Гулсанам Мамазоитова санъатимиздаги камтарин ижодкорлардан бири. Илк кўринганидаёқ ижро махорати ва санъатда хали кўп қойил қолдира олишлигини сездирганди. Бошқа аксариятлар каби ойига қўшиқ ва клип айлантирмай, онда-сонда промага бир қўшиқ ё бир клип тақдим этиб яхшигина порлайдиган Гулсанамни хар йилги концерт дастуридаги қўшиқларидан хар бир инсон учун бир дона бўлса хам энг севимли қўшиқ бўлиши аниқ. Шахсан мен учун унинг хар йилги альбомидан шундай севимли қўшиқ дейдиганим бор.
"Айт севги бу ахир нима қилганинг, мен ёрга десам сен қайга чорладинг. Ўланчилар эски ўланни қўйинг, билсангиз энг дардли ёр-ёрни айтинг"
"Ёр-ёрни айтинг" қўшиғини сўзлари ва ижросидан этингиз жимирлайди. Клип...
Ёдгор Носировнинг бу ижод намунаси уни клипмейкерликдаги алохида махорати, хиссиёт билан ва нафақат объектив орқали, балки, қалбдан хам ўтказиб кўрсата олиш иқтидори борлигини исботлади. Мазкур клипнинг ғояси айнан Ёдгорни ўзига тегишли. Ёдгорни айтишича, бу ғояни у бир пайтлар бўлган воқеа тарзида эшитгани ва Гулсанамнинг қўшиғида айнан уни кўргани сабабли, тасвирлашга харакат қилган.
Гулсанам Мамазоитова: Клип менга жуда ёқди. Ёдгор хаммани йиғлатадиган кўринади, сабаби тайёр клипни томоша қилганлар кўз ёшисиз кўриб бўлмаслигини айтишмоқда.
Рости хам клипмейкер ўз ғоясини қандай тасаввур қилганчалик амалга оширса у аъло бўлади чоғи. Чунки у ўзи хис қилиб, аввал ички "кўзи" билан кўриб, кейин уни тасвирга тушириши бошқача кечади. Клипни кузата туриб, кадрлар мусиқага мосланиб уйғунлашгани, гўё айнан шу лавхаларга мусиқа садолари атайин чалингандек сезасиз. Бу эса клипмейкернинг махоратининг далили.
"Мен севги боғидан узилган гулман, зимистон ичидан йўқолган нурман. Энди ойдек қизмас, бахтсиз келинман, билсангиз энг дардли ёр-ёрни айтинг"
Ёдгор Носиров: Клипда "массовка"га келган қизлар ясан-тусан қилиб, бўяниб, худди бугунги кундаги тўйдаги эпизод роли деб ўйлаб шу тарзда келишган. Тасаввур қиляпсизми макияжларни бутунлай ўчиртириб, либослар оддий миллийга алиштирилганидаги холатларини? Мана шу вазият клип жараёнида энг эсда қоларли ва қизиқ бўлди.
Қўшиқдаги гўзал сатрлар муаллифи...ха, ха ўша хаммани кўнглидан аллақачон жой олган Рислиғой Хотамова! Унинг бетакрор шеърлари асосан Озода Саидзоданинг қўшиқларида жонланарди. Мухаммад Юсуфдан кейин тан олган ягона шоирим Рислиғой Хотамова бўлади! Хақиқий дард, хақиқий гўзал сатрлар, уларнинг фантастик уйғунлашуви ва қалбга тўғридан тўғри етиб бориб, нишонга уриши бу фақатгина Аллохдан юқтирилган санъат!
Актерлар иши хам хам ишонарли ва хам профессионал дея оламан. Шахзода Матчанова кино оламида бир неча бора юқтирилган иқтидор учун расмий маълумот шарт эмаслигини исботлаган. Шунга қарамай актрисаликка бўлган хурмати, ўз устида ишлаши унинг ижод намуналарида катта ўсиш сезилмоқда. Бу қўшиқ ва клип хақида хали анча гапиришади. Хуллас, қўшиқ ва клип хис қилинган. Жонли қўшиқ ва клип дея оламан.
Жонли сайтимизда кундан-кун санъат асарига лойиқ ижод намуналари қўйиб борилаётганидан хурсандман.
Хулосам, бугунги кундаги ўзбек клипининг шедеври номига лойиқ!
Яна бир гап, "Ёр-ёр" мавзусидаги охирги маротаба мени таъсирлантирган қўшиқ бу Озоданинг "Ёр-ёр" қўшиғи эди... Энди Гулсанам бугунги даврнинг энг таъсирчан "Ёр-ёр"ини тақдим этмоқда.
Клипни сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 51мб
Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 15мб
|