18:41 Алишер: Райхонни Йигитали олиб кетди. ВИДЕО | |
Концертни хис этиш учун видео:
Тасиксдан видеони кўчирмоқ 468мб
Тасиксдан видеони мобил турини кўчирмоқ 134мб
Фоторепортаж:
14-15-16-17-18 май кунлари Алишер Файзнинг концерти бўлиб ўтмоқда. Фоторепортажимиз илк кунидан бўлиб, биринчи кунига таклиф этилган бўлганим билан айнан шу куни Гранд радиосида "БИРИНЧИ-ШОУ" дастуримиз илк эфири бўлгани сабабли бора олмагандим. Сурат ва видеоларларни шу куни фотографимиз ва Шахло етказгани билан, ўзим концертни томоша қилмагунча бирон нарса этишим қийин эди. Концертнинг иккинчи кунида хам Алишер Файзнинг продюсери Лутфулланинг таклифи билан мехмон бўлдик. Концертни томоша қилиш учун яратилган қулай шароит учун каттакон рахмат. Сахна орти саросималари либосларда намоён.
Бу эса мени энг таъсирлантирган сурат.
Сахна ортидан жумбоқ сурат)
Гулсанам жудаям озган...
Концерт ажиб қўшиқ билан бошланди. шукрона! Яшашга имкон, куйлашга имкон. Менга қўшиқ аураси билан хам жуда манзур келди.
Сахнада ортиқча декорация йўқ, катта экран сўнгги пайтлар энг замонавий ва қулай декорация сифатида қўлланилмоқда.
Дастурнинг фишкаси бу албатта "Райхон сенга уйланаман" қўшиғининг иккинчи тури бўлди. Устози Озодбек куйлаган бу қўшиққа Алишернинг давомий туридаги "Боғимиздаги Райхонни Йигитали олиб кетди", "Райхонни бегоналармас, водийликлар олиб кетди" ва Озодни назарда тутиб "Акам учун хеч бир гўзал келинойимга етмайди" сўзларида томошабинлар қийқириқдан портлади. Видеодан кўрасиз.
"Гулбахор" қўшиғи "Зухрахонни рўмолией" қўшиғи стилида бўлиб, менга ёқди.
Алишернинг онаси ва акаси)
Паризодадан негадир динамик, харакатчан ва оловли рақслар бўлмади. Негадир шунчаки номига хатти-харакатлар билан кифоялангандек сезилди.
Унинг ва шу кунги барча раққосаларни рақсиям бир бўлди, қаторлар аро сочилиб чочилиб юрган бу йигитнинг рақсиям бир бўлди. Айтишларича кўп концертларда залда хизмат кўрсатган раққос эканлар. Эришилмаган орзулар уларни залдан бўлса хам танитмоқда. Асосийси халқ тан олиши дегандек, унга сахна хам керакмас, томошабинларни диққатини сахнадан анча пайт ўзига тортиб турди. Санъатга бўлган мехрлари анча йиллар ичларида барқ уриб туриб, шу қўшиқ бўлиши билан жавлон уриб кетадида))) чидолмайдида йигит, чидолмайди)
Маъмуржон Холмедов ва Ботирхон Имомхўжаевларнинг танаффусдаги хазиломуз сахна кўринишлари қизиқ кечди.
Алишернинг ижодидаги менга манзур бўлган "Индамадим" қўшиғига жажжи қизалоқлар, худди олдинги йилдаги концертда Паризода раққосалари билан қандай рақсга тушган бўлса, ўша рақс харакатлари элементларидан фойдаланиб рақсга тушишгани жуда қизиқ бўлди.
Укаси Хуршид Турдиевни хам катта сахнага олиб чиқиш онлари... хар иккаласини хам кўзига ёш келтирди.
Алишер қизига аталган қўшиқ хам ижро этди.
Тошкентдан хоразмгача неччи километр эканлигини шу қўшиқни тинглаб биласиз. Видеода бор.
Соғлом бола йилига аталган қўшиқ.
Концертдан кейин сахна ортида мухлислар Алишерга совғаларни беришда тинмади.
Айни дамда концерт кунлари давомланмоқда.
Суратлар Баходир Матёқубов. Видео Шахло Қодирова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 16469 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |