Бош сахифа » 2011 » Сентябрь » 11 » Асранди эканман... "Якшанба мухлис минбари"
03:51
Асранди эканман... "Якшанба мухлис минбари"

sayyod.comдан олиндиБу йигитни фанклублар йиғилиши ва лойихаларда узоқдан бир икки маротаба кўрганман. Лекин бизга яқинлашмай узоқдан қараб кетиб қолаверган. Шунда хам  барибир сезиларди бизни олдимизга келгани, нигохни хам  сезасизку , негадир  уялди шекил одам кўп бўлганига деб қўйгандим. sayyod.comдан олинди

sayyod.comдан олиндиИнтернет оламида мана шу нарсаларни тасдиғини айтган бу йигитни гапларидан кейин  ўша нарсаларга ахамият бердим ва тушундим. Аслида мухлис минбарига чиқмоқчи эканлиги ва бу мавзу қалтисроқ бўлгани сабабли шунчаки ёзиш билан эмас кўришиб гапириб бера олишини айтди.

sayyod.comдан олиндиУзоқ муддат вақт етишмаслиги сабабли учраша олмадим, нихоят кеча тунда бир амаллаб учрашдим.

 sayyod.comдан олинди

-Оилада бир ўғилман. Катта бўлиб бугунги кунда ўқишга киришим, хозирдаги яхши жойда ишлашим хамма хаммасига онамнинг хизмати катта. Отамни хам яхши кўраману...лекин болаликдан мехри йўқлигини сезиб ўсганман. Бирон хато қилиб қўйганимда "Зотингга тортгандирсанде” деган гапи хануз эсимда қолган. Бунда шу она тарафимни назарга олган дердим. Бора бора унга умуман ўхшамаслигимдан негадир отам эмасмикан дердим. Уйланиш вақтим келиб бир қиз билан севишиб учрашиб юрдиму айнан яна отамга уни зоти ёқмабди. sayyod.comдан олинди

Мана шу юзасидан жанжаллар бошланди ва бир куни отам маст холатда бақириб;

-Қонинг бошқаде сани зотинг паст чунки шунақа зоти пастни танлагансан деб юборди.

Мен ахамият бермай жахлда:

-Ўзизга тортганманде зотимдан четга ўтиб нима қилдим дедим.

Отам:

-Сан асрандиқни ўша пайт асраб омаганимда бўларди, мандан бунақа паст бола туғилмасди деб юборди...

Жахлда бўлгани сабабли унча ахамият бермадим... Лекин онам хушидан кетиб қолганини кўриб, гапнинг маъноси яшиндек миямга урилиб юрагим тўхтаб қолгандек бўлди....ўтириб қолдим...

Отам эса онам тараф йўналиб ўзига келтиришни бошлади, ман ўтирган холда ўлиб қолдим деб ўйладим ока...(йиғлаб юборди)

(Қанчалик характерим ва ички дунёим кучли бўлмасин бу болани мана шу гапириб туриб ёш боладек йиғлаб юборганидан ғалати бўлиб кетдим. sayyod.comдан олинди

Ёзиб беряпману лекин ўша холатни сиз тасаввур қилмаяпсиз, у қандай гапириб берганини эшитишдан кўра кимдандир яхшилаб сўкиниш эшитганим афзалроқ эди тўғриси. Халигача кўз олдимдан кетмаяпти. Ўзимни укамдек яқин олиб юпата бошладим.) sayyod.comдан олинди

-Ростанам ўша пайт ўлиб тирилдим тўғриси... Онам ўзига келиши билан отамни ура кетди. Хеч нарса гапирмади, фақат ғазаб билан шунақанги уряптики, отам индамай юзини беркитиб олиб ўтираверди. Онам уриб хуморидан чиқиб, юзимга қарамади хам югуриб қўшнимизникига чиқиб кетди. Отам уйдан чиқиб кетди. sayyod.comдан олинди

Шу ўтирганимча бир нуқтадан кўзимни олиб ўзимга келганимда соат эрталабки 5... шунча пайт ўтираверибман. Бутун хаётим кўз ўнгимдан ўтди. Хаммаси энди тушунарли кечди. Хаётимни кўз олдимдан бошидан ўтказиб энди тушуна бошлагандим.... Отамни хар бир гапини тахлил қилсам гап буёқда экан.sayyod.comдан олинди

Хонамга кириб ухлайман десам бўлмади... соат эрталабки 10ларда онам хонамга кириб келди. Четга ўтириб ерга қараб утирибдию ўзимга ғинг демайди, гапирмайдиям. Бечора аёл...кўзлари ишиб кетган, ранглари оппоқ, шунча боқиб мехр бериб катта қилиб яна уялиб ўтирибди. Рахмим келиб кетди. sayyod.comдан олинди

-Онам ман барибир сиздан бошқасини билмиманку, сиз барибир онамсиз...

Шу пайт онам шунақанги овоз чиқариб йиғлаб юбордики, уни хеч қачон йиғлаганини кўрмаганман тўғриси.

Ёнимга келиб ўтириб ишонасизми оёғимни қучоқлаб кечирим сўрай бошлади (яна йиғлайди)...Онам йиғлай йиғлай: Кечир мани болам, отанг бола бўлмагач ажралмоқчи бўлганида қайнонам қўймаган. Шифокорлар мени соғ деган жон болам, отанг эса соғман деб туриб олгану шифокорга бормаган, қайнонам рахматли мени жуда яхши кўрарди, уни гапи гап бўлган, бола асраймиз Худо беради деган. Отанг кўнмаганди аввал болам....кейин ўзим олиб келаман деб бир таниши бор экан боласини бераман дебди, фақат шуни деб туриб олди.

sayyod.comдан олиндиБиз сени ўзини ўғли бўлса керак деб ўйладик хам, лекин отанг хам ўша сени асл онанг хам йўқ деб, фарзанд боқишга қурбим етмайди шунчаки бир жойда ишлаймиз дардимни эрингизга айтгандим деди. Жоним болам, сани хеч кимдан кам қилмай ўстирдим, сенга гард юқтирмай катта қилдим, сан мани боламсанку болам, қулоқ солма отангни гапига, сан мани боламсан....агар мандан, ман шўрпешона онангдан юз ўгирмасанг болам

sayyod.comдан олиндиИккаламиз роса  йиғладик.  Бу пайт кўпроқ онамга ачиниб, у хақида ўйлаб мавзуни унутгандим, чунки онамни хеч бу ахволда кўрмагандим. Онамга дори ичириб ухлатдим, ўзим хам дори ичиб ухладим.

sayyod.comдан олиндиЭртасидан уйга холам амма амакиларим деярли хар куни кимдир келиб мени юпатмоқчи бўлиб гап очарди. Хаёт момот ва хоказо. Кошки сиғса? Уларга назарим хам ўзгарганди. Бегонасирардим. Миямда асл ота она ва асл қоним ким деган нарса туравердида. Хаётим бирдан ўзгаргандида, буни тушунтириб беролмиман, кап катта бўлиб уйланаман деганимда...худди бутун яшаб ўтган умринг аслида ёлғон эди мана энди туғилдинг дегандек. Ёки бутун умр уйқуда бўлиб энди уйғонгандек эдим. Ё туш кўраётгандек.  (бир нуқтага қараб жим қолади...анча ўзига келганди...юзидан сўнгги томчи юмалаб тушади,  шокка тушиб қолдими яна деб секин исмини айтиб чақираман).

Ёмон бўларкан ака.-давом этади 

sayyod.comдан олиндиҒалати хаёт бошланди, хамма бир биридан қочиб яшай бошладик. Отам қайтиб келди бир хафтада. У ховлида ётади, мен ўз хонамда, онам ўз хонасида. Хечам бир дастурхон атрофида ўтирмай қўйдик. Эрталаб отам шоша пиша чой ичиб ишига қочади. Онам менга чой тайёрлаб тургунимча қўшниникига чиқиб кетади. Кетганимдан кейин уйга қайтади. Отам ишдан мен келишимдан аввалроқ келиб тезда чойхонага қочади, ярим кечаси келиб ховлида ухлайди. Шуям хаётми? Менку умуман ўзимни ичимга кириб кетдим. Ишдаям нималадир...озиб кетдим.

sayyod.comдан олиндиЎша пайтлар импро лойихангизни бошлаган пайтингиз миллий театрга келдим учрашув пайтида, ёнингизга бора олмадим одам кўп эди. Кимгадир айтишим керак эди сиқилиб кетгандим. Севганим билан умуман алоқани уздим телим ўчирилган, юрагимга мухаббат сиғармиди? Дўстларимга айтаманми дардимни? Қанаққилиб? Ё Қариндошларгами? Ўзи хаммасини бегонасираб асли уларку муаммоим? Ким билан бўлишаман? Сайтингизда бир бир мухлис минбарини ўқирдим. Кўпинча "қизим” (суйганини назарда тутади) билан мухаббат мактуби борку пайшанбалик (севганимга аталган номани назарда тутади) ўшани ўқиб бир биримизга ўша сўзлардан приколлашиб смс ёзиб ёки гапда қўшардик. Шунга сизга айтаман дедим. sayyod.comдан олинди

Мана шунақа бир оилада уч бегона яшаш кунларидан бирида онам чидай олмади. Оиламизни буздинг деб отам билан бақиришиб уришиб кетишди. Шундоқ ховлидаги можарони эшитиб турибман. Барибир билиши керакку қачондир катта бўлиб қолганку дейди отам. Онамни жавоби мени ўрнимдан сакратиб турғазиб юборди.sayyod.comдан олинди

-Шунақа қилиб хам айтадими пастни боласи деб? Мани болам у, мани!

Лаънат хамманга деб ўрнимдан туриб йўлимда учраган нарсани уриб тепиб синдириб чиқиб кетдим. Икки кун молдек ичиб квартирада яшадим. Кейин маст холда уйга келдим. "Дух"им етмасди бўлмаса. Онам дарров қаерда эдинг нега телинг ўчиқ смсим хам бормади деганча важохатимни кўриб секин жимиб ерга қараб қолди. Отам мени кўриб секингина яна қочмоқчийди тўхтатдим, тўхтанг гаплашиб олиш керак дедим.

-Бунақаси бўлмайди, охиригача хал қилайлик, менга асл ота онамни кўрсатинг.

-Қилғиликни қилдингизми ана энди хал қилинг! Деганча онам туриб чиқиб кетди.

sayyod.comдан олиндиИкки кунда отам ўша мени асл онамни топди. Онам мазаси йўқ уйда қолди.sayyod.comдан олинди

Йиғлаб кутиб олган аёлга рости жуда ўхшар эканман.

-Катта бўлиб қолганичи? Юзларини беркитиб овоз чиқариб ўксиб ўксиб йиғлайди шўрлик. Бўйларингдан айланай болам, онангни олдига келдингми болам. sayyod.comдан олинди

 Лекин негадир хеч нарса хис қилмадим. Без бўлиб кетдим чоғи сўнгги кунлар. Хаёлим кўпроқ мени боққан аёлда эди, мазалари йўқ хозир нима хаёлдалар дердим.

Отам билан ғалати гаплашишаётгандек туюлди. Қаёққа йўқ бўлиб кетгандинг зўрға топдим бу  сўраганига деди. Оилангга халал бермай дедим дейди у хам.

sayyod.comдан олиндиЯна бир шок кутаётганини сездим. Отам бу гапига жим дегандек қошини чимирди. Хали йиғидан тина олмаётган асл онам уришиб кетди:

-Ха нима? Хаётимни барбод қилдинг, боламниям олиб қўйдинг нима қилишим керак? Ахир сени оиланг борку нима қилдим халал бериб?

Ох хали булар жазман бўлган экан деб бу жанжал манга ёқмай кетмоқчи бўлдим.

-Отам ким?

Бирдан берган саволимга жим қолишди.sayyod.comдан олинди

-Энди айтаман! Мана шу отанг!

-Ие?! Нима девоссан? Жинниромисан? деди отам кўзларини катта катта очиб.sayyod.comдан олинди

-Ха нима қилишим керак эди? Уйланиб олиб менга айтганмидинг? Хаётимни барбод қилган ким? Кейин бола бўлмаяпти деганингда мен бўйимда бўлиб қолиб сени хурсанд қилишим керакмиди? Атайин аламимни олдимда сен бепуштсан, бошқасидан орттирдим деб. Ана днк  қил ахмоқ. sayyod.comдан олинди

Ака....сиз тасаввур қила олмайсиз ахволимни. Яна ўлдим.. бир бошимга шунча нарсалар.

Отам мазаси қочиб қолди. Ўтириб қолди. Тез сув билан дори бериб орада менга гапирарди:

-Болам мани тушун сандан воз кечмаганман, отанг билан танишганимда уйланиб бўлган экан айтмаган манга, кейин оиласи борлигини билганимда  уришиб анча гаплашмадим. Ярашдик, келиб сени барибир севаманку, хотинимни севмайман деган.

sayyod.uz Бола бўлмаяпти деб отанг айтиб қолганида сенга иккиқат эканман билмаганман. Билган пайтида отанг билан уришиб қолгандим келмай қўйганига. Шартта ана бошқасидан орттирдим сен бепуштсан деб нозик жойидан аламимни олай дедим. Шу бўйи йўқ бўлиб кетди. Отангни хотинини суриштириб кўрганман, яхши аёл экан рахмим келган.  Отангни онаси барибир ажратмасди, менга барибир отанг уйланмасди шуни билардиму лекин сени туққач катта қилолмасдим, на уйимни тайини бор ва на ишимни.. Аборт қиламан деган пайтим сўра ўша жазманингдан пулни деди. Ташлаб кетди мени десам унда менга туғиб бер деди. Сендан чиройлик бола туғилади деди, ўша пайт мени севарди бу. Ўйлаб туғиб бераман дедим,  отангга эса сени уни фарзанди эканлигингни айтолмасдим хам, бола бахонасида учрашарман дердим, айтсам ха мани болам экан деб барибир олиб қўйиб, мени унутиб юборади деб қўрқардим,  бошқадан деб ўзим берсам уни тили қисиқроқ бўлади дедимда кейин. Хаёт бу тарзда ўзгариб кетишини билмагандим жон болам. Сенга хеч нарса беролмасдим, отангни оиласи бут, хотини яхши аёл, яхши хонадонда катта бўлсанг бир куни барибир хақиқатни биларсан деб яшардим.sayyod.uz

Барибир оиласига ўралашиб кетди отанг. Мен эса бошқаси билан топишиб кетдим. Мана қара Худони ургани шуда, бошқа фарзанд кўра олмадим, эрим ўлди, ўзим касалмандман (йиғлайди). Кечир мани болам.

sayyod.uz Шунча маълумот бир киши учун жуда кўп а ака?

Ман бу вақт кўзларим котта котта бўлиб унга қараб ўтирардим. Отамни илк маротаба йиғлаганини кўрдим. Хеч нарса гапиролмай манга қараб йиғлади. Тушундим хаммасини. Кўпроқ у хамма хатосини тушунганди.

Ишонасизми шу пайт фақатгина бир нарсани отамга айтиб уйдан чиқиб кетдим:

-Сиздан шунақа паст фарзанд хам туғиларканда  а ада?

 Холатимни тушунгандирсиз а?

Менга кўпроқ бўлаётган хаётимдаги ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотлар эмас, отам бир умр зуғум қилиб ўстирганию, юзимга пастни боласи дегани кўпроқ таъсир қиларди. Аслида ўша пастни ўзи отам эканлигини уни ўзи хам билмаган. sayyod.comдан олинди

Хозирги кунга келиб эса унданда муаммоларимиз чигаллашган... Отам тугул асл онамни хам умуман кўргим йўқ, гаплашмаяпман хам, телефон қилишса уришиб бақириб ташлаяпман.

Отам у асл онам билан яна топишиб олган. Қариндошлар туққан онанг ва отанг билан бир оила бўлиб яшайвер дейди. Онамни хайдаяпти...  

Бир хафта олдин уйга келсам онам йўқ...Қидирмаган жойим қолмади. (йиғлайди) Бориб отамниям туққан онамниям ўласи қилиб урмоқчийдим.

