Бош сахифа » 2012 » Сентябрь » 12 » Ғанимда шағал, Гулнорада эса харсанг тошлар бор!))
05:51
Ғанимда шағал, Гулнорада эса харсанг тошлар бор!))
Миллатни дунё миқёсида танитадигани спорт, мода, машхурлар, авто, кашфиёт ва буюклар...

Ўзбек халқи хам, азалдан мана шу турлардан барчасидан ўзини кўрсатиб келмоқда. Тан олиш керак, модани эса яқин яқиндан бошлади. Бу хам бўлса буюклар шарофати билан.
Кимдир ўз улуғлик ва буюклигини ўзига тобе қилганча ўтади, кимлардир эса халқ олдидаги бурчини юқори қўяди.

Бунинг учун хам ўша буюк инсон номига хос равишда онг сохиби бўлиши керак экан.

Art Week Style.Uz

Аввало Ўзбек миллийлигини дунё миқёсида баралла танитаётган лойиха!
Бу хафталик давомида эса, Республикамизда қанчадан қанча иқтидорларга кенг кўламдаги имкониятлар, ўз иқтидорини намоёнлаш онларини тақдим этмоқда.

Яқин яқингача бизда фақат ТИКУВЧИ деган тушунча бўларди. Нихоят модельер, дизайнер тушунчалари ривожланмоқда. Бу билан бизларнинг ёшларимизни дунё миқёсида танитишга имкониятларчи?

Бугун интернет тармоғини кезиб, янгиликлардан хабардор бўлиб мана шу Art Week Style.Uz хафталиги хақида хабар тайёрлар эканман... Яна ўша чет элдан анқиётган ачиган, бижғиган ифорни сассиғидан бехузур бўлдим.
Гулнора бугун аксириб юборса хам, вой бошқача охангда аксирдия деб ёзишлари қолди.

Сўнги пайтлар Гулнора номи кўп янграмоқда. Асосан қувонч, ривожланиш, тараққиёт, хайрия ва шукроналик билан боғланаётган бу ном кимларгадир барибир эриш туюлиши хам оддий хол. Бунга сабаб унинг мавқеи. Бир ёзгандим, инсониятга хос бахиллик хисси хақида, яхшиликни оддий инсон қилса қахрамон қилиш осонроқ, лекин ўша ўз мавқеидан ижобий фойдаланланган буюк инсонлар эса, негадир эриш туюлади.

Лекин биз ўзбекларга эмас! Ўз Ватанида яшаётганларга эмас! Ўзбек халқи, ўз Ватанида яшаётган, ўз юртида яшаётганларга эмас! Чунки мамлакатимизда яшаётганларга Ўзбекистондан аламда бўлиш мантиққа зид.

Ватанимизга қарата қўлида тош ушлаган кимсаларнинг билаклари кошки кучли бўлса...тошлари майда шағалдегу....секин аста билакдан юзига боқсангиз...ачинасиз... ўзбекку..
Бир ёзгандим, ўз ичингдаги ёвни оддий халқ тилида "крыса" каламуш дейилишини.
Нега ўзингни кўролмайсан каламуш ғаним?- деб юборасан. Ўз миллатинг хам эмас, ЎЗИНГНИ дейсан. Нега ўзингникини химоя қилиш ўрнига, йўқ жойдан хасадинг учун ер қиласан?

Ўз миллати ифтихори, ўз миллати ютуқ ва тараққиётини ерга уришга интилаётган кимсалар ўзбек эканлигидан,   улар ич ичидан биринчи навбатда ўзини шу қадар ёмон кўришлигидан далолат эмасми?
Нима учун яшаяпсан нодон? Нима учун атрмосферани шунчаки борлик хисоби билан булғаяпсан деб юборасан.

Никогда не понимал тех, которые существуют ради количества, тем самым просто портят атмосферу живущих людей!


Афсуски, аламзадалар ўзларини ботқоқларига бошқаларни хам тарғиб қилишмоқда. Адашма ўзбегим!
Хақ инсон аввало ўз уйидаги бори билан шукрона қилиб яшайди, айби бўлса курашади, ютуғи бўлса қувонади...лекин кўчага олиб чиқмайди ва ўз уйини тарк этмайди! Нима бўлган тақдирда хам ўз уйи ва оиласига ХИЁНАТ қилмайди!
Қўшнинг ўз уйини ношукур бўлиб тарк этган экан, сенинг оилавий бахтингдан қувонармиди? Сенга у қандай маслахат бериб, қандай ўрнак бўларкин?

Кимдир четдан шағал чертар, отсанг зарари тегмайди овози чиқар...ундан нимадир қурай десанг тўкилиб кетаверса...
Ватанимизда эса шундай мохир дизайнер ва модельерлар борки, уларнинг иқтидори  Гулноранинг қўллаб-қувватлаши ортидан қўллари кучга тўлган пахлавондек, аввало катта харсанг тошдек ғояларига ишлов бериб керак бўлса имроат, керак бўлса бошқа бир санъат асари ярата олишади.

Асосийси хаммаси соғ, ичи ичидан бахтиёр, ЎЗИНИ аввало севади, атрофдагиларни севади, касби ва ИҚТИДОРИНИ севади, улар яшайди(!) шунчаки борлик ва мавжудлик учун дунёга келмаган!
Уларнинг иқтидори бор! Демак кучи ва катта харсанг тошдек иқтидори хам бор!
Лекин бизлар ундан тош сифатида фойдаланмаймиз, санъат асари яратамиз!
 
Art Week Style.Uz хафталиги муборак!
Style.Uz билан хамнафас, ғояларингизни гуллатинг! Атрофни гўзаллаштиринг!

Ички дунёси гўзалнинг сўзи хам, ўзи хам,  қўли хам гул бўлади!


Sayyod - Сардор Камилов
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 11918 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Gulnora Karimova, Art Week Style.Uz

Нравится
Барча изохлар: 14
1 toy4a   (12-Сен-2012 06:32) [Материал]
wink wink wink

2 FC_PAXTAKOR   (12-Сен-2012 08:36) [Материал]
Bu yil kim kelarkan

3 Nodira   (12-Сен-2012 09:13) [Материал]
To'p pato'g'ri bilmay turib gapirashaveradi. Art Week Style.uz qatnashuvchilarga omad, Gulnoraopamizga kuch quvat va omad yor bo'lsin.Ularni qo'llab quvatlaymiz.

4 MiSs_DiLfUzA   (12-Сен-2012 09:28) [Материал]
Art Week Style.Uz хафталиги
муборак!!!
Xaсадгуйларга эса Аллоh инсоф берсин..!

5 Dark   (12-Сен-2012 10:20) [Материал]
Gulnara Karimovaga omadla...
Shu art week loyixasida ishtirok etgim bor... nasib qib qolar...

6 Bek8111   (12-Сен-2012 11:48) [Материал]
Узи куриб билиб тургувчи хаммани ниятига караб насибасини, мартабасини бераверади. Хасад килганлар эса жавобини олади.

7 Nodira   (12-Сен-2012 13:04) [Материал]
Omad GULNORAopamizga. Ishlari xamisha yurishsin.[b]

8 QOQONUZ   (12-Сен-2012 13:30) [Материал]
gulnora karimovaga omadalar wu loyixada iwtirok etgim borda meni hudo hohlasa

9 Nasira Ahmedova   (12-Сен-2012 17:18) [Материал]
Gulnora Karimova first lady 1! Ozbek tomarisi!! yerdagi soyasi desam oshib ketadi. faqat shu viloyatimizga kelganda nazoratni qattiq qilib yubormasa hech bolmasa Gulnorahonni soyasini korib qolarmidik!!!Sizga havasim keladi Sayyod u qizni korgansiz. kelejagiz porloq boladi

10 golox   (12-Сен-2012 21:47) [Материал]
Аввалам бор хабар учун рахмат сизга. Бу каламушлар хакида кенгрок ёртиш керак, ким булар нимага кочган, нима (бехи)еб куйган, халк яхшилаб таниб олсин. Булмаса купчилик карияларимиз шу радио (озодлик муш) ни эфирини хар куни тинглашади, чойхоналарда мухокама килишади, уз каричлари билан янгилик таркатишади. Хуллас кенгрок каттарок материал тайёрлаш кк, айникса афсус килиб, кечирим сураб бу йулдан кайтганлар бн интервью олиш кк, зора бунака кишиларга симпатия билан караётганлар кузларини очишса, хакикий информация олишса. Булмаса узларига ухшаганларни тортаверади, (бехини) кавлаб сассигини чикараверади. Ман УЗБЕКИСТОНИМДА ВАТАНИМ кучогида, ОТА-ОНАМ хизматида, бола-чакам тарбиясида, ОИЛАМ багридалигимдан ХУДОга шукур киламан. Олди-кочди, баландпарвоз гап эмас булар... УЗБЕК УЗини хар сохада курсатяпти, бундан факат инсон гурурланади.
Ижодингизга омад тилайман.

11 Zinnura_K   (13-Сен-2012 07:01) [Материал]
Gulnora opamizga omadlar

12 Farhod   (13-Сен-2012 07:55) [Материал]
cry

13 Said   (13-Сен-2012 19:23) [Материал]
Hurmatli Sayyod.uz adminlari, kecha bir post qilgandim, chiqarmabsizlar, 'face control'dan o'taolmagan shekilli. Sizning lu'gatingizda 'So'z erkinligi, shaxsiy fikr' degan gaplar yo'qmi? Hurmatlar, Said
Ответ: http://www.sayyod.uz/faq/1-1#3

Изохлар модератори Writer

14 Shahzod   (14-Сен-2012 01:58) [Материал]
Gulnora opa Karimovaga Omadlar , specool

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!