"Кактуссо" лойихаси "Ёқимсиз, аммо фойдали" шиори билан ўтади.
Интервью бўлаётганини хам англаб етишга улгурмай, шунчаки сухбатга берилади. Ёқимсизи балки мавзулар бўлар, аммо, гўзал лойиха, ёқимсиз саволлардир, аммо керакли ва фойдали натижалар...
"Кактуссо" лойихасининг илк мехмони сифатида хонанда Амира Алибековани танладик. У хақида аввалига санъат оламида жуда хунук гаплар юрардию, шоввозлар сайъи харакати билан у гап сўзлар халққа хам ёйилиб бўлди.
Амира жинсини ўзгартирганми йўқми...бу мавзудаги онасини фикри қандай бўлганлиги хақидаги батафсил видео ва матн кўринишидаги ажойиб интервью...йўқ, сухбатни яқин кунлар эътиборингизга тақдим этамиз.
Ўзбек бўла туриб русийзабон бўлган хонандаларни танқид остига оламизу, аммо нима учун миллати ўзбек бўлмай ўзбекча куйлайдиган хонандаларни эътироф этмаймиз?
Тили бошқа бўлгани билан дили бир бўлган Ислом динидаги Амиранинг асл исми ва машхур хориж хонандасига қариндошлик ришталари...
Балки Дилором Омонуллаева сабаб у "Нихол" мукофотига сазовор бўла олмагандир? Зеро , сўнгги босқичдаги Дилором Омонуллаеванинг хаммани олдида Амира ва қўшиқ муаллифларини камситиб шарманда қилганию, менсимаганлик хатти харақатларини тасвирлаб бермай айта олмаслигини яширмайди.
Ўзи бастакор бўлган аёлнинг, бошқа бастакорларни камситиши мумкинми? Нима учун Консерваторияда фақат Дилором Омонуллаева қўшиқлари куйланиши керак?
Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунида куйлаган қўшиғи тарихи ва бир кунда куйлагани... Агар ўзини қўлида танлаш хуқуқи бўлганида у қайси қўшиқни куйларди? Юлдузнинг қайси эски қўшиғини у хар куни тинглайди?
Балки ёқимсиздир, аммо гўзал, балки оғриқлидир, аммо фойдали бўлган "Кактуссо" лойихаснинг илк сони яқин кунлар!
Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази фотографи Абдурахмон Содиқов.