16:50 Биби Орифа: «Оқибат хайр бод» мўъжизалари | |
БИБИ ОРИФА МАҚБАРАСИДАГИ КАРОМАТЛАР ёхуд у ерда ишлаган усталарнинг иқрори Маълумки, "Асрлар садоси” анъанавий
маданият фестивали доирасида Бухоро вилоятининг Когон туманида қайта таъмирланган Биби Орифа мақбарасининг
тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди... Мазкур мажмуа Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбандийнинг волидаи муҳтарамасига бағишлаб XVI асрда қурилган. Биби Орифа ўз билими, ақл-заковоти, ислом
динига содиқлиги билан машҳур бўлган. Йиллар ўтиши билан таъмирталаб бўлиб қолган мажмуанинг масжид, мақбара ва ҳовуз қисмлари "Меҳр нури” Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ташаббуси билан қайтадан қурилиб, таъмирланди. ҚАДИМИЙ УДУМ Бухорони "шариф” даражасига кўтарган улуғ аждодларимиз орасида Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг сиймоси алоҳида
нуфуз ва мақомга эга. Бу улуғ шахс
тимсолида инсон руҳиятининг нақадар теранлигини кўриш
мумкин. Бухорода савлат тўкиб турган Баҳоуддин
Нақшбанд ёдгорлиги 500 йил мобайнида бутун бир мажмуа
бўлиб шаклланди. Ўз даврида тариқат одоби ва тасаввуф
таълимотини эгаллаган буюк зот бу ерни ўзига хос ҳонақоҳга айлантириб, шогирдлар тарбияси билан шуғулланган. Бугунги кунда мазкур ёдгорлик мажмуасига ҳар куни минглаб
зиёратчилар ташриф буюришади. Хожа Нақшбанддек улуғ инсонни дунёга
келтирган ва комил инсон қилиб тарбиялашда беқиёс хисса қўшган табаррук зот, яъни уларнинг волидаси Биби Орифа қабрлари ҳам ушбу муқаддас қадамжонинг таркибий қисми ҳисобланади. Билишимизча,
Ҳазрат Баҳоуддин хокини зиёрат қилишни истаб бу ерга келувчилар зиёратни дастлаб Биби Орифа мақбарасидан бошлашлари қадимдан удум бўлган экан. Чунки, табаррук
зотнинг волидаи муҳтарамалари ҳаққига дуо қилиш орқали зиёратчиларнинг
тилаган ниятлари ва орзулари амалга ошгани маълум ва машҳур. Шу боисдан ҳам бу икки қадамжо доимо гавжум. ҲИКМАТЛИ СЎЗ ТАСДИҒИ Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси таркибига кирадиган
хонақоҳ олдидаги милодий 1885 йили бунёд этилган миноранинг қибла тарафига «Оқибат хайр бод» деган ёзув битилган. Ушбу
сўзларнинг сулc хатидаги битиклари Биби
Орифа қабри олдидаги масжид айвонининг тўрт томонида ҳам бор. "Оқибат хайрли бўлсин” деган маънони англатувчи бу сўзлар кучини ушбу
мажмуани таъмирлашда иштирок этганлар чуқур ҳис қилишганини сизу биз ҳали билмаймиз. Биби Орифа зиёратгоҳи авваллари ҳам ўз замонасининг улуғ инсонлари томонидан
таъмирланиб, қайта обод этилган. Ўша даврда ҳам бу қадамжода меҳнат қилган меъморлар, усталар, қурувчилар кўп бор ҳайратланарли воқеаларга гувоҳ бўлган бўлса не ажаб. Сабаби мажмуанинг масжид, мақбара, хазира ва ҳовуз қисмларини таъмирлашда ўз
ҳиссаси қўшган инсонлар билан суҳбатлашсангиз, сизда ҳам шундай фикр пайдо бўлиши турган гап.
Уларнинг сўзига қараганда ҳар бир қилган юмушларида «Оқибат хайр бод» ҳикмати бир дуо каби ўз
кучини кўрсатаверган. Бугун сизга айнан ана шу кишини лол қилувчи кароматлар ҳақида сўзлашга жазм қилдик. "БУ ЕРДА ҲАЙРАТЛИ ИШЛАРГА ҲАР ДОИМ ДУЧ КЕЛАСИЗ!” Абдулғафур Раззоқов, хаттот,
"Мирараб” мадрасаси мударриси: — Биламизки, ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд дунёга келган қишлоқ "Қасри орифон” деб аталади. Яъни, "Орифлар қасри”. Ул зотнинг
волидаи муҳтарама-ларининг исми ҳам Орифа. "Ориф” сўзи эса "Аллоҳга яқин”, "Аллоҳни таниган” деган маънони англатади. Аслида бундай табаррук жойларни қайта таъмирлаш истаги ҳам фақат Аллоҳ назари тушган инсонларда туғилади. Ўйлайманки, бу хайрли ишнинг "Меҳр нури” Жамоатчилик
Кенгаши раиси дилига солиниши ҳам бежизга эмас. Бунга биз ишлаш жараёнида бир неча бор амин бўлдик. Одатда, бир қабр тошига битик ёзиш учун баъзан ўн марталаб ёзиб кўрганмиз. Чунки, ҳарфлар сиғмай қолган ёки тошда очиқ жой қолиши ҳоллари кузатилади. Аммо ушбу мақбарага қўйилган янги қабр тошидаги битикни бир
уринишдаёқ ёздик. Илк ёзганимиздаёқ, битик тошга кўнгилдагидек жой бўлди. Бунақа ҳол аввал кузатилмаган. Яна бир мисол, "Меҳр нури” Жамоатчилик
Кенгаши раиси масжид ички деворларига ёзиш учун берган ҳикматлар, рубоийлар сонини кўриб биз усталар "бу масжиднинг ички
деворига сиғмайди, жуда кўп. Қолганини балки ташқи деворга ёзармиз”,
деган фикрга боргандик. Буни қарангки, берилган ашъорларнинг барчаси худди
аввалдан режа қилгандек масжиднинг ички деворларига жо
бўлди. Бу ҳам инсонни ҳайратга соладиган бир каромат. (Қандиллар дизайни муаллифи хам Гулнора Каримова)
"КЎНГИЛНИ ЛАРЗАГА СОЛАДИ...” Бахтиёр Бобомуродов, уста-меъмор: — Биби Орифа мақбарасини қайта таъмирлаш пайтида
ростдан ҳам кишини ҳайрон қолдирадиган воқеалар жуда кўп бўлди. Ўйлайманки, буларнинг ҳаммаси бу жойнинг улуғлигидан, табарруклигидан, албатта. Улардан бирини ёдга оладиган бўлсак,
мақбаранинг қибла томонидаги девор режа бўйича фақат юза томонидан ғишт билан қопланиши лозим эди. Биз
шу ишни бошлаш учун девор тепасига чиқиб, устини очсак, у узунасига ўртасидан
ёрилиб, икки ёнга айрилган ҳолда турган экан. Ёриқ узунасига бўлгани учун деворнинг икки ташқи томонидан ҳам ҳеч нарса сезилмаган. Назаримда,
"Меҳр нури” Жамоатчилик Кенгаши раисининг кўнглига мақбарани таъмирлаш бежизга солинмаган. Агар у шу йилнинг ўзида қайта қурилмаса, қулаб тушиб катта зиён келтириши мумкин эди. Шунинг
ўзи ҳам кўнгилни ларзага солувчи воқеадир. Яна бир мисол, иншоотнинг зиёратчилар кириб келадиган томонига гумбазли
пештоқ ўрнатдик. Ҳали ўлчам олмаган бўлсак-да, пештоқ тоқига Биби Орифанинг авлиёлик даражасини кўрсатувчи туғ худди ўлчангандек тўғри тушди. Бу ҳам Аллоҳнинг ўзи қўллаб-қувватлаганидан, назар
солганидан далолат деб ўйлайман. АРХИВ СУРАТЛАР БИЛАН УЙҒУН Алишер Ғойибов, ганж-ўймакор уста: — Биз масжиднинг ички деворларини қайта таъмирлаш учун кириб-чиққанимизда унда илгари токчалар бўлганлигини кўрдик. Биздан олдин таъмирлаганлар
токча ўрнига ғишт териб юборишган экан. Нега бундай қилинганини сал ўтмай
билдик. Чунки, токчани ушлаб турадиган ёғочлар 600 йил давомида
чириб кетганди. Қолаверса, бу чириш ва ғиштлар юки бир метру йигирма сантиметр қалинлигидаги деворнинг
ўртасидан узунасига ёриқ тушишига олиб келган. Буларни кўргач, ҳаммамиз ҳайратга тушдик. Чунки, мажмуада айни вақтида таъмирлаш ва қайта қуриш учун топширилганди.
