Бемехр билан ўсгандан етим ўсган афзалроқ! Muhlis Minbari
Бемехр билан ўсгандан етим ўсган афзалроқ!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассалому алейкум Сардор ака. Сизни сайтингизни деярли харкуни кириб укувчи мухлисларингиздан бириман. Мухлис минбари сахифасини хам доим укиб бораман. Баъзида ман хам хаетимдаги вокеаларни езгим келсада узим бунга журъат килолмасдим. Энди эса манга маслахат жудаям зарур булгани учун ман ушбу сахифага хат йуллаяпман.

 

Аввалло узим хакимда тухталиб утсам. Ешим 25да. Олий маълумотлиман. Мактабда Инглиз тили фанидан дарс бераман. Турмушга чикканман. 3 яшар углим бор ширингина. Турмуш уртогим билан 3 йил  севишиб турмуш курганмиз. Муносабатларимиз хакида ота оналаримиз билишарди. Турмуш уртогим хам укимишли, тарбияли булганликлари учун ота онам каршилик билдишмади. Мани кунглимга караб уларни оиласини суриштиришмади хам. Райондан шахарни узига келин булиб тушдим. Жудаям бахтли эдим. Лекин келинлик кунларими илк кунлариданок кайнонами характерлари анча огир эканлигини сездим. Мани ектирмагандек карашларидан хижолат булардим. Турмуш утогим Прократурада ишлардилар. Ман эса ушанда 4-курсда укирдим. Мандан 1 еш кичик кайни укам ва  мактабда укийдиган кайнисинглим бор эди. Кайнонам уларни жудаям эркалатарди. Бирга утирсак уларга ейишга бирорнима бериб мани ажратарди, ман бу килигларидан хижолат булиб нокулай ахволга тушиб колардим. Негадир кайнотам биз билан бирга яшамасдилар. Хафтада 1 еки 2марта келардилар. Лекин етиб колмасдилар. Эримдан сурашга хижолат булардим нима дейман деб.

 

Бир куни кайнонам мани енларига чакириб келин дарров хозирдан болали булиб олманг яна биз томонда кушнилар гапиришади улиб турган эканда деб дедилар. Уялиб хечнима демадим. Орадан 3ой утиб хомиладор булдим. Бу хакида эримга айткандим шунакаям хурсанд булдилар. Лекин оналарини гапини айтсам майли онамга хозирча айтмай турамиз дедилар. Чунки эрим хам оналари нима деса шуни килардилар. Кайнонамни гапи конун эди уйда. Орадан 1ой утиб ман Хайит байрами олдидан уйларни тозалаб чикдим кечгача. Уйда хечким йук эди. Эримга биркун олдин сандикдан керакли нарсаларим олишга ердам беринг дегандим, эртага кечкурун ишдан кейин дедилар. Уша куни эрим барбир ишдан чарчаб келадилар деб, узим огир курпаларни тушириб сандикдан керакли нарсаларим олдим. Эртаси куни куни билан ичим огриб умуман иш килолмадим. Кечаси эримга айткандим оналарига айтди. Кайнонам дори ичсин яхши булади дебдилар, эрим мани хомиладор эканими хомилам уже 3ойлик булетканини хархил дори ичмасин болага зиен десалар, кайнонам санлар хали мандан яшириб иш киладиган булдинларми, мандан хомиладорлигини яширдинларми деб жанжал кутардилар. Эртаси куни докторга обориб уша ердаям хаммани олдида мани шарманда килиб гапириб ташладилар. Хомилам нобуд булган экан. Росса йигладим. Эрим хам индамас, унча манга гапирмайдиган булиб колдилар. Орадан 2ой вакт утиб ман яна узимда узгариш сездим, бу сафар кайнонамга айткандим парво килмадилар хам. Эрим яна хурсанд булдилар. Аммо кайнонам эрими уша кунлар ишдан бушаб чел элга ишлашга юбормокчи булдилар. Уй олишинг керак. Уканг хам тайер уже. Уйлантириш керак дедилар.