Телефонимга смсларниям севганим ёзаётгани учун унча ахамият бермай, хафтада бир-бир қараб қўярдим. Онамни излаб юрган пайтлар кутилмаганда смсни кўриб қолдим:

(йиғлаб туриб, тутила-тутила ўқиб беради): -Болам ман кета  қоламан, энди оиланг бут,  соғ омон бўлсанг бўлди болам, тақдир экан, фақат сани соғинганларимда  бир маротаба кўриб турсам майлими? Тўйингга этсанг бўлди болам бошқа сандан хеч нарса керакмас....

Ока...ўзимни ўлдириб қўяй дедим...(икки юзини беркитганча силкиниб йиғлайди) туғилмай ўлиб кетсам яхшийди шу смсни ўқигунча, у туққан онаммас ифлос у, аборт қилиб ташласа бўлмасмиди...  

sayyod.uz

Бу йигит билан узоқ яна мошинада гаплашиб ўтирдик. Ўз фикримни айтдим. Сизлар нима дейсизлар? 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sardor@sayyod.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз мумкин.

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 10214 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 531 2 »
1 Kamola   (11-Сен-2011 00:43) [Материал]
Voy Sayyod nega buncha tasirli. Davomini tezro yozing iltimos. Yuragim siqildi

2 gogowa   (11-Сен-2011 01:14) [Материал]
voy ne davomi yoq a ozizga kevolin keyin yozaziz lekin judayam qiziqib ketvoman

3 Dilrabo   (11-Сен-2011 01:20) [Материал]
Judayam tasirli voqea ekan.Onani mehri farzandiga baribir bowqacha b.di.

4 Dilnoza   (11-Сен-2011 01:23) [Материал]
Uyda xamma òtiribdi yig'lavoraman. U bolaga lekin qoyil. Bir narsa ayta olaman. Tuqqan emas mexr berib katta qilgan ona. Xamma bir odam xech kim past baland emas. Xammamiz tuproqmiz. Esimizdan chiqarmaylik.

5 DaFna   (11-Сен-2011 01:31) [Материал]
Dovomini tezro yozmasez közmga uyqu kemayapti yuragm sqlib keti. . .

6 xolisa   (11-Сен-2011 02:16) [Материал]
inson taqdiri bunchalar muommolarga tula bulmasa...

7 Zuxraxon   (11-Сен-2011 02:18) [Материал]
Judayam ta`sirli davomini tezroq qo`yin Sardor aka!

8 KomilEl   (11-Сен-2011 02:40) [Материал]
men vopshe shokdaman kozimga yosham keldiya ozimi osha bola orniga qoyaman naqadar ayanchli holat bir umir mehir bergan insoning seni bir umir begonaday tarbiyalab kelsa odamlar it boqadiyu mehir beradi lekin nega endi odam bergan mehrini minat qiladi a

9 Zuxraxon   (11-Сен-2011 04:00) [Материал]
Judayam ta`sirli ayniqsa oxirini o`qib yig`ladim. Sizga maslaxatim o`zizni qo`lga olin, sabrli bo`lin, otangiz va sizi tuqqan onangizni qilgan aybini deb sizi oq yuvib oq tarab boqgan tarbiyalagan gunoxsiz onangiz azob chekishi kerak emas. Tuqqan emas mexr berib kotta qilgan ona hisoblanadi!Ularni toping va uyga olib kelib birga yashang. Siz shunchasiga chidabsiz irodangiz yetibdi qolganiga xam irodayez yetadi shaxsan man bunga ishonaman!!! Omad sizga ollox sizga sabr toqat bersin!

10 KomilEl   (11-Сен-2011 04:15) [Материал]
davomini oqib battar shokka tushdim eh taqdir hama ishni ozimiz qilamizu yana taqdir diymiz shaytoniga gapga kirdim diymiz hayotimizdagi kichkina hato vaqti kesa shunaqa katta muomolarni kelib chiqararkan. yoshizi bilmayman shunga dostim deya qoldim onayizi istab toping onayiz bilan qoling bu oqeyalarni unitish qiyin albatda leki yashash ham kerakku hali hayot oldindaku

11 Dilnoza   (11-Сен-2011 04:36) [Материал]
Boqqan onangizdan boshqasini tan olmang. Sizga sabr tiliman. Faqat xammadan nafratlanmang bu yomon. Vaqt xamma narsaga davo. Qòshnimiz b.n shunga òxshash voqiya bòlgandi. Asrab olingandi. U qiz bola. Xozir oilasi bor baxtli. Baxtli bòling. Kòngliz òksimasin. Aybdorlar shu dunyoni òzida jazosini olibdi. MEHR BERIB BOQQAN ONANGIZNI EXTIYOT QILING. OLLOH ÒZI MEHRIBONIZGA SHIFO BERSIN.

37 AnGeLochKi   (12-Сен-2011 14:02) [Материал]
shu fikrga qo'shilaman boqqan onasidan boshqasini tan omasin

12 Dilrabo   (11-Сен-2011 04:54) [Материал]
Juda qiyin bb.di.Menimcha,boqqan onasiga jabr bölgan köproq.Uylanib öwa onasi bn alohida yawaganlari maqul bölsa kk.

13 Giyos   (11-Сен-2011 04:58) [Материал]
Man portlab ketardim. Hich kim yo'q joyga qochib ketardim.

14 LEMON   (11-Сен-2011 05:43) [Материал]
BU HAMMASI OLLOHNI SINOVI SABIR BERSIN SIZGA ILOHIM ..???BIR NARSANI ANIK AYTISHIM MUMKINKI UZ KUZIM B-N KURGANIMDAN HULOSA HUDDI DILNOZANI AYTGANIDE KUSHNIM UYIMMI OLDIDA UYLARI FARZAND BUMI 20YIL KUTIB KEYIN BOLA OLISHDI ANA ENDI U BOLANI KANAK KILIB KATTA KILISHDI ASTOFURULLO HOZIR GIRT UGRI BUB KETGAN DEMOKCHI BUGANIM SIZ MEHRIBON KULLARDA KATTA BULIB UKIB AKILLI HUSHLI INSON BULIBSIZ SABABCHISI SHU MUSHTIPAR SIZZZI TARBIYALAGAN ONAIZLA BULADI OLLOH ROZI BUSIN ULADAN ENDI U KUSHNIMIZNI UGLINI KATTA KIGUNICHA U BOLA BECHORANI ESHITMAGAN TANA DASHNOMI KOMAGAN SIYIB KUYSAYAM YIGLASAYAM FAKAT SUKISH KALTAK B-N KATTA BUGAN SIZ U AYOLLI BOSHIZDA KUTARIB YURSAIZ ARZIDI KOGANINI DAVOSI VAKT ...MAN BU HIKOYANI UKIB USHA ONAIZNI HOLATINI UYLAB KUZIMGA OCHIGI YOSH KELDI SIZ HALI YOSHSIZ YANA UGIL BOLASIZ YOSHLIK YIGITLIK HAMMA NARSANI KUTARADI KUPRO ONAIZGA MEHRIBON BULING KI SIZZI BEGANASIRAMAY MEHRINI BERGANI U-N

15 Nuriddin   (11-Сен-2011 06:15) [Материал]
sizga maslahatim sut bergan onadan ham tuqqan onadan ham vos kechmang aksincha ikkalasini ham duosini oling otangizdan ham duo oling ota baribir ota buladi Allohim uzi sizga tug'ri yulni kursatsin. Amin

16 Murod   (11-Сен-2011 06:58) [Материал]
assalom.dustim sizga maslahatim sizni boqgan onangiz bilan birga buling sizdan iltimos yolgizlatib quymang.sizni tuqgan ayyolni diydasi qattiq ekan ulardan mehr oqibat kutish qiyin otangiz esa uz nafsini sevadiganlardan ekan iltimos mandan hafa bulmang ularga Allohim insof bersin iloyim.boshingizni baland tuting dustim mehrga boy dunyota 1ta boqgan onajoningiz borlar.

17 Zafarbek   (11-Сен-2011 07:20) [Материал]
o'zimning fikrim, ikkala onangiz bilan birga yashang. bolasi uchun har ikkalasi rozi bulishi k/k.

18 ZARG   (11-Сен-2011 11:12) [Материал]
Ассалому алайкум Саййод бу вокеани укиб жуда таъсирланиб кетдим.Бу болага маслахатим уша бокиб катта килган онаси билан бирга яшасин.Ахир айтишади-ю "туккан онамас боккан она" деб шунча кийинчиликла билан боккан онасидан воз кечмасин илтимос .Онасига жуда рахмим келди.Оллохим узи тугри йулни курсатсин илохим.....

19 Loading   (11-Сен-2011 11:26) [Материал]
Allohim o'zin mehribonsan. Avvalam bor shu kunga ota-onam o'zimniki bo'lib yetkazganiga.
Uchrashuvlarda etibor bermagan ekanman.
Maslaxat bermiman oka. Lekin odamgarchilik va real qarasak bu jarayonga. Boqqan onez haligacha sizga intilvottila. Topin ulani begana dimen. Uladan to'svotgan narsa jaxl bo'lishi kerak. Shunga boqqib siz bilan kuyib yongan onez yoniga borin. Odamga tanxolik yarashmidi. Sevganizni onajonizga qiz qilib olib kelin. Bu ularga yaxshi malham bo'ladi.

20 xman   (11-Сен-2011 15:53) [Материал]
sizni boqqan Ayolni topib, osha bilan birga yasheng, toyilarni nirga otkazilar Inshalloh! Otezga va tuqqan onezga tupiring! Otez ummuman yahshimas odam ekan, shuncha yil birga yashab yana eski xotiniga kochibti AHMOQ! Tuqqan onez esa, boshidanok yashi emas edi shekilli, Alloh shuncha balolar ketidan balolarni yuboribti... Alloh sizga sabr bersin.

21 Жейла   (11-Сен-2011 15:59) [Материал]
туккан она онамас боккан она она деган гапни эшитгандим!!!Уша сизни котта киб утирган мехр берган онангизни излаб топинг!!! Ушамасми сизни кечалари тун уйкусин турт болиб боккан колингизга калам ушлатиб ёзишларни бирга ургаткан,ушамасми енди оёкка туриб юрганизда куллариздан ушлап юргизиб уртаткан? Бу дунёда хамманарса ёлгон, лек онани мехри бирумр мангу боса керак!!!котта киб боккан онангизни ёлгизлатманг!!!

22 Nuriddin   (11-Сен-2011 18:08) [Материал]
Oka uz jahlizni uzizga buysindiring chunki Payg'ambarimiz Muhammad s.a.v. Kim uz jahlini uziga buysundirsa uwa mart inson buladi degan jahl chiqsa aql ketadi wuning uchun uzingizni qulga oling hech kimdan vos kechmang ota ona rozi Alloh rozi wuni unutmang Robbim sizga tug'ri yul kursatsin. Amin.

23 mts   (11-Сен-2011 18:09) [Материал]
тугриси сардор ака бу гапларни эштиб канака килиб чидаб утирдиз мен укиб кузимга ёш келди мен укиб кузимга ёш олиб утирибман сиз эштиб халигача узизга келолмай утирган булсайиз бошидан утириб канака килиб чидаб юриганига кучига койил колмасдан илож йук бу йигитни мени мени фикирим тукканмас сизни бокиб катта килган онангиз билан бирга яшанг хакики отайиз билан онайиз бирга яшайверсин сизни боккан онангиз билан бирга булинг отангиз билан онангиз вактида воз кечган фарзандини кадрига етсинлар узимни улдираман деган гапни хаёлиздан чикаринг шуларни аламига катта одам булишиз керак онаннгиз сизни шунча бокиб катта килган у кишини ташлаб улиб кутиламан десангиз сиз фарзандлик бурчизни бажаролмисиз сиз бокиб олган онангиздан карзсиз энди сизни навбатиз онангизга каранг у кишини сизга канака караган булсалар сиз хам шунака бокинг энди хаммасини давоси вакт оллохни узи куч кувват берсин

24 Malishka   (11-Сен-2011 18:26) [Материал]
Assalomu alaykum.Avvalo sizga Allohdan sabru jamiyl,sinov ortidan guzal mukofot bilan siylashini so'rab qolaman.Hozirgi holatizga kesak fikri ojizimcha:sizni dunyoga keltirgan ota-onangiz Alloh oldida qanchalik gunohkor ekanliklari ayon.Lekin siz nima bo'lganda ham farzandsiz.Kelajakda o'ziz va farzandlariz bunday katta hato qarshisida o'lja bo'lmasligingiz uchun ham ularni hurmatini joyiga qo'yin.Birga yashamasangiz ham ular baribir ota ona!Sizni boqgan,bor mehrini berib o'stirgan onajonizni haqqiga InshaAlloh duodamiz.Ularni topin,farzand kamolini ko'rishligi uchun harakat qilin.Alloh sizlarni butun baht bilan siylasin va ahillik ne'mati bilan oralaringizni jam qilsin,amiyn!

25 Bahоdir   (11-Сен-2011 19:37) [Материал]
boqqan onangiz bilan yawen.otez endi bor gapi bilib siz uni farzandiligizi bilgach onezi tawab bowqasiga o'tvaldimi.muncha osonakan-a?BOQQAM ONANGIZGA QAYTING.otez va tuqqan onezi kechirib yawen.wunchasiga chidabsiz,buyog'iga oz qoldi.man o'rnizda bo'ganimda tasavvuram qilomiman...

26 zubayr   (11-Сен-2011 20:59) [Материал]
exxe xayot bor ekan yomon va be tarbiya odamla xam bolirkande shunin uchun azgina bolsa xam kitob oqish kere

27 LML   (11-Сен-2011 21:47) [Материал]
Действительно,ситуация стала еще сложнее после признания биологической матери...Конечно,молодому человеку очень сложно, но это не значит,что нужно вычеркнуть из жизни отца и мать!Да,матерью считается та,которая воспитала,но все мы грешные!Все ошибаемся, по молодости, по глупости...Поэтому не стоит горячиться и забывать о биол-й матери да и об отце!Родители- это СВЯТОЕ!Думаю,что молодому человеку какое-то время стоит побыть наедине с собой, подмуть обо всем , проанализировать произошедшее.Со временем боль утихнет.И самое главное- проведать маму, которая воспитала...

28 bekzod_life   (12-Сен-2011 00:35) [Материал]
Хаммаси чалкашиб кетган. Четдан туриб боккан онайизга кайтинг дедим. Лекин улар хам сизи ота онайизла. Тугриси бирор махлахатга ожизман.

29 сардор   (12-Сен-2011 01:45) [Материал]
sayyod.comдан олинди диган суз б-н укиш галати бувотти, энди шуниям кимладур коопировать кивоттими

30 LUTFULLO   (12-Сен-2011 02:05) [Материал]
Otalar So'zi Aqlning Ko'zi Bo'lib Ketibdiku !!! Nimaga Deyarli Har Safar Maqolada "SHOK" So'zi Uchrashi Kerak ! Hayratlandim, Ajablandim, Lol Bo'lib Qoldim, Qotib Qoldim, O'zimni Yo'qotib Qo'ydim... O'zbek Tilida Borku Shu Ma'noli So'zlar !!!
Ответ: шокни таржимаси йўқ. бу ёзганларингиз шок сўзини тўла етказмайди, у холатгаям тушмайди қўллаб хам бўлмайди.
Ажабланиш, хайратланиш умуман бошқа нарса, лол бўлиш хам қотиб қолиш хам. Ўзини йўқотишку умуман бошқа нарса.
Бор нарса хис қилинган нарса ёзилади, ўқувчилар истаган сўз эмас!

Бек

31 bek88   (12-Сен-2011 03:20) [Материал]
Boqqan onaiz bilan yashang.

32 Dilnoza   (12-Сен-2011 06:58) [Материал]
LUTFULLO. Chunki bu Sayyodni saytlari. Otalar sòzi aqlning kòzi emas. Sizdan sòrab sòz aytish kerakmi? Xamma xoxlaganiday sòz ishlatadi. Òzizga kulgili tuyulmaydimi shunaqa maydalanish. Siz lol bòling, xoxlasayiz ajablaning, yoki qotib qoling. Biz qisqagina SHOK BÒLAMIZ.))

