Қайтмаганди, кетвордим! Muhlis Minbari
Қайтмаганди, кетвордим!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассалом алейкум саййод сайтининг ижодкорлари, сизлар бериб бораётган барча шов бизнес янгиликлари, одамларнинг хаёт кечирмалари, умуман айтганда барча чоп этаётган маколаларизи кузатиб вакт утганини хам сезмай коламан! Одамларни хаётий кечирмаларини ва муамоларни омма билан хал этишларини куриб, мен хам сизларга узимни хаётимда, мен учун котта зарба булган муамони сизларга ёзишга карор килдим!

 

Мени ёшим 29 да, ойлада 5 фарзадмиз, 4 та киз ва мен, битта угиллигимга караме, узимни мехнатим билан куп нарсага эришдим, албатта ота-онамни дуоси менга мадад берди! 2010 йил мени уйлантирмокчи булишди ва аям билан опам келин излашни бошлаб юборди, мен куз остига олиб куйган бир киз бор эди, у киз билан куп маротаба сухбатлашганман, оллох берган ибо-хаёли муслима киз эди, аямларга шу кизни келин килишга маслахат бердим, ва онамлар уларникига совчиликка юбордим. Тугри улар унчали боймас, иссик-совук курган оила эди! Онамлар боришди уларникига ва киз онамларга ёкди! Киз хам рози булди ва туйга харакат бошланди!

Хуллас туй булиб утди, биз узимизни енг бахтли оила деб хисоблардик!! Биласизлар хозирги кунда киз чикариш ва киз боланинг кам кусини килиш анча маблаг талаб килади! Аямлар уйга келган келинни юкларидан, яьни, келлини сепларидан кунгли тулмасди, лекин узига айтме тугри тушунарди, чунки онам учта киз чикарган. Туйдан 12 кун уткандан сунг дадамлар бирдан касал булиб юрак хуржида казо килди ва шу кундан хаётим кескин узгарди. Анча вакт мен узимга келолмай оллохдан сабр тилаб юрдим. Дадам уз келинни кулидан сув ичиб оламдан утди, шу менга армон булмади! Ойлар утди, йиллар, хаёт давом этарди. Онамга олган келини,келин эмас кизде булиб кетди, чунки онам жудаям мехрибон!

Лекин фарзанддан дарак йук эди, биз врач куригидан утишга карор килдик, бордик анализлар топширдик ва ташхис натижаларини врач олиб келди, ташхис натижасига кура аёлимни конида вирус борлигини айтди, бу хабар мени кайфиятимни тушириб юборди, нимаям киламиз, оллохни берган синови.Онамларга бу хабарни айтмасликка карор килдим ва озгина шамоллаши бор экан деб куявердим. Аёлимни узим даволата бошладим, чунки уларнинг оиласида кизини даволатишга имконияти йук эди, буни яхши билардим. Анчагина маблаг кетди даволатиш учун, лекин фарзандни хамма нарсадан устун корардим, чунки фарзанд бебахо неьмат! Аёлим врач айтиши буйича хамма леченияни олди албатта бу анча вакт талаб килди. Лекин барибир натижа йук, ха яна бир гап, хаммани бир ёмон одати булганде аёлимни хам бир ёмон одати бор эди. Качон онасиникига борганда бизни уймиздеги гапни окизме томизме айтиб борарди. Буни мен куп маротаба сезиб унга танбех берардим, базида сукиб юборган кунларим хам буган тан оламан, у менга гап чакиб бормасликка суз берарди ва барибир айтиб борарди. Чунки мен бунга 100 фоиз ишонч хосил килдим.

 

Бир куни мендан онасига кунгирок килиб беришимни илтимос килди, мен йук демадим кунгирок килиб бердим, телефонни опаси олиб шунаканги гапларни айтяпти... Уйимиздаги барча гап сирларни, ким нима деди, ким нима иш буюрди хаммасини ештиб турдим, сунг аелимни бир шапалак уриб юбордим. Опасига кунгирок килиб хаётимизга аралашма деб опасини хам сукиб ташладим. Уша куни кайфит йук ишга хам бормадим. Орадан икки соат утиб утмай аёлимни онаси, опаси ва акалари уйимга келиб роса жанжал кутаришди, уйда онамлар йук эди, синглим билан бирга эдик. Кайнонам шунаканги мени хакоратларди хатто бу сукишларни эштиган ит хам занжирини узиб кочиб кетади! Чидаб турдим, кучага чикиб кушниларимга хам ёмонлаб нима деса деди чидадим ва кизини уша озгина сепларини йигиштириб кизи билан олиб кетди! Уларни хаммасини худога солдим! Аёлим икки кун утмай кечки вакт йиглаб кунгирок килиб кечирим суради! Мен уни бошка сени уйга киргизмиман деб куркитардим лекин юрагим уни дейди. Орадан бир ой утиб аёлим онаси билан уймизга кечирим сурашиб келишди мен узимча бошка яшамайман кизинг билан деб турволдим, бу натижа бермади, онам йиглаб мени она деб билсанг кечирасан деб турволди, хуп майли мен кечирдим факат бир шарт билан ка котталарни чакириб, юзлаштириб, мухокама килиб бошка хаётимиз аралашмаслигига кундириб уйга киргиздим!

Яна хаётим йулига тушганде булди мен учун! Хаёт давом этарди лекин фарзандан дарак йук. Орадан уч ой утиб аёлим онамни куриб келе деб суради, мен айтдим аямдан сура рози булсалар боравер дедим, аям рози булдилар хатто бир кун ётиб келишига хам рухсат берди! Орадан 1 кун утди келмади, 2 кун утди келмади, 3кун 4 кун утди келмади ва кунгирок хам килмади, узим телефон килиб нима гаплиги сурамокчи булдим, кунгирок килсам онаси кутариб; Ха киев хотин кере буп колдими? Кизимга мен хужайинман, хохласам жунатаман, хохламасам жунатмиман деб бакира кетди, мен вообще шок булиб колдим! Яна айтдики кизимга буйдок боллардан совчи келяпти дийди, бу гаплар мени анча жахлимни чикариб ташлади ва охригача хожайинчилик килаверинг деб гушакни куйдим. Шу  билан яна кечалари хаволатим йуколди, аям буни сезиб менга далда берарди, узи хам мендан баттар диккат булиб ойланарди, битта углимни бахти келишмади деб тушкунликка тушарди!

Орадан бир хафта утиб аёлим йиглаб яна телефон килиб кечирим сураб мени олиб кетинг деб йигидан тинмасди. Боришга гурурим йул куймас, чунки мени туйимизга 4 йил булган булса хали мени чакириб уйига таклиф хам килмаган! Шу гапларни айтдим унга телефонда, ва узинг келиб кечирим сура онамдан ва яша деб айтим. Унга хам кийин тушунаман ота-онасидан кечолмасиди, чунки онаси айтибди агар уша эрини десанг биз сендан вос кечамиз дебди! Отасини урни йук уйиди, уларникида аёл киши устун экан!

Хуллас мен 2 ой кутдим келмади ва дустимни таклифи билан Россияга кетвордим!! Нима килишим керак эди? Оиламни саклаб колиш учун кулимдан келган барча ишни килдим фойда бермади! Янги оила курмокчи булган ёшлар Укиб хуллоса чикарволади деган умиддаман!! Рахмат сизларга саййод ижодкорлари!! Хатолар булса узур сурайман!!!


 

Sayyod: Мана шу "Якшанба-мухлис минбари" лойихасини фақат бир тарафини тинглаб бахо бериш тарафи қийинроқ.  Бошқа тарафдан сайтимиз "Пусть говорят" каби разборка бўлишиниям истамайман. Одамлар дардини айтиб ховуридан тушиб ёзилсину маслахат олсин дейман. Кейин, кенг омма олдига пинхона чиқаётган одам алдашига гумоним катта. Чунки уни кимлигини хеч ким билмайди унга алдаб не фойда тўғрими?

Шунчаки ўзингиз тарафдан ўтган нарсаларни хам билишни истардим.

Фарзанд бўлмаётгани хақида тилга олганингизни сабаби аслида ўзингизни юпатиш ва тақдирдан бу нишона сифатида далда бераётганингиз сезилади. Чунки мурожаат қилаётган муаммоингиз аслида бу эмас, лекин бу хақида бот-бот келтиряпсиз.

Лекин аслида аниқ бир гап: Сиз онасига эмас қизига уйлангансиз! Хотинни ўзига мослаб тарбиялаб олиш эркакни қўлида! Онангиз шу келинни деяпти, сиз хам. Фарзандсизлик бу хозирги даврда муаммо хам эмас! Темболее вирус. Хамма нарсани давоси бор. САБР! СИНОВ!

Қайнонангизни хотин энди керакми деганида сабаб бор, негаки бир кунга рухсат берилгану сиз эса 4 кун ўтгач қўнғироқ қилибсиз. Ўзингиз қаерларда шаталоқ отдингиз йигит?

Сизга хотин керакми ўзи? Хамма айб ўзингиздаку. Бу аёлларга қўйиб берсанг нималар демайди? Шуку уларни асли - дидиди диди.

