04:55 "Ай люли, Калинка!" Ботир Қодиров концертидан | |
Ботир Қодировнинг икки кунлик концертининг бугун 16 февраль куни илк старт куни бўлиб ўтди. Устоз дуоси билан Таъзимдан бошланган дастур. Шарқона эклектик чопон "Халима" қўшиғидан аввал залда биринчи қаторда томошабин мехмон сифатида ташриф буюрган Халима Ибрагимовнага хам бу қўшиқ аталишини айтган Ботир, қўшиқ айта туриб, Халимани туриб рақсга тушишига имо-ишора қилди. Халима сахнага чиқиб, "ўз қўшиғи"га рақсга тушди Бухороча? Санъат институти йигитларининг Мирзабек Холмедов, Ўткир Сиддиқов, Ғиёс Бойтоев, Эркин Комилов ва Афзал Рафиқовларга пародиялари яхши чиққан. Айниқса Ботир Қодировга мослаштирилгани қизиқ. Элликдан ошмай бевақт оламдан ўтган онасига бағишланган қўшиқ ва ундан аввалги монолог хаммани юрагини зирқиратди... Онам дея қўшиқ эмас, фарёд чеккан Ботир билан биргаликда томошабинлар хам йиғлашди. Ботир бир неча дақиқа ўзига келолмади... Дўппиям кийгазишди)) Энг ёш шогирдча))) Қимматбахо сувенирлар, чопонлар... танидингизми? Озарбайжонча? Сурхандарёча Хоразмча! Сайтимизда премьера қилиниб, кўпчиликни қалбидан жой олган "Эй дил" қўшиғига экранда соялардан иборат клип намойиш қилинди. Сўнггида Ботирни қўлига капалак қўнади. Эронча Арабча "Кааалинка, Калинка, Калинка моя..." Қулоқларимга ишонмай қолдим... Қўлимдан фотоаппаратим тушиб кетай деб зўрға ушлаб қолдим))) Кейин бироз аввалги Ботир билан сухбатни эслаб, тажрибалар билан хайратлантириши мумкинлиги хақидаги сўзларини (огохлантиришини) эсладим. Ай люли сўзлари ажиб, ажиб ажабнавис!)))))))) Асосийси "едирди", томошабинлар олқишлаб туришди. Овози шу қўшиққаям ярашди..яраштирди..қойил. )) Бу латино қўшиқни илк бора, ўша сухбатда, студияда қўйиб беришгандаёқ, кўз ўнгимда Юлдуз Ибрагимовна намоёнланганди. Чунки бундай йўналишларда, умуман турфа йўналишдаги концертни Юлдуз Ибрагимовнада кўрар эдик. Айниқса шу қўшиқ йўли хоним Ибрагимовнани концертини нафасини сездирди. Кўриб турганингиздек, одамларгаям ёқди. Туркча Грузинча "Гўзалсан" қўшиғига сахна кўриниши Дастур тугаганидан кейин сахна ортида. Бир-икки оғир куйланган қўшиқлар масалан соғинч хақидаги қўшиқлари менга ёқди. Улар концертдан кейин оммалашиши аниқ. Дастур давомида бир икки кичик техник носозликлар юзага келди, лекин ундан чиройлик чиқиб кета олинди. Ботир умумий хисобда 4 имиджда сахнада намоён бўлди: Шарқона эклектика, евро-концерт, классик-гламур, ва евро-концерт-классик-гламур-ред))))) (бунақа тушунчалар модада борми йўқми, "уже" фарқи йўқ, мани тушунчам бўйичаде)) Концертни сурат ва видеодан кўра, ташриф буюриб томоша қилган афзаллиги аниқ. 17 февраль куни концертнинг иккинчи куни, ташриф буюришингизга хали имконият бор. Илк куни репортаж қилдим, энди бугун онам билан мехмон томошабин бўламиз.))) Балки кўришармиз)) Бугун 17 февраль тунда видеолар тақдим этилади. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11136 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 35 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |