23:38 Айбим судланганим! Фотихам бузилди... | |
Шундай кунлардан бирида, бу вокеа 3 йил олдин, янъи 2011-йил содир бўлганди, Махаламиз бошида хар Шанба куни бозор бўларди, шунака бозорлардан бирида бозорда савдо килаётган бир Сотувчи кизни севиб, уни кетидан 3 ой сарсон булдим ва ахири кунглига йул топдим, рости бошида у билан шунчаки юрмокчи эдим, аммо кун сайин унга қаттик боғланиб қолдим ва ўша қизга уйланишга карор қилдим. Ота-Онаси билан учрашдим, уларга ёқдим шекилли, рози бўлишди.
Хуллас, фотихамиз бўлди, 6 ойлардан кейин тўй қиламиза деб келишдик. Кунлар тез ўтарди , шундай кунларнинг бирида 2 ўртоғим билан билан бир жойда ўтириб, роса ичибмиз ва рўпарадаги столда ўтирган 2 та бола билан тортишиб, четроқда жанжал қилдик, улар нормалный оилани фарзандлари экан, хатто биттасини Отаси фалон жойда бошлиқ экан, биз уларни роса урдик, хатто биттасини йул четида ётган арматура билан бел қисмига 3-4 маротаба урдик. Гапни лундасини айтадиган бўлсам ушалардан бири бир умрга ногирон бўлиб қолиши хам мумкин экан, ва ўша болани Отаси бизни ишимизни судгача ошириб, бизни қамоқга қаматишга хам улгурди , энди ўйланг яқинларим яқинда тўй кўрамиза деб турган пайтда ман қамоқга кетдим, уйдагиларим қанча харакат қилишса хам барибирам мани олиб қола олишмади.
1-йил турмада кун кечирдим. Севган ёрим билан гаплашиб турардим, аммо шуни сезардим, хар сафар гаплашганимда қанақадур гапни айтолмасдан қоларди, хуллас муддатим тугагач уйга қайтиб, Ота-Онам кузларида ёш билан кутиб олишди. Уша пайт товба килдим бундан кейин хеч качон ичмайман дея касам ичдим, аммо мани номим қора бўлганди. энди Махалламда хамма манга бошқача кўз билан қарашини билардим. Севганим уйига бордим , У мани қучок очиб кутиб олди ва хонадонига таклиф қилди, уйга кирсам Онаси бор экан, улар тил учида хол сураб, номига қучоклаб қўйдила, бу манга ёкмади. Отаси кечро келиши сабаб улар билан кўришолмай қолдим, уйга келиб дам олдим, эртаси куни Севганим манга йиғлаб телефон қилиб, “Бугун Уйдагиларим Фотиха нонини қайтиришмокчи, кеча Отам уйга келиб нимага у Туримшикни бу ховлига киргиздин” дея Ман ва Онамларга урушиб бердилар , Манга қараб улага “Ман сани туримчик га бермайман, эртага туй учун олиб келинган нозу-нематларини кайтариб обориб бер” дея Онамларга айтди деб Севганим йиғлаб... хуллас Уша кун Севганим уйига бордим, борсам Машинага тўй учун биз томондан юборилган нарсаласни ортишётган экан. тасодифни каранг, яна Севганим Отаси Йук эди. Мани Кўрган Онаси энди Отаси шунака деди, ......жон хафа бўлманг биздан .....га Бошка безовта қилманг дея даже гапимни хам эшитмасдан, машинага ўтириб бизникига кетиб колди. Бироз ўтиб Севганим ёнимга чикди , “Ман факат сизни дейман, Отам мани Оқ килсалар хам розиман, илтимос мани олиб кетин” дея йиғлаб юборди.
Сизлардан илтимос, мани бир одамни хаётини барбод килиб, уни бир умр ногирон килиб куйдин деб карғамаслигизни сурардим. У бола олдига боролмадим, чунки уйдагилари все равно мани уни олдига қўйишмасди, телефон орқали у билан боғланиб узримни сурадим. У хам хамма айб бизда эмас, уларда хам айб борлигини айтиб, у хам узр суради мандан ва уни яқин кунларда юриши хақиқатга яқин эканлигини хам айтди. Қанакадур бел кисмига болт куярмиш , хозир хам у билан қуйиқ алоқадаман.
бошим котди. Уйдагиларим “Олиб кел ўғлим келинимизни, бизга фарки йўқ, туй қилаверамиз, нима хам киламиз” дейишмоқда. Онаси бошка хонадонимизга бормайла, дарвозадан киритмасдан хайдайман деб кетган эмиш шунинг учун Уйдагиларим у хонадонга бошқа боришмоқчи эмасла , Хоп, Ман Севганимни олиб келдим хам дейлик, Ота карғишини олган киз бахтли бўлармикин.... Нима қилсам экан ... Фақат Отаси билан кўришиш хақида ёзмаслигизни сўрардим, чунки у Одам мани кўргани кўзи, Отгани уки йук. . . . . .
Sayyod: Инсон фаришта эмас ва хато гунохларимиз хаммамизники етарли, аммо ким бу дунёда хужжат орқали тасдиқланиб хам жазосини олади, кимники эса (балки янада оғирроқлари) махшаргача қолдирилади. Нима қилибди судланган бўлсангиз? Бир йил тугул, бир кун турмада ўтиришни ўзи бўлмаса керак. Бир вақтлар бу хақида батафсил тўхталиб, ёзгандим. Судланганлик бу жазосини олди дегани. Қанчадан қанча одамлар хаётида бундай жиноятлардан оғирроқларини қилиб жазосиз қолмоқда? Қанчасиники қўлга тушмай исботланмаганичи? Умуман жамиятда ўз ўрнини топиш ва қилган хатосини бошқа қайтармаслиги учун, унга атроф мухит имкон бериши шарт! Мана шундагина рецидивист жиноятчиликни профилактика қилган бўламиз. Итни бурчакка тақаб тепаверсанг, у қутуриб янада тишлоғич бўлаверади, чунки бу хам химоя тури! Инсониятни бу тарафлама химоя тури хам бўлади, сабаби яшаш учун кураш керак! Жамият сени қабул қилмай, имкон беравермаса бошқа на илож? Яна жиноят қиладида ва қарабсанки умри турмада ўтиб, зонадан пропискадан ўтаверади. Кошки хамма унга эшикни ёпганлар бундан жабрланса? Афсуски бунга уни ундаган ва сабабчилар қолиб бошқалар азият чекади. Бунга сабабчи бўлаётган ва хар бир тўғри йўлга турай деб интилаётган судланганга эшикни ёпганни бўйнига унинг келгусидаги жиноятлари учун маъсулият тушмасмикан?
Қийинчилик кўрган рохатни қадрига етади, судланган эса озодликни! Фақатгина борар жойи йўғу, биронта иш қўлидан келмайдиганлар яна қамоққа тушишга таваккал қила олса керак. Ва албатта юқорида айтганимдек холатлар натижасида-имконият бўлмай барча эшиклар ёпилса, у инсон яшаш учун курашни жиноят орқали турига ўтишга мажбур бўлади.
Келинни отаси сизга бўлган ишончсизлигини хам тушунса бўлади, сиз хам келажакда қизингизни бировни уриб майиб қилганга қизингизни шартта бериб юбормасангиз керак. Қизини хам кун келиб уриб майиб қилмаслигингизга кафолат борми?! Демак нима керак?! ИШОНЧ! Ўрганиш керак! Мулоқот мухим! Ўрганиш, яъни сизни улар ўрганиб, сиз хақингизда хулоса чиқаришга ИМКОНИЯТ! Бу учун мулоқот ва харакат керак! Отаси билан барибир гаплашишингиз керак! Керак бўлса , ўша майиб бўлган одамга қўнғироқ қилдиринг. Яна йўллари кўп, отасини атрофдагиларини “ўранг”. Онаси билан бафуржа гаплашинг, ўша жабрланувчи билан гаплаштиринг, вазиятни у хам тушунсин. Отаси сизни фақат бировни уриб майиб қилиб қамалиб чиққанингиздан хабардор холос, ундан нима талаб хам қила оласиз? Хаммаси ўзингиздан бўлиши керак! Ижобий тарафларингизни кўрсатиб беришингиз мухим. Ишга киринг ва хоказо.
Бу вазият жуда бир фожеали ва тупик холат эмас, ечими бор ва оддий: мулоқот, маълумотга (росмана ижобий инсон бўлиб у судланганлик биргина хатоингиз бўлса) эга қилмоқ! Отасини атрофидаги барча яқинлари, онасидан тортиб , отасини ота-онасию, ака укаларигача учрашиб хаммасини тушунтириш! МУЛОҚОТ ва МАЪЛУМОТГА ЭГА ҚИЛМОҚ!
Агар ичиб олиб уришганингиз хаётингизда биргина хатолик бўлса ва ичиш хамда урушишга мойиллигингиз бўлмаса, (қўпол қилиб айтганда томингиз жойида бўлса) унда сизга шу қизга уйланишингизда омад тилайман!
Рости жанжалкаш ва ичишга ружуъ қўйган бўлсангиз, қўйинг у қизни, бировни боласини бахтсиз қилмангда, ўзингизга мосидан: бир тарсаки туширсангиз бошингизга патнис билан соладиган характерга эга қизни топиб уйланинг, шунда баланс хам бахтига яраша тарзда бўлади. Ана қанча ўғилболасифат ёки урушқоқ қизлар айнан шу характери учун эрсиз ўтмоқда. Сиздака эр билан эса хар иккингизга “весело” будет. (яшаш завқли кечади) Атрофдагиларгаям албатта))
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.
sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 11287 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |