04:38 Бегим... Ташлаб кетган бўлсада у хануз Бегим! | |
-1- Қалбим яраси. (2007 йил) Хаётга инсон азоб чекиш доим хурланиб яшаш учун келгандир, билмадим инсон зоти шунчалар ожизки хаётнинг зарбаларига баъзан кучимиз етмайди баъзи инсонлар борки қилган хатоларини тан олмайди узини доим фаришта деб бир оилани увол қилишдан, бегунох норасида фарзандни ота мехрига зор килишдан қўрқмайди. Балки хаёт шудир инсон зоти шунчалар ожиздир билмадим тушунтиришга тил ожиз. Бегим сиз қилган хатолар шунчалик кўпки нахот виждон дегани йўқ сизга шунчалик мехр берганим сари сиз олислаб кетдингиз йўқ хиёнат тўғрисида гапирмаяпман ман сизни деб оиламдан узоқлашдим, гап масофадаги узоқлик эмас қалбдаги узоқликни назарда тутдим сиз эса мен учун нимани қурбон қилдингиз, ман сиз учун хамма нарсадан кечдим отам хақ бўла туриб сизни ёнингизни олдим сизни эр эмас худо деб билдим сизга жонимни бердим қалбимни ишониб топширдим сиз эса, сиз ман севган ардоқлаган инсон, балки айтарсиз хар бир оилада уриш сўкиш булади деб тўғри хамма оилада уриш сўкиш бўлади лекин сизчи ман ёшликдаги азобларимни била туриб мани шунчалик хўрладиз сизга нима ёмонлик қилгандим нега бунча азоб бердиз майли мани урганлариз хомиладор пайтимда тепиб хурлаганлариз оч қолиб қўрқганимдан хоммомда ухлаганларим хамма азобларни кечириш мумкиндир аммо охир оқибат сизга ишонганим, отамни дилини оғритганим, ундан ажралганим қолди нега нега бундай қилдиз ман учун эмас лоқал қизингиз учун харакат қилмадиз балки отам тирик бўлганда ундай қилмасдиз. Сиз қўрқоқсиз ўз фикрини билдира олмайдиган қилган хатоларини тан олмайдиган қўрқоқсиз, лоқал берган азобларингиз хўрликларингиз учун афсусланасизми? Менгаку майли отамни дилини оғритганларингиз отам кечиргандир лекин мен кечира олмайман мени ҳурлаганларингизни кечиришга таёрман лекин отамга берган азобларингиз......... Қизини кургани келса-ю кўролмаса кўрса хам куёвидан гап эшитиб уйдан хайдалса ота тенги одамни уриб хайдаса куёвга бундай хуқуқни ким берган эр хотинни урса ота-онасини бехурмат қилса бу нима яна хеч нарса бўлмагандай бор отангдан пул олиб чиқ деса шундай (қандай аташни билмайман) одамни севдимми. Эсимда хеч чиқмайди мани урганизда отам (Оллох рахматига олган бўлсин) келиб колгани оёғизга бош уриб йиғлагани *жон болам қизимни урма ундан кўра мани ур дегани шунда сиз нима қилдиз бор отангни хайда дедиз отам кетди шунча азоб берсангиз сизни бу куёвим эмас ўғлим деди (бизни оилади ўғил йўқ 3 қизмиз). Сиз нафақат мани отамдан онамни умр йўлдошидан опамни, синглимни отасидан жудо қилдиз энди эса уз фарзандизни тирик етим қилмоқдасиз. Барини унитиб бирга яшашга харакат килдим берган вадаларингизга ишондим сиз ва онангиз эса яна алдададинглар. Бу сафар бир мени эмас бегунох фарзандизни алдадиз унда нима айиб мехрини қозониб алдаш баъзан Сиз ким сиз ўзи дегим сиздай инсон қиёфасидаги мехрсиз (нима деб аташни хам билмайман) онажонизчи улар худодан қўрқмайдиларми қачонгача қизимни мени қийнамоқчисизлар етар бас. Сиз ота онангиз бағрида боқманди бўлиб ўтираверинг эртага сиз ҳам онажонинингиз хам афсус чекарсизлар (буни аниқ биламан) ўзгага уйланариб қўйар лекин у