Бош сахифа » 2015 » Май » 25 » Алишер Файз орзуси 90 йилдан кейинам сахнада бўлиш! +Видео
04:06
Алишер Файз орзуси 90 йилдан кейинам сахнада бўлиш! +Видео

 

Алишер Файзнинг 6 кунлик концерт дастури 19-майдан 24-май кунигача давом этди. Алишерни устози  Озодбек Назарбеков уни сахнага  етаклаб чиққанига роппа-роса 10 йил бўлганини Алишер бу йилги дастурида айтар экан, хали 90 йилдан кейин хам шу сахнада қўшиқларини куйлаш орзуси борлигини билдиради. 

Мазкур  репортажимизда атиги 24 минутлик видеода концертни хис қилдиришга сабаб бўлгувчи дастурдан видеолавхалар кетма-кетлиги хам тақдим этилади. 

 

 

Бошловчилик  қизиқчи Ботирхўжа  Имомхўжаев   зиммасига бўлди. 

 

 

Бу йилги дастурда доимгидек қизиқ мавзулар борасида қўшиқлар куйланди.  "Гилос"дан тортиб "Тожмахалга олиб бораман" ваъдасию ва "Елкамга мин,  зиёратга кетдик она"  деган  қўшиқлар хам. Менга "Кечир" қўшиғи ёқди.  Сўнгги пайтлар урфга айланганидек устозлар ижодига назар Алишерни хам четлаб ўтмади ва  у Комилжон Отаниёзовнинг қўшиғидан куйлади. 

 

 

 

Алишер дастур давомида унинг қўли доим кўксида бўлиш сирини хам очади: Қўлимни кўксимга қўйиб юрагим уряптими йўқми шуни текшириб кўраман,   чунки бу хаммаси тушга ўхшайди, уйғониб кетишни хохламайман!

 

 

 

 

Танаффусда Ботирхўжа Имомхўжаев ва Маъмуржон Холмедовларнинг томошабинлардан уйланмаган йигитларни бири билан ихтиёрий равишдаги импровиз "Совчи" сахна кўриниши  томошабинларни кулгудан бир неча маротаба портлатди)  Биринчи кунгисида Маъмуржонни парики тушиб кетди хам)

Дастурдан видеолавхаларда бу сахна кўриниши хам мавжуд. 

 

 

 

Мухлислар хонандага дўппи кийгизиб  анъанага айланган чопонни хам кийдиришди. Хуллас концерт қоидаси хаммаси ўрнида. Фақатгина шу дастур тўлиқ  жонли ижро бўлмагани  ва сўнгги пайтдаги урфга айланган дуэт бўлмаганини айтмаса хаммаси жойида.  Сахнага чиққанига  10 йил бўлганини хисобга олса жонли ижродаги концертига менимча узоқ вақт қолмади...лекин бу борада  агар устози изидан кетиши бўлса унда...билмадим)

 

 

Алишер Файзнинг шундай табассум сохиби бўлмаганида унинг шу дастурдаги айтган оптимистик фикри ярашмаган бўлармиди:- Бир орзу, тилак уйғондики... Бир 90 йил ўтсада, хамма шу ўтирган жойида  ўтирса , 100 йил олдин бир қўшиқ айтиб бергандим деб айтиб бериш насиб қилсин илойим. 

 

 

Танаффусларидан яна бирини унинг шогирди Ёқуб Ахмедов ўз  қўшиғи билан тўлдирди. 

 

 

Алишернинг (фотографларимиз объективлари илғаган) юлдузли мехмонларидан  илк куни "Хўжа" гурухи солисти Иззат  Ибрагимов ўз оиласи билан ва Достон Убайдуллаевлар бўлди. 

 

 

Иккинчи куни Зиёда... 

 

 

Сўнгги куни Дилноза Кубаева, Халима Ибрагимова, устози  Озодбек Назарбеков, 

 

 

Муниса Ризаева ва Гулсанам Мамазоитовалар хам бўлишдию, бироқ дастурни кузатмай, Алишерни табриклаб кетишди. 

 

 

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасксда томоша

 

 

Волидаси билан 

 

Суратлар муаллифлари: Абдурахмон Садиков ва Баходир Матёқубов. Видео: Шахло Қодирова. 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 11299 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Alisher Fayz

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Muxlis   (25-Май-2015 07:21) [Материал]
Menga qiziqchilarni ayol kishi rolini o'ynashi umuman yoqmaydi...juda chegaradan chiqib ketmaganmi?

2 minavarov74   (25-Май-2015 08:11) [Материал]
Барака топ,омад.

3 _Bek2201_   (25-Май-2015 11:43) [Материал]
Концерт зур утибди! Факат эркак киши аёл киёфасида курингани учун концертни файзи йуколибди! Бу менинг шахсий фикрим!!!

4 Бекжон77   (25-Май-2015 13:48) [Материал]
Тугриси шунде зур консертни ану Мамир аёл киши буволиб бузиб куйибди куриб Одамни кунгли айниди (бачкана хезалак) Алишер консерга гап йук маладес омадизни берсин. Агар иложи булса кегинги консертларда анаву мамир (********)ни йукотсез хакийки Алишер Файзни консертини файзи яна хам файзли булади. Яна бир бор омад...

5 Azamat   (25-Май-2015 15:11) [Материал]
O'zbek milliy estradasini sevib tinglamaymanku, biroq, Alisher Fayzni qo'shiqlarini eshitaman. Bir-biriga o'xshashlik kam. Omad!

6 Жафокаш   (26-Май-2015 00:52) [Материал]
Зўр! Ушбу дастур жуда яхши: лекин битта гап, фикр туғилганди анча аввал. Шу хонанда сал шоирлар билан ишлашни тўғри йўлга қўйса, ишлари бундан-да баравж бўлармиди?! Яқинда, "Наво" каналида намойиш этилган "Тошкентдан Хоразмгача 1200 километр" қўшиғи жуда ҳам бачкана. Ҳаминқадар. Савия ўтлаб кетган. Қўшиқчилар, мухлислар, мен нимани айтсам шуни тинглашади, деб бемалол ўйлашади, шекилли. Хато қилишади: уларни олқишлаган мухлис, кун келиб, унга тош отишдан тоймаслигини унутмасликлари зарур. Бундан кейин Чустий, Махтумқули, Усмон Азим, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Равшан Файз, Охунжон Ҳаким,Тилак Жўра каби кўплаб бетакрор шоирларимизнинг ижодлари билан танишиб, оҳанги ўзи билан яралган сара шеърларни эл аро куйлашса, зап иш бўларди, назаримизда.(Бу ҳамма ХОНАНДАман деганига тегишли). Маънавиятни топташга уларга ҳали ҳеч ким ҳуқуқ берганича йўқ. Тағин бир фикр: сайт ижодкорларига омад тилайман. Долғали замонда бошлари омон бўлсин! Қалам тебратаётган азизларнинг тийрак нигоҳи ҳамиша равшан бўлиб, ҳар қандай муаммони илдиз-илдизи билан баён этиб, уни йўқотиш йўлида бош-қош бўлишдан чарчашмасинлар! Омад қадрдонлар!!!

7 мухаррам   (26-Май-2015 09:05) [Материал]
Мен Дилноза Кубаевани жудаям согиндим. Уни яна авалгидек кувнок ва шаддод янги ролларда куришни хохлаяпман. Илтимос Дилноза Кубаева хакида купрок тез тез янгиликлар етказиб туринглар илтимос

8 мухаррам   (26-Май-2015 09:06) [Материал]
Мамуржон аел киши ролини койиллатиб уйнаганла омадишларида ривож. Бошка одам булганида уларчалик эплолмаган буларди.

9 Avazbek Adhamov   (26-Май-2015 13:12) [Материал]
Toy bop qo'shiqlari ko'p bo'pti. Bu yog'i to'y sezon "GAZINI BOSSS JAMSHID"dan boptida

10 Shodiyorbek   (27-Май-2015 02:17) [Материал]
Ijodizga omad. Bundanda zo'rlarini kutib qolamiz. Gap yo'q lekin. Sayyod.com ning ishlariha ham omad. Borilaga shukr.

11 sherzod   (27-Май-2015 17:52) [Материал]
Назарбековни копияси бўлиб қолмаяпдими? Жафокаш шоирлар билан ишлаш хақидаги фикрига қўшиламан.Хозирда хонандаларни хаммаси хам шоирлар ижодига эътибор беришмай қўйди.Ўзи шоир ўзи бастакор ўзи куйлайди

12 Хакикат   (27-Май-2015 18:48) [Материал]
Алишер Файзовга омад,качон энди бу сахналарда Юлдузларни курамиз Экана???Э Художон,йулини очишига имконият Беринг.Инсоф Беринг йулини ёпганларга!

13 nurbek_nazirov   (27-Май-2015 20:55) [Материал]
Omad va yana Omad

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!