08:36 Алишер Файз концертидан ВИДЕО! | |
видео репортаж сўнггида Алишер Файзнинг концерт кунлари иккинчи куни 18 майда ташриф буюрган хонанда, бастакор ва шоира Шахнознинг оппоқ атиргуллари, Алишерга тақдим этилган илк гулдаста бўлди. Шахнозни фанклуб аъзолари рақсга чорлашди Алишер гуллар қабул қилаётган пайтда Шахноз мухлислар билан суратга тушиб турди. Дастур давомида кутилмаганда Алишер сайтимиз хақида илиқ фикр билдирар экан, концерт дастури хақида тайёрланган журналистларнинг репортажлар орасида, сайтимиздаги репортаж нимаси билан ўзига тортганини айтиб, камина сайт рахбарини халққа туриб таъзим қилишини сўради. Неожиданно, но приятно! Бизни самимий фикрлар билан тан олиш онлари учун Алишерга ташаккур. Қизиғи, "Лекин бошқа тарафи хам бор..."деб айтилган фикрлар давомини эса видеодан томоша қилиб танишасиз. Иккинчи кундаги шогирд Ёқуб Ахмедов бўлди. Бошловчи Ботир Имомхўжаев уни роса уялтирди ўзиям.)) Хазиллашиб албатта. Она хақидаги қўшиқдан кейин кайфиятни туширганим учун узр деганида, бир опахон "Жиззахдан келдик, кайфиятингизни кўтараман" деб гуллар ва тўн совға қилди. Биласизми, икки кун концертни кузатган бўлсам, сўнгги қўшиқ тугагунча биронта одам жойидан қилт этмади. Зал тўла мухлис, абсолют аншлаг! Иккинчи кунидан монитор ишлаб, унда она хақида куйланган қўшиқда онаси билан акс этган суратлар бўлиб, менга жуда манзур бўлган янги "Индамадим" қўшиғи давомида унга ишланган клип хам намойиш қилинди. Дастурдан менга яна "Андижондан келиб" қўшиғи хам ёқди, замонавий ва ўзига хос услубда қилинган зўр қўшиқ. Кўксидан қўли, лабидан табассуми, юзидану ижодидан файзи аримайдиган Алишер Файзни концерт кунлари шундай ва шунданда аълороқ тарзда ўтишига тилакдошмиз. Ана энди эса видео! Концертни хис этинг! Паризода билан қизиқ сахна кўринишию, гўзал тароналар сизга мунтазир: | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 10443 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |