06:59 Алишер Файз-"Рашк қиласанми?" клипидан | |
Голливуд "улыбка"сига ўзбеконаси билан зарба бериб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ "Рашк қиласанми?" номли қўшиғига клип суратга олди. Клип тез кунларда ТВ орқали мухлисларга ҳавола этилади.
Бош ролларда, доимгидек Алишер Файз ҳамкори - раққоса Паризода билан суратга тушди.
Ўзиям роса реклом қилдида шу раққосани)) Очиғи Алишер Файз клипидан таний бошлаганман уни) Кейин қарасам рақсга тушиб юрибди)) Асли раққосалигини кейин билдимда)
Клип сюжет йўналишида.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ: - Рашк мавзусига қўл уришдан мақсад - айнан шу туйғу орқали оилаларда пайдо бўладиган ноқулай вазият, носоғлом муҳитни ҳазил орқали енгишни кўрсатиш. Аслида ҳамма нарса меъёрида бўлгани яхши. Чунки рашкнинг меъёр чегарасидан ўтиши васвасага айланади. Лекин рашк туйғусининг умуман бўлмаслиги ҳам яхши эмас. Оддий сабаблар орқасидан, хусусан рашк туфайли ажралиб кетаётган оилаларни сақлаб қолишда ҳиссамизни қўша олсак, бу бизнинг ютуғимиз. Доим одам одамга кераклигини ҳис қилиб яшайлик!
Қўшиқ сўзи ва шеър муаллифи - Алишер Файз,
50 граммлик ИстаконЧа (рюмка)ни санъат олами тушунди аммо тушунмаганларга: Кўпчилик клипларда камеранинг объективига шундай рюмка, стакан ва пластмассаларни бир четидан хира пашшадек суқавериш клипмейкерларга мода бўлган. Хеч янгиси ўйлаб чиқилмади. Бу хиралик эффектини бериб туради. Эттимку хира пашшадек деб)) Хрусталь шишалардан эса бироз мираж, ялтир-юлтурлик эффектиниям беради. Клипдан кейин монтажда эффектлардан фойдаланишга эринганлар учун энг қулай восита!
Хуллас, клипни кутажакмиз!) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 82525 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |