yozganlaringizga ishonmagan bo'lsamda o'z fikrimni bildirdim, sababi shundaki bunday taqdirlar minglab topiladi. Eh Hammasi ketdi oyog'i osmondan bo'lib.. Hademay iboli, hayoli nomusli o'zbek qizlariniyu, lavzi bor mard yigitlarini faqat eh.. deb chuqur xo'rsinib eslaymiz menimcha..

52 Alone_Angel   (27-Фев-2013 14:33) [Материал]
qatu hato qipsiz

1-50 51-60
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!