Бош сахифа » 2013 » Май » 21 » Аббос-шоу 2-қисм Ноғоралар революцияси!
10:31
Аббос-шоу 2-қисм Ноғоралар революцияси!
ДАВОМ ЭТАМИЗ:


 Элби ва Аббос Қосимовлар доирадаги ўзбекона миллий куйни ижро қилишганида, айниқса Элбининг махоратига томошабинлар қийқириб юборишди. 
Ишонаверинг, у доирада ўзбекча охангда мутлақо акцентсиз ижро қилди))



Томошабинлар унга гуллар хадя қилиб, санъат вакиллари тўн кийдиришди. 



Аббос Қосимов ўз шогирдлари билан "Занги-зарб" куйини  ижро қилганида эса, урма созлар зарбидан   менда хақиқий ижодий зарба бўлди)) Буни росмана ноғоралар революцияси деб атаса бўлади. 



Умуман, мусиқа асбоблари орасида, аслида ўғилболаси хам шу чилдирма бўлса керак. Хақиқий мардонавор оханг, зарб билан ижро этиладиган эркакча мусиқий асбобнинг овози хам шундай шижоат ва мардонаворлик рухиятини бағишлайди. 



 Концерт давомида санъат оламида ўзининг ижодий универсаллиги билан таниш Хабибулло Шамсиев торда икки қўшиқ куйлади, унга доирада Аббос Қосимов жўр бўлди. Фикримча шу номер ортиқча бўлди, сабаби иккинчи қўшиқ "Зухро келмади"ни куйлашганида залдан нафақат Зухролар балки, бошқа томошабинлар хам қочишига оз қолди. Дастур динамикасига салбий таъсирини ўтказди деб ўйлайман, одамлар зерикишди. Куйлаш махорати етарли бўлиб, лекин овоз ёқимсиз бўлса тинглаш азоб экан. Шахсан мен учун шундай туюлди. 

Хабибулло ака аккардеон ва пуфлама созларда аъло даражада ўз махоратларини кўрсата олган иқтидорли созанда.
Менимча уларга шуни ўзи етарли.

Кейинги сахна кўринишда чилдирма садолари остида раққосалар хиром қилишди. 


Махоратли доирачилар билан биргаликда Аббос Қосимов чилдирма шоу тақдим этди.


Сахнада синхрон равишда (хамма бараварига, бир хилда) ер тепиб, чилдирмага уриб бир қатор юришларидан поездга мусиқий тақлид  деб билдим. 



Кейинги сахна кўринишини эса доира трюклари деса хам  бўлади



Доира билан трюклар тобора мураккаблашиб бораверди


Чилдирмани суратда кўриб турганингиздек занжирдек қўлма қўл бериб чалиш, ва занжир узилган еридан юмалатиб уланиш жудаям қизиқ кечди. 



Аввалига икки, кейин эса учталаб доирада чалиш, бир-бирига энди отиб узатиб, яна уни чалиб туришни кузатиш жуда қизиқ кечди. 



Дастур охирроқларида Аббос Қосимов устозларга ва ўзини қаторида ижод қилаётган иқтидорли доирачиларга зарбоф чопонлар хадя қилди. Ўзиям элликка яқин тўнлар хадя қилинди-ёв!))



Устоз доирачилардан бири Аббос Қосимов билан импровизацион куй чалишди. Қизиғи, уларни доирада фақат созандалар ва фақат доирачилар тушунадиган "тили" мавжуд экан. Бир икки охангларда фақат ўзлари тушуниб, роса кулишди. У оханглар нимани англатишига қизиқиб қолдим...



Концертга машхурлардан Ўлмас Оллоберганов ва ретро хонандамиз Мохира Асадова ташриф буюрди. Ретро дейишим сабаби, бир вақтлар у машхур хонанда бўлган. Аббос Қосимовга гуллар хадя қилиб илиқ тилакларини билдирди. 



Дастур Сато гурухи ва бошқа иқтидорли созандаларнинг Аббос Қосимов  билан мусиқий куй ижроси билан якунланди. 



Биргина доира билан ўзбек санъатини дунёга шунчаки танитиш эмас балки, гувохи бўлганингиздек шогирдлар етиштириб тарғиб қилаётгани, бу инсонни республикамизнинг энг фахрли инсонларидан бири эканлигидан далолатдир.
Шундай инсонлардан чин маънода фахрланаман!


Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов (фотохизматлар учун +99893 5372104)


Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5224 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Abbos Qosimov, Abbos guruhi

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Anar   (21-Май-2013 12:11) [Материал]
Qoyil supeeer

2 Izzat_I   (21-Май-2013 12:53) [Материал]
guruhga omad tiliman xalqning oltin merosini davom etiriwvoti bundan charchawmasin

3 Abbosbek   (21-Май-2013 17:30) [Материал]
Qoil qolaman shu Insonga. . .
Moxira Asadovani Muxabatni chiqargandir chidaganga' shu ashulasi yoqardi. . .nega sa'natdan ketgan bilmadim?? Sardoraka iltimos shu inson xaqida ma'lumot bering.

4 twitter   (21-Май-2013 17:58) [Материал]
SAYYOT, ommani san'at ahli bilan tanishtirvotganing uchun rahmat!!! Abbos akaga o'hshagan odamlarga tan berish kerak.

5 Polat Iymandar   (21-Май-2013 23:33) [Материал]
Айтингчи, бу концерт дискларда чикарилармикан? Афсус, билганимда, борган булардим.

6 Mura   (22-Май-2013 09:52) [Материал]
Mohira Asadova ancha yillardan buyon AQShda yashaydi, Abbos aka ham asosan AQShda hozir kunlarda.

7 aziko   (24-Май-2013 15:15) [Материал]
videosini qachon ko'ramiz?  smile

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!