35 LEMON   (12-Сен-2011 10:37) [Материал]
SALOM DILNOZA MANI KECHIRASIZU SIZAM SHU SAYT IJODKORLARIDANMISIZ YO BUMASAM BOSHKALA KATORI MUHLISA MISIZ ?RAHMAT ETIBOR VA JAVOBIZ U-N KATTA ...

33 NOZI   (12-Сен-2011 10:28) [Материал]
Росаям таъсирландим. Хаётда бунака чигал вокеани хечам эшитмагандим. Лекин хафа бусалаям бир нарсани этаман, оталари одаммасакан. Шунча йил олдин хотинига хиёнат кигани майли, энди уз боласини ок ювиб ок тараб, кундошидан тугилган болалигини билиб турибам уша боладан воз кечмаган бир умрлик жуфти халолидан кечиб яна уша жазмани билан топишивопти. ухотинам тавбвсига таянмаганакан, 2-марта оилали эркакни йулдан урибди. Иккаласигаям лаънат бусин. Устирган онангизни тезрок топинг, уларни кунгилларига каранг, сиздан бошка суянганлари йук булса керак, энди отангизсиз бахтли яшанглар, уйланинг, келин хизматларини килсин, у кора кунларни эсинглардан чикаринглар. Буям Оллохнинг синови.

34 NOZI   (12-Сен-2011 10:34) [Материал]
Вокеала ривожини кутамиз.

36 Dorogaya   (12-Сен-2011 12:42) [Материал]
Alloh suygan bandalariga sinov berarkan bu qiyinchiliklardan keyin albatta yorug` kunlar sizni kutmoqda. Sevgan insoningizga uylanishingizga endi hech kim qarshilik qilmasa kerak ularga uylaningda boqqan onangiz bilan yashang.Lekin tuqqan onangizni ham o`z otangizni ham unutmang. Chunki "OTA-ONA VA VATANNI TANLAMAYDILAR" deyishadi. Bahtli bo`ling!

38 Dilobar   (12-Сен-2011 16:24) [Материал]
Dilnoza siz namin4a sayyodga patxot qivuras. Bildik Sardori sevarkansiz, buni har kommentizda bildiras. Kimdir Sayyodga özini fikrini bildirsa, nuqul özizi gapizi qöwas. Sayyodga bildirilgan gapla faqat sayyod u.n. Siz u4unmasku

39 Tamerlan   (12-Сен-2011 16:51) [Материал]
"Onam man baribir sizdan boshqasini bilmimanku, siz baribir onamsiz..." "Taqdir ekan,faqat sani sog'inganlarimda bir marotaba ko'rib tursam maylimi? To'yingga etsang bo'ldi bolam boshqa sandan hech narsa kerakmas..." Mani ko'zlarimga yosh keldi... Ey birodar ONAni bir kunlik chekkan mashaqqati-bir asrga teng! Tuqqan Onamas, oq yuvib-oq taragan ONA bo'ladi !!! Lekin Otadanam, biologik Onezdanam yuz o'girish keremas Ota-Onani tirikligida qadriga etish kere, o'tib ketganlaridan keyin dod-voyno foydasi yo'q.

40 YoJiK   (12-Сен-2011 19:28) [Материал]
Одамларга нима буган? Маслахат бериш кулиздан кемаса нима киласиз майдалашиб сузни таржимасини кидириб.
Давомини ёзинг хикояни дейишибди.....калтафахмми шунчалигам одамла....Бунда хаёттиги ТИРИК одамни гапларини ички туйгуларини гапириб бервоттила....Сила вокеани давомини кутамиз дийсила.

Исмларини билмиман....лекин тогриси урниларига куйиб курдим узимми....йигладим...халиям йиглаяпман!

Аллах сизга сабр берсин, шунча дардни кутаргансиз, Худо холаса бундан кегинам кутаролисиз. Балким сиздан кичинадирман, маслахат беришга ёшлик киларман, Лекин Сиззи ягона онезла бор ушаларни ёнларига боринг, кулларини упинг, Дуоларини олинг!!! Туккан онамас боккан она!

Адезлани уз холига куйинг! Холаганларини килсинлар! Лекин уларданам нафратланмен! Аллах уриб куйгани шу...неча йиллик узини боласимас деб уйлагани боласи бб чикиши, уша аёлни (туккан онезлани) куз ёшларига яраша жазодир, балким!

Аллах хамма дардиззи эшитгувчи! Аллахдан бошка ва узиздан бошка сиззи дардлариззи эшитадиган куюнадиган ёлгиз инсон боккан онезла! Улар билан бирга булинг! Кунгилларини олинг.....

Куз ёшларим тугамаяпти.....
Агар хамдард кере боса мана ман сизга яхши хамдард буламан:) Бу билан хаёт тухтаб комийди....Сиз олдинга интилинг! Худо холаса хаммаси яхши булади!

Аллах суйган бандаларини суюкли бандалари билан суйдиради! Суйган бандаларига синов бераркан! Сабрли булинг!

41 mohira   (12-Сен-2011 20:01) [Материал]
bu maqolani davomi yuq menimcha.

42 LUTFULLO   (12-Сен-2011 21:04) [Материал]
Shok- Ruhiy Ta'sir Yoki Jismoniy Zarba Natijasida Organizm Funksiyalarining Og'ir Hastalanishi, Buzilishi. Umuman Ishlatsa Bo'larkan... !!! Biz Ham Dilnozaga Qo'shilib Qisqagina SHOK Bo'larkanmizde:)))

43 sherali55   (12-Сен-2011 23:13) [Материал]
Shokdaman.

44 Abror   (13-Сен-2011 00:41) [Материал]
Sabr tilayman, uka, sabr!
Hayotda nimalar bo'lmaydi! Bu ham Yaratganning bir sinovi.
Iloji bo'lsa, boqqan onangiz yoniga qayting. U ayol otangizga, sizga umrini bag'ishlab, yoshi bir joyga yetganda endi nima topdi??? Sizga ko'rsatgan mehri, e'tibori, g'amxo'rliklari uchun javob berishingiz shart! Siz uchun o'tkazgan bedor tunlarining haqqini ado qilmaysizmi???
Man ham otaman. Bolalarimdan birortasiga oddiygina isitma chiqsa ham, o'zimni qo'ygani joy topolmay qolaman. Chunki ular mani bolalarim, ikkita bolam uchun yuragim ikkiga bo'lingan, toki har biriga bir xilda mehr bera olishim uchun. U ayol esa, garchi sizni tug'magan bo'lsa-da, lekin yuragini BUTUNLIGICHA sizga bergan, siz uning yuragini butkul egallab olgansiz. U sizni hayotining mazmuni deb bilgan. Xatoni otangiz va tuqqan onangiz qilgan bo'lsa, nima uchun boqqan onangiz javob berishi kerak??? AYTING, NIMA UCHUN???
Bu gaplarni ko'zimda yosh bilan yozyapman, kap-katta erkak o'tirvolib yig'layapman, mani boqqan onangizning SMSi yig'latdi!!!!! Hozir u sho'rlik nima qilyapti, ahvoli qanaqa? Kechalari uyqusi qochib ketayotgandir... Uni toping va ko'zlariga yaxshilab qarang, nimani ko'rasiz, bilasizmi? Dunyodagi eng katta tog'danam kattaroq MEHRni ko'rasiz! U ayol ONA, sizning haqiqiy ONANGIZ...
Unga yordam bering, uka, iltimos, o'tinib so'rayman, yordam bering!!!

45 Navroz   (13-Сен-2011 01:53) [Материал]
xar 2 tomonla bn yaxwi bo'ling. Xaqiqiy ota onez bn yawamasez. Kota qigan onez bn yawen.

46 shum_bola   (13-Сен-2011 02:45) [Материал]
bu do'stimizaga allohdan sabr tilimiz ota-ona onalariga insof tilab qoliwdan bowqa yo'limiz yo'q Lekin bu SHOK!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

47 Shahzod   (13-Сен-2011 03:46) [Материал]
farzand tuqqanniki emas,boqganiki diyishadi....

48 Dilnoza   (13-Сен-2011 08:20) [Материал]
Dilobar. Birinchidan nima qisam ajab qilaman. PAXTA QÒYAMAN YAXSHI QILAMAN. SIZNI ISHIZ NIMA? SIZGA NIMAGA ALAM QILDI? JAVOBLAR SIZGA EMAS. BIZ FORUM ISHTIROKCHILARI BITTA OILA GURUX. XECH KIMGA YOMONLASHGA QÒYMAYMIZ. NIMA XAMMA SAYYODGA ÒRGATADI. YOKI SAYYOD JAVOB YOZIB ÒTIRISHLARI KERAKMI? LEMON. BIZ BIR OILA GURUX FORUM ISHTIROKCHILARI. ODDIY MUXLISA EMAS. LUTFULLO. Oddiy ekanlar darro tushunibdilar.))) BOR BÒLIYLAR.

49 nigish   (13-Сен-2011 21:38) [Материал]
qizla uyatamasmi siladan maslaxat surasa sila wuutayam tortiwib utiribsila

50 Dilnoza   (14-Сен-2011 02:52) [Материал]
Kechirasizu nigish. Men mavzu bòyicha maslaxat berib bòldim. Birov bilan xali tortishganim yòq. Tortishuvga qarangki sizam qòshildiz. Menga bu yerda gapirishmasa yoki Sayyodni yomonlamasa xech kim b.n ishim yòq. Sayyodni yomonlatib qòymaymiz. Qani siz maslaxat berdizmi? Kòrmayapman. Yoki bizni tortishuvni kuzatdizmi? Men maslaxatni berib keyin tortishdim lekin silarni maslaxatlaring kòrinmaydi.

51 STUDENTKA   (14-Сен-2011 08:10) [Материал]
Judayam qiyin vaziyatakan, o'qib yig'ladim... Sizga sabr tiliman va faqat sabr. Allohga iwoning va qalbizga to'g'ri yo'l ko'rsatiwini so'ren, bu vaziyatda hammadan har xil maslahatla chiqadi, to'ri qarorni faqat o'ziz qalbizga iwonib qabul qilin, boqqan onezlaniyam qidirib topsez, duolarini osez farzandlik burchizzi bajargan bo'lardiz

52 mishel   (16-Ноя-2011 18:20) [Материал]
SIZZI BOQQAN ONA XAQIQIY ONANGIZ, ALBATTA U KISHINI BAXTLI QILING ,SIZ O'G'IL BOLASIZ IRODEZZI SAQLEN DIYMAN-U ,LEKIGN O'ZIM O'QIB YIG'LAB YUBORDIM.................KOP GAPLARIM BOREDI BOSHQAA YOZZOMIYAMMAN

1-50 51-51
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!