 

Ноилож эрим ишлаш  учун чет элга кетдилар. Ушандан кейин мани кийин кунларим бошланди. 5-курсда практика утаетган пайтларим эди. Эрталаб 8дан то соат 2 гача практикада булардим. Кайнонам факат йулкира учун пул берардилар. Корним оч бир ахволда зурга келардим уйга. Кизлик уйимга 1ойда 1 борардим. Ота онамга кийналетканим билдирмасдим. Лекин улар мани тушунишарди, эринг йук нимадир егинг келса ишлатарсан деб пул бериб юборишарди. Хомилам 5ойлик булгандагина кайнонам доктирга олиб бордилар учетга койдиргани, доктор кеч борганим учун уршиб берди. Манга камкон ва буюрак хасталиги ташхиси билан личения езиб берди. Кайнонам укол дориларни олиб бердилар, уйда даволандим аммо фарзандим 7ойлик тугилди. Куп касал буларди, лекин докторлар балницада етиб даволансин деса хам кайнонам уйда даволанаверасан деб куймасдилар. Амаллаб уша йили укишни битириб диплом олдим. Уйда болами эхтиетлаб карашга хам энди вактим етарли эди. Эрим манга унча тел килмасдилар. Лекин бизни деб ишлаб юрибдиларку деб хафа булмасдан эрта кеч уларни Худодан эхтиет килишини сурардим.

 

Орадан 2 йил утиб эрим уйга кайтдилар. Негадир анча узгарган, манга хам боламга хам бепарво эдилар. Кайнонам билан хам тез тез жанжаллашардилар. Кейин харкун ичиб келадиган одат чикардилар. Ман у инсонди умуман таний олмай колдим. Кайнонамдан уларга нима булетканини сурасам сан кегандан бери мингир мингир килеткан булсанг ичадида деб бакирдилар. Ман хечнима деганим йук, биз олдин четга кетмасларидан олдин  кандай яхши эдик улар хозир узгариб колган десам, эрим келганларидан кейин сан хотининг билан яхши яшаган экансан ман сани четка жунатиб оилангни бузибман экан деб бошкача айтдилар. Эрим мани сан онамга шунака гапирадиган бупколдингми тилинг чикиб деб дупослаб уриб кетдилар. Кайнонам булса уйдагларимга тел килиб мани олиб кетишларини уларга мандака бетгачопар келин керакмаслигини айтдилар. Онам билан аммамлар келиб тугри йул билан вазиятни тушунтирмокчи булишса эрим уларга олиб кетинг кизларингни манга керакмас дедилар.

17 яшарига уйланаман узи бунга онами норози килиб уйлангандим. Мана тилими кисди онами олдида деди. Улардан айбим булмасада кечирим сураб йиглаб елвориб бошка кайтарилмаслигини айтиб яна келинлик уйимда колдим. Ушандан кейин эримга чет элдан тез тез кимлардир кунгирок киларди, у гаплашиш учун чикиб кетардилар ва кайфиятсиз кайтиб кирардилар. Ичимда шубхалар хавотирлар тинмасди. Эрим ниманидир мандан яширарди. Бу орада бир куни эримни холасини келинидан ман умуман кутмаган гапларни эштдим. Уни эри хам мани эрим, кайниукам  билан четга бирга кетканди. Лекин уни эри 2йил ичида 3марта келиб кетганди. Кайнотам хам уша ерда эдилар. Кейин билсам кайнотамни бошка оиласи хам бор экан ва улар четда бирга яшашаркан. Хато кайниуками хам хотини ва 1та угли бор экан. Ишонмасам расмларини хам курсатди бирга тушишганди. Ман эрим узгарганини унга айткандим. Уни бу гапларидан кунглимда эримга нисбатан шубха уйгонди. Кайнонам манга биркуни уймиз олдидаги богчадан иш топканини айтдилар. Фаррошлик киласан дедилар. Ман рози булмадим ахир олий маълумотлиман дипломим бор бошка яхши жойда ишласам буладику десам йук хохласанг шу булмасам умуман ишга чикмисан дедилар. Сал чалгирман деб наилож рози булдим. 

Биркун ишдан кайтсам эрим нарсаларини йигиб четга учиб кетишга тайерланяпти. Шокга тушиб колдим. Эрим кетди. Аммо эртаси куни карасам мани тилла такинчокларим жойида йук. Кайнонамдан сурасам мани угри киляпсанми деб бакириб хакоратлаб кетди. Уша куни минг бир хаелда ишга келдим. Аламимдан йигладим. Кимга айтишни билмасдим. Уйга кайтсам кайнонам гапиргиси хам келмади. Уша куни кайнсинглими хонасига углими олиб караб туринг деб кирсам кайнсинглим компютерда одноклассники сайтида утирган экан. Карасам бошка исм фамилияда ники. Онлайин друзьяларида мани укам хам бор. Хонадан чикиб укамга тел килиб сурасам ха шунака киз билан телда яна сайтда гаплашаман узини курмадим хали деди. Тушунарли деб кайнсинглими хонасига кайтиб кириб бу хакида айтдим. Ундай килманг укам унаштирилган якинда туйику. Акангиз билсала бизни оиламиз хам бузулмасин яна десам агар бироркимга айтсанг узингдан кур деб дук килди. Буни эштиб кайнонам ха нима деб кизимга тухмат киляпсан а? Сани укангни бошига урадими сан узинг фохиша углими бошини айлантириб тегволгансан деб уриб кетди. Кейин улар кайнонами опасиникига мехмонга кетишди. Ман булса углимни олиб уйдан чикиб кетдим. Укамга тел килдим у бизни олиб кетди.

Шундан бери кизлик уйимдаман. Улар ортимдан келишмади хам. Мана якинда 1йил булади. Эрим шунча вактдан кейин якинда тел килди. Декабрда кайтарканла. Кайтсам гаплашамиз еки яшаймиз еки йук дедилар. Бошим котган эримни яхши кураман. Углими етим килишни хохламиман. Лекин улар хали хам бепарво. Нима килай Сардор ака маслахат беринг. Нима килсам оиламни саклаб коламан. Ота она уйига кайтмасин экан хечбир киз. Не не гапларни эштмадим узинг танлагансан дейишади. Битта танишимизни айтишича эрим уша ерда канакадир автоматда уйналадиган пуллик уйинга кириб юраркан. У кимордек уйин деди, уткан сафар 50минг доллар карзга ботиб келган эканлар. Мани хабарим йук. Кандай энди тугри йулга кайтарай у инсонни. Ахир улар хам олий маълумотли давлат органида ишлайдиган тарбияли одам эдилар. Кандай бунчали узгардилар аклим етмиди.

 

Маслахатизга мухтожман. Олдиндан рахмат.  Хурмат билан мухлисангиз Гули.


Sayyod:  -Мен оила тарафдориману бироқ шундай вазиятлар бўладики ундан кўра бир ўзинг  бола катта қилганинг яхши деворасан. Сизни вазиятингизда шу оилани сақлаш учун бирор сабаб борми ўзи ўйлангчи аввал. Қайнота бошқа оиласи билан хорижда, уйланмаган қайнукангиз хорижда оилалик, қайнсингил эртага уйланаман деган бола билан виртуалда мухаббат қурмоқда, эрингиз фарзандига бемехр ва  ўз хотинини тиллаларини ўғирлаб қиморга муккасидан кетган бир галварс, қанонангизга эса рухий ташхислар оздек.

Шуми сиз оилангизни қурмоқчи бўлган фундамент?

Гап мана шунда! Оила қурганлар қайси фундаментга қуряпти? Сиз ўзингизни келажакда қайнонангиздек тасаввур қиляпсизми? Ўғлингизни-чи, қайнукангиз ё эрингиздекми? Бола қандай тарбияда ўссин?

Ажрашинг демаяпман аммо ўз қадр қимматингизни туғдириш вақти келди. Шундан кейин бирор хулоса қилса бўлар. Эрингиз қайтиб, сени ва фарзандимни дейман деб алохида квартира билан олиб чиқиб кетса бошқа гап, аммо бу фақат гапда бўлса манимча керакмас.

Тўғрисиям, хеч қайси инсонни бахтини бировга боғлаб бермайди, хаммаси ўзини қўлида, атрофдагилар эса сабабчи холос. Қанча нормал фундаментлик сабабчилар хали учраркин? Учта фарзанди билан қиз боладек тўй қилиб турмушга чиқаётган аёлларни кўряпман, икки эрини кўмиб яна қиз боламан деб оқ кўйлак кийиб турмушга чиқаётганларчи? Кеча Қатортолни гуллатиб бугун яккаю ягона ўғилга тиктириб бичтириб турмушга чиқаётганларчи? Уларни кейинги бахтли турмушини қандай изохлаймиз? Лойиқликдами гап ё ...

 

Олий маълумотлик экансиз, хунари ва дипломи бор аёлми эркакми мехнати ва интилиши билан хор бўлмайди. Хар бир интилиш ва мехнат ўз самарасини беради, жа шу эрсиз ўтсангиз хам хеч бўлмаса алохида квартира олиб болангизни  бекаму кўст  қилиш учун имконият ўз қўлингизда. Бировни бировга қарам қилмаган, хар бир инсон жинсидан қатъий назар мехнати билан истаганига эришаверади!

Боламни етим қиламанми деманг, сиз эрингизни ўлдириш бўсағасидамассизку. Сиз унга болани зўрлаб мажбурлаб мехрини уйғота олмайсиз! Керак бўлса ўзи келиб оиласини сақласин ва боласини катта қилсин, бўлмаса нима фойда зўрлаб хор бўлиб янада қадр қимматингизни поллатта қилиб?

Шу учун дунёга келганмисиз ахир?

 

Бошқа оилага келин барибир бегона мақомида кириб келади ва уни қабул қилиш хамиша қийин, доим “крайний” у бўлаверади ва хамма аламини келиндан олсам дейди. Фарзандлик бўлгач унинг чўрилик, поллатталик ва хорликдан мақоми бироз кўтарилади. Кейин эса аста аста кўтарилиб шу оилага ўрнашиб ўзларидек бўлиб  кириб кетади. Бунгача эса сабр керак!

Аммо у сабр учун шу оиланинг фундаменти лойиқми? Гап юқорида айтганимдек мана шунда!

Хаммаси ўзингизни қўлингизда, барибир ўзингизга аён хаммаси.  Истасангиз қадр қимматингизни туғдириб тарбияланг. Эрингиз ақлини йиғиб олмаса ва оилам деб келмаса унда керак эмас.

Биласизми, қиморга муккасидан кетган ёки пиёниста , хулласи фарзанд тарбиясига салбий таъсири бор бўлган ва ёки сизнинг холатингиздаги мехрсиз бўлган  ота билан ўсгандан кўра аслида етим ўсган афзалроқ!

Шахсий ва субъектив фикр!

Балки изохдагилар бошқа фикр беришар. Хатингизда шахсан менга мурожаатингизни кўрганим учун ўз фикримни хам билдирдим.  Сизга бахт ва оилавий хотиржамлик тилайман ва бунга ишонаман хам!

 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!    

 

07-Дек-2014 02:35
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 munisa2013   (07-Дек-2014 07:08)
Singlim, eringizga siz va farzandingiz kerak bo'lganda, haydamasdi sizlarni. Otasiz qanday tarbiyalayman  deb hech kuyunmang. Aksincha o'sha "durdom"da o'g'lingizning  tarbiyasi buziladi. Ham qaynonaning xizmatini qiling, ham tayoq yeng, ham eringiz sizni bir tiyinga olmasin..........Sizda g'urur yo'qmi? Zinhor qaytmang u oilaga. O'qimagan,  qo'lida hunari yo'q ayol bo'lsangiz ham  boshqa gap. Nasib bo'lsa hayotingiz izga tushib ketadi. Balki yana baxtingizni topib, yarim ko'nglingiz butun bo'lar. Ikkinchi turmushda baxtli bo'lgan ayollar kammi? Hech egilmang. Birovlarga oyoq osti bo'lish uchun tug'ilmagansiz.  Hali bu kunlarni ko'rmaganday bo'lib ketasiz. Omad.