Агар сал кечикса... Албатта, бу бежизга эмас. Бу, албатта Аллоҳнинг инояти. Яна бир мисол, ўша токчаларни худди аслидагидек қолдиришга, девор ва токчалар орасига тушадиган безакларни ҳам бухоро услубида тақсимот қилишга қарор қилинди. Дарров ишга киришдик. Таъмирлашдан кейин бизга архив
суратларини беришди. Ишонасизми, биз берган безаклар билан эскисида жуда катта
ўхшашлик ва уйғунликни кўрдик. Ахир биз у суратларга қараб ишламаган эдик. Шунинг ўзи ҳам каромат эмасми? Ўйлайманки, бу таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари биз
усталарга ҳам катта тажриба мактаби ва илмий асос бўлди. Мана шундай савобли ишда
ўз ҳиссамни қўшганимдан жуда хурсандман. Яна бир ҳақиқат... Мана гувоҳи бўлганингизнинг таъмирлаш ишларида худди Биби Орифа қабри олдидаги масжид айвонига битилган "Оқибат хайрли бўлсин” калимаси кучга киргандек, дуо каби қўллаб - қувватлаган-дек бўлди. Яъни, барча ишлар хайрли якунланди. Яна бир ҳақиқат, халқимизнинг ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандга баланд эътиқод қўйиб, «Баҳоуддин — балогардон!» дея эъзозлашида ҳам ҳикмат кўп экан. Оқибат хайрли бўлсин. Баҳоуддин
Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси таркибига кирадиган хонақоҳ олдидаги милодий 1885
йили бунёд этилган миноранинг қибла тарафига: "Оқибат хайр бод” деган ёзув
битилган экан. Ушбу сўзларнинг сулх
хатидаги кўриниши Биби орифа қабри олдидаги масжид айвонининг тўрт томонида хам
бор. Яъни: "Оқибат хайрли бўлсин”. Бу хикматли сўз маъносини ва унинг
мазмун-мохиятини Гулнора Каримова бошчилигидаги яна бир эзгу ишда кўриш мумкин бўлди. Бир сўз билан айтганда
сахифа саховатпешаларнинг навбатдаги савобли амали ҳакида. "Оқибат хайр
бод” сўзининг ижроси 2005 йилдан бошлаб юртимизда "Меҳр нури” жамғармаси
томонидан бой маънавий меросни сақлаб қолиш, тарихий обидаларни
ободонлаш-тиришдек хайрли ишларда ўз аксини топмокда. Бухорони Бухорои шариф даражасига кўтарган
улуг аждодларимиз орасида Хазрат Баҳоуддин Накшбанднинг сиймоси алохида нуфуз
ва мақомга эга. Бу улуғ шахс тимсолида инсон рухиятининг нақадар теранлигини
кўриш мумкин. Бухорода савлат тўкиб турган Баҳоуддин Накшбанд ёдгорлиги 500 йил
мобайнида бутун бир мажмуа бўлиб шаклланди. Ўз даврида тариқат одоби ва
тасаввуф таълимотини эгаллаган буюк зот бу ерни ўзига хос хонакохга айлантириб,
шогирдлар тарбияси билан шуғулланганлар. Бугунги
кунда мазкур ёдгорлик мажмуасига хар куни минглаб зиёратчилар ташриф буюришади.
