Қайнотанинг шахвоний таъқиби Muhlis Minbari
Қайнотанинг шахвоний таъқиби

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассалому алайкум Сардор  ака ва сайёд сайтини ижодий жамоаси гапни нимадан бошлашниям билмай турибман балки бази одамларни дарди олдида меники холвадир икала кулогим эшитмайди  шунга смс ёзаяпман 


оиламда нотинчлик, турмишимга 8 йил булди Эрими яхши кураман, мен рашк килиб уришораман, насибами хам оламан, ишламайман 2 та болам бор , тугриси кайнатам тугрисида , у одам менга галати киликлар килди, узиз тушинволарсиз уни гапларидан уятсам, сени бетин очилган деди. уйдагиларга айтсам барибир ишонмайди,  бошида индамадим холат жуда ёмонлашди, бази килкларини эримга айтдим тухматчи деб урди, лекин юзлаштиргани отасини олдига обчикмади.

 яна яшордик отасидан кочиб юрдим, качонгача кочасан деди,  улгунимча дедим,  охири шунака вазият булдики уша куни фаргонага кетарди чол,  узими уйими супиряптудим кириб, битта ушаволай деди.  мен охири чидолмай роса жаврадим,  ахир мениям орномусим бор, чикиб кетди. портладим чикиб кайнамга, нима дебди денг кизимдай курсам бошимга чикади деб ёмонлабди . кизидай курса битта ушаб олай дейдими? хотинини орқаси (узр)катта , сизики кичкина дейдими?   олдимга бориб пезерватив хам курсатган, кир ювятсам орқамга уриб кетарди, безиллаб колудим, охири эримга дод дедим, Аллохга шукр,  эрим ишонди. 

 аямга айт деди, аяси тухматчи бетинг борми, узи сени йукотиш керак эди боллар тугилмасдан деди.  йигладим,  она уйимга келдим,  уртада исботлеман деб борсам,  булди кизим сиз келин мен кайнота деди. эрим билади дедим, эрим нимаям дерди, дами чикмади.


 яна яшордик, отаси яна такрорлади,  мен этибор бермадим, нима буса эримга айтберар эдим. отаси охири индамай куйди. лекин эрим менга шунака галати карайдики, юрагим кон бупкетарди,  нимага унака каресиз деб хафа булардим, сикилардим.  бурун эхтиёт киладиган одам жеркиб ташарди, отасини килклари эсимга тушорарди тугриси, эрим билан куп уриштик, шу вокеаларни ичимга ютиб кетолмадим.

 Уйда отасиям аясиям Хеч нима бумагандек яшашябди лекин, мени уларга хурматим комаган, кунглим музлаб коган. 


 5 кун олдин аями чакиришди, кизинг бизи хурмат кимеди деб.  аямга айтдим "Ая нима буганини сиз билмайсиз" деб. эшикка чиксам эрим турган экан, кир айт хаммасини деди. айтдим .

роса жанжал булди , туриси,  узими аям дадам ювош,  Аям бетини бекитволиб йиглаб утирорди. юр кет болам деди. мен  гунох иш киганим йук ,эрим билан яшеман дедим. аям эринг жавобини бераркан деди. нимага жавобими бераркан дедим . Мен яшайман деб турволдим.


 эртасига кизим бу йил мактабга боради медасмотрдан утказиб, аямикига келдим, чарчаган эдим,  эрим кеса билла кетамиз дедим . келуди телига дадаси тел килди, кеча мени ланатлаб бетимга тупирган одам,  угли билан кулиб гаплашябди. мен ёмон булдим, галати буп кетдим, яна эрим билан уришиб колдик. уйига кетдик, уердаям жанжал булди . Эрим урди , яна куп ишлар булди,  ёмон кийланиб кетдим, хозир аямикидаман.


 Эрим билан яшаш ниятим бор, факат ишга чикиб бораман дедим эримга. у уйга борсам яна бирор нарса булади дедим.  иш тополмаябман. Ишламаганман хеч ким ишга омаябди.  у уйга борсам канакилб яшайман тугриси, нима килишими билмаяпман.

  дадаси тонябди , ичимдаги дардларими факат силарга айтябман,  илтимос ёрдам берилар, мени урнимда буганда нима килардилар,  менга иш керак узими чалгитиш учун. 


 Нима килишим керак йул курсатилар узим 87 йилда тугилганман , Андижонни Хонободиданман,  узр исмими сир тутаман,  илтимос жавобиларни кутаман.


  Лекин узр силарга айтмасам бумасди , юзими юлиб ташлаб айтдим,  ичим кон эди, зардоб эди , хар куни йиглардим,  кимга ёрилишими билмаятудим.


 Жавобиларни кутаман илтимос



Sayyod: Чол қурғур ёмонку )) Эрингизни ниқташингиз умуман нотўғри! Тирноқни этдан ажратиб бўлмайди. Ким бўлмасин ўша унинг отаси. Халқда отанг ёмон бўлса, боғлаб қўйиб боқ деган нақл бор. Семья не без уродов, афсуски ўша инсон отаси бўлиб чиққани аслида уни тушуниш керак. Энг оғир зарба эрингизда, ич-ичидан сиқилиб тамом бўлаётганам аслида у бўлса керак.