2 NiLuFaR   (07-Дек-2014 10:52)
YAWAMEN ERIZ BILAN OQIMIWLIYAKANSZ TIMBOLI BAXTIZI TOPAS HUDOHOLASA . SARDORAKANI FIKRLARIGA QOWILAMAN , ANI KUNI EWITM 85YILLI QZ 5 -ERI BILAN AJRAWIB 89 YILLI BOLLANI 6- ER QB TEYIBTI EWITIB WOKKA TUWIB QOLDM

3 nargiza   (07-Дек-2014 11:11)
ёмонни курмаса  яхшини кадрига  йетишмайди..хали уша ериз пшаймон булади киган ишларига.... сиз енди кучли булинг ва узиз фарзандингизга хам она хам ота булинг бу сизни кулиздан албатта келади..оллохсизга ёр булсин..

4 sabi   (07-Дек-2014 11:37)
YO TAVBA,TAVBA QILDIM XUDOYIM! Vatanimizda tinchlik! OLLOHGA BEADAD SHUKURLAR BÖLSIN! Lekin OILALAR NOTINCH,AJRALISHLAR KÖP! ODAMLAR VATANIMIZDAGI TINCHLIKNING QADRIGA YETISHMAYAPDI. AJRALISH,JANJAL,RASHK DEGANNING NIMA KERAGI BOR! HOZIRDA SHUKRONALIK HISSI YÖQOLIB BORAYOTGANDEK NAZARIMDA!

5 Raxmatullo   (07-Дек-2014 15:10)
Sizga maslaxat bermiman oddiy misol keltiraman. Men xozirda Rossiyadaman kopchilik tanishlarim O'zbekistonda oilasi bo'la turib uylanishvogan. O'zingiz aytib turipsiz qaynotami qaynaukamni chet elda oilasi bor ekan deb kim kafolat beradi balki eringiznixam bowqa xotini bordur xar xolda qimor o'ynagandan keyin buni kutsa bo'ladi

16 ledy   (08-Дек-2014 12:39)
Минг афсус, мен хам уз кузим билан курдим. Уйда хотин бир кисм пул жунатганига хурсанд махаллада мактаниб юради. Бу ерда эри асосий топганини "белоручка" хотинига ишлатади. Бу кизга алокаси булмасаям бошкаларга маслахатим: "Аёллар эрингизни бир узини узокка юборманг, корнингизни уйлаб бахтингизни йукотманг."

6 kuhinur   (07-Дек-2014 16:20)
Синглим " Букрини гур тугрилайди" деб бежиз айтилмаган. Эрингиз ундай уйинга берилиб, сизни такинчокларингизгача олиб кетган булса, шу ерни узида Нукта куйганингиз яхши деб биламан. Хеч нарсадан куркманг, хаетга тик караб боринг. Оллохни узи йул курсатади, халол ва мард булин

7 sabi   (07-Дек-2014 17:58)
ILTIMOSNI QAERGA YOZAMIZ? DJUMANJINI DAVOM ETTIRING,VA SAYDGA QÖYINGLAR ILTIMOOS. Keyin SHANTAJNIYAM KUTYAPMAN SAYYOD?

8 Nozima   (07-Дек-2014 20:04)
Eringiz bilan yarashin,Erni er qiladigan ham hotin qoro yer qiladigan ham xotin diyishadiyu,yaxshi gapla bilan eringizni yo'lga soling,bolezni tirik yetim qimen.Sizam o'zizi yo'lizi topib ketarsiz nu bolezga qiyin bo'ladi babram ota mehri boshqacha

9 Sardor4ik   (07-Дек-2014 22:00)
Ayol makrini oldida man bosh egaman)) Yozilgan hatda mualif farishta, uyiidigilani hammasi aybdor qilib, ideal tarizda yozilgan) 
Hozirgi o'zbek oyilalari buzilishiga kelinlani 2-qarich tili va dangasaligi sabab bo'vati!!!

10 KAMILA   (08-Дек-2014 00:56)
Man bunaqa nomardlarni umuman tushuna olmayman! keyinchalik ham tushuna olmasam kerak. 
Tavba dan boshqa soz kelmaydi. Qaynonagiz menimcha kasal. Lekin siz havotir olmang umuman, bilaman qiyin. Lekin Hudodan sabr sorang. Hudo hamma narsani korguvchidir. Hammani jazosi bor. Qaynonangizni farzandlaridan qaytadi 100 barobar bolib, hali korasiz ozingiz.
Agar eringiz rasmiy ajrashaman desa, qogozga yozdirib oling "otkaz ot rebenka", chunki bilmisiz yillar otib nima bolishini. 
Qolgan hammasini Hudoga qoying. Hayotingizni ozgartiring. Hamma narsa ozingizni qolingizda. Bunday nomardlar albatta oz jazolarini olishadi. Chidab yashash bolmaydi, chunki odam hayotga chidash uchun emas, yashash uchun keladi.
Mani maslahatim:
1. Erizi unuting, unaqa bir marta "predat' qilgan odam yana kop marta "predat" qiladi. KECHIRMANG!!! 
2. Oliy malumotli ekansiz, ish toping. Man aniq aytaman ish topa olasiz. 
VISHE NOS, vsyo vperedi smile

11 Zulfiya_A   (08-Дек-2014 01:38)
Нимага куп вокеалада кайнона - Монстр куринишда булади? Кайнонасини мактаб чикмади манимча хали хеч ким нимагадир... Товба килдим!Кайнона хам-Онаку!Нимага узини фарзандига берадиган мехрни келинига беромиди?Хурлаб мазза килишадими ёки?Яна узини кизи була туриб!Кайтар дунёку!Товба!

12 Ladyy   (08-Дек-2014 03:58)
Rosa har hil loyihala ochib qo'yasila, uzog'i bilan 1 oyga yetadi. Retro, jumanji, shantaj, kaktussoyam bo'mayapti. Shu muhlis minbarini o'rniga shu loyihani davom ettirsela yahshi bo'lardi, bironi problemasi kimgayam qiziq

13 sabi   (08-Дек-2014 07:54)
JUMANJI,SHANTAJ,YULDUZKORNI INTIQ BÖLIB KUTYAPMAN SAYYOD?

14 NiLuFaR   (08-Дек-2014 12:28)
Ladyy    szga qzu bomasa bizaga qzu

15 ledy   (08-Дек-2014 12:36)
Афсус. Такдирингиз шунака экан. Менимча кайнингиз уйланишини кутсангиз яхши булади. Энди кайнонангиз энергиясини янги келинга курсатиб бошлаганда оилангизни тикланг. Янги келинга хам шу хунарларини курсатса иккала келин бирон уйлаб топарсизлар. Ахир онани барибир жазолаб булмайди.

17 dil_orom   (09-Дек-2014 18:50)
Hayotda shunaqa kunlar ham bo'ladiki, inson yashashni ham xoxlamay qoladi, lekin biz Allohni qahrini keltirmasligimiz kere, umr bir marta beriladi, SABR qiling IN Sha Alloh bu kunlar ham o'ib ketadi, peshonada yozilgan taqdirimiz qanday ekanligini bilib bo'lmaydi, yaxshi kunlarga umid qilishda to'xtamang...

18 Iroda   (09-Дек-2014 23:26)
Ota mehrisiz ustiramanmi debsiz qani uwa mehr bormi uzi? Inson aqlini tanigach tuwunadi agar tugri tarbiya olgan busa. Olloh har bir bandasini uz nasibasi bn yaratadi.

19 shahanshah   (10-Дек-2014 15:40)
ayollar xam oppoq emas erni bekordan bekorga ko'ngli qomidi ayolidan temboli sevib uylangan bo'lsa ayolni xamisha tili boshini yeb kegan bu singlimiz xam o'zini oppoq qilib ko'rsatyaptilaru lekin degan joyi bor siz indamay o'tirgan bo'lgansizu qaynayiz xaydab yuborgan odamni kulgisi keladi

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 42
Мехмонлар: 42
Рўйхатдагилардан: 0