-Озода Саидзода ўзининг янги альбоми тақдимотини ўтказишга бел боғлаган. Хиндистон ва Озарбайжонлик профессионал мусиқачилар айнан шу альбомни деб Тошкентга келиб ишлашгани маълум.31 декабрь кунига белгиланган альбом тақдимоти, тайёрланаётган шоу дастурлари улгурилмаслиги сабабли, 2014 йил бошларига мўлжалланмоқда. Хозирга қадар олинган маълумотларга кўра, альбом тақдимотининг ташкилий ишларини ўз зиммасига Жасур Хамроев олган. Сўнгги пайтлар журналистлар жуда фаол! Айниқса интернет журналистлари! Ўзимгаям тош отдимде энди)) Барчани анчадан бери қизиқтираётган Озоданинг тўйи хам айнан мана шу тақдимотни деб сурилмоқда экан.
-Сардор Рахимхон хам концертидан аввал альбом тақдимотини ўтказишни режалаштирган. Фақат хозирча бу йил якунида ёки 2014 бошида бўладими, хали аниқ эмас.
-Ягона ўзининг янги "Кел" деб номланган қўшиғига ишланган клипни жонли тақдимотини ўтказишни режалаштирган. Клипда янги чехра кўпчиликни ва айниқса актер Фаррух Соиповни мухлисларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Сабаби бош қахрамон йигит ролидаги асли Самарқандлик бўлган сартарош йигит, Фаррух Соиповга жудаям ўхшаш дейишмоқда. Мазкур клип учун уни Самарқанддан таклиф қилишганини хабар қилишмоқда.
Унинг суратларини кўриб, нафақат Фаррухни балки, актер Адиз Ражабовни хам мухлисларини клип бефарқ қолдирмаса керак деган фикрга келдим. Чунки бош қахрамон йигит хар иккала актер Фаррух ва Адизга жудаям ўхшаш. Қизиқ а? Бирда икки актерга ўхшашлик))
Суратдаги Адиз хам эмас Фаррух хам эмас)) Бу янги АдизоФаррухЧехра!
Суратларни кўрган Адиз Ражабов: -Рости хам ўхшар экан!-деди
- Шоира Отабекова хам йилни жонли тақдимот билан якунлашни режалаштирган. 25 декабрь куни у янги қўшиғига ишланган клипни жонли тақдимотини қилмоқчи. Шунчаки клип тақдимоти эмас, балки янги йил байрами олдидан кичик кеча ва мини-концерт тарзида ўтиши кутилмоқда.
|