Бир тарафдан фақат чиданг ва қочиб юраверинг дейиш мумкин, сабаби қари чолни яна қанча лаёқатлилик онлари қолганийкин? Яъни ўша нафси қирқиладиган даври демоқчиман.

Бошқа тарафдан ечим керак, сабаби эртага набиралик бўлганида ,  уларни зўрлаб қўймаслигига қани  кафолат?

Нафси ифлос одамни жиловлаш қийин.

Фақатгина амаллаб, алохида квартирага чиқиб кетишни тавсия қила оламан, эрингизгаям маъқул келар, лекин уни отасига қарши қилманг. 

Қолганини одамлар изохларда айтишар. Балки бошқа яна ечим бордир...



Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз мумкин ёки +99894 6446711 рақами билан боғланиб.

 Ижтимоий тармоқлар фейсбук, одноклассники ва хоказолардан қабул қилинмайди. 

12-Май-2013 06:12
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Abbosbek   (12-Май-2013 06:19)
Bunaqangi insonlar xam uchrab turadi afsuski. . .))) sizga faqatgina sabr tiliman.

2 Bek8111   (12-Май-2013 06:40)
Ха Бунакалар охирги вактларда жуда купайиб кетмокда! Куз куриб, кулок эшитмаган дермиди? Шунака хам ноинсоф динини ютган буладими товба килдим! У кайси юз билан узини "ОТА" ман деб юрибди! Буни ечимини топиш жуда кийин! Нима дейиш мумкин! Буерда шумлик ва макр хийла ишлатиш керакмикин! Ха айтганча  бир дори буларди. Номи хам канака эди "Бром" дейиларди адашмасам! Уша доридан овкатига кушиб бериш керак! Уз узидан узи билан узи булиб колади! Улдириб ёки касал килиб куймайдию ну нафсини керакли даражада тийиб куяди! (Яна хам врач билан маслахатлашинг). Тугриси кимдандир эшитгандим! 10-15 йил олдин армияга кетаётганда йигитларга укол килинарди! Укол 6 ойгача таъсир киларди. Уша уколдан бирон бир касалликка карши эмлаяпмиз деб эмлавориш керак! Балким врач танишлар булса гаплашиб куриш керак! Бошка вариант курмаяпман! Иккинчи йул ажрашиш бошка иложиси йук! Товба килдим ёзяпману куз олдимга келаяпти башараси курсин уша одамни! Ундан кура узингни освор бунака килиб "Ота" булгунча! Кариганда кандай карибди деб сураларди бир вактлар! Яхши кайтибди деса, кимдир ёмон кайтибди дерди! Ёмон кайтгани алкаш, наркамон шунака ....... булиб кайтаркан! Яна кимдандир бирон фикр чикиб колар! Тугриси бошка нима дейиш мумкин! Унака суюк, динини ютганларни ЕР кандай килиб кутариб юрибди! Бунакаларни кабр хам кабул килмайди!  Бунака нарсалар бориб бориб оддий холга айланиб колмаса булгани. Кани дин,диёнат, ор, номус, гурур, иймон буларни хеч кайсиси йукмикан уша "Ота" чада! Отанику энди Худо уриб куйибди! Угилга нима жин урган, индамай юраверадими. Бирон йулини топса уладими? Эркак-ку! Бунака оталар эркаклик номига хам иснод келтиради! Укиб шунака асабим бузилди! Кани бошкаларни фикри канака экан? (Шахсий фикрим, тугриси бошка йул курмаяпман бу ерда). Агар купол ёзилган булса узр хаммадан!

3 Sayyod   (12-Май-2013 07:17)
Ажрашиш хақида мутлақо қаршиман! Хозир эрга тегмаганларга эр йўғу, бу ажрашиб нима қилади? Яна имконияти чекланган аёл экан. Умуман қайнотаси ёмон бўлса оилани нега бузиш керак? Эри билан яшаш истаги борку.

11 Bek8111   (12-Май-2013 09:55)
Сардор ака сизнинг гапингизда жон бор! Лекин деган томони хам бор-ку! Эртага такдирга тан берибди бу деб у отаси хар бало килиши мумкин. Уйига бостириб кириб хар бало килишдан хам кайтмайди. У ота-болага хотин булиб тегмаганку. Факат углига хотин, отасига келин буладику! Бунака килиб яшаб эртага шарманда булиб эл-юрт олдида канака килиб бош кутариб юради. У кайнота бу ишни килиб видеога олиб таркатвормайди деб ким кафолат бера олади. Аввало инсофни узига берсинку! Эси борида этагини ёпиш керак! Анаву эр жониворни хамияти бормикан узи? Блин вобшем борку довления килиб куядику булар! Инсон дейишга лойикмикан шулар! Эри ажрашдим деб бошка жойдан квартира олиб бериб, вактинча хабар олиб турса оиласидан, ёки ота-онасиникига вактинча ажрашдик (аразлашдик дебми) деб  ташлаб келса, шу орада анаву гурсухта кариб куйилмаган бобойга худо инсоф бериб колар! Ахмок бобой жуда булмаётган булса, конинг кайнок экан, курбинг келаркан яна битта ёшрок бошкани топиб никохинга ол. Келининга хам ёпишасанми? Текин деганда, харажат килмайди, бокмайди! Ярамас! Бунакаларга хам уйланмасдан статя чикарвориш керак! Даюс деган ном берса хам булади! Даюс номи хам дод дейди бунака инсонлардан! Товба килдим, товба килдим!

31 ledy   (12-Май-2013 16:54)
Мен очликдан улсам хам бу уйда ортикча яшолмасдим. астагфирилло. Аёл кишига осонмас, шундай аёллар бор, бегона эркак шилкимлик килса, иккинчи шу одамга куринмасликка харакат килади, уз кайнотаси-я, кандай келажак булиши мумкин. Шундай вазиятлар буладики, ажрашишга тугри келади. Одамлар оддий латта-путта учун хам ажрашиб кетишяпти. Бу ерда ор-номус турибди.  cry

56 Малыш   (13-Май-2013 16:11)
Худди шунга ухшаган нарсани эшитиб исботини курганман,короче такая история даже рассказать сложно и трудно,бир келинни кайнатаси шунака шилкимлик килиб зурлаб максадига етади,кейин шантаж килиб куркитади.Эрига айтса ишонмиди "Сен дадамни сигдирмаябсан,фалончисан ,пукинчисан" деб наоборот хотинини уради,"Дадам тилла одам" сени максадинг отамни ажалидан беш кун олдин улдириш деб ишонмиди,бу орада кайната яна тегишиб колади,уйда хеч ким йук келин ваннада кир юваятганда у ёкдан бу ёкка утиб колади,келин биладики яна шу иш кайтарилади.келин телефонни олиб токчага как скрытая камера куйиб куяди,хеч нарсадан хабари йук "кайната" киради секин юбкани кутариб "трюкларини " бошледи.Келин индамасдан туриб беради,кариб куйилмаган "чол" кулга тушади,бу ишдан кейин жуда катта жанг булади.Буни менга бир дустим айтиб берган (узбек эмас) лекин миллатини айтмиман,ишонмаганман видеосини куйиб берди ДАХШАТ га тушганман.....Мана шунака гаплар азизлар менда видеоси бор айтмокчиман гапим исботи билан (за базар отвечаю)!!!

4 sher1968   (12-Май-2013 07:43)
Астағфируллоҳ... Сизга фақатгина бу оиладан кетишни, йўқ,ҚОЧИБ кетишни маслахат бераман. Оилангизни сақлаш ниятингиз бор, лекин яшаётган одамингиз(инсон эмас,айнан одам) эркак номига нолойиқ! Хайф бундай одамга оила. Тўғри, кимдир, отасику, дер, аммо, оила бошлиғи бўлдими, уни асраши шарт! Это без варинтов и не обсуждается. Анави махлуқни эса, кечирасизлару, "ахта" қилса хам бефойда, иллат унинг миясида. "Оиласиз нима қиламан? " деманг, бир онахон айтганларида ёдимда қолган эди, шундай гап бор Қадимдан қолган: тешик мунчоқ ерда қолмас, ерда қолса, кимлар олмас?

5 sher1968   (12-Май-2013 08:12)
Йўқ, Sayyod, айнан ажрашиши керак. Бундай оилада яшаб, вақти келиб бу дунёда шарманда бўлиб, охиратини хам куйдиргандан кўра, кетгани маъқул. Аллоҳ ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчидир, бандасини ташлаб қўймайди, тенгини беради, тенги чиқмаса, ризқини етказади.

6 twitter   (12-Май-2013 08:18)
Kenayi, sizzi haqqizga duo o'qidim. Qaynatangizni insoflarini va turmush o'rtog'ingizni jasurligini so'radim. Boshqalar ham, iltimos, duo qilaylik. O'sha insonni qarg'asak, bundan ham yomon bo'lib ketadi. Duo qilaylik, iltimos!

7 Davronbek   (12-Май-2013 08:29)
radius 21 qowiqlaridigi kliplaridagi xolat uchravotti hayotta juda achinarli!

32 ledy   (12-Май-2013 16:57)
У клипда кайнота гурурли булгани учун узини осиб куяди. Келини булса фохиша булади. Клип ва бу вокеа одамлари уртасида катта фарк бор.

8 МаRмелаDка   (12-Май-2013 09:03)
men ham birorta vrach bilan maslahatlashib ovqatiga uzini tiyadigan dori aralashririb berishizi maslahat berardim

9 opium   (12-Май-2013 09:43)
ген диган нарсалар бор кейинчалик фарзандлари шунака булиши мумкин иссигида ажрашиш керак..... шунча айоллар эрсиз болларини катта кивотти булар хам катта киволалар аллох рахмдил йордам бергувчидир ......

10 Шербек   (12-Май-2013 09:53)
Маколани укияпману айни мана шундай вокеа эсимга тушди. Худо рахматли онамни холасини оиласида айнан шу вокеа юз берган. Холани эри келинига
суйкалиб, бечара келин огилда молга хашак бериб юрганди оркасидан келиб
тегажаглик килган. Келин дод солиб овоз солиб одамларни йикканда, хола
акиллилик килиб эрини тарафини олиб "чолим сизни мен деб уйлабди кизим
кузлари яхши курмайди отангизни" дебтида келинни алдаб тинчлантириб
бости бости килворди. Кенжа келин эди шурлик. Алохида томорка олиб
беришиб чикариб юборишди. Бекор келинни бадном булгани колди. Холани эри
рахматлик булиб кетган булсада, бечора келинга "кайнатаси билан дон
олишган" деган тавки лаънат бир умрга мухрланиб колди.
Айнан шундай вокеа шу холани эрини акасини оиласида содир булган. Бу ерда эса
хам келин, хам кайната томонидан тушуниб килинган иш. Кайната суккабош
колиб келини билан дон олган. Келин хомиладор булиб колгандан кейин,
бечора угил бу оилидан бош олиб кетди Россия томанларга. Хозир кайната
ва келин яшашади. Кайната 82 ёшда. Аммо лекин на уят бор, на ор номус.
Урисларни гапларидай ГЕН сурадими бу нарса. Ёки (шахвоний) маданият
етишмайдими? Инсонгга онг нимага берилган? Уз шахвониятини жиловлай
олмаган киши бу хайвондан нима фарки бор. Хар йили кишлогимга борганди
кураман шу одамни. Утиради чойхона олдиди гугунглашиб дустлари билан.
Бир аклдор, билагон тутади узини. Бориб хамма оксоколлар билан сурашсам,
манга нима дейди денг "урис шахрида бирорта чиройли маржа топиб бер
Шер" дейди. Портлаб кетдим. Бир оёгингиз гурда турибдию, сизга урис
маржани ким куйибди сассик чол девордим. Муйсафидлар кулиб юборишди.
Мани отамдан урнак олсангиз булмайдими? Онам утганига 10 йил булди
суккабош утяпти отам 78 ёшда. Изза килганимдан бери ман билан
саломлашмайдиган булди шу одам.
Узбекчилик, мусулмончилик, андиша килишади бечора келинлар. Европада шундай ишни
килсинчи умри турмада утиб кетади бу чолларни admin . Угил хам анойи ёки сал анакарок шекилли. Ха ота нега мани жуфти халолимга бундай киласиз bash деб дашном беролмайдими. Шундай куй мижозми биз.

ТОКАЙГАЧА......... cry

Саййод укам извиняюсь. Не к месту эти смайлики но.....

12 sher1968   (12-Май-2013 09:59)
9 MaRmelaDka, бу ерда тиббиёт ожиз, мия айниб бўлган, Аллоҳ инсоф бермаса¸, бефойда.ё бўлмаса бу миядан қутулиш учун каллани танадан ажратиб қўя қолиш керак.

13 Alisher   (12-Май-2013 10:38)
diktafonga yoki kameraga qaynotengizi hamma gaplarini yozvolib erizga qõybering!!

14 Sardor_B   (12-Май-2013 11:02)
нима булсаям оиладек мукаддас риштани ехтиет килинг

15 Shinavanda   (12-Май-2013 11:50)
Sardor aka imkoniyati cheklangan deyapsiz (eshitish organlarida) bular turmushga chiqqandan keyin paydo bo'lganmi yoki nasliymi chol aynan shundan foydalanyapti.Bola ham 100% sog' bo'lishiga ishonmayapman.

16 Zodibek   (12-Май-2013 11:55)
Кариб куйилмаган чол бошкасига уйланомийди и духиям етмайди Веk8111 айтгандай эри б.н гаплашиб укол килиб тийиш керак шунда Сайёд этган маколга тугри келади. Шунда "Отанг тийилмаса укол килиб бок" булади товба товба килдим 2 та бола б.н ажрашиб булмайди каерга боради ким олади 2 боласи б.н соглиги булса узи айтиб турибди факат гап чолда шуни тийиш керак.

17 Jasur_0016   (12-Май-2013 11:59)
Erizga uzizzi otasiga mehribonde kursatin. Cholli ovqatiga tezro ketkizadigan bir nimaladan quwin. U wunaqa bir ahvolga kelsinki xatto xojatgayam chiqolmi qosin uzi. Shunda uzi sizga qiganlariga puwaymon buladi.

18 SladkiyYad   (12-Май-2013 12:01)
эриз даюс экан. Астопирло товба... Как можно жить с такими людми? Зур яшаш тугул нормални яшашга хаккиз йуми нимага узизи яхши курмис? ? Болларизга педофилли кимиди дб км гарантия беради? Ажрашин яхши одамлаям бор минг марта яхши оилала бор... Просто сиз харакат кимаяпсиз нормал хаётга. Бу даюс эрга жалоба кивурганиз бн хичнима узгармиди унга фарки йу.

19 SladkiyYad   (12-Май-2013 12:06)
Бек 8111 фикрлариз уринли. Но мне кажется она не будет прислушаватся советам,она будет жить так дальше чунки узларига ишончлари йук. Келинни ота онасига хам коил комадим..

20 best   (12-Май-2013 12:21)
Alloh jazosini bersin!

21 doctor_uz   (12-Май-2013 12:43)
manimcha hamma gap eriga bogliq ekan.er bilan gaplawiw kerak.sardor aka siz eri bilan gaplawsez bomidimi.anu cholni psixiatrga korsatiw kerak shizofreniya wunaqa turlari bor

22 bayram   (12-Май-2013 13:16)
Бу чолни бичиб куйиш керак.

23 Abror   (12-Май-2013 13:39)
Iymonsizlikning oqibati...
Telefonda diktofon bor, cholning gaplarini diktofonga yozib olib, isbot sifatida foydalansa bo'ladi. Videokamera bo'lsa, undanam yaxshi. Cholni shantaj qilish mumkin bunaqa narsalar bilan.
Ajrashish niyatingiz bo'lmasa, bitta chora – alohida yashash.
Cholnga shu paytgacha aql kirmabdimi, bundan keyin ham kirishi dargumon.

24 Aziz-Aziz   (12-Май-2013 13:43)
u odamga ALLOHDAN Iinsof soraw kere Inwa ALLOH ALLOH  u kiwiga  albata insof beradi

25 Feruza   (12-Май-2013 13:59)
Шунақа извращенецларга импотент бўлиб қолишларини тилайман. Балким ўшанда босилиб қолар. Бир афоризм ўқигандим: Мудрость приходит с импотенцей! Ана шунақа!

26 Gavharik   (12-Май-2013 14:23)
Manimcha siz psixologga u4rawiz kere.uyoda sizga yaxwi maslahat beriwadi va hudodan qaynotezga insof söreng.

27 Nodira   (12-Май-2013 14:26)
Qizlariz bordir,ulani taqdirini oylamaysizmi? Sizgaki kozini yugurtirgan chol ertaga kotta bolgach, ularga koz olaytirmasmikin? Nme uradi eriz? Haqiqatni aytganischunmi? Sabr qilaman deb,bollariziyam umrini zavol qilmang, eriz bn gaplashing, murosaga kesa kesin,bmasa onezla etganlaridek,ajrashing

28 Azizxon   (12-Май-2013 14:57)
Ajrashing! Boshqa yo'l yo'q! Eringiz l*x ekan, shunchali ayolini yerga urdirib qo'yadigan! Qaynotez bilmadim kim, lekin aniq odam emas ekan! Ajrashing, peshonezga yozilgan bo'sa boshqa oila qurasiz, kechirasizu agar siz o'zizni rezinka ko'tarib kelishigacha, urgunicha pozvolyat qigan bo'sez bilmadim... Yaxshisi bunaqa isnoddan g'urur yaxshi! Ertaga bollariz kotta bo'ladi, qaynotez nabodo man oyini po'pasiga urganman disa, qanaqa qarisiz bollarizni ko'ziga???

29 Guli87   (12-Май-2013 15:50)
vay qarib qoyilmagan chol,agar isbotlab usha cholli boplashni hohlasez birorta kamera toping va biron joyga yashirib qöyib qöying.Albatta yozib oladigan qilib...
Aniq tiniq isbot hatto ustidan shikoyat qiling kegin qamatas qutulas..
qizizham katta bulib qopti u jinnini koziga kurinadigan bup qoladi ertagela,choldan qutulmasez bumedi ...
Men bitta cholni eshitgandim,uz uglini qizini buzib quygan,hatto homilador bupqogan qizcha...hudo saqlasin..
.

30 Dadaxon   (12-Май-2013 16:32)
boshqa uy olib chiqib keting. Anu chol esa blin qanaqa odam ekan nafs quli lekin ajrashmang yolgiz ayollarga unaqa chollardan nechtasi qaridi. Yolg'izlik juda yomon

33 Anar   (12-Май-2013 17:59)
Qudo xoxlasa hammasi yaxwi bo'ladi sabirli bo'ling

34 Alvakill   (12-Май-2013 18:10)
yaxshi ish bo'mapti lekin.... lekin. manda savol tug'ildi, agar sizi eshitish qobilyatingiz yo'q bo'sa, o'ziz yozishishcha qaynatangiz sizni orqangiz kichkina uniki kotta diganini qatdan eshitingiz tongue ????? yana bir gap kirilda yozganizda q xarfini k qilib yozmang iltmos unda o'qib xayor bo'lib o'tiriman yo xaqqatdan shunaqa dimoqchimidiz, xatizda yozibsizu 'хафа булардим, сикилардим' dib surprised

35 _BuLuT_OTABEK   (12-Май-2013 18:21)
assalomu aleykum men quyidagi kechinmalaringizni oqib chiqib kozimga elas elas yosh keldi togrisi oldinlari bunaqa narsa yani ""qaynotaning kelinga" bolgan shaxvoniy tarzdagi muomilasi odamni hayratga soldi. Oylab korgani aqil ishlamedi. Fikir yuritgani gurur yol qoymedi. Togrisi qaynotangiz haqida judaham yomon ta`surotga ega boldim tavba qilishdan u yogiga otganim ham yoq. otolmimanham, oramizda shunaqangi nopok kishilar borligidan etlarim junjikib ketadi nahot uzbekligimiz esimizdan chiqib qoldi nahot qaynota kelinga shunchalik qilishlikacha bordi vo ajab qaynotangiz odam emas ekan yaratgan alloh insonlarga aqil va nafsni teng bergan. hayvonlaga esa nafsni farishtalarga aqilni bergan, bu gapim bilan qaynotangizni bir hayvon sifatida tasavur qilganligimni u kishi haqida judayam yomon tasurotda ekanligimni bildirishdan boshqa hichnima deyolmiman. nahotki inson shunchalikacha borsaya oz nuri diydasini jonini bir bolagini zavjasiga koz olaytirsaya? Togri shariatdaham otaning kelinda ham haqqi bor deyilgan lekin ayrim aqli pastlar uzlarini hayvoniy hirslariga yonaltirib tushunishlari achinarli. Kennoyi man fikrim songida nima dimoqchiman bir buyuk faylasuf shunday diganakan "taqdirimda yozilgan bolsa qaylarga qochay, yozilmagan bolsa nimadan qorqay" diganakan u iflos insongaham alloh bordur bunday insonlar boshiga huddi "lut va ot" qavmi singari boshlariga tosh va yashinlar tushajak bilinki agarda u kishi birorbir falokatga yoki kasallika uchrasa bilingki bu sizga qilgan razzilligining alloh tomonidan berilgan jazosidir. Togri balki qilmishiga yarasha jazoham olayotgandir sizga bildirme kuladiyu lekin ishtonini ichidan nima otayotkanligini uzi juda yaxshi biladi. allohdan faqatgina sizga sabir va matonat tilayman bizni ozbek ayollari sabri va matonati bilan butun dunyo ayyollariga ornak bolib kelgansila bundan keginham ornak bob qolasilar sizga sabir va matonat tilayman quroni karimdaham shunday oyat bor Аллоҳ мусибатларга чидаб сабр қилгувчиларни севади (Ол-иИмронсураси, 146-оятнингсўнги).

36 mr_ofitser   (12-Май-2013 18:28)
Axmoqlikku bu o'z keliniga shahvoniy qarash!Sayyodni gaplarida jon bor,boshqa kvartira olib,yoki boshqa shaharga ko'chib ketish kerak oilez eriz farzandlariz bilan!Albatta eriz siz bilan qolishni  xoxlasa agar!Balki vaqt o'tib qaynotezga insof berib hammasi iziga tushib ketar!!!Ajrashishga kelsak farzandlarizni o'yleng,ularga (uzr)yetim degan nomni ko'tarishi qiyin bo'ladi bu ularni kelajagiga ham ta'sir ko'rsatishi mumkin!!!Ha keyin eriz bilan maslahatlashib qaynotezni doktorga ko'rsatvorizla.Kechirasizu unaqalani aslida mol doktorla ko'rish kerak,odam bo'lganda bunaqa ifloslik qimasdi!Sizga sabr toqat,kuchli iroda tilayman

37 Lochinbek   (12-Май-2013 18:48)
Man hali uylanmaganman to'risi hali biror narsa diyishga tajribam kamdir. Lekin bitta maslahat: Siz qaynatezzi shu gaplani gapirvotkanda diktafonga yozvolin. Yoki honaga yashirin kamera qoyin. Qaynonezga qoyberin mana xamasini isboti bilan dip. Endi kechirasizu u cholli rostan miyasi aynipti. Erizi ulaga qarshi qayramen baribir farzand! Nu iloji boricha bu chol b.n yolg'iz qomen yoki koziga korinmen. Yaqin atrofdan kv topin. Tikuchilikka o'qin. Uyda chevarli qilin. Azgina bosayam chalg'isiz. Anu cholli machitga oborib yaxshilap o'qitish kere. Diniy ma'ruzalani eshittirip tarbiya qilish kere. Shu maslahatladan birortasi ish bersa unda biz hursand bo'lamiz! Forum kuyovbolasi Lochinbek Erkinzoda!!!

38 T_Sardor   (12-Май-2013 19:14)
Tavba... Tavba... Undan köra..... Yaxwiyu!

39 jahongir   (12-Май-2013 19:22)
тавба...

40 Muslimgirl   (12-Май-2013 20:46)
Assalomu alykum.  Bu voqeani oqib ozimmi bowimdan otgan voqealar  esimga tuwdi.toyim boganiga 1 yil boldi  tumuw ortogimi amakilari bor owa odam huddi wunaqa qiliqlar qiladi. Men hammasini uydagilarga etib  berdim Allohga wukrki hamma menga iwondi orada turmuw ortogim ammakilariga  tel qilib  hamma oila davrasida  wu masalani hal qiliwdi. Mana  3 oy otib yana  bowlanayapti. Nima qiliwga bowim qotgan  turmuw ortogimga  yana aytiwga   qorqayapman otgan safar juda  katta  janjal bogandi  bu safaram   wunaqa boliwidan  juda qorqvoman. Mangayam maslahat berila nima qili? Oldindan kattakon rahmat.  Sardor aka sizdanam maslahat kutaman

41 xoji   (12-Май-2013 21:46)
SAYYOD.COM VA SARDOR AKA SIZGA OMAD, MaASLAXATLARIZGA QOSHILAMAN,  lekin ajrashsin degan bollaga xayronman, ajrashib nima rossiyaga boradimi ishliman deb uzurkiya (( xarom pul topgani )) yoki uzbda yuradimi shunaqa ish qilib, oilasi buzulgan qizlani ayollani yurush turushini naxotki b=odamla tushunmasa qanaqa xayotda yashab pul topib nomusini sotediganla, u erini yaxshi korarkan, eri bechora nima qisin, otasiga qol kotarsinmi, otasini o'ldirsinmi, otasini xaydasinmii....??? nima qiladi axmoqla ajrashsin desanla, SARDOR AKA aytgandi ota yomon bosa boglab boq degan maqolga qoshilaman, qaynotasini xarom qiliqlari deb oilasidan ajrashib bollari bilan qatga boradi, P.S oldin sanla usha qizdi erini orniga ozlarini qoylarin ota ddalarini nima qigan bolardilaren, SILAGA SAVOL TEPADA AJRASHSN DIGANLARGA, U QIZDI ERINI ORNIDA BOGANLARINDA NIMA QIGAN BOLARDILAREN, OTALARINI DADALARINI URARDILARINMI QOL KOTARIB XAYDARDILARINMI....????

49 ledy   (13-Май-2013 11:26)
Кечирасиз, хожи экансиз. Ким айтди сизга Россияда харом пул топилади, деб. Россияда яшайман. Ишлаш учун келмаганман. Лекин кузим билан куриб юрибман. Балки сизни танишларингиз, атрофингиздагилар харом пул топиб келаётгандир, лекин хамма эмас. Илтимос, хожилигингизни килиб утираверинг. Сизгамас бировларни пулини харом-халолга чикариш. Нима, бу кизниям ота-онаси, ака-укаси бордир бокволадиган. Ким айтди сизга ажрашганни хаммаси узини сотади, деб... Хожи экансизу, сизда гурур, ор-номус йук экан. Худо курсатмасин, лекин сизни якинларингиз билан шунака вокеа содир булса, кизим ёки синглим ажрашма, сени энди ким бокади, узингни сотиб бокасанми?, демайсизку. Дунёда корин гамидан хам бошка нарсалар бор.

50 ledy   (13-Май-2013 11:27)
Ажрашсин, деган маслахат берилди, лекин отасини урсин, улдирсин деган нарсани сиздан бошкаси ёзмабди.

69 Madina0096   (15-Май-2013 20:52)
кечирасизбхамма чет элдиги аёлла харом пул топваттими, ёки ажрашган аёллани хаммаси фохишалик киватдими, беш бармок бир хилмас! Ёзишдан олдин уйлаш керак! Бу келинга маслахатим ечим факат Аллохдан, кеча кундуз кайнотезга инсоф сурен, ибодат килин, Аллохга осон хамма иш, факат калбизи мафкурези тозалаб,сидкидилдан сурен, намозда сурен,максадиз факат битта нарса бумасин намоз укишдан, фарзлигига имон келтириб,факат Аллох учун намоз укиб ниятлариззи этсез УЗИ Иншааллах еткизади, бу хаммаси синов, эризда айб йук, этни тирнокдан ажратиб бумийди, уям икки ут орасида, у билан жанжаллашганиздан фойда йук, ечими факат Аллохдан.

42 L@dy   (13-Май-2013 00:12)
tavba qildim, odamlaga nima bo'votti, yo qiyomat belgilaridan bittasimi bu((.

43 XAYRULLOX   (13-Май-2013 01:19)
Мен буганимда бу хароми отани пешонасидан отардим......ёки 9 этажга обчикиб пастга итарардим хайвонсифат одамни.

44 XAYRULLOX   (13-Май-2013 01:21)
Срочно у ифлосдан узокрок юринг ...менимча САЙЁД ни гапида жон бор уз уйингиздагиларни ёрдами билан булсаям алохида квартира олиб чикиб кетдтнг!

45 Allabergan   (13-Май-2013 02:41)
afsus

46 odil   (13-Май-2013 04:45)
agar shu gap rost bolsa isbotlab bu cholni mahalladan surgun qilish k/k hozirgi kunda har hil ovoz yozadigon uskunalar serob cholni gaplarini yozib mahalla kamitetiga yoki uchaskavoyga berib sharmanda qilish kerak fikrim shu, endi barcha kelinlarga maslahat qayni ota qayni aka va hokazolarni oldida no maqul kiyimlarni kiyishdan tiyilinglar iltimos bunday kiyimlar insonni mana shunday no maqul vaziyatga olib keladi

47 :)Jassy   (13-Май-2013 06:43)
To'risini etsam man qorqmasdan ustidan yozvorardim fizicheskiy tomonlama shilqimli qivoti dib chiroyli etkanda:)
va er bilan ajrashish shartamas otasi axmo bosa erizdan nima ayib?. Man
imkon poylardimde yozvorardim. yokida telefoniz bosa telefonizga
qivotkan qichu gaplarini yozvolinde i patom deystvovat qilin:)

48 78   (13-Май-2013 09:49)
бу аёли ўрнида бўлганимда бўғиб ўлдириб қўярдим..... бунақаларга андиша хайф!!!!!!

51 ledy   (13-Май-2013 11:29)
Кечирасиз, фарзанд томонидан отага хукм чикарилмайди. Отага улим тиланмайди. Минг жинни булса хам.

52 ali   (13-Май-2013 11:43)
bilin insoniylik qani .tovba qildim.

53 AnGeLochKi   (13-Май-2013 11:43)
ER HAYVONGA O'XSHMAY O'LGURDA HAMMA AYB BECHORA AYOL AYTYABDIKU ERIM MEN BILAN BIR PASDA ARAZLAB QOLAYABDI O'SHA MAVZUNI DEB AGARDA U SASSIQ CHOLGA BIROR NIMA QILSA ERINI OTASI BIRA TO'LA XOTINIDAN KO'NGLIHAM QOLIB KETADI BU AXVOLIDA DOVDIRNI ERINI DAVOLATIB OLISH KERAG BIRINCHI O'RINDA ERI XARAKAT QILISHI KERAG BU AYOL MIN XARAKAT QISAHAM ER TUPOY BO'LSA QIYIN MANABUNAQA URUB XO'MRAYIB OLSA AJRASHISH UNGA HECHNIMA EMAS EKAN SHEKILLI BOLALARI KATTA BO'LIB QOLIBDIKU XARAKATINI QILIB SHUNCHALIK OR QILARKAN EL YURTDAN XOTININI OLIB BOSHQA UYGA CHIQIB KETSA BO'LADIKU ERNI XARAKATI SUSMI XOTIN MIN QISAHAM NATIJA CHIQMEDI OSON EKANMI IKKITA BOLA BILAN AJRASHIB KETISH ERIZNI OILASI TUPOY EMASMIKIN NASLIDA JINNILAR BO'LMAGANMIKIN AXAMYAT BERIB KO'RIN BOSHQA AKA UKALARIGA SHUNAQA TUPOYMASMIKIN AGAR JINNI BO'SA HAMMASI BEFOYDA O'G'LIHAM JINNI BO'LMASA OTASIDAN O'TMAGAN BO'LSA HARAKATINI QILIB OILASINI OLIB CHIQIB KETARDI URARKANKU SIZNI MENIMCHA SHU AVLODIDA JINNILIK KASALI BORDA SHULARNI

54 Rose   (13-Май-2013 13:10)
это не нормально, нега одамга ухшаб гап билан тушунтирса булмайдими, товба килдим, лекин шунака вокелар асосан вилоятларда учрайди, маданият деган, фарзандига, набираларига булган хурмат йукми шунда, или шу онгни узи йукми?Шарманда, бир уйда тургандан кейин хар куни шу одамни курвургандан кейин куз хам, кунгил хам урганиб колвураркан, кузига иложи булса куринмасин, харакат килсин одамни узига тортадиган киликларни килмасликка, иложи булса Тошкентга келиб ишласин, яшасин квартирада, буекка келса бундан баттарлари булмаса агар, товба килдим канешна ....

55 sulton   (13-Май-2013 14:28)
Менимча 1-оринда психолигга боринг  ва куйида айтиб олинганидек диктофонгами камерагами ёзиб кайнонезга еризга корсатинг    Агар шундан хам сонг бир мунча вактдан сонг озгариш болмаса чолди ози билан хам гаплашиб коринг очикчасига   Агар булар хам фойда бермаса сонги чора янги уй лекин янги уйга маблаг етмаса манимча хеч болмаганда  ИЖАРАга квартира олинг  ! ! ! Лекин сизга койилман ерингизни жуда яхши кораркансиз !!! СИЗГА ОМАД КЕЙИНГИ ИШЛАРИЗДА ! ! !

57 Nozimaxon   (13-Май-2013 16:51)
Араб давлати бўганимизада кастрация қиворшарди ифлосси

1-50 51-71
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 42
Мехмонлар: 42
Рўйхатдагилардан: 0