Бош сахифа » 2011 » Январь » 30 » Альфонсларни севадиган енгилтакка маслахат керак...
10:58
Альфонсларни севадиган енгилтакка маслахат керак...

Салом Сардор. Менинг исмим Л. ешим 26да нимадан бошласам уз хаетимни узим расво килганман гохи зерикаман гохи менга энди барибир дея емон йулларда кириб коламан.

Бундан 5йил олдин ота онамга кулок солмай арендага жой олиб карзга ката пул олиб пайнет очдим круглосуточний зди кечкурунлари уйга бормасдим,уйдагилар розимасдилар. Пул топгач кийинишларим узгарди катта сарфладим,йигитлар бн танишдим улар мени пулимни ошиги эканлигини сезмасдим.

Дискатекаларда, ресторанларда куп юрардик. Бир дугонам менга ердам берарди. Орадан 2 йилча вакт утмай банкрот булдим у хам майли мени севган йигит мени бадном килгани етмагандек ташлаб Туркияга кетди жуда куп пул сарфлагандим унга,у эса курук вада берарди. Бу гапдан ота онам хабар топдилар. Шунча пул яна узим бу холда. Курканимдан уйга бормай аламимдан йигитлар бн юрардим.

Бир кун уйга борсам отам мени сендек кизим йук окпадар сени ок килдим мени обруйимни тукдинг дея уйдан хайдадила. Сен мен ун улгансан дея бакирдилар. Нима килишни билмай дугоналаримни уйига борардим ва ухлардим сезардим уларга хам екмарди ойиси урушарди. Бир кун нима килишни билмай кучаларда юрганимда тикувчи устозимни учратдим ва булган вокеани тушунтирдим. У киши хали турмуш курмаган ота оналари бн оилалари катта жуда яхши хама хавас киларди. Мени олиб кетдилар ишга крдим кейин россияга иш таклиф килишди.Устозим мени билет олиб бериб юбордилар 


ишим яхши пул топиб юрганимда яна йигитлар бн таниша бошладим. Уларга хам пул куп сарфлардим. 1йилдан зиед бир йигит бн яшадим. Пул йигиш хаелимга хам келмасди,у хам менга сени севмайман пулинг ун деди. Кейин яна андижонлик йигит бн танишдим кейин у бн яша бошладим, бошида хама бозор кб уй пули тулади кейин у хам пулим йук сен тула деди,хамаси узимга расходлар зди индамадим уни севардим.

Орадан вакт ўтиб паспортимни вакти тугагани оз колди,устозимни уйига боришимни айтдим улар мени кутиб олишларини айтдилар. Менда эса факат йулга пул бор зди. Улар уйига келдим яна 2ой яшадим уйларига прописка килиб паспорт олиб бердилар. Мен эса сингиларини алдаб 1000дол процентга 1ойга юбораман деб бир танишидан олиб берди. Билет олиб тошкентдан россияга кетишим керак зди,шу бахона агентда бир дустим бн учрашиб мехмонхонада бирга булдик. Россия бордим у ерда ишимга бошка киз олган, ишсиз юрдим, йигитим хам узгарган.

Бир кунглим айниб докторга борсам мен хомиладорлигимни айтди. Мен кувониб йигитимга айтсам у мен бн урушиб умуман бола йукот сендан бола хохламайман деб ташлаб кетди. Энди иш бошлагандим хеч тинч куймай болани об ташла деди, мажбур бб болани олдирдим. 2ойча утгач устозимни синглисига тел килиб яна уни алдадим узатаман деб суз бердим. мана 9ой булди келганимга уни уйдагилари билмайди менга шунча пул берганини процентини хам узатмадим. Паспартомни йитирдим,пулимни угирлашди. Лекин мен у кизга агентда гаплашганда пулни сурди мен эса унга хеч качон бермайман нима килсанг кил бундан батар бул дея игнор килдим.

Менга маслахат беринг нима килай холимни билдингиз,ишим яхшимас уйим йук. Сардор шахсий фикрингизни юборинг почтамга, исмимни узгартиринг мен Навоий шахридан Л



Ман шокдаман тўғриси.

Бемалол баттар бўл дедим, пулини бермайман дедим, алдадим...

Намунча Сизга осон бу сўзлар?

Бировни қақшатиб юрибман, ўзимни хаётим расво манга маслахат беринг дейсизми?

Ўша алдаган инсонга айтганингиз борку "баттар бўлгин" деб ана шу сизга хам маслахат.

Пул топишдан мақсад нима бўлган ўзи? Шу суратдагидек ишлатиш учунми?

Хикоянгиздан енгил хаётни севадиган, нафсини тия олмайдиган қиз эканлигингизни билдим.

Лекин бир нарса бор, хеч қачон ортга қайтиб бошидан бошлашингизга хеч нарса халал бермайди.

Хаётимиздан нолишимиздан аввал хамиша айбни ўзимиздан излаб кўришимиз керак ва ўша хатоларни қайтармаслик керак. Бошиданоқ нафсингиз учун йигитлар устидан пул сочиб ўзингизни йигитларга шу тариқа таништириб бўлгансиз тушуняпсизми? Биз йигит ва эркакларга хос нарса деб ўйлардим бу нарсани тўғриси.

Хомиладорлигингизни билиб сендан фарзанд истамайман деб кетиши табиий хол. Чунки сизнинг энг катта хатоингиз енгил хаёт ва нафсингизда хам эмас, ЎЗИНГИЗНИ ҚАЙ ТАРЗДА "ПОДАВАТЬ" қилишингизда тушуняпсизми?  Ким ғурурини сотади сиз эса ғурурингизни шунчаки бериб эмас, устига пул хам қўшиб берганингиз.

Хеч қайси эркакка бундай аёллар ёқмайди ишонаверинг!

Сиздан фойдаланаётган эркакларга пулингиз ёқади лекин сиз эмас, сиз ўзингизни (балки) ижобий жихатларингизни мана шу нарсани ўзидаёқ беркитиб қўясиз.

Биз эркаклар хамиша аёлларни бир поғона паст бўлишини, аёллар итоаткор бўлишини, истаган нарсамизни (хаммаёқда, керак бўлса узр қўпол лекин бу  хақиқат: тўшакда хам) мухайё қилишини истаймиз. ЛЕКИН АЙНАН ИСТАШИМИЗ БИЛАН ҚИЗИҚ! МЕЪЁРИ билан қизиқ! ЭНГ АСОСИЙСИ ХУРМАТИНИ САҚЛАБ қолганлиги билан қизиқ!

Майли қиз ғурурини бир икки жойда муносабатда поймол қилган бўлсин, муносабатда бу фақат катта плюсга ишлайди, лекин нозик чегара бор, у хам бўлса ХУРМАТини сақлаб қолишлиги тушуняпсизми?

Аёл  киши қачон эркакка пул сарфлаши мумкин?

Аслида вояга етгунча ўғил фарзандига холос!

Суйган йигитига қийин холатдан чиқиб кетгуниЧА! Асосан аввал қизга пул ишлатиб кейин қийин ахволга тушганда агар қизда имконият бўлса йигитни оёққа туриб кетишига ёрдам бериш холос, боқиб ўтириш эмас.

Аксарият бойвачча аёлларни эрларига ёки ёшгина йигит альфонсларига пул сарфлаб яшашларида ; бошқа иш қилолмайди, ёки ишдан бўшади иш йўқ дейдию ўзи аёл боши билан ишлаб юраверади. Бу нотўғри, фарзанди бўлса катта бўлаётган мухитдан андаза олади, эркак киши хам генетик хамиятига тегиб бораверади.

Аёл кишини пули бор эркак эса ошхонада бўлса ечим оддийку: ўша ишсиз эрига пул тикиб иш очсин, у эр майли аёли орқасидан бўлсин лекин ЎЗ МЕХНАТИ билан пул топадику.

Бир оилани биламан. йигит хотинининг бизнесида ишлаб шундан пул топади. Уни альфонс дейишади, вахоланки у номига ишламаяптику, МЕХНАТ ҚИЛИБ ИШЛАБ пул топяпти, нима фарқи бор кимга қарашли?

Бошқа бир ташкилотда бир аёл рахбар бўлсачи? Унда альфонсмас а? Хар бириимизни ишимизда рахбар бўлади. Ўзимиз рахбар бўлган тақдиримизда эса барибир назоратчи рахбарият бўлаверади. Хотинми, қанонами фарқи йўқ, асосийси агар НОМИГА эмас ИШЛАБ пул топса бошқа гап.

Мавзудан роса ўтлаб кетиб чегаралаган бўлишим мумкин, лекин менимча ёмон фикр билдирмадим.

Хуллас хаётда асосийси хурматни йўқотманг, ғурур ўз йўлига, ғурур ва хурмат бирдек бўлгани билан ғурурдан азият чекиб армон қилганлар бисёр.
Хурматингизни асранг.


Sayyod 
Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 13276 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 561 2 »
1 Rustam   (30-Янв-2011 11:24) [Материал]
Shu xam odammi? basharasini tasavvur qilayapman. Shaytonni urg'ochisi ... *****ku bu... yaxshilik qilgan odamlariga yomonlik... tfu

31 Samarkandiy   (31-Янв-2011 06:07) [Материал]
Zinokor Allohning g`azabiga uchraydi

2 zolushka   (30-Янв-2011 11:32) [Материал]
juda g'alati ayol ekansiz hafa bömengu. ota onani norozi qilish ularga oq bölish özi yaxshilikga olib bormasligi aniq edi judda qiyin vaziyatga tushibsiz

3 maximum   (30-Янв-2011 11:50) [Материал]
astag'firulloh, xudoni o'zi asrasin mashnaqalaga yaqin bo'pqolishdan, qiz bolamush yana axvolli qarela, musulmonmisan o'zi, gunoh-savob dgan narsalni bilasammi, ota- oneni bergan tarbiyasi qursin san xotinni

4 ALISHER777   (30-Янв-2011 12:02) [Материал]
Sayyod janoblari kommentariyga hojat qoldirmabtilar!.. Bundaylarga faqat achinish mumkin!..

5 Zarina   (30-Янв-2011 12:33) [Материал]
Qanday qilib yashab yurganizga qoyilman bu hayotda sizda na vijdon, na or, na mehr, muman insonga xos hech narsa yuq ekan, lekin haliyam kechmas tavba qiling, yuqotgan usha rasvo 5 yilizni bir umrizga almashtirmang, tugri yulga kiring, faqatgina tavba qilng, uzingizda iroda toping

6 asal_miss   (30-Янв-2011 12:47) [Материал]
GAP YOQ QOYIL , JAVOB MANA SHUNAQA BOLADI HULLAS OQIB JAVOB YOZISHGA HOJAT YOQ . OFARIN !!!!!!!!!!!!!!

7 Everything will be OK   (30-Янв-2011 13:29) [Материал]
Астагфируллох!!! Тугри эттис Саййёд ака. Аёлнинг аёллиги унинг эркак кишидан бир погона пастлигида. Хаётта жудаям ажойиб-у гаройиб ходисалар куп учриркан!

8 QALQON   (30-Янв-2011 13:56) [Материал]
O'zi bu qiz otasini norizo qilib qo'yib, bu erda yana qanaqa maslaxat so'rab yuribti. Ota-onani be hurmat qigan hech qaysi farzandni kosasi oqarmidi. SIz namoz o'qing hudodan nomozlarizda otangiz sizni kechirishini so'rang. Otangiz sizni kechirmasa, siz ko'karmaysiz baribir! Yana oldirib tashlangan bolani uvoliyam bor. Hudoni ishiga qarshi chiqib bolani oldirasizm!? Shundan bilinib turibtiki xatto o'z zurriyotizam ko'zizni ocholmabti! BU yog'iga insof bersin. O'zi oxirgi paytlarda bo'lar bo'lmas voqealar ko'payib ketyapti! Judayam demokratichniy bo'lib ketibsizda. Qoyilman. Balki ko'pchilik sayt muxlislari bilmas, hikoya muallifiga o'xshash qizlar rossiyada tiqilib yotibti. Nima endi ulani hammasi Sayyodga bu ishlarini qanaqa qilib boshlaganlarini, nechtasini chuv tushuirganlarini yozishlari keremi!

Hayotizni yo'lga solishni bir yo'li boyagi o'qituvchizdan oxirgi marta yordam so'rende uyizga, ota-onez bag'riga boring. Oyoqlariga yiqilib astoyidil kechirim so'reng. QUL bo'ling. Boshqa gap-so'z bo'lishi mumkinamas.


9 kudrat   (30-Янв-2011 14:07) [Материал]
Bunaqalarni tenboyli otasini qarg'ishini olgan ko'karmaydi OTA ROZI HUDO ROZI bu qizni peahanasidan otvorish kerak shunga o'hshash qizlarga sabog' bo'ladi

10 musulman   (30-Янв-2011 14:24) [Материал]
ASSALOMU ALAYKUM SAYYOD GAPLARIZ 100% TOGRI....BU QIZGA MAN QOYIL QOLMADIM QANAQA FARZAND BU OQ PADAR YANA QIZBOLAYA TAVBA QOPOL BOLSAHAM BU QIZ FOHISHA EKAN MEN KOREADAMN BU ERDAHAM IKKITA NAMANGALIK KIZLAR YIGITLARGA HAM BU YOGINI BERIB HAM KORNINI BOQADI BU QIZLAR YIGITLAR KAYFDI QILIB YURIBDI ZATO ULARDI HOTIN QIMIDI PULIGA YURIBDI YIGITLAR BU QIZHAM HUDI SHUNAQA EKAN ...ALLOH BERGAN SHIRIN NEMAT FARZANDNI....OLDIRIB TASHLABDI BU ONANING BIRINCHI QILGAN QOTILIGIIIIIIII BO'LADI EEEEE MUSULMONLAR YANAYAM BULARI ER KOTARIB YURIBDI ALLOHIM........ ER SO'RAR EKAN ALLOHDAN MENGA IZIN BER YUTIB YUBORAY DEB MENI UZTIMDA ZINO KILIB YURISHIBDI DEB NOLA QILARKAN SHUNDA ALLOHIM ERGA SABIR QIL DERKAN VALLOHI ALAM ENGILTAK KIZLAR ZINO KILISHDAN AVAL ALLOH KORIB TURGANINI ESDAN CHIQARMELAR ALLOHDAN UYALILAR ILTIMOS 10 MINUTLIK KAYFDI DEB BIR UMIRLIK GUNOHGA QOLIB KETMELR LUTFAN LUTFAN LUTFAN.... help help help help help

11 диана   (30-Янв-2011 14:49) [Материал]
sizga maslahat yanayam karigunizcha kayfu safo qilib yurihg kuproq bolari yuldan uring

26 Anv@rbek   (31-Янв-2011 01:19) [Материал]
Bu nima diganiz Diana?! Man tushunmadim bu yoki kesatish yoki xavas...

12 Dika   (30-Янв-2011 15:02) [Материал]
Voobshem boru o'chirib tashela buni, bekorga joyniyam zanyat qivotti i odamla o'qishigayam arzimasakan

13 MZA   (30-Янв-2011 15:10) [Материал]
Alloxni o'zi insof bersin...Astag'frillo

14 telba   (30-Янв-2011 15:24) [Материал]
Uyizga borib ota-onezdan kechirim so'ren,o'ylashimcha kechirishadi,chunki siz ularni farzandisiz...undan keyin esa uyidigilar bn. maslahatlashib bir ish qiling..

15 telba   (30-Янв-2011 15:28) [Материал]
TOXIRNI gapiga qo'shilaman, hamma bu ayoldan nafratlanursa battar botqoqqa botib ketadi! Iltimos undan ko'rasi chiroyliroq maslahat berilar chem" tfu sanga,nafratlanam,su++a" so'zlarni digan yozmela...

16 Oddiymuhlis   (30-Янв-2011 15:38) [Материал]
Yo Allohim, bunday qiZlardan hattoki dushmanimni ham ASRAGIN ! Ota-Onaga oq bo'lganni 2 dunyosi, ha, ha 2 dunyosi bo'lmaydi, bu dunyoda ham ohiridaxr bo'ldi, u dunyoda ham Alloh nazdidan qoladi. Hayronman bunday qizlarni (insonlarni) Er ham ko'tarib turganiga?....
Agar shu ishalridan pushaymon bo'lgan bo'lsa, hamma narsani unutsnda, halol ishlab, halol eb, halol kiyinib, olgan pullarini, aldab yurgan insonlarini haqqini to'lashga harakat qilsin, keyin Ota-0nasini ham rozilini olsin, bo'lmasam bu qizni ohiri xorlik, it azobini ko'radi

17 nika   (30-Янв-2011 17:46) [Материал]
hali hayot oldinda qilgan hatolarizga tavba qilib endi bunaqa hatolar qimaslikka harakat qling hamma ham hayotda hato qiladi uzizi boshqarishga harakat qiling kimlardi norozi qilgan bulsez ushalardi oldiga boring echirim sureng ota onezi rozi qiling 1- urinda keyin hayotiz yahshi bup ketadi inshalloh

18 xurshida   (30-Янв-2011 20:16) [Материал]
ZANJIR DIGAN O'ZBEK KINOSI BOR EDI ESILADA BOSA. OSHA KINOGA OXSHAB KETARKAN BU AYOLNI QILGAN ISHLARI. aLLOH INSOF BERSIN VA HIDOYAT BERSIN AMEEN!

19 Sher   (30-Янв-2011 20:33) [Материал]
Ollohim bunaqalardan asrasin. Essiz ota-ona.

20 Sitora_USA   (30-Янв-2011 20:48) [Материал]
Astafurilloh, Tavba qildim...Tavba qildim Astafurilloh... BIrovni gapirishga ham qurqasan kishi, niamgaki hali har birimiz turmush quramiz qizmia yo uglimiz bualdi shunaqa ayollarga yo qizlarga uhshab qolishidan Alloh Saqlasin. NIma Nima bulganda ham hammamizga insof bersin, sahyton yulidan HUdo asrasin.

Sizga ham battar buling deb etmoqchidim L. KEyin uylab qarasam birovga bunaqa deyish ham yahshi emas hali bizani kelajagimiz oldinda Man faqat duo qilamanki Sizdaqa qizlardan yoki yigitlardn Allohni uzi asrasin Astafurilloh Tavba qildim. Vijdoniz qiynalmadimia? Shuncha ishlar qilgan ekansiz, nahtoki vijdoniz qiynalmagan bulsa? Yurak bormi uzi sizda?
bu dunyoda hama bandani gunohi bor, be ayb PArvardigor. Lekin Gunohni yuvs BUladi Alloh kechiruvchi deb etishadiyu. MAslahat bering degan ekansiz:
Mani maslahatim:
1. Tavba qiling
2. Allohga itoat qiling.
3. NIam bulsa ham otaonangizdan kechirim sureng, chunki sizdan ota onangiz norozi ularni norozi qilgan qiz va yigit hech qachon biri 2 bulmaydi. Ualr sizni parvarish qilgan Onangizchi sizni tugganlarida ulim bilan yuz keladi. MAn shunaqa deb eshitkanman ona chaqaloq qilganda eng qiyin vaziyat qancha qiynaladi.... ANhotki shualrni uylamaysiza, otangizchi qancha niyat qilib sizni kota qilganla" shu qizim mani yuzi," deb sizin parvarish qilganla. Lekin tugri ota onani tarbiyasi muhim rol oynaydi, biza faqat ota onani tarbiyasini aybdor qilolmaymiz, chunki har bir insonga Alloh insof bersin, vijdon yurak, nsof Eng muhimi shlar. Shualr bulmsa manimcha. bunaqa qilmasdiz. Sida vijdondan asar ham qolmagan. HUllas otao nangizni nima bulsa ham kechirim surab Ualrni rozi qiling. ota rozi Hudo rozi :)
4. Tavba qilib ota onangizni rozi qilish bilan birga Allohdan surang sizni har doim tugri yulga boshqarishini, Iymondan tark etmasligini shayton yulidan aadashtirmasligini surang. Va sizga ham Chiiroyli oila qurishingizni Allohdin astoyidil sureng. Ahr yulizda uydan cihqishizda har bir ishni qilishdan oldin duo uqib yuring keyin sizni Alloh hech qachon adashmasliginizga yordam beradi. Hatoki oddiy ovqat qilganizda qozonga nazar solganizda ham BIsmiloh ni yodizda tuting. BIsmillohni eting Shukur qiling Astafuriloh qiling. Shunda siz uz uzidan yahshi yulga kirasz. Faqat HUdo deb eting,


UZur juda ham kup gapirib yubordimde, bu ayolga yoki qizga maslahat berish biz Muslmonlarni burchimiz. BU kishiga ham shundoq Ulaga uhshab IGNORE qislak bualdi, masalan man hozir batar buling deb kulib yozmoqchi edim Vijdonim yul quymadi, chunki uzimni hayotim halio ldinda Oila quraman Illohim sizga uhshashdan Alloh saqlasin.
Sog buling uzini asrang L


21 kritik   (30-Янв-2011 22:01) [Материал]
Даа, неудачная фантазия автора...

22 Dona   (30-Янв-2011 22:02) [Материал]
AXMOQ QIZKANSIZ! Mashanqa sizdakala qizlani , viloyatdan keganlani nomiga dog' tushirasila!! Qo'lizga pul tekkandan keyin oshib qobsizde!"KO'RMAGANNI KO'RGANI QURSIN".Buyam mayli ustozizni ""TUZINI YEB TUZLIG'IGA TUPURIPSIZ"" SIZGA TO'RISINI ETSAM MASLAHAT KOR QILADIGAN QIZGA O'XSHAMISIZ!!! SIZ OLDIN O'ZIZNI HURMAT QILISHNI O'RGANIN!!!!!

23 Roziya   (30-Янв-2011 23:42) [Материал]
Daxshat, o'zi oxirgi yakshanba kunlari faqat shunaqa qizlani dardi dasturxon qilinyapti, eh ayollar jamiyatga yetuk barkamol avlodlarni tarbiyalab yetishtirish o'rniga bunaqa nomaqulchiliklar qilsa, hayotga yengil qaramaylik!!! Sayyod sizning fikringizga qo'shilaman!

24 Mashhur   (31-Янв-2011 00:29) [Материал]
Bu kinochilar uchun yaxshi ssenariy bo'lar ekan.
Qizga esa: hayotiz allaqachon barbod bo'libdi, bu yog'iga endi faqat bosibgina yurib Xudodan hidoyat so'rang. Agar shu ishlarni yana davom etkazsangiz, unda bu yog'iga hatto hayotizni ham asrolmay qolishingiz mumkin.

25 JASUR   (31-Янв-2011 01:06) [Материал]
Mani Sanga maslahatim uzingni osib uldur Oq PAdar degan nomni olgandan keyin qando yashavosan

27 musofir.   (31-Янв-2011 01:39) [Материал]
kaysi beting bilan ahmokona ishlarni kilib kuyib,maslahat suraysanmi,ming lanatlar bulsin senday kizga.Senday kizlar uzbek kizlariga isnod keltirisheapti.Bechora ota ona,kanday bosh kutarib yurishibdikan? Olloh ularga sabr bersin.Senday kiz tukkandan ,farzandsiz utgan ......aka uka,singillar ham bordir,ularni kelajagichi/ sayyodBEK sIZDAN ILTIMOS BUNDAY NARSALARNI SAYTGA KUYMANG,AHIR SIZZNI SAYTINGIZNI aMERIKADA HAM UKISHADI,DUST DUSHMANLAR BOR,UEAT AHIR..UZBEKLAR TUBANLASHIB KETISHIBDI DEYISHMAYDIMI.

28 ASXO'J   (31-Янв-2011 02:41) [Материал]
EY ODAMLAR BU QIZNI HAQORATLAMASDAN ENDI INSOFGA CHORLANGLAR SHUNCHA HAQORATLANGANLIGI UCHUN SIZLARDAN MASLAHAT SO'RAYAPTI TO'G'RI YO'L UCHUN , HAQORAT EMAS. HAQORATLAGANLARING BILAN SHOHLARING CHIQIB QOLMAYDI UNDAN KO'RA YAHSHIROQ MASLAHAT BERINLAR ZORA BIROR BIRLARING MASLAHATLARING BILAN IMONGA QAYTSA , BU IMONIMNI TIKLAYMAN DESA SIZLAR BO'LSA HAQORATLAYAPSIZLAR ENDI SAYYOD YOMON DESA HAMMALRING YOMON DEMAGLAR HAMMALARINGNI O'ZLARINGNI FIKRLARING BORKU YOKI SHUNCHA FIKRLASH DOIRALARING PASTMI SAYYOD YOMON DESA YOMON DEYSIZLAR YAHSHI DESA YAHSHI DEYSIZLAR SAYYOD HAM BIR INSON SIZ BILAN BIZGA O'HSHAGAN U O'Z FIKRINI BILDIRDI ENDI SIZLAR O'ZLARINGNIKI BILDIRINGLAR SAL NORMLANIY QILIB QURUQ SAN ORSIZSAN FOHISHASAN DEMASDAN U QIZNI O'ZI JUDA YAHSHI BILADI FOHISHALIGINI.

SAYYOD YA'NI SARDOR AKA SHU QIZNI E-MAILINI MANGA BERING MAN SHU QIZ BILAN GAPLASHAY BU QIZNI BOTQOQLIKDAN TORTIB OLISH KERAK BATTAR CHO'KTIRISH EMAS, ILTIMOS MANI E-MAILIMGA SHU QIZNI E-MAILINI YOZVORING .


29 SUPER_GIRL   (31-Янв-2011 03:34) [Материал]
sandaka SHAYTON qiyofasidagi MAHLUQQA maslahat berishimgaym arzimisan gapam hayf sanga

30 UMIDA   (31-Янв-2011 04:36) [Материал]
Singlim,beayb Parvardihor!Alloh bandalariga qiyomatgacha muhlat beradi,kimni qilgan gunoxlari uchun kechiradi,kimni yo`q Allohni o`zi biladi,mani sizga maslaxatim shuncha gunox qilibsiz,noto`griligini bilibsizmi ,tavbani yolg`iz MEHRIBON VA RAHMLI ALLOHGA qilib,yordamni xam undan so`rang!Toki jonimiz bo`g`zimizga tiqilib chiqib ketmagunicha xali vaqtimiz bor!Avvalam bor insof Allohdan!Birovni xaqqi juda yomon,ota-ona roziligini albatta olish zarur,bo`lmasam xar nima qilmang ishingiz orqaga ketaveradi.Hidoyat Allohdan!

32 DIL   (31-Янв-2011 08:33) [Материал]
ozing pishirgan oshni ozing maza qilib yegin bu maslahatni ishni qilishdan oldin sorash kk edi.

33 zeboshka   (31-Янв-2011 10:11) [Материал]
ILOJINI QILSENG O"ZINGNI OS

45 Anv@rbek   (02-Фев-2011 00:54) [Материал]
O'z joniga qasd qilish bu begona odamni o'ldirishdan ko'ra og'ir gunox!

34 nelly   (31-Янв-2011 12:08) [Материал]
Канака килиб бу дунёда яшаб юрганизга хайронман. Сиздака киз бн таниш булишдан оллох асрасин!

35 bratuha   (31-Янв-2011 14:26) [Материал]
boldiiii aqilli fikrilani bekitla jonga tegdi Hudoim shu kuega solib sinavotti bu dunyodayam u dunyodayam javobini ozi beradi prosta bu yog'iga aqlini eigishtr boldi ozini qolga ol vot sanga maslahat hammani tegiga yotib ketvurish keremasde

36 Predannaya   (31-Янв-2011 15:02) [Материал]
УРГАНГАН КУНГИЛ УРТАНСА КУЙМАС! ХУДО САНГА ШУНЧА ИМКОНИЯТ БЕРИБДИ. УШЛАМАБСАНМИ, ЯНА УША ИФЛОС ЖИРКАНЧ ЙУЛИНГНИ ДАВОМ ЭТТИРИБСАНМИ, ДЕМАК САН ОДАМ БУМИСАН. САНГА БИТТА ГАП-БАТТАР БУЛ!

37 Lady X   (31-Янв-2011 15:52) [Материал]
Бировни хаккини еб,тагин мактаниб езганиничи бу хакида,зино килганларинику гапирмаса хам булади. Есть такая пословица: "Горбатого могила исправит"! или "Наступила дважды на одни и те же грабли"....

38 SALOYJON   (31-Янв-2011 16:09) [Материал]
нима дердик бу кизга бунга яхшилик килган кизга айтган гапини айтамиз бундан баттар бул деганмидилар

39 Bahor   (31-Янв-2011 17:10) [Материал]
Xonim L; haliaym kechmas uzingizni eplab olishga faqat buni chin dildan holash kerak.
Hurmatli uquvchilar gap viloyatdan kegan yoki poytaxtlikda emas gap insonni uzida.
Men am viloyatdan kelganman har doim sumkamda pichoq engimni ichida o'q'log' yurgan bilib bumidi qachon
nima buladi.
Nelly sizni bunday deyishga haqqiz yuk.Unga sukishmas yordam kerak.
Hammamizni Ollohni o'zi asrasin.Hammasi yaxshi buladi.

40 Bahor   (31-Янв-2011 17:13) [Материал]
Asxo J qoyilman sizga mana nihoyat bitta haqiqiy inson ekansiz, Sayyod iltimos iloji busa mengayam shu qizni adresini bering.

Oldindan katta rahmat.


41 Abdulloh   (31-Янв-2011 21:27) [Материал]
Sayyod(Sardor) ohirgi voqtla to'g'risi gap sizzi vapshe chuniboo'miyapti siz nuqqul foxishlani hatini qo'yvos nima dunyoda shu NASS boskan foxishaladan boshqa narsa qurip ketkammi saytizziyam NASS bostirip nima qilas bunaqa naslani nasi o'ziga ursin nima qilas bulani dardini dasturxon qilip ili bunaqa nasslaga saytizdan minbar diydimi joy berip? Hudo adashtirganni butun dunyo bir bo'sayam hidoyatka solomiydi Hudo hidoyatka soganni butun dunyo odamlari bir bo'sayam yo'ldan ozdiromiydi buni yahshi bilasku .Agar haqiqiy ichidan tavba qiganda qigan zinolarini hammaga gapirip guvoh ko'peytirmasti maslahat so'ragandayam qisqaro chiroyli qilip so'rirdi misol hammayam gunox qiladi lekin qigan zinosini yoki ichkan arog'ini hammaga doston qilip gapiribbergan odam guvoh ko'peytiradi gunoxxi Hudo bilsin i gunox qigan bandasi bilsin ana o'sha gunoxxi kechirilishi onson bo'ladi gunoxka guvox ko'peydimi kechirilishi qiyinlashadi .BUNAQA NASS QIZLAGA MASLAXATAM GAPAM TASIR QIMIYDI I GAP UVOL BUNAQALAGA HUDO HOR QIGANNI BANDASI BOR ETOLMAS
Ответ: Сололмайди, қилолмайди-бу бахона эмас!
Ким бундан зинони тарғиб тушуниб ўзига олар, ким бундан сабоқ олиб сақланар..
Кўрдингизми? Ўша дин тубидаги икки йўл маъноси хамиша таъқиб қилаверади. Лекин сиз ўзингизча тушунганингиз билан бошқа йўл йўқ дегани эмас!
Бирон фикр билдиришдан аввал, энг асосийси гунох ва савоб хақида катта гапиргандан аввал худони ўрнига даъво қилманг!
На Сизни ва на мени кимнидир хаётини гунох билан хал қилишга хаққимиз йўқ!
Нахсми бошқами Аллохнинг бандаси! Хаммани тамом бўлган деб юз ўгираверсак ким унга ёрдам қўлини чўзади?
Хар сафар ўзингизча диндан катта гапириб ёзасизу элементар нарсаларга ақлингиз жуда торлик қилади.
Икта китоб ўқиб хаммани гунох ва савобини ўлчаш Сизга эмас!
Худо фақатгина билади сиз кунига беш вақт намоз ўқиб фикрларингизда унинг харакатларидан ўтар нарсалар ўтиб, одамларни гунохини санаб хукм қилиб дўзахга тушасизми, ё ўша фохиша умрини охиригача бирдан тўғри йўлга кириб шундай бир савоблар қилиб сиздан ўтиб жаннатга тушадими.
Ким кафолат беради?
Сизми ё имомми?
ХЕЧ КИМ!
Кейин фохишахонага бориб танлов ўтказаётганим йўқ, тушунмасангиз фол очманг, фол очишниям эплай олмасангиз сал фикрланг. Почтамга келган хатлар қўйиб борилади.
Вахоланки ўша фохиша хам одам! Бу ерда телефон рақамини қолдириб реклама қилаётгани йўқ. Бутун бир омма эътиборида дардини олиб чиқиш учун хам жасорат керак.
энг асосийси ният...Умид бордирки ният қилибди. Бекоргамасдир?
Хар бир инсонни бу сахифада гапиришга хаққи бор, чунки у инсон!
Шу минбарга чиқибдими демак қандайдир умиди бор, ўша ўзича тушунган тарзда намоён қиляпти холос.
Уни тўғри йўлга бошлаш СИЗЛАРга боғлиқдир, балки орангизда кимдир қайсидир гапи билан уни қайтариб ўзи учун хам улуғ савоб эгаси бўлар?
Сиз бу ерда ўзингизча инсонларга тамға босиб ўтиргунингизча жаннатга уларнинг қадами яқинроқдир?

42 AnGeLochKi   (31-Янв-2011 23:11) [Материал]
ENG BIRINCHI ALLOHNI YOD OLING ....QILGAN GUNOHLARIZ UCHUN IHLOS QILIB NAMOZ O'QING, ALLOHDAN SO'RENG SIZGA BANDASIMAS
YAGONA ALLOHGINA YORDAM BERA OLADI CHIN QALBIZDAN ALLOHGA TAVBA QILING ASTOYDIL SO'RENG U RAXMLI VA KECHIRIMLI ZOT VA QAYTIB BUNDAY ISHLARGA QO'L URA KO'RMENG OTA ONAGIZDAN KECHIRIM SO'RENG OYOQLARIGA YIQILING BU BILAN SIZ KAMIB QOMESIZ BALKI SAVOB BO'LADI ULARNI KO'NGLINI OLING DUOSINI OLING SHUNDAGINA YANGIDAN HAYOTIZ GO'ZAL BO'LADI BU XAYOTDA XAMMANI SINEDI ALLOH FAQAT INSON SHU SINOVLARIDAN SABR QILIB O'TSAGINA YUTADI BESABRSIZLIKDAN KELIB CHIQADI XAMMASI TAVBA QILING .......

43 Abdulloh   (01-Фев-2011 11:08) [Материал]
**********
Ответ: Бу сайтга киришингиздан мақсад унда нималигини тушунмадим.
Исломий сайтларда ўтираверинг нима қиласиз шоубизнес сайтида?
Бек

44 shokir8585   (01-Фев-2011 23:02) [Материал]
Bu ayolning bu kunidan o'lgani 1.000.000 marta yaxshi

46 Рустам   (02-Фев-2011 08:33) [Материал]
Сайёд (Сардор)! Ўзиз у қизга бўлар гапни ҳаммасини ёзиб қолдириб бўпсиз! Гап йўқ. Мени фикрим бўйича у қиз проста яна кимлардандир алам омоқчи. Кўриб қўйларинг, одамни алдаш "кидат қилиш" мабунақа бўлади демоқчи. Уларга Оллоҳимни ўзи бас келмаса, Бандаси бас келомиди. Улар Шайтонни одам қиёфасидаги кўриниши. Сизни келажак ишларингизда фақат зафарлар тилайман Сайёд! Минбарга нималарни қўйиш у сизнинг ихтиёрингизда. Ман бирор марта минбарингизда ортиқча воқеаларни кўрмадим. Раҳмат сизга!

47 Yig'loqi Qiz   (03-Фев-2011 15:32) [Материал]
Assalomu aleykum wr wb manimcha manga opa bo'lsangiz kere. xa xato qilibsiz kotta gunox qilgansiz. lekin bu yo'ldan qaytishingiz uchun xali vaqt bor. agar iloi bo'lsa mani e mail adresimga yozing. siz bilan tanishmoqchiman. angeli-12@mail.ru . sizdan kichkina bo'lsam xam xayotda ko'p sinovlaga duch kelganman. mani e mailimga drujba yuboring va kim ekanizni yozing. manam oilam bilan Moskvadaman balki sizga yordamim tegar. Javobizni kutaman. Omon bo'ling.

48 Yig'loqi Qiz   (03-Фев-2011 15:41) [Материал]
sayyod iltimos mana shu ayolni emailini manga bering ula bilan gaplashmoqchiman. iltimos agar iloi bo'lsa unga yetkazing u bilan dostlashish niyatim borligini.

49 sweetie   (04-Фев-2011 04:56) [Материал]
assalomu alaykum. L. sizga aqil urgatishga hali yoshlik qilaman ammo uzr chidab turolmadim. siz birinchi navbatta OLLOHdan kechirim surang u yaratguvchi har bir bandani kechiradi lekin chin dildan surang tavba qiling. keyin borib ota onezdan kechirib surang ular ota ona hech qachon farzandini kuchaga tashab quyishmedi bilaman etishga oson amma OLLOHim uzi madadkkor bulsin. qilgan hatolarizning eng boshu mana shunda ota onezi gaplariga kirmaganiz. avvalo odam pul topsa hech qachon uzgarmaslik kerak. mayli vaqti orqaga qaytarib bulmaydi. kor bulsang ham kornamak bulma deyishadi :)keyin biror ishga kirng va usha pul olgan odamizi pullarini qaytarishga harakat qiling. birovning omonatiga hech qachon hiyonat qilmang. OLLOHim uzi kechirsin hamma qilgan hatolarizi sizga shuni surab qolaman. lekin OLLOHim bergan nemat bolani oldirib hato qilibsiz. OLLOHIM taqdirizga shuni yozgan ekan. OLLOHga shukurlar ayting bundan battarlari ham bulishi mumkin edi. OLLOHIM har bir ishning ajrimini beradi qilgan ishlarizi ajrimini tortibsiz. sizga sabr toqat tiliman. keyin sayyodi gaplari ga ham qushilaman :). biz ojiz bandamiz sizi ayiblashga haqqimiz yu.

50 LIFE   (06-Фев-2011 00:50) [Материал]
Ollohdan sizga sabr toqat tiliman , birovni ustidan kulish mazax qilish , hukm chiqarish oson ish lekin hammamizam oppoqmasmiz hayotda ....beayb parvardigor. Xali xech narsa xal bo'mapti xayotizda , o'z ona yurtizga qaytib ota onezdan uzr so'ren. Hayotizzi o'z kindik qoni to'kilgan joyda qayta boshlen. Hayotda xali yaxshi odamlayam bor..... Avvaliz xor bo'lsa bo'lsin , oxiriz xor bo'lmasin hayotda. Sabrli bo'lin.

51 xadis   (06-Фев-2011 09:16) [Материал]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Иймон – Аллоҳ таоло хоҳлаган кимсани тўсадиган қалқондир. Агар банда зино қилса ундан иймон қалқони тортиб олинади. Агар тавба қилса (иймон) унга қайтарилади» (Байҳақий «Шуъабул иймаан» 4981).

52 prohojaya   (09-Фев-2011 21:48) [Материал]
uziyam shu ahvolga tushganiga battar bulsin. Idiotka. Nas bosib hamma bilan yashab yurvursin.

53 nilufar rasul   (10-Фев-2011 02:09) [Материал]
salom L sizni kilgan hatolaringizni ukib judayam uzimni nokulay his kildim ,bilasizmi hayotda hamma ham hato kiladi agar insonlar hato kilmaganida farishta bulardi.lekin hali ham kech emas shunchalik hatolaringizni tan olibboshingiz toshga tegibdi ,aybini tan olish ham mardning ishi.siz ayolsiz ayol kishi guzal oilaning kelini,mard erkakning guzal rafikasi shirin farzandning onasi bulishga loyiksiz hali hammasi oldinda ,uzingizni kulga olin va kuchli bulin,yosh umringizni hazon kilmang,hali hamasi oldinda hamma menga havas kiladigon ota onam mendan fahirlanadigon kizman deb oldingi kadam tashlan fakat oldinga orkaga yul yuk .ota onangiz albatda sizni kechiradi menga ishoning fakat uzingizni kulga oling hamasi yahshi buladi hudo hohlasa.mana kulizda hunariz ham bor ekan chevarman deyabsiz .kotta sehlar ochish planini kiling ,agar inson bir narsani chin dildan istab oldiga shuni plan kilib kuysa u albatda uzi istagan KARIYERAGA etishadi sizga maslahatim.sog salomat buling uzingizni kulga olin iltimos,

1-50 51-53
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!