Бош сахифа » 2018 » Август » 3 » Алишер Файз ўзидан қон олди!
20:33
Алишер Файз ўзидан қон олди!

 

Бугун, 3-август куни ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси ўзгача тартиб ва қизиқ кўринишда жонланган тарзда намоён бўлиб, унинг навбатчиси медбрат Алишер Файз бўлди.

Ха, айнан медбрат, чунки эндиликда хар ойнинг илк жумаси Қон қуйиш марказида бирор машхур ташриф буюриб,  ё медбрат ва ёки хамшира вазифасини ўтаб, қон топширишга келганларни рўйхатдан ўтказишдан то гемоглабинини текширишгача донорни қон топширишга лаёқатли эканини албатта шифокорлар назоратида ўтказади.

Жонли ижроларга эндиликда мусиқалар хам қўшилди, хар ойнинг илк жумаси қон топшираётган, моддий хайрия қилаётган ва албатта шу куни хизматда бўлганларга  мини концертчалар хам бўлади. 

Масалан бугун хамшираларни Алишер роса ўйнатди.)

 

Келинг, август ойининг жасоратли қахрамонлари билан таништирамиз: 

Қон топширганлар рўйхати:

1 Jalilova Kamola
2 Bekmuratova Xadicha
3 Ergashev Fozilbek
4 Egamberdiev Demir
5 Akromov Eldor
6 Bekmuratov Alisher
7 Abdushamayеv Sirojiddin
8 Radjabova Zahro
9 Usmonov Fayzulla
10 Mahmudov Mirqosim
11 Sadikov Otabek
12 Rihsiboyev Islombek
13 Alikulov Shahzod

Умумий 13-та донор.

 

Алишер Файз донорларни қон топширишгача бўлган жараёнидаги  шифокорлар ишини ўрганиш онларида...

 

 

Гемоглабин ва қон гурухини  текшириш учун бармоқдан олинадиган қон жараёнидан жудаям қўрқадиган Алишер бизни бошқа тарафлама хайратлантирди.

 

Яъни бармоқдан қон олдиришга қўрқаркану аммо ўзига авто ускуна орқали игна санчиб ўзидан ўзи қон олишга эса негадир қўрқмади.

Натижада қони 2 гурух экани маълум бўлди.

 

 

Келаси ойнинг илк жумаси 7-сентябрь куни қайси машхур инсон навбатчи бўлар экан? У хамшира бўладими ё медбрат? Изохда қайси санъаткорни ушбу вазифада кўришни истаган бўлишингизни айтишни унутманг.
 

Келаси жума куни эса шу кунги тадбирдан видео ва моддий хайрия хисоботи тақдим этамиз.  

 

САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева.

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 2040 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, faxrliinson, Alisher Fayz

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!