"Беном" гурухи йигитлари 6 ой мобайнида ижодий сукунатда кўринган бўлсада, аслида улар бу вақт мобайнида намойиш этилиши кутилаётган махсулотлар устида ишлашди. Фақат ўз ижодига эмас, балки серқирра иқтидорлари билан бошқа хонандаларга хам кўмак бериб, Лола хамда Шахзодаларнинг қўшиқларини ёзиб, уларнинг бугунги кундаги рейтингларига ижобий таъсирлари катта бўлмоқда.
Шу билан бирга йигитлар янги ва хозирда ишчи номи "Юрак йиғлар" бўлган фильмида бош ролларда суратга тушишди. Қахрамон қиз ролида эса актриса Зарина Низомитдинова. Фильмнинг маълум лавхалари Самарқанд шахрида хам суратга олинди.
"Беном"чилар иқтидорларини яна бир қиррасини намойиш қилиш палласида! Энди фильм! Ғоя Сарвар Азимов (Беном) Сценарий муаллифлари Комил Фозилов (Беном) ва Акрам Шахназаров Режиссер Акрам Шахназаров Оператор Бегзод Пўлатов Саундтрек албатта "Беном" гурухи "Шохона креатив" group ва "Экшн фильмс" хамкорлигида суратга олинди. Продюсерлар: Миршод Раджабов, Хуршид Раджабов
Фильм икки ўт орасидаги мухаббат хақида сўзлайди ва фильм ижодкорлари лавхаларга хам алохида урғу беришганлиги, операторлик махорати билан хам кўзларни қувонтиришларини хабар қилишмоқда.
Айни дамда суратга олиш ишлари якунланмоқда, яқин кунлар аввал ёпиқ премьера кейин эса томошабинлар учун катта экранда намойиш бошланади.
|