Хожа Накшбанддек улуғ инсонни дунёга келтирган ва комил инсон килиб тарбиялашда
бекиёс хисса кушган табаррук зот, яъни уларнинг волидаси Биби Орифа қабрлари
хам ушбу мукаддас кадамжонинг таркибий қисми хисобланади. Тўрт
асрдирки Биби Орифа зиёратгохи ўз
замонасининг улуғ инсонлари
томонидан таъмирланиб, қайта обод этиб
келинмоқда. Яна йиллар ўтиши билан таъмирталаб бўлиб қолган мажмуанинг масжид,
мақбара, хазира ва ҳовуз қисмларини қайта куриш учун бел боғлаган "Меҳр нури”
Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримова 2012 йилда бу
хайрли ишни бошлади... Хунармаднларнинг таъкидлашича
шу кунга кадар бино деворлари яроқсиз холатда бўлиб, бу йил мажмуанинг
хатто қулаб тушиш эхтимоли бор эди. Айнан шу хайрли лойиха сабаб бунинг олди олинди. Эндиликда
тарихий бинони бир пайтнинг ўзида хам кўхна хам навкирон холатда кўришингиз
мумкин. Қурувчилар обидани реконструкция килиш жараёнида унинг тарихий
кўринишини тўлалигича сақлаб қолиш баробарида замонавийликка хам урғу бердилар.
Яъни у ерга иссиклик поллари ўрнатилди. Масжид ичидаги китобаларга Нақшбанднинг
рубоийлари, панд-насихатлари ва ибратомус хикматларидан намуналар битилди. Мажмуа
атрофи гуллар билан ястанди. Умуман бошқа қиёфада бўй кўрсатган мукаддас макбара 6- "Асрлар садоси” анъанавий маданият
фестивали доирасида тантанали равишда
очилди. Тадбирда Ўзбекистон
мусулмонлари идораси ва дипломатик корпус вакиллари, махаллий ва хорижлик
эпиграфикшунослар ва бошкалар иштирок этдилар. Мақбарани
таъмирлаш ишларида иштирок этган кули гул уста-ҳунармандларга Гулнора Каримова
томонидан уз миннатдорчилик рамзи сифатида тўнлар кийдирилди. Шунингдек,
мамлакатимизда маънавий билимларни оширишга қаратилган лойиҳа доирасида "Меҳр
нури” жамғармаси Жамоатчилик Кенгаши раиси юртимиздаги 10 та диний муассасанинг
20 нафар талабасига стипендиялар таъсис этди. Гулнора опанинг уз ижодидан
намуна ўқиб берганлари узига хос тухфа
бўлди. Ҳар биримиз ташвишли дунёда омонат бир кишимиз, Ўзимизга боғлиқ эмас, афсус, хар бир ишимиз... У билар! У
юксак! У буюк! У еру кўкнинг хукмдори! Унинг тахти юк эмас, айлар лутфин сазовори. Ишонч билан қийин қадам, мураккаб нафасни енгиб ўтган Бўйсунтирган ўзини, яна талабгори билимни... Кадимдан
табаррук заминимизда инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан
юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти кенг тараққий этган.
Шуни
фахр билан тилга олиш керакки, янгитдан барпо этилган ушбу мажмуа хали халкимизнинг
хайрли ва савобли ишлари йўлида узоқ йиллар давомида хизмат килади. Бугун ушбу
муқаддас масканга ташриф буюрадиган зиёратчилар окими яна хам кўпайди. Уларнинг
ҳар бирлари ўз зиёратлари давомида саховатпеша инсонларнинг хаққига дуо
килмокдалар. | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 7894 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |