22:55 Бизни хам уришарди ёки муаллим чидаши керакми? | |
Сўнгги пайтлар боғча опа ва айниқса ўқитувчи муаллимлар билан боғлиқ видеолар тарқалиб очиғи бу улуғ касб сохиб ва сохибалари халқнинг ғазабига дучор бўлмоқда.
Шу сабабли хам "Эти сизники, суяги бизники?" деб номланган очиқ мулоқот ва юзма-юз тарзида кечгувчи кўрсатувда нафақат бўлиб ўтган долзарб воқеалар балки шу ўқитувчиларни ўзларини балки(!) химоялаш учун имкон, уларнинг хам айтиши мумкин ва балки (!) шу айтиши керак бўлганига имконият яратмоқчи эдик.
Бир неча мактаб муаллимлари, хусусан ўша видео қахрамонлари билан кечган мулоқотлар бари "Қўйинг, бизга тинчлик керак!" шиори билан беркина бошлади. Хаттоки ўзини исмини ва айниқса қайси мактабда ишлашини очиқлашни истамаган бир муаллим айтишича ОАВда кўринган муаллим мактабини текширув "босмоқда" экан. Бирор кор хол юз бериб ўқитувчилар устидан арз қилинса ва шунда ўқитувчилар ўзларини химоялаш тарзида қарши шикоят қилишмоқчи бўлишса уларнинг юқори рахбарият муттасадди идораларидан келган вакиллар очиқчасига "Сизларга ота-оналар фарзандларини ишониб топшириб қўйишган, сизлар эътироз билдиришингиз мумкин эмас, чиданг ва жимлик билан ўз касбингизни бажаринг!" қабилидаги сўзларни айтишаётган эмиш. Шу сабабли хам ушбу кўрсатувимизга ўқитувчилар касбидан вакил сифатида бу касб ва унга доир бошқа, айниқса мен танганинг бошқа тарафини кўрсатмоқчи тарафларимга рози бўладигани топилмади.
Танганинг бошқа тарафи?
Биласизми, хозирги келтирмоқчи бўлган аниқ факт ва фикрларимни асло тарқалган видеоларга алоқадорлик ёки уларни тарафини олиш деб қабул қилмаслигингизни ва бу мақоламни ўқитувчи ва ўқувчи мавзуси доирасида УМУМИЙ тарзда фикримни айтмоқчилигимни тушунишингизни сўрардим, зеро умуман бу соха ва у билан боғлиқ сўнгги воқеаларга очиғи тенгма-тенг тарзда НЕЙТРАЛМАН!
Факт ва фикрларим эса қўйидагидан иборат: Биласизми, бизнинг (собиқ ССР тузуми) даврларда ўқувчилар калтакланарди. Шапалоқдан тортиб қулоқни чимдилаб бурашлар, бошга китоб билан туширишлар оддий хол эди. Ора-орада (муаллимнинг техник зарблар таъбига кўра) тепишлар хам бўлиб турарди. Ох, бу синиб кетган "указка"ларни хам айтмаса бўларди. Бир икки синфдошларим гарданида қанчадан қанча муаллимларнинг зарбли имзоларни "таъми" қолган бўлса ажабмас.
БУ БОР БЎЛГАН ХАҚИҚАТ ва балки метод. Негадир биронта синифдошим бугунги кунда ўғри, каззоб ёки комплекси юқори турган рухий касал бўлмади. Хаммамиз хануз ўша ўқитувчиларимизни кўрсак хурмат қилиб саломлашиб хол-ахвол сўраймиз. Чунки улар ёмон бўл деб урмасди. Тарбиялаб урарди, буни тушунардик. Ўзидан ўзиям уриб кетмасди балки шунгача олиб борганидан кейин ўқитувчи портларди.
Балки ўша азал-азалдан "Эти сизники, суяги бизники" шарқона ТАРБИЯси сабаб каттадан қўрқиш ва дисциплина-тартиб деган нарса тушунтириб эмас балки сингдирилгандир?
Неча тарихий фильмларда болаларни ерда ўтириб баралла "Алиф, Бе, Те, Се, Жим, Хе, Хо" дея харфларни қайтариб ўтирганида узууун калтакни ушлаб олган домла сал ўгирилган ёки ўқимаяптганни ўтирган жойидан чўп билан савалаб турганини кўрамиз. Қаранг... ўша даврлардан Ибн Сино, Беруний, Навоий деган буюклар етишиб чиққан! (Бугунги даврда қанча буюклар бор? Ўшанчалик кўпми? Амалдорлар хисоб эмас. Вахоланки бундоқ ўша амалдорларни тарихини қараб чиқсангиз яхшигина қийинчилик кўргану гармдори чайнаб намокоб кетидан ичгани кўп!) Чунки тарбия, тартиб, интизом ва дарс нафақат ўқитилган балки СИНГДИРИЛГАН! Керак бўлса савалаб, савалаб сингдирилган. Мен бу тариқа дарслик ўтиш тарафдори эмасман, аммо факт фактлигича қолади ва ўша даврларда буюклар кўп бўлган! Таълим шу тариқа сингдирилгани факт! Демакки натижаси қандай? Тобланган темирдан асбоблар ясалади ва чархланганидангина пичоққа айланади. Хозирги ўқувчиларчи? Ўз билими билан институтга кирганлар сони қанча экан? Истаса ўқийди истамаса ўқитувчини тутволиб уради, ха нима, ота-онаси бой бўлса, институтгаям кириб кетаверар...уёғи ота-онасини пули бор не ғами бор.
Юқорида айтилган тарихга назар билан айниқса тарқалган видеоларга айюханнос солаётганларга очиқ фактни келтиряпман. Гапимни асослаб фикримга далил билан ёзяпман. 3-4 синф болларини бошига китоб билан ураётган ўқитувчи ва пичоқ билан ураётган боғча опа воқеаси албатта бундан мустасно! Бизни уришгану аммо ўша 1-3 синфларда бошимизга унақа қаттиқ уриб хақорот қилишмаган. Шапалоқлар ва қулоқдан тортишлар шу шўхроқ давр 5-9 синфларда бўлган. Мактаб дейсизу аммо ким ўзини фарзандини уришиб урмас экан? Ўша мактабда ўқитувчилардан гап эшитиб калтак егани аслида ўз уйида юз баравар кўпроқ бўлса керак. Уйида уришиш ва калтакка лойиқ бўлмагани бошқа ердаям лойиқ бўлмайди!
Демократик хорижий тарбия - ота-онанг нохақ бўлса полицияга топшир! Куни кеча бир танишим айтиб қолди; Унинг дўсти Америкада оиласи билан яшаётган бўлиб, боласини уришиб секингина бир уриб қўйганига қўшнилари кўриб полиция чақиришган ва полиция келиб боласини олиб кетиб қолибди. Зўрға боласини қайтарган ота-она боласини дунёқарашлари ўзгариб катта бўлаётгани ва демократия ўз йўлига аммо у ўз фарзандини тарбиялай олмаса эртага у ким бўлишидан қўрқиб, "Э, онасини эмсин, қайтаман Ўзбекистонга"деётган эмиш. Яна бир аниқ воқеа: Оврупода яшаётган бир ўзбек оиласидаги оғир феъл-атворли болакайни хатоси учун тергайдиган ота-онасига , халиги жипириқ болакай полиция чақираман дея шантаж қиладиган бўлиб қолибди.
Тартиб интизомни хорижларнинг демокоратик назарида қилинадиган бўлса ўша ўзларини фарзандларидек эртага мактабга қурол билан келиб хаммага ўқ отиши керак бўлармикан? Қанча бундай воқеаларни ОАВда ёритишди. Ўқитувчиларини тутволиб уриш, 15-ёшида хомиладор бўлиш, қизлар балоғатга етар етмас бокиралик билан хайрлашиш ва йигитлар эса гиёхвандликка берилиш урфи керакми? "Вой бизда йўқми?" дейишга шошилманг, бордир лекин кўп эмас! Улардек оддий холат эмас! Шу қадар камки бир холат бўлса у хақида хамма билади. Аммо хорижда бу аксарият ёшларда нормал холат! Керакмикан бизга демократиявий тарбия?!
Унда демократия экан, тартиб интизом хам инсон хуқуқини чеклаяпти дея бора-бора хуқуқ тартиботлари хам керакмас дейишар? Қамоқлар йўқ бўлар. Қарабсанки келажак ёшлари қарилик ёшигача етиб бормай бир-бирини ўсмирлигидаёқ ғажиб еб битиради.
Боланинг хам боладан фарқи катта-да. Бир хил ўқувчиларни кўриб уйида тарбия тушунчаси борми деб рости ўзингиз хам ўлдириб қўйгингиз келади. Ахир хамма оилаларда хам мухит рисоладагидек эмаску! Бу хам аниқ факт! Оилаларни ички мухити шу қадар бир-биридан фарқ қиладики...Бирида намозхон бўлишса, бирида европалашган оила. Бирида янги йил кутишса, бошқасида хатто туғилган кун хам нишонланмайди ва бирида калтак есанг химоялан дейилса афсуски бошқасида уруш бўлишини билсанг биринчи ур!-деган қоида уқтирилади. Бирида ота-онаси бўлса бошқасида кимидир йўқ ва "бир кўзлаб" боқаётган онами отами ейиш-ичиш ғамидан ортмай итдек ишлаб, уйқу орзусида умри билан тарбияга унчалик хам эътибор қаратмайди. Болани млиция йўқлаб келмаяптими демак хаммаси яхши деб юраверади.
Шу ўринда: Жияни орқали ўқувчисини урдирган ўқитувчи воқеаси охирида умуман бошқа тус олгани ва аслида у ўқувчи милицияда рўйхатда туришию аслида биринчи бўлиб ўқитувчисига тегажоқлик қилиб қўлини қайириб хатто тан жарохати етказгани кейин маълум бўлди...яна нималар бўларкин давомида Худо билади аммо шунчаки ўқувчини тутиб олиб шунчаки савалаб кетадиган ўқитувчи бўлмаса керак а?
Хар бир мақоламда нафақат мавзу кўтариб уни тахлил қилиш балки ечимини хам ўз мисолимда тақдим этишга ўрганган эканман , бу мавзуда хам ўз мисолимдаги ечим билан бўлишаман.
Турли феъл-аътвор, дунёқараш ва уйидаги тарбияси турфа бўлган болаларни бир жой-мактабга йиғиб уларга бирдек яхши муомала қилган сари хаммасига хам таъсир кўрсатмаса керак-да. Қайсиларидир уйида яхши гапга кўнмай шу шапалоғига кўниккан бўлсачи? Ўқитувчи шундай қилсин демаяпман, лекин масаланинг ахир бор бўлган шу тарафи хам борку. Бола уйидаги мухити бузуқ бўлса ўқитувчи уларни тарбиясига хам масъулми? Балки бу системани қайта яхшилаб пухта ишлаб чиқиш керакдир ва агар ўқитувчи масъул бўлиши керак бўлса унда тарбия методини хам ишлаб чиқиш керак. Ўқитувчига ташланадиган, сансирайдиган ва хоказо тарбияси бузуқ бўлганларни эса мактабдан четлаштириб ўша ўз уйидаги мухитидагилар унга чидаб яшаши, ўзи экканини ўзи ўриш белгиланиши керакмикан? Балки шунда ота-оналар ўз фарзандларига ЭЪТИБОР қаратишар?
Хозир билмадиму аммо бизни даврда мана шундай феъли ё тарбияси оғир саналган ўқувчиларнинг махсус мактаблари бўларди. Лекин бу хам рости ечим эмас. Чунки нима учун оиласидаги кўрмаётган тарбияси учун бошқалар чидаши ва масъул бўлиши шарт? Унда жамиятдаги тарбия тушунчаси ривожланмай ортга қараб кетаверади. Чунки ота-онани эътиборга туртки қилгувчи масъулият бўлмайди!
Муомаласи ўзини бўйи ва ёшидан сакраб кўчага шаталоқ отган ўқувчиларни огохлантиришсиз ва имкон берилмай шартта мактабдан хайдаб, қолган барча мактабларга қабул қилиш тақиқи қўйилиши тарафдориман! Ана кейин эркатой жўжа-хўозларни ота-онаси ПУЛИНИ ТЎЛАБ уйига репетитор ёлласин! Пули куйганидан кейин болани ўқишига хам куюнади ва тарбиясиниям созлаб қўяди. Ва ишонинг ана шунда ўқитувчи уришидан бешбаттар қилиб боласини уради. Ўқитувчи шапалоғидан қочиб ота-онасини тепкисига дучор бўлади қолади. Мана шу нарса агар мактабни пуллик қилиб қўйса хам бўлади. Ишонинг! Текинда қутуришади. Мана бугун "Дружба бургер" кун давомида текин гамбургер тарқатамиз деб балога қолишгани видеолари тарқалди. Одамлар овқат тайёрланадиган стол устига чиқиб кетишган ва сотувчилардан хақорот билан текин гамбургерни худди ўз хаққидек талаб қила бошлашган. Тўқ юртда очлар! Нормал савдо тизимидаги оддийгина мумкинлик чекиниши қаранг тартибни қай тарзда бузди...буёғига "пода эффекти".. Тушуняпсизми?
Фикрларим якунида қатъийлик бор жойда тартиб ва интизом бўлишини эслатиб ўтмоқчиман . Тартиб ва интизом эса хамма ерда бирдек мухим нарса! Қаттиққўллик борки интизом мавжуд, тартиб борки тинчлик бор! ("Қўрқса хурмат қилади" (с) "Алвастижон" (Уважаемый леший мультфильмидан) буям бир хазиломуз бўлсада замирида ўз хақиқати бор бўлган фикр.
Хулласи, ўқитувчиларни кўрсатувдан қўрққани сабабли йиға олмаганимиз сабабли мана шу ўз фикрларим билан бўлишишга қарор қилдим. Яна бир бора аниқ қилиб қайтариб ўтаман: Сўнгги тарқалган видеолардаги ўқитувчиларни ва ёки зўровонликни химоялаётганим йўқ! Бу шунчаки мақоладан айрим сўзларни ажратиб олиб эмас, умумий тарзда бошидан охиригача ўқиб уқиш керак бўлган шахсий фикрларим холос! Яна Аллох билгувчидир!
Мен тарбия, тартиб ва интизом тарафдориман! Агар у жойида бўлса жиноятчи, рухий касал ва бахтсиз тасодифий фожеадан бошқаси сизга тегмайди!
Аллоху аълим!
(с) Sayyod
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 73790 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |