Бош сахифа » 2017 » Июнь » 4 » Аввал текшир, кейин дунёга дод сол Ўзбегим!
15:56
Аввал текшир, кейин дунёга дод сол Ўзбегим!

Боровский номидаги колледж талабаси Ибрагимов Жасурбекнинг ўлими билан боғлиқ холатларга аниқлик киритилди, аммо унгача на қонун ва на бошқасидан хабардорлар ўзбек хуқуқ тартибот органларини истаган холатда кўрсатишга улгуришди. .. билиб билмай...

Мавзудаги эмоцияга берилиб текширмасдан шартта айюханнос солаверадими?

 

Ўзингни дардинг ва уйиндаги муаммоинг  камлик қилгандек бировни азасига шерик бўлиб кўчага йиғилишга нима бор? Хориждаги ахмоқона бетартибликларга хавас қилдикми?

Қатнашаётганларни бирортаси қизиқдими ўзи тергов кетяптими деб?

Худди хорижда кўчада йиғилиб бетартиблик қиладиганларни аксари ўзи нимага чиққанини билмай пода эффекти билан юрадигандек холат. 

 

Яна рус тилидаги ушбу хатни чоп этиб хорижий ОАВ олдида ўз хуқуқ тартибот органларини қай ахволда кўрсатиб Ўзбекистонда юриспруденция ишламас экан деган нарсани тарғиб этаётганингизни тушуняпсизларми?

Очиғи, айнан бизда бу система аниқ ишлаши ва ким бўлишидан қатъий назар қочиб қутула олмаслигини биламизку. Нечта намуна келтириш керак?

Қайси мамлакатда яшаяпмиз ва қандай мавқедаги одамларни на номи ва мавқеи бу системани назоратидан қутқара олмаганини эсдан чиқардикми?

 

Шошиш не керак?

 

Жиноят иши реалити шоумидики кунма-кун ипидан игнасигача  хабар бериб ёритилса? Иш юзасидан тергов харакатларида юридик мавхумлик ва сирлик тушунчаларичи?

Бир хафтани ичида сизларга дарров қамаб, муддат бериб ё оламон орасига олиб чиқиб ёқвормаса хисобмас а?

 

Тергов, экспертиза, суриштирув ишлари, гумонланувчидан то айбланувчи ва судланувчи даражасидаги қонун доирасида  процессуал харакатларчи? Битта сўз билан ким кимни  судлайди? Жиноят ишини оғирлигига қараб керак бўлса ойлаб тергов ишлари бўлишини биласизми ўзи?

 

Ўша жиноятчиларни жиноятини хужжатларда тасдиқлаш учун қанча иш қилиш кераклигини биласизми ё шартта оғзаки айблов билан қамаб тошбўрон қилиш юбориш  керакми? Билсангиз, процессуал холатлар мавжуд ва унда қандай жиноятчи бўлмасин унинг хам хуқуқлари бор ва уларга амал қилган холда МУДДАТли жараёнлар бор қонунда! 

Нега илмимиз етмаган нарсага шошиламиз?

 

Онасини тушунса бўлади, болани қайтариб бўлмайди ва бу оддий алам инерциясига тобе тарзда бу воқеани олам билишини истамоқда, у хам шўрлик тергов ишлари қандай бўлишини билмаса, ичи ёниб куймоқда, уни тушунса бўлади, аммо ОАВ вакиллари аввал хуқуқ тартибот органлари билан боғланиб кейин мавзуни кўтаришмайдими?

 

Олдин хатни чоп этиб, дод чора кўрилмаяпти деб кейин тергов харакатлари кетаётганидан хабар топиб худдики мана ОАВ мавзу кўтарганига чора кўрилмоқда дея хабар бериш нақадар ахмоқлик!

Аслида бу хам жиноят!

Бировни азасидан қахрамонлик ясамай кетларинг.... 

 

Воқеа юзасидан ўз вақтида жиноят иши қўзғалганлиги ва жабрланувчи кўрсатма бермай (онасини хатига эътибор беринг, бола йиқилганман деб айтган ва жабрланувчи сифатида арз қилмаган хамда 1-июньда ўлган, табиийки хуқуқ тартибот органлари эскстрасенслик билан жиноий иш очмайди) ўлгани туфайли холат юзасидан жиноят иши қўзғалиб барча алоқадорлар билан тергов ишлари олиб борилаётгани маълум! Аниқ!

Ва ишонинг, биз Ўзбекистонда яшамоқдамиз! Хаммаси жавоб беради!

 

Адашмасам айни дамда жиноят иши Миробод тумани ИИБсида тергов қилинмоқда экан. Қолган менга айни дамда маълум бўлган холатлар, яъни   курсдошлари йигитни нима сабабдан калтаклаганини эса юқоридаги қонуний сирлик сабаб айта олмайман. Вақти келиб хаммаси расман ошкор қилинади. 

 

Одамлардан ўзларини қўлга олишларини ва эмоцияга берилиб истерикалар билан митинглар қилишни бас қилиб, аввал хуқуқ тартибот органларини расмий ва қонуний қарорини ва ё хукмини кутишни тавсия этаман!

 

Бизни сайт биргина артистни хатосини ўзбек тилимизда ёзганида "Дунёга бизни шарманда қиляпсанку!" дейдиганлар топилади. Аммо бутун МДХ давлатлари сўзлашадиган рус тилида бутун бошли Республика хуқуқ тартиботини аввал текширмай қоралаб ёзишга нима дейсиз?

 

"Қонун қаерда? Таниш билишчилик! Чора кўрилмаяпти!" –деб Республика системасини  айблашдан аввал Президентимиз деярли бошқарувни халқ қўлига топширгани ва ўша порталга халқдан келган аризалар кўрилмаганини ўзига қанча амалдорларни ишдан олиб ташлаганини нахотки кўрмаяпмиз?

Биргина тумандан 4 бошқарув рахбарлари айнан шу аризалар вақтида кўрилмаганига олингани эълон қилинди хам.

 

Нега шошасиз?

 

Ха, адвокатни ўғли эканмиш... ( и что? )  Ўзи бу соха мавқе даражасини биласизларми? Шахсан бизда . Ундан катталарини фарзандлари қилган ишларига нима бўлганини ё билмаганмидинглар?

 

Ман эмоцияга берилаётганларни истерикасини йиғиштириб олишни ва қонуний натижа бўлгач хулоса қилишга чорлайман!

Йигитни қайтариб бўлмайди ва сизларни бу холат бўйича уни хаққига дуоларинг кўпроқ мухимдир!

Иш бўйича хеч нарсани билмай хаммани айблаб дод солмасдан!

 

Бундан хулоса қилиб ўз фарзандларингни тарбиясига ва уларни назоратини кучайтиришга эмоция ва вақтингизни кетказинг! Бу самаралироқдир, зеро кейин дод солгандан кўра олдини олиш мухимроқ!

 

Онасига эса сабр тилайман, хечкимга раво кўрилмас дахшатли фожеа бу! Энг аламлиси йигитни қайтариб бўлмайди. ..

Мазкур жиноят иши юзасидан адолатли хукмни кутиб қоламиз!

Ва айниқса болани оғир ахволида эканини кўра туриб бир неча шифохонага футбол қилганларга хам чора кўрилишини истардим!

Медицинада биринчи ёрдам тушунчасига тупураётганлар хам қонун олдида жавоб берсин!

Уч (!) шифохонага сарсон бўлиб юргани вақти эвази ўз вақтида қилинган амаллар уни хаётини сақлаб қолармиди...

 

Мақолам якунида кечаги анонсдаги фикрларимга содиқлигимни билдираман:

 

Ўсмирлик даври энг вахший давр... назорат кучайиши ва диққатни аямаслик керак.  Афсуски кейин балки  бир болани қайтариб бўлмайди. Кимлардир эса ахмоқлик ва балки шу назорату диққат камлиги туфайли умрбод тамға билан умрини хазон қилиб мавжудликка тобе ўтади.  

Хечкимни бошига солмасин, бир болани катта қилишни ўзи бўлмайди. Бахтини кўрай деганингда уйингда мехмон қилиб, насиб этмаган гўшанга осиб йиғлаб кузатишдек оғири бўлмаса керак.

Қаро ерларга эссиз ёшлик...

 

МАВЗУ доирасида:

 

Шу ўринда қўшимча, яқиндагина "Бизни хам уришарди ёки муаллим чидаши керакми?" номли мақоламни ўқишни тавсия этаман, зеро бугунги даврдаги ўсмирлардаги вахшийлик бу бари тарбиядаги қаттиққўллик йўқлигидан далолат. Уйдагиси кам! Бизни даврда бу нарсаларни олдини оддий қўрқув билан хам босиларди! Ўқув даргохларида!!!

Ўсмирлик даврини фақат шу тариқа қаттиққўллик билан босиб ўтказиш керак...назаримда.

Хаёт фақат шакардан иборат эмас, туз мухим!

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 119006 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Фарход   (04-Июн-2017 17:06) [Материал]
Жуда тугри фикрлар, шу мукаддас кунларда паркка йигилиб олишганига нима дейсиз?! Ундан кура дуо килинглааар...

2 Жасур   (04-Июн-2017 18:56) [Материал]
Нуктасига бориб етадиган маколаларингизга хар доим коил коламан чиндан ичи ачийдиган одам болани якинларига бориб тазия дуо килган одамлар деб биламан паркдаги иш бу кузбуямачиликдан бошка иш эмас айнан бизни мамлакатимизда хак булиб мурожат килинган жиноят ишини ёпворишни иложи ёк деб уйлайман

3 Uktam   (04-Июн-2017 19:25) [Материал]
Manimcha birinchi kunni uzidayoq jinoiy ish ochilishi kerakmasmidi kasalxonaga borganini uzidayoq xoxlaysizmi yuqmi 02 qilinadi usha asosida nima uchun jinoiy ish quzgatilmagan

4 S_A   (04-Июн-2017 19:28) [Материал]
Афсуски бунака вокеалар охирги йилларда тез тез буляпти. (Мани узим таниганларим ичида 4та коллеж укувчисини калтакланиб улганини биламан). Уларни ота онаси индамай йиглаб колаверишганди...
Бир тарафдан Жасурни онаси одамларни бунака вокеаларга эътиборини каратиш учун ижтимоий тармоклардан бонг ургани тугри булган. Жиноятчи жазосиз колиб кетади деган маънодамас одамларни огохликка чорлади! Коллеж ёшидаги угил болларни ота оналари сергак тортти менимча.Айникса урушишга мойиллиги бор болларни ота оналари хулоса чикаришлари кк.
Онани мактубини изтироб бн укидим.Аллох сабр берсин.Жасур мани углим бн тенгдош экан...

5 S_A   (04-Июн-2017 19:38) [Материал]
Нахотки тез ёрдамда келган врач 18ёшга тулмаган болани , хаммаёги моматалок , коринда кучли огрик холида каерга олиб боришни билмасая!!!!!Калтаклангандан кейин неча соат утиб кетибдия то реанимацияга олингунча!!!! БУ ПОЙТАХТ МАРКАЗИДА БУЛАЁТГАН САНСАЛОРЛИК!!!
Вилоят тез ёрдами кай ахволда экан? Сразу 16га олиб бориш кк эди.У ер Республиканскийку!!! Хамма мутахассислар етарли у ерда.
Аллох фарзандларимизни бизни олдимиздаям, йугимиздаям узинг панохинда асра.

6 Ravshan   (04-Июн-2017 23:40) [Материал]
yiqilip tuwdim disa xic kim iwonmidi babi militsiya keladi baniga owa kunnu ozida

7 Аноним   (05-Июн-2017 00:27) [Материал]
Барибир камок жазоси берилсаям, бир неча ойдан кейин амнистия сабабли унакалар яна свободага чикишади. И будут повторять те же поступки

8 no name   (05-Июн-2017 03:50) [Материал]
Ota onasi advokat ekan ishni yopishga uringanlari korinib turiptiku. Yana kasalxinaga borishgan ham ekan. Onani shu darajaga borishga majbur qilishgan

9 jasur   (05-Июн-2017 08:01) [Материал]
Sayyod.com siz aytgan dod solgani inson hayoti hamma narsadan ustinligini bizdan kora siz yaxwi bilsayiz kerak nima bolganda ham bir inson hayoti uvol ketdi xolos jinoyatchi jazosini o'tashi mumkin ammo u bola qaytmaydi endi!!!

10 Sayyora   (05-Июн-2017 14:08) [Материал]
коллеждаги укитувчи ва директорни хам жазолаш керак

11 kuch adolatda   (05-Июн-2017 16:09) [Материал]
Айбдорлар жазоланиши шарт! Ким булишидан катьий назар.

12 muussii   (05-Июн-2017 17:22) [Материал]
Sayyod sizni fikrlaringiz to'g'ri, lekin sizni atrofingizdagi muhitda bunday bo'lmasligi mumkin. Shuncha dod voyni bekorga qilmagan bo'lsa kerak. oddiy oila va o'ziga to'q oila bunaqa masalasa to'qnash kelsa, 80% boy oila tomonga ish xal bo'ladi. Ko'pchilikda Nafs ko'p narsadan ustun kelib qolyapti.
Xammamizga o'zi Insof bersin.
Telegram kanalida bugun ushbu xabar kelgan ekan:
Чақалоқ дунёга келишдан аввал яратгандан сўрар экан.
- Мени ёруғ дунёга юборябсану, лекин мени у ёқда ким кутиб олади? Ким қорнимни тўйғизади? Бемор бўлсам ким қошимда гиргиттон бўлади?
Яратган айтаркан:
- Сени ёруғ дунёда бир фаришта кутади. У сени қорнингни тўйғизади, бемор бўлсанг сен учун ёниб куяди, у сенга мени танитади, сени барча эзгу амалларга йўналтиради.
Чақалоқ яна сўраркан:
- Агарда мен эркалик қилиб уни дилини оғритиб қўйсамчи?
- Йўқ, у фаришта сени барча хархашаларингни эркаликка йўяди, сендан ҳеч қачон ранжимайди
- У фариштани исми нима?
- Уни исми "О Н А"!
Marxumni yaqinlariga xamdardman.

13 Фукаро   (06-Июн-2017 15:01) [Материал]
«Уни бир неча киши дўппослагани ҳақидаги гаплар ёлғон». Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан қамоққа олинган йигитнинг кўрсатмаси. Мархум йигит охири айбдор булиб олтита болани хам тутиб олиб урган булиб чикади.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!