Бунақада буниси  гап ташийди ва қонида вирус бор деб ажрашсангиз, эртага бошқасидан яна айб топиб кетворвурасиз ва шунаққилиб дунё кезиб юраверасиз.

Хеч қачон идеалга интилманг! "Надо работать над тем что есть!" Бор ва мажуд бўлган нарса устида ишланади, талаб қилиб кутилмайди.

Юқоридаги гапларингиздан  талаблар бору аммо сиз тарафдан жавоблар йўқлигини аниқ равшан ёзибсиз. Келтираётган эътирозларингизни қаранг, сепидан тортиб то уйига таклиф қилмаганигача. Эй бу хотинларни эътирозлик дидидиларику, яна нечта тоғора кам қилгани хақида айтпабсизда.  Сизга шу керакми? Майдалашмасангизчи!

Қайтараман: Онаси истаганини деяверсин, сиз қизига уйлангансиз! Онасини гапига нега бурга деб кўрпани ёқасиз? У қиз хам онасига қарши чиқиб онасини сочини юлиши керакмиди? Қўнғироқ қилиб турибдику олиб кет деб.

Будь уже мужиком! Вазиятни эркак назорат қилиб юритади. Бу кетишда сизни оилангизда хам матриархат бўлади!

 

Изохдагилардан керакли маслахатлар бўлар. 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!      
 

28-Дек-2014 23:57
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Sanjar   (29-Дек-2014 02:41)
Хотиниззи ростанам севаркансиз. Бахтли булилар. Россияан сразу билет олиб уйга кайтин. Уйга олиб келин.

2 brilliantka   (29-Дек-2014 03:13)
Erri er digan nomi bor oilada  er nma disa wu bo'lishi kere. sal qattimro ushen xotinizzi, Sardorakaniyam fikrlariga qo'shilaman

3 Musi   (29-Дек-2014 03:27)
Har bita ona qzini baxtli boliwini xolidi faqat bita tominlama yozibszz szam opomasdursizz

4 RaVsHaNBeK   (29-Дек-2014 07:08)
shu erkela sep mep disa ensam qotaddee(((

7 ledy   (29-Дек-2014 10:59)
Равшан +100. Жа латтапарас йигитлар куп. Туйдан олдин уйланаётган кизига "опамга ёки синглимга мунчага мебел килдик, мунча сеп билан узатдик " деб кизга намекать киладиганлар хам бор. (буни мактуб муаллифига алокаси йук)

5 No ONe   (29-Дек-2014 08:37)
G`alati, hech nardan hech narsa sizga baqiraveradimi, axir qiziga zarariz tegmayatgan bo`sa, oyizam yaxshi qarayotgan ekan. xotiniz noshukur shekilli. yana bilmadim, sizdayam biron ayb o`tgandir. chunki hammasi juda g`alati. sababsiz janjal kimga kerak. axir qizlarini xorlab tashayotganiz yo`qku. lekin alki xotinizni uyizdagila buzishayotgandir. shu uchun, unga o`ziz yaxshi tasir o`tkzing. uyga obkelib iloji boricha uydagilari bilan kamroq munosabat qilsin. tezro bolali bo`lingla. mani opamni 5 yilda endi bolasi bo`ldi. 4 yil hech narsamas. sharoitiz yaxshiroq shekilli, rossiyada nima qilasiz. uyga qayti ota onayiz bilan birga yashang. yoki xotinizni obketing. sizdan uzoqlashtirmang. haqatanam, agar bir shaharda tursa, yotib qolishga balo mormi uyida, bir kunga borib kelaersin. 
yana o`ylaganim, balki xotiniz farzandli bo`lishiga ko`zi yetmay, sizni atay boshqaga ylanib farzandli bo`lishizni xohlaotgandir. hamma sababsiz gapla shu uchundir. shunday bo`lgandayam uni obkelib ruhini ko`taring. erni er qiladigan ayol bo`sayam, oilani ushaydigan erkak hisoblanadi

6 ledy   (29-Дек-2014 10:48)
Кизи 4 кунга уйига борса бошида эри булсаям буйдоклардан совчи келибди. (улиб коламан хозир biggrin ) Шу гапни кунглингизга олиб хафа булгунча шуларга кизингизни узатвораверинг демайсизми? Тугриси, кизларни ичида усган (катта илтимос нотугри талкин килманглар) одам купинча кунгли бушрок ишонувчангрок ва аёлларга кулок солувчанрок булади. Буни кайнона билиб колиб сиздан фойдаланган. Мен тугриси, ростданам кизига буйдок эр тайёр булса бориб кечирим суранг, ярашинг деёлмайман.  tongue . Хар кимни инсофин узига берсин.

8 Zodibek   (29-Дек-2014 11:43)
Маколани бошида укиб бир нарсага жахлим чикди аёлимни узим даволатябман чунки уларни уйидагиларини даволатишга имкони йук эди дебсиз кизини олгандан кейин даволатасизда хотин тани сог булса керагу касал булса керакмасми ё уйидагиларни имкони булганида кизини даволат деб оборармидингиз кани эркаклик гурур. Аслида хотинингиз узида шуунча муаммо бору яна сизга бошка муаммолар орттириб берганига кушилмадим яшаш нияти йук экан булди все йигиштириш керак 1 марта сурайди кечиримни 2 марта сурайди нима майнавозчилик киворибдию хаётни нима кизни узида боши йукми онасини айтганини килади яна кечирсангиз яна кайтарилиши табиий ёш экансиз харакат килиб б.д ажрашиб хаётни бошидан бошланг

9 Nilufar   (29-Дек-2014 13:36)
O'qib ensam qotti to'risi. Bu erke kishini gapimas. Xotinini ota-onasini puli kamligi uchun mayli dib qizzi ota-onasimas eri davolatganmush !!! Tovbaaa ..... Agar xotinizzi ota-onasi millioner bo'gan taqdirdayam xotinizzi davolatishga siz mas' ul xisoblanas. Shuni bilasmi erkak !!! Bu shariatdayam yozib qo'yilgan. Siz xotinizzi kassalligiyu sog'lig'iga qarash bu sizzi burchiz erkak. Hamma ayb o'zizda dib o'yliman. Chunki xich qaysi ona qizini bekordan bekorga turmushidan ajratmidi. Bitta qiz boqib o'stirsez chunasiz buni!

10 Jakhangir   (29-Дек-2014 14:29)
Xaxa xD MUSI gap yo

11 Azamat   (29-Дек-2014 14:37)
Shu ham erkak kishini  fikrimi? Sizga uyat!

12 Nodirbek_7   (29-Дек-2014 16:25)
Siz xotinizni, uni opasini nima uchun so'kkanizni kelgan akalariyu onasiga tushuntirmadizmi??? Ularni bunaqa muomulasidan akalariniyam so'kib kerak bo'lsa urish kerak edi... Chunki ular noHaq! Qoyilman sizga erkak!!! Qaynonangiz tarafidan shuncha sababsiz xaqoratlanibsiz-u indamabsiz... Bunaqa erkaklar haqida eshitmagandim!!! Respect)))))))))))))

13 odiybek   (29-Дек-2014 17:30)
Bu sizi xayotiz uni qay tarzda boshqarish ozingizga bogliq endi oziz fikr qiling bitta ogil ekansiz onangiz ga raxmingiz kelsin ozi qolgan uyda siz esa rossiyadasiz xammaga insof tofiq bersin sabr qilsangiz Alloh ozi niyatizga yetkazadi cin dildan sorang va xarakat.

14 Мактуб эгаси!   (29-Дек-2014 18:13)
Аввалом бор берган барча маслахатлар учун котта рахмат! Мен пинхона омма ичига кириб, хеч кимни алдамокчи эмасман( всмысли? Я не тот товарищи, которые вы думайте!)! Хаёттимда юз бераётган бу муамоларга ечим излаб, сизларни фикр-мулохазаларизи билмокчи булдим халос! Хаётта куп муамоларга дучор булар экан инсон.Тугри, бу муамоларга пайдо булишига узимиз хам сабабчи буламиз албатта.Чунки мени бу трагедияга узим сабабчидурман балким, Аёлимга куп мехр бериб юбордим, " Онамни куриб келай" деб бориб бир неча кун колиб кетса, мен доимгиде опамни ёки онамларни юборардим, чунки кайнонам хохласа жунатарди хохламаса йук, бу холатлар куп буларди! Оллохга шукур, мени хам бошимдан иссик-совук утиб, хаётта куп кийинчиликларга бардош бериб, анча огир-босикман, куп нарсага сабр килдим ва шунинг учун куп нарсага эришдим! Бу гал хам кайнонам кимнидур олиб келиш учун юборишимни кутганди! Саййод аввало узур! Мен аёлимни нарсалари ёки бойликларига эьтирозим йук, уларнинг оиласини шароитни била туриб уйланганман!!! Бойлик ёки мансабнимас, агар менга бировни (халява) бойлиги учун оила курмок нийятим булганда, бунде оилага уйланмас эдим!!! Менга бировни бойлиги керемас, хаммани уз дастига берсин!! Юкорида бу хакида ёзишимдан максад, хозирда оддий холат булиб колган бойрок ёки мансабдорларнинг кизлари ёки уша кизнинг онаси хеч кимга эгилмиде, шу нарсалар одамларни хаёлидан утмаслиги учун батафсил ёритиб кетдим! Тугрисини айтсам кайнонам мендан куп нарса кутганди, мисол учун: мендан участкага уй солиш учун котта пул сураганди, берормадим, чунки онамдан беркитиб иш килишни хохламадим, а онам бунга биламан карши чикадилар! Кейин бир неча маротаба этган юзимга( Оллох гувох) : Кизим сенга тегим нима курди....? На лимузингга чикди? на Ресторанга борди! Чунки мен туйни уз ховлимда килгандим! Мени хам узимга яраша эркакли гурурим бор, нима учун уларга ялиниб яшашим кере? Хеч кимдан кам кусим йук! А ерни хотин олдидаги хакки, ёки хотинни ерга нисбатан хак-хукукини жуда яхши биламан!!! Узим даволатим дейишимни сабаби, кайнонам шу нарсани била туриб мен хужайнман кизимга дейиш инсофданми? Биламан аелимни соглиги учун курашиш мени бурчим, лекин уз хотинимни мен эмас, узокда утирган онаси бошкарса бу адолаттан эмас! Саййод яна бир бор барча маслахатлар учун котта РАХМАТ!!!

15 Мактуб эгаси!   (29-Дек-2014 18:19)
No Name! Берган маслахатиз котта РАХМАТ сизга!!!

16 Мактуб эгаси!   (29-Дек-2014 18:47)
14 odiybek Миннатдорман, рахмат маслахат учун!!

17 Nematxon   (29-Дек-2014 18:58)
Baxtli bulila

18 No ONe   (29-Дек-2014 19:27)
arzimiydi ))

19 Olimjon   (29-Дек-2014 19:57)
Sizam oppoqmasdirsiz qahramon??? O'zizniyam ayblaringiz bo'lsa kerak? Yozganlaringizni o'qisak... sizdan umuman ayb o'tmaganday... o'zidan o'zi yomon qaynonangizning sizdan ko'ngli qolmagandir??? Albatta, qars ikki qo'lda chiqadi. Yozgaingizni o'zingizga moslab yozmasligingiz kerak edi!!!

20 Anush   (29-Дек-2014 21:38)
"кизини уша озгина сепларини йигиштириб кизи билан олиб кетди! " shuyam erkeni gapimi? Maktubizni òqidim xafa bómenu sizga oilangizni baxti emas xotinizni sepi muhimroq tuyuldi manga. Qaynonangiz tomdan tarasha tushgandek sizga òzidan òzi baqirmagan bòsa kere. 4 kun òtib tel qildim devos. Manimcha uyda xotiniz bilan janjal qigansiz I xotiniz qizlik uyiga xafa bòlib ketvorgan. I siz òzizni aybdor his qilib 4 kun òtgandan kegin tel qigansiz va qaynonangiz Ha kuyov endi xotin kere bop qoldimi dip baqirgan sizga. Betta bozir òzizni va bizni aldamen. Maynavozchilikni yigishtirin. Hayotizni gul qilish yoki rasvo qilish ham òz qòlizda. Aybni òzizdan qidirin!

21 khadirov   (30-Дек-2014 02:10)
Sevarkansiz qaytaring , onasiga etiborxam bermang ! Mani xolamni og'illari 12 yil deganda farzazand ko'rdi , sabrli bo'ling allox mexribon beradi, faqat sabr kerak .

22 Muxlis   (30-Дек-2014 07:20)
Maktub egasiga:
Tan olish kerak juda nozikta'b ekansiz siz ham, juda mayda detallarga juda ortiqcha e'tibor berar ekansiz!

1) Sarpo?
Erkak kishi shu haqida yozishi uyat emasmi?

2) Opasi bilan telefonda gaplashdi?
Singil opasi bilan oila haqida gaplashmasdan biznes plan haqida gaplasharmidi? Opasi xotinizga aytadi didi-didi
gaplarini yoki onasi bilan. Bu tabiiy narsa, mana siz internetda "didi-didi" gaplarni yozibsiz. Maqsad nima? Maqsad
maslahatlashish, hol-ahvol so'rash, habardor bo'lib turish, dardlashib turish.Shumi ajrashishga sabab?

3) Uyiga borib olib kelay desangiz "avval mehmonga chaqirishmagan" debsiz...bu nozmi? *************) )
Erkak kishi shartta borib xotinini olib kelaveradida!

4) Allohdan so'rab, sabr va harakat qilinsa farzand ham bo'ladi, hali vaqt bor!

Ayb sizda ham bor, xotinizda ham, kattalarda ham!
Hammada xato bo'ladi, lekin ularni to'g'rilash o'rniga ajrashish...erkak kishi uchun emas!

23 shahanshah   (30-Дек-2014 08:21)
Maktub egasiga maslaxatim ayoliz bilan yana birga yawasangiz qaytib qo'l ko'tarmang ayol kiwi zaifa bo'ladi bu erkak kiwini iwi emas xaqiqiy erkakday tuting o'zingizni qiziga yaxwi munosabatda bo'lsangiz xech qachon sizni yomonga chiqarmaydi biz xam uylanganmiz oilalimiz va turmuwni oz bo'lsada pastu balantidan xabarimiz bor farzandni esa xudo ertami kechmi beradi faqat olloxdan yaxwilab so'rang.

24 ojiza   (30-Дек-2014 09:04)
Oilada bunaqa narsalar bop turadi. Balkim shunisi bilan qiziqdir. Lekin parda kotariladi.vaqt o'tib hammasi unutiladi. Qorlar yog'ib izlar bosiladi. Hudo hohlasa kelishib ketasizlar. Qo'sha_qo'sha farzandlar ko'rasizlar.o'sha vaqt kelguncha sabr sinaladi. Og'irroq bo'ling. Yarashib ketasizlar. Bahtli bo"p ketilar.

25 humoyun 2010   (30-Дек-2014 09:14)
Maktub egasiga.Sizga maslahatim uka . Erkak erkak bo'lishi kerak siz birovlarning maslahatiga qarab oilangizni tiklamoqchi yoki buzmoqchimisiz mana shu erdan sizning kimligingiz bilinib turubdi. Avvalo uzingizga bir razm soling va uzingizga keling u yog'ini o'zingiz hal qilasiz. Lekin Rossiyaga borib juda axmoqona ish qilibsiz negaki hamma problemalarni ayollarga tashlab uzingiz mazza qilib yuribsiz sizning problemalaringizni boshqalar yechib chaqiradi va siz hech narsa ko'rmaganday kelib yashayvurasiz tug'rimi. Bu ajoyibku problemaning oson echimini topibsiz lekin. Xotiningizni bilmaysizki mabodo kechasi kim bilandir sayir qilib yurgandir. Manimcha qonuniy ajrashmagansiz u sizning xotingiz siz yuqorida g'urur haqida gapirdingiz bu erda gururingiz sekingina boshqa narsaga yo'l beradimi deymanda. Xotinni urubsiz bimaysizmi qancha ko'p ursan beti qotadi degan gapni ularning jonini sug'urib olish kere . Ushanda etganingiz qilibgina qolmay sizni sevadi.Kelinlar borki ular erini ideal deb biladi shuni yoqotmaslik kere. ************

26 EzoDil   (30-Дек-2014 09:36)
Ayoliz hozir ikki o`t otasida. Ota onasini disa siz,sizni disa ota onasi turibdi. Kamiga farzandsiz. Ayoliz hozir judayam qattiq stressda. Turmush korgan qiz to`yi bolgan kundan boshlab,har oy,har daqiqa kutadi xomilador bolishni. Kimlargadir 4 yil farzandsizlik hich qancha muddatmasdir,lekin buni kutgan odamga 4 asrdek tuyuladi. Bir birizni sevib turmush quribsiz,nima endi ozingiz barpo qilgan oilani oz qollariz bn buzmoqchimisiz? Oila buzulib ketishiga aytarli kotta muammo yoqku??? O`girlik,xiyonat bolmaganku xotiniz tomondan togrimi? Yoki 10-15 yillab befarzandmassilaku. Odamla oilasini saqlab qolish uchun farzand asrab oladi,sila bosa gulde oilani buzmoqchisila. Sud nimaga ajrashvossila disa,nima disiz? Onasi qiziga xojayin bovotgani uchun disizmi yoki qonida virusi borakan dibmi? Kulgilikuuu)))) Xomilador bolishdan oldin er xotin TORCH infeksiya topshiradi,qonida virus chiqmidigan odamni ozi yo`q. Bu farzand bomasligiga juda kotta sabab bomidi. Ayolizni da`volatishni ozi kamlik qiladi,oziz ham birgalashib da`volanishiz keragidi.Ota onani boylab berib qoymagan,bugun bor,ertaga yoq. Onasini dib qizidan voz kechishiz erkakchilikka togri kemidi. Tel.da onasiga gap tashisa,siz shundo qilingki faqat yaxshi gap yetib borsin. Mana shunaqa qilib sekin sekin tarbiya qisez boladiku,albatta ajrashish shartmi? Ozi shundogam ajrashishla yildan yilga kopayib ketvotti. Boshqasiga uylandizam deylik,bundan battari kemasligiga kim kafil? Onasi xojayinlik qimidiganini olarsiz,lekin oziga ozi xojayin boladigani,sizga xojayinchilik qiladigani kemasligiga garantiya bormi? Tavakkal qilib oilani buzolmisiz. Vaqt borida ortizga qayting,ancha yilladan keyin atrofizda farzandlariz,navaralariz girdikapalak bop yurishganda,bu kunlani hali kulib eslisiz Xudo holasa. Sizga esa oilaviy totuvlik va solih soliha farzandla ato etishini Yaratgandan chin dildan tilab qolaman))

27 sabi   (30-Дек-2014 12:42)
yaxshi yaxshi! Tushundik,maktub egasi! Eng yaqin döstiz va maslahatgöyiz bu- ONANGIZDIR! Uni norizo qimang

28 ledy   (30-Дек-2014 14:04)
Энди, 4 кун утиб тел килибсиз деб эътироз билдирганлар... Нима хотин молмидики, вактида подага кушиб вактида подадан айириб олинса. Хотин хам бир кун сураб ортикча кун яна коладиган булса тел. килиб огохлантириш керак. Кейин хотин янги келинчакмаску, 5 йиллик турмуш, яна уйидагилардан куёв безиган. Менимча, тел. килишга хар кандай куёвниям гурури йул куймайди кайнонаси ва хотинни киликларини деб.

29 шахиня   (30-Дек-2014 16:15)
Прочитала,ничего особенного не увидела,разное  в жизни бывает,но...нет ничего страшнее непонимающей или властной и при этом  глупой женщины,почему  ,чтобы  там не произошло...теща  вообще  вмешивается  в дела уже не  своей семьи,а семьи дочери? вот вопрос...почему жена жалуется? значит есть на что,о чем она может  рассказывать, и что в этом особенного,значит  есть что то  чего  быть не должно...вот и все дела...и еще...два  абсолютно разных человека создали семью,ты видел на ком женился? видел,что же  теперь то  жаловаться?живи с тем что имеешь,яхши гап илонни хам  инидан чикарар, если бы все отношения были идеальными то этого всего просто не было бы...почему в россию уехал,не решив проблем..то есть работы не было до этого:??? вопросов  много...ответ  можно только подразумевать...аелни бокиш керак,ушанда тили  киска булади,кулингиздан келмаса агар уйланиб нима килардингиз?

30 Samina   (30-Дек-2014 17:33)
Онеззи узларини ёлгиз ташлаб бекор кетибсиз Россияга, бита угил бусез

31 Samina   (30-Дек-2014 17:34)
лекин яна билмадиму манга ёкмади хотиниз , хам онаси хам!

32 Royal   (30-Дек-2014 21:17)
Sardor

bu bolayam ozini gaplariga oilasida bogan gaplani qoshib yozvotdi...hamma gaplariyam ozinikimaski...
oilalarida shu masalani muhokima qilinganida bogan gaplar, chunki erkak kishi
kelinni nima opkeldiyu qancha sep bilan keganligini hisoblab otirmidi
odatda....buni faqat ayolla farq qilishadi...

lekin kelinni onasida juda kotta ayib, qarz bermasdan bu yigit yahshi ish qigan....

Kelinni onasi oz qizini problemasi borligini bilib turib , qizini turmushi qil ustida turganligini hech tushunmabdimi ?
- Bolam, tilini tiy , uyingdigi gaping bizaga kerakmas, sani uzatganmizmi
demak san oshatniki...deyish bu onani vazifasimasmi birinchi bop....

yana kuyovga qizimizga svochila kevotti deyish.....

2-3marta shunaqa janjallardan keyinam na kelingayu , na oyisiga..insof kemagan
bosa, hech bomaganda akalari erkakmasakanmi ......

unaqa kelinni javobini berish kerak, kuyov kelinni onasinikiga jonatib, mani ilojim
yoq davolashga, oileng davolatib bersin disa, u oila nima qilardi ????

hoizirgi kunda kammi oilalar ...kelini sal tobi qochsa, srazu onasinikiga jonatvoradi: - kelin oyiznikida davolanib keling...dib, daje tuqqanidan keyinam kelinni chaqalogi bilan
yuborvorarkande...oyiznikida turib keling, dib, kuyovla qaynanani uyida
bir oyogi....kutim bilan....blin

quda hola saal oyogini teyida naryoqqa koz kotarib dunyoni korsa bolarkan, ozini soyasidan
tashqarini....olamni kindigiman dib oylasa kerak...

towba qildim deyish kerak....

qizini uzatarkanmi ? kimga...uzatsin, bu yigit ham kochada qop ketmas...bir peshanasi yarqiaragan qizga uylanar....

bunaqa arra bolib miyani sverlit qiladigan holatdan kora..bunaqa hotindan voz
kechish kerak, bunaqa kelinni tarbiya qilaman dib olib ketgandan kora...

ajdodlarimiz etishganki: - Yahshi OTga bir qamchi, Yamon OTga ming qamchi.....shundayam foydasi bosa...

Ayola kishiga saal (koproq) qattiqroq turmasa, eeee...manakanmande botta...dib ertasiga orqasini korsatadi...
ozidan ketadi....Hayot boshqa, Hayol boshqa, turmush bu murosai madora
deyishgan.....shuncha harakat qiptimi, endi kelin tamonda ayib....

kelinni akalari agar ERKAK bolishsa , urib surib, sokib singlisini opkeb beradi tarbiya qib....

33 Royal   (30-Дек-2014 21:19)
EzoDil

kelin qatta  stressda boladi ????

uzatilganidan keyin qanaqa ota-ona diedi, tem bolee ota yoq, uzatilgan qiz har doim ERini oilasini diedi, normal holatda

kuyov kelinnikiga borip urishganmi ?

Wassalom

34 Royal   (31-Дек-2014 21:39)
Toqlikka shohlik filmiga ohshagan ishla

35 AZIZA   (03-Янв-2015 10:59)
ey Yigit,mard bolib oldizmi qizi,ohirigacha mard bolin,yarashib ketsez keyin qanaqib yuziga qaris,ayol kishi zaifa,har doim erke kishi 1 qadam tashashi kere kuuu.U qiz ga savolim unga szdeki "mard"er keremikinaaa

36 polatbek   (03-Янв-2015 18:00)
Afsus qaynonasi yaxwi ayolmasakande Nina qiladi qizini xayotiga aralawib uzatdingmi boldida bir oilani buzib gunoxini boyniga olyaptiku

37 ифора   (03-Янв-2015 20:09)
бундай вокеа бизнинг хам оиламизда болган сизни жудаем тушунаман акамни хотини ва кайнонаси шунака дарди бедаво болмайдигон ишни ерта кунда тохтатиш керак акамни фарзанди борлиги учун чидаб яшаб келяпти кайнонаси аралашишнию хотини еса уйга чикиб кетиб онаси качон рухсат берса чикади сизи бахтиз кулиб фарзандиз йок екан бошка ахли соли аел бн турмуш куринг бу дардни факат бошига тушганлар билади биз оиламиз бн онасини кориб кизини ол деган гапга бошимизга тушгандан сонг минг марталаб амин болдик

38 ифора   (03-Янв-2015 21:56)
онасига уйланмагансиз деяпсизлар куш уясида корганини килади куевини бехурмат килиб хакорат килиб яна уялмай кизини яшятишади  хотинингиз хам бир кун худди шундай болади бошдан отказган табиб инсонни тугма виждон болмаса уни уйготиб болмайди аклингизни топинг хает олдинда

39 TuxoHR   (05-Янв-2015 04:38)
ха... мушкул вазиятда коган экансиз. кайнона узини этганини килдириб уз кизини хаётига бахтига чанг соладиганлариям бор, шахсий хаётимдан бу фикр ва хулоса! баъзан ктта ёшдиги инсонлар хам хатоликга йул куйишади магрурлиги ёки нодонлиги сабаб. вакти келиб уша кайнонез тушуниб етар нима иш килиб куйганини. аёлизи гап ташиши уз бошини ебди узр-у нодон экан аёлиз, тугри кибсиз шапалок тушуриб! шариятда хам ёзилган аёли хатолик килса эр шапалок солишга хаклидур зеро аёлни хато бошка кайтармаслиги ун берилга шапалок аёлни юзи кизарганида ёки кизиганида шу шапалоки эслаб туради! базила урса буларкан аёлни дб ёткизволиб дупослиди... гунохи эрга ёзилади сабаби аёл она келажакда яна фарзанд уша эрга зуриёт колдиради майиб килгунча ёки кукаргунча урилса хорлансан аёл гунохи эрга буларкан. сизга ишларизда омад хаётизда сабр токат тилашимдан узга чорам хам йук. вакт курсатади жазо мукарар.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 16
Мехмонлар: 16
Рўйхатдагилардан: 0