мен ва қизингиз бўла олмайди. Ичимда бир туйғу сизни ланатламоқда сиз нафақат эр хатто ота бўлишга хам нолойиқсиз. Биламан эрта келиб кун чиқади ширингина қизалоғим дунёдаги энг бахтли қиз бўлади аммо унинг кунглидаги кемтикликни ким тўлдиради яратгандан шуни тилардимки дунёда сиздек бемехр оталар, куёвлар йўқ бўлсин хар бир эркак оила қуришдан олдин куёвлик эрлик энг асосий оталик вазифалари нимадан иборатлигини билишсин зеро эрта келиб бир оила ва бегунох норасидани уволи тутмасин. -2- (2010 йил) Оллохим қизмни ўзинг асра ......................... Тақдир экан биз ажралдик лекин фарзанд уволидан қўрқиш ўринга гунохга ботиб митти фариштани тирик етим қилмоқдамиз, бунга ким айибдор сиз, мен ўзимни фариштаман демоқчи эмасман аммо.......... Билмадим лекин бир нарсани тушунмайман нахот ота ўз фарзандини соғинмаса майли аёли ёмон бўлсин лекин митти гўдакда нима айиб ҳар доим ўзимга шу саволни берар эканман юрагим эзилиб кетади нега айнан бизнинг севгимиз меваси. Шундай оилалар борки фарзандга зор шуни айтсалар керакда бир кам дунё деб. Хар доим фарзандимнинг кўзларига боқганимда унинг кўзларидаги ғамни кўраман Оллох шундай ақилли фарзанд бердики 4 ёшли эмас аксинча худди катталардек фикирлайди “Онажон мени онам хам, отамхам сиз сиз, сиз хафа бўманг адам сизни ташлаб кетган бўлса ҳам, мен сизни ташлаб кетмайман” дейди, ха Оллохга шукур қиламан шундай мехрибоним бор хеч ким мени тушунмаса ҳам мана шу митти фариштам тушунади. Лекин вақт ўтиб унинг юрагидаги кемтикликни қандай тўлдираман, шу кунгача сиз хақингизда ёмон гапирмадим аксинча аданг ишлагани кетган сени яхши кўради десам у нима дейди, алдаманг адам сизни ташлаб кетган бизни яхши кўрмайди дейди. Эй оллох ўзинг гувохсан қанчалик қийналаётганимга йўқ йўқ сиз ўйламанг оила қўрмоқчи деб бир нарсадан эзиламан нега сиз бунчалик бе- мехирсиз нахот қизингизни соғинмадиз нахот онажонизга фарзандимни кўриб келаман деб айта олмасангиз онангиз бизни айириб энди набирасини тирик етим қилмоқдалар нахот шуни айтиш қийин. Сизни уйлантириб хам қўйишар, лекин фарзанд уволи тутишидан қўрқмайсизларми? Эй инсон фақат бугунинг билан яшама эртангни хам ўйла бу вақт ғанимат нимани увол қилган бўлсанг шунга зор бўласан айниқса фарзанд доғи ёмон лекин эртага кеч бўлиши мумкин асалтойим катта қиз бўлиб ҳамма гапни билганида унинг кўзига қандай қарайсиз шу хақда ўйлаб кўрганмисиз кейин сиздан шундай нафратланадики сизни кечирмайди хозир сизга билинмаслиги мумкин вақт хамма нарсани жой жойига қўйади ёшлик ўтар кетар ёшликда қилган биргина хато умрнинг охиригача виждон азобида яшашга мажбур қилиши мумкин ота мехрига зор фарзандлар қанча фарзандга зор оилалар қанча нега нега инсон зоти бунчалар ожиз хатоларни тўғирлаш ўрнига хато қилаверади боши бир деворга урилганида кеч бўлганини тушуниб етади аммо жуда кеч........... Бегим балки хаққим йўқдир (сиз сиз яшаётганимизга 3 йил бўлди)лекин охирги бор илтимос қиламан кўзларизни очинг хали хам кеч эмас хозирги шон шухрат мансаб обру бойлик вақтинча эртага кўзиз очилганда ёнизда на мен на қизингиз бўлади митти гул ғунчам хақи орқага қайтинг.........................................
-3- (2015 йил) Биласизми бугун сиз билан сирлашгим ичимдаги гапларни сизга тўкиб солгим келди чунки, бу гапларни барибир эшита олмайсиз. Билмам юрак бу оғриқларга қанча бардош берар экан, сиз билан хаётимни боғлаганимдан буён сиз сиз қандай яшайман деб уйлардим хар бир сиз сиз ўтказган куним худди дўзах азобидек ўтар кизимга термулиб унсиз йиғлардим хаёт мени шунчалар синадики бу азобларни душманига хам раво кўрмайман. Тақдир экан биз ажрашдик деб такдирга тан бериб ўтирибмиз, аслида тақдир эмас ўзимиз айибдормиз хаётни шунчалар енгил деб ўйлабмиз яшашга курашмабмиз хам осонгина тан бериб ўтирибмиз. Бу бахтсизлигимиз учун ким айибдор? Айни дам бошқа бир аёлни ёнидасиз хатто фарзандингиз хам бор осонгина хаётингизни кайта тикладиз, ха ха осонгина бошқа оила қурдиз. Бир аёлни зўрлаб ундан фарзанд қўриш кўлиздан келибдию лек ўз пушти камариздан бўлган фарзандни холидан хабар хам олишлик қўлингиздан келмабди, сизни бу гаплар билан яна бошизни котирмокчи эмасман бугун бошқа нарсани айтмокчиман туғрироғи тан олмоқчиман. Шунча йил мобайнида хар сония сизни кайтишингизни кутиб яшадим, аммо бефойда эканлигини биламан лекин айни дам онам бир инсонга тегишимни жудаям истаяпдилар балки чин бахтинг шу дир деб. Қўлимни сўраган инсон шунчалар очиқ кунгилки мехрибон бир биримизни сўз сиз тушунамиз хато фикирларимиз хам бир хил, хайрон булаётгандирсиз а? йук орамизда сиз ўйлаган ўлдим кўйдимлар зино йуқ шунчаки бир биримизни қадирлаймиз, сиз берган азобларни унитишга сизни кечиришимга хам улар сабабчи хаётда кечиримли бўлиш кераклигини ўргатдилар энг мухими асал қизимга сиз бермаган мехрни кувончни беряпдилар қизимни кўзидаги кувончни кўриб уларнинг олдида бош эгишга хам тайёрман. Доим ёлғиз қолсам бир савол мани жуда қийнайди нима учун нега нега биз бу даражага етдик уларни ўрниларига шу мехрни сиз беришингиз керак эмасмиди. Бир нарсани аниқ биламан афсуслардан бошиз эгик лекин орқага қайта олмайсиз бунга йул беришмайди. Хар доим улар ёнимда бўлсалар қизимни эркаласалар сизни кўз олдимга келтираман улар билан солиштираман сиз хам шу мехрни бера олармидиз ва яна эх нодон 7 йил хабар олмаган ота эсида хам йукдир деб ўзимни койиман. Сизни нима деб айтай бегим дейишдан махрумсиз хатто дадуш дея олмайман эсиздами мани шириним дердиз эх.............. энди хаётимда йуқсиз дея олмайман негаки ўртада узилмас ип бор бу қизим нима қилай унитишим керак унита олмайман . Инсон зоти ношукур банда дейишади бу аник негаки енимда мани қадирлайдиган мани ва қизимни яхши кўрадиган инсоним бор лекин................... ман шу лекин мени қийнайди. (Изох ўрнида бу уч хикоя менинг ички кечинмаларим хар хил йилларда ёзилган воқияларим бир томонлама бўлиши мумкин лекин асл хақиқатни орадан беш йил ўтиб билганман хақикат шундаки турмуш ўртоғим ёш бир қизни зўрлаб куйган ва бизни уйга кетказиб хомиладор кизни уйига олиб келиб яшаган уйланмаса каматворамиз деб куркитишган ахир у киз бой киз бўлган жудаям. Хақиқатни билганимдан сўнг хам оркага кайтишини сўрадим фарзандига оналик килишга хам тайёр эдим афсуски бойлик уни кўзларини кўр килган эди. Бу дунё қайтар дунё хозир фарзанди ногирон ўсмай колган кизимни ташлаб кетган вақтда кандай булса шундай, эшитишимга караганда куп ичиб олиб хотинини калтаклар экан йиғлаб мандан кизидан кечирим сурар экан лекин афсус жуда кеч бу сўқир кўзлари кеч очилган эди лекин хар калай очилдику). Хатолар учун узр сўрайман. Нилуфар
sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 16330 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 34 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |