Сирли тарафи қопчадаги ўралган қоғозлар танланиб, ундаги рақамга асосан яширинган прикол ва маиший совғалар аниқланади.
Илк ғолиб бу Шохруххон ва унинг голдли тилло ва олтинли зАлАтой фанклуби бўлди.
Шохруххон фанклуби тадбирга хаммадан эрта, соат 8:30дан келиб, бизни фанфорумимиз яъни ташкилотчиларни кутиб олишгани хурматга сазовордир.
Энг баланд учган илк варрак хам айнан уларга тегишли.
Қўшимча прикол совға аниқланганида уларга "Вешалка" насиб этди.
- "Энг ностальгия овоз" номинациясининг эркаклар йўналишида Зохиршох Жўраев ғолиб бўлди (бундан аввалги доира репортажида батафсил). Шерали Жўраевнинг "Қаро кўзли санамжон" қўшиғини куйлагани, хечкимни бефарқ қолдирмади. Баракалло! Афсуски Зохиршох шошиб тургани боис, прикол қўшимча совға ўйини ўйналмай қолди, лекин махсус совғамиз билан тақдирланди.
- Ўзининг лойихалари бўлган МАХИТА ва Усмонзода гурухлари билан келган Нилуфар Усмонова хам ғолиблардан бўлди.
Нилуфар "Санамгина" қўшиғини доира садолари остида куйлаб бергани учун "Энг ностальгия овоз" номинациясининг аёл хонанда йўналишида ғолиб бўлди (эркак хонандада Зохиршох)
Нилуфар хам шошиб тургани учун прикол совға ўйналмай қолди лекин, махсус совға билан тақдирланди.
- Сардор Рахимхон ва Дилсўзларга "Устоз ва шогирд" ташрифи номинациясида ғолиблик хамда доира уйғунлигида куйлагани учун хам тақдирланишди. Қўшимча прикол совға супурги бўлди. "Мен бундай совғани бир умр орзу қилгандим" дея хазил қилди Рахимхон)).
- ЭЛДИДО гурухи хам оммага ёққан жонли ижро ва тадбирдаги фаоллик учун тақдирланди. Қўшимча совға эса болакайлар учун мочалка бўлди)) Ўзбекча ишқалагич бўлардими?))))
- Уммон гурухига тадбир омадли келди. Уларга қўшимча прикол совғага бир почка СД дисклари тушди! Уммон гурухи Варрак-шоу 2013 тадбирининг "Кутилмаган уйғунлашув" номинацияси ғолиби бўлишди, зеро, Уммончиларни бу тадбиримизда доира садолари остидаги қўшиқ куйлашлари хам , гурух учун илк маротаба почин бўлиши эди.
- Энг оригинал варрак номинацияси ғолиби Бисёр гурухи йигитлари бўлишди. Улар варракни нафақат ўз қўллари билан ясашган, балки унга сайт муаллифи сурати ва сайт логотипини хам чизиб, ўхшатишга харакат қилишганлиги учунам бу номинацияда ғолиб. Оппоқ қоғозга эмас, негадир катта газетага шу суратни чизишгани кўтаринки кайфият бағишлаб тақдирланишга хам асосий сабабчи шу бўлди. Приколде буям. Газетаям "Тошкент оқшоми"...борми бу газета халиям ё архивдан топишганми хуллас супер.)) Энг супери уларга қўшимча совға сифатида...хм... туалет қоғози чиққани бўлди)). Кейинги йил шундан варрак ясаб келишса-я?)))))))
- Варрак шоу овози номинацияси ғолиби сўзсиз шу кунги тадбирнинг жонли саундтреки "Аббос" гурухи бўлди. Улар билан прикол совға ўйнаш ёддан кўтарилганлиги сабаби , йигитлар тадбир давомида хизматда бўлишди.
- Шоира Отабекова қизи Шахина билан энг катта варрак номинациясида ғолибликни қўлга киритгани учун махсус совғамиз билан тақдирланиб, прикол совғага оғриқ қолдирувчи дори "Темпалгин" тушди))
- Актер Адиз Ражабов "Давра қиздиргувчи" номинация ғолиби бўлди)) Варрак сайлига келибоқ, доира садоларига машшшшнақаларидан рақсга тушиб бериб рақс онларини очиб берди. Қўшимча прикол совғага эса.....

Оооо бу преКРАСНЫЕ труселя кимга тушар экан деб ўйлаб тургандик... Актер Адиз Ражабовга насиб қилдику)))
- Актер ва хонанда Фаррух Соипов энг баланд учган варраклар номинациясидаги илк ғолиб бўлиб, унга қўшимча прикол совғага аёллар пайпоғи чиқди. Аёлларники-ку дея ажабланганида жавоб тайёр эди: Ха, уйлангансизку!))
- Нафақат тадбиримиз балки, шоу-бизнеснинг энг ёрқин юлдузчаси Билолхўжага "Варрак-шоу 2013" энг жажжи юлдузчаси номинациясида ғолиблик насиб этди. Қўшимча прикол совға бу "тройник" бўлди. Шу тобда Камола "Айнан шу керак эди-да" деди))
- Алишер Файз сўзсиз энг файзли жонли ижрочи номинациясида ғолиб бўлди. Кетма-кет, тўхтамай шўх қўшиқларни доира садолари остида улаб куйлаб кетганидан атрофдагилар бефарқ қараб тура олишмади, маза қилиб рақсга тушишди.
Алишерга қўшимча прикол совғалардан пашша ўлдиргич тушди))
- Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз тадбирнинг энг фаол ва энг жонкуяр иштирокчиси номинацияси ғолиби бўлди. Махсус совғамиздан ташқари, прикол қўшимча совғага унга хонаки шиппак чиқди.
- Умид Искандаров номинацияларда қатнашмаган бўлсада, унга қўшимча совғада ўзини синаш имконияти берилди.)))
Умидга "Вантуз" тушди))) Ўзбекча билмадим қандай, хуллас раковинада сув кетмай қолса, шу билан качать қилинади)))
- Энг катта варрак сохиби номинацияси ғолиби Муниса Ризаевага махсус совғадан ташқари қўшимча совғага мини-диск тушди.
- Энг баланд учган варрак номинациясининг яна бир ғолиби актер Босид Рахматовга хам махсус совғадан ташқари қўшимча прикол совғага пайпоқ чиқди))

Энг сўнгги қўшимча совғадаги шиппак сохиби фанфорум активисти, форум модератори, варрак шоу картошкапазию, шу тадбир ўтадиган жой ахолиси вакили Ғиёсиддинга насиб этди.))
Шу билан Варрак шоу 2013 репортажи тугади дейиш жудаям қийин, сабаби бу тадбир шу қадар кенг кўламда, шу қадар кўп машхурлар иштироки билан ва албатта улар билан боғлиқ жуда кўп қизиқ холатлар суратларга мухрлангани боис, бир репортажда хаттоки хамма иштирокчиларни суратини бирда қўйишни иложиси йўқ)))
Шунинг учун турли мавзуга бўлиб қўйиб бормоқдамиз.
Кейинги репортажда "Варрак шоу-2013"га келган бошқа машхурлар суратлари қўйилади, ундан кейин эса "Варрак-шоу"нинг энг ХИССИЁТли ва ПРИКОЛ суратлари.
Ишонаверинг у суратлар жудаям ажиб!