07:17 3 кунлик аншлаг концерт тугади. Лола сахнада йиқилди... | |
"ХОНАНДА ЛОЛАНИНГ КОНЦЕРТИДАН + САҲНА ОРТИ БАТАФСИЛ РЕПОРТАЖ” (Сахнадаги дастурдан суратлар бу ерда) Сарой ичида Лоланинг турли суратлари баннер қилиб осилган бўлиб одамлар унинг ёнида суратга тушишарди. 1-кун 11.11.2010
Саҳна ортига кириб борганимизда, тайёргарлик жараёни жуда қизғин кечаётган эди. Лола ҳар бир ишни ўзи диққат билан текшириб, атрофдагиларга
керакли топшириқларни берарди. Бунда мухим рольни Тарона студияси директори, хар нарсада бош-қош Даврон Муқимов хам бажариб турди.
Лола жуда ҳам ҳаяжонда, гоҳ ёш актёрларга саҳнадаги
ҳатти-ҳаракатларини тушунтириб берар, гоҳ баъзи нарсаларни атрофдаги яқинлари
билан тортишиб, ўз фикрини билдирарди. У ҳатто гримхонасидан гитара олиб чиқиб, уни чалишни ҳам машқ қилиб олди.
Лола (илк кунда сахнага чиқишдан аввал): - (жилмайиб) Жуда ҳам ҳаяжондаман. Чунки бу узоқ кутилган концерт. Мен бу кунни жуда узоқ кутдим. Биз бу кунга жуда ҳам диққат билан тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси яхши ўтади деб ўйлайман. Зални, мухлисларни қўллаб-қувватлашларига умид қиляпман. Мени ҳозир ҳис қилаётган кучли ҳаяжонимни, фақатгина мухлисларимнинг менга ҳадя қилишадиган илиқ меҳри, муҳаббати ўчира олади. Мен жуда ҳам бунга умид қиламан ва концерт ҳаммага ёқишини ҳоҳлайман. Концерт билан "бу оламда севги ҳукмронлик қилиши”ни айтмоқчиман. Концерт бадиий раҳбари шоира, бастакор ва хонанда Шаҳноз ҳам жуда банд. Бугун Шаҳноз учун ҳам масъулиятли кун. Ахир у хонанда Лоланинг кўплаб қўшиқлари муаллифи, ҳамда бугунги концерт масъулияти, унинг ҳам зиммасида. Шаҳноз (шоира, бастакор, хонанда): - Ҳаммамиз учун севимли бўлган Лолани бугун концерти. Хонанда саҳнани соғинган, мухлислар ҳам соғинишган. Ҳозир биз учун жуда ҳам масъулиятли пайт. Ўйлайман-ки, ҳаммаси яхши ўтади. (жилмайиб) Ҳаммамиз, бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Концертда кўплаб рақслар бор, янги рақс гуруҳлари, янги шоу балетлар бор. Масалан, профессионал даражадаги рақс устаси Қодир Мўминовни "Ўзбекистон” гуруҳи қизлари қатнашишади. Овоз режиссёри ва чироқлар Игорь Иосис, саҳна рассоми Сергей Чернов, либослар устаси Артём Дробыш, стилист Мадина, визажист Оля. Ҳаммаси профессионал даражада бўляпти. Лолани ўзи ҳақида айтадиган бўлсам, (самимийлик билан) янги альбомини бошлади, янги қўшиқлари чиқади. Ўзи эса, ўша-ўша ҳаракатчан, яна ҳам масъулияти ошган, албатта тажриба ҳам ошган. Мухлислари ҳам уни қўллаб-қувватлашади деб ўйлайман.
Концертни бошланиш вақти яқинлашиб, Лола кийим алмаштириш учун кириб кетди. Биз эса, концертдаги либослар устаси Артём Дробышни фикрларини билишга қизиқдик.
Артём Дробыш (либослар устаси): - Биз хонанда Лола билан 2-3 ҳафта олдин бирга ишлашни бошладик. Биринчи ишлагандаёқ бир-биримизни ишда нимани ҳоҳлаётганлигимизни тушундик ва бир тўхтамга келган ҳолда, қисқа вақт давомида, концерт учун либослар тайёрладик. Бизга ёрдамга, жуда ҳам кўплаб тикувчилар жалб қилинди. Лола жуда ҳам хотиржам, босиқ, яхши инсон. Уни ҳурмат қиламан. У билан биринчи марта бирга ишлашим бўлса ҳам, бирга ишлаш жараёнида қийинчиликлар бўлмади. Саҳнада "Тарона рекордс” садолари янграб, парда кўтарилиб, чироқлар порлади. Саҳна ортидагилар ҳам қарсак чалиб, қийқириб юборишди. Таймер ишга тушиб, 00 сонлари келгач Лола билан боғлиқ видеолавхалар бўлди. Концертни Лола "Муҳаббатим” қўшиғи билан сахна тагидан катта лоладан чиқиб келиб бошлади. (Сахнадаги дастурдан суратлар бу ерда) Саҳна ортида ҳамон ҳамма ўз иши билан банд. Ҳар бир қўшиққа рақс гуруҳлари навбатма-навбат чиқиб туришарди. Лола 4 хил либосда қўшиқлар куйлади. Хонанда Лоланинг болалар билан боғлиқ бўлган қўшиқларидан бирида, саҳнага кўплаб болалар ҳам таклиф қилинган бўлиб, улар саҳнага чиққанларида, ота-оналари саҳна ортида, ўзгача қувонч билан қўллаб-қувватлашди. Саҳна ортидаги энг ноқулай ҳолат, бу
микрофонни ўчиб қолиши бўлди. Шунингдек, саҳна ортидагиларни айтишича, «Қолайми»
қўшиғига харакатдаги декорацияда ёзилган
сўзлар "ёниши” керак экан. Лекин, репетиция даврида кўп ишлатилганлиги боис
аккумулятори "ўтириб” қолган. Бу камчиликни концертни иккинчи кунида бартараф
этилиши айтилди. Диджей столида аслида ўтирган холда чиқиши керак бўлган Лола биринчи куни улгура олмади. (Сурат репетиция чоғида) Концерт ниҳоясига етгач ҳам, Лолани соғинган мухлислар Лолани бир муддат давомида олқишлаб, гуллар узатишдан тўхтамадилар. Ниҳоят, саҳна ортига қайтган Лола кийим алмаштириш учун гримхонага йўл олди. Унинг, концертнинг илк кунидан кейинги фикрлари билан қизиқдик. Лола - (кулиб, ҳаяжонланиб) Жуда ҳам ҳаяжондаман, негаки концерт ҳозиргина ниҳоясига етди. Лекин, таъсуротларим жуда ҳам ижобий. Чунки, мен ҳозир мухлисларимнинг илиқ меҳру муҳаббатларидан қувват олдим. Бу кунни, бу концертни жуда узоқ кутгандим. 5 йил танаффус давомида мухлисларимни жуда ҳам соғинган эдим. Шунинг учун ҳозирги таъсуротларим, туйғуларим тушунтириб бериб бўлмайдиган ва таърифлаб бўлмас даражада. Катта бахт мени тўлдириб турибди. Ҳар бир қўшиғим, ҳар бир қўшиққа саҳналаштирилган номерлар ҳаммаси чин юракдан қилинган. Лекин, ўзим ҳаммаси 100 фоизли даражада ўтди деб ҳисоблай олмайман, негаки мен ўйлайман-ки, агар чиндан ҳам профессионал бўлсанг, янада яхши бўлишига интиласан ва сен учун ўз ишинг ҳеч қачон идеал бўлмайди. Ҳар доим ўзингни хатоларингни топиб, мукаммалликка интиласан. Мукаммалликни чегараси йўқ. Концертдан кўнглим тўлгани эса, биринчи навбатда, мени жуда ҳам илиқ кутиб олишгани учун ҳамма мухлисларимга раҳмат! Лекин, мен яна ҳам кўпроқ ҳаракат қилиб, мухлисларимни янада ҳайратлантираман ва қувонтираман. (кулиб) Албатта, жуда ҳам ҳаяжонландим, бироз қўрқдим ҳам. Лекин, мухлисларни қувватлашлари ёрдам берди.
Бу вақтда бир қанча мухлислар ва томошабинлар саҳна ортига ўтиб, хонанда Лола билан суратга тушишни кутиб турган эдилар.
Бу орада, концертга
келган меҳмонлардан хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Шаҳриёр ва Манзура
ҳам саҳна ортига ўтдилар. Саҳна ортига ўтишлари билан, саҳна ортида пайдо бўлиб қолган баъзи мухлислар, кутилмаганда хонанда Шаҳзода билан суратларга туша бошладилар. Шаҳзода эса бу ҳолатдан жилмайиб, мухлисларни талабларини қайтармаган ҳолда, улар билан анча вақт суратларга тушди. Шахзода: Лола жуда хам яхши
тайёрлангани кўриниб турибди, хамма нарса профессионал даражада. Рақслар, декорация... Лола қаттиқ
хаяжонланган бўлса-да, яхшигина харакат қилди. Менга "Ромео ва Джульетта” сахна кўриниши
манзур бўлди.
Манзура (хонанда): - Лолани ижодини жуда ҳам яхши кўраман. У мен учун жуда қадрли ва жуда ҳам ҳурмат қиламан. Яхши хонанда ва гўзал актриса. Уни ижросидаги фильмларни кўрганман. Уни бу концерти менга жуда ҳам манзур бўлди. Қизиқарли ва ҳаммаси уйғунлашган. Айниқса, костюмлар ва декорациялар бир-бирига монанд, унинг ҳатти-ҳаракатлари, рақслар ҳаммасига яхши тайёргарлик кўрилган. Қайтганига 3-4 ой бўлганига қарамасдан, шундай тайёргарлик, ўз мухлисларига эгалиги ҳамда, концерт ҳам ажойиб ўтганлигига қойил! Концертда ҳар бир номерга ўзига хос индивидуал ёндошилган. Менга ҳамма номерлар ёқди, жуда ҳам кўп яхши таъсуротлар олдим. Лолани ҳамма мухлисларига бу концерт жуда ҳам ёқди деб ўйлайман. Манзура ўзгаргандек. Шу тарзда хонанда Лоланинг 3 кунлик концертини, биринчи куни ниҳоясига
етди.
2 кун. 12.11.2010
2 кун деярли ўзгаришсиз, лекин биринчи кунга қараганда сахна орти сокин равишда ўтди. "Қолайми” сўзларида икки харф ёнмай қолди. Лола бу куни сочларини жингалак қилиб пешонасини очиб олган кўринишда намоён бўлди. Лола мухлислардан нафақат гуллар балки совғалар хам қабул қилди. "Бунча бу опани хамма яхши кўрмаса?" Лола билан суратга туша олмаган бир қизалоқни овутиш қийин кечди.(сурат жуда таъсирчан) Шу куни ТВМ хам репортаж уюштирди. 3 кун.
13.11.20103 кун хам диск ва плакатларни мухлислар сотиб ола бошлашди.
Мехмонлардан Рашид Холиқов ва Райхон ташриф буюришди. Лоланинг холаси Гульсина ва Лоланинг қизи Шахина Лоланинг 3 кунги сочлари жип-жингалак))) ва бу сафар пешонасини очмаган. "Ромео ва Джульетта” сахнасига уланиб кетган "Нега ачинмайсан” қўшиғига сахна кўринишида, йигит қиёфасидаги актер раққосалар билан сахнани тарк этишар экан, орқага қараб йиқилди. Лекин буни кўпчилик сезмаганининг боиси у айнан мусиқа садоларига тактига тушиб йиқилди, жуда омадли ва чиройлик йиқилиш))) Миллий қўшиқ ва рақсида Лола бехосдан сирпаниб кетиб ёнбошлаб ўтириб қолди, лекин тезда туриб яна рақсга тушиб кетди. Бу холат жуда тез вақт оралиғида ўтканлиги боис сезилмади хам. Қандайдир жуда оз сонияларда ўтиб кетди. Райхон фарзандлик бўлса жуда ярашар экан. Чин дилдан фикрим. 3 кун хам тугади лекин дуэтдошдан дарак бўлмади. Сирни фош қиламиз, сирли дуэтдош Шохруххон бўлиши керак эди, афсуски дуэтни охиригача амалга ошира олишмади. Қайсидир бир вақтда Лолага тарона ёқмаган, янги таронани дуэт тарзида куйлаш учун эса вақт етмаган. 3 кундан бери суратга тушавериб чарчамаган концертдаги раққоса ва актерлар хеч хам Лола билан суратга тушишдан чарчамай шу 3 куни хам "Вай дот Лола билан суратга яна тушмасам армонда дунёдан ўтаман” реалити шоусини давомлайверишди. Концертдан сўнг "Ювиш” маросимида, 3та торт кесилиб болалар ва концертда хизмат қилганлар мехмон қилинди. Даврон Муқимов))) Лоланинг онаси Гулнора опа.
Шаҳноз (шоира, бастакор ва хонанда): - Бу гал Лола санъатга қайтгани учун ҳам, эски қўшиқларидан фойдаланилди. Лекин, декабрь ойида янги альбом чиқади. Ҳали номи номаълум бўлса ҳам, унда 11 та қўшиқ бўлиши аниқ. Улардан фақат 3 таси саҳнада айтилди. Энг янгиси "Сенга” деб аталган. Жасур Абдураҳмонов мусиқаси ва аранжеровкаси, сўзи "Беном” гуруҳиники. Лолани мухлислари меҳр-муҳаббат билан қўллаб-қувватлашяпти. Энди бу ёғига Лола ҳам уларга муносиб бўлса. Мухлисларга барибир ишонаман. Улар ҳаққоний, барибир инсонни ҳатти-ҳаракатидан кўзидан, гап-сўзидан қанчалик ўзгарган-ўзгармаганлигини билиб олишади. Лекин, қўшиқлар ўзгарса керак, негаки, барибир дунёқараш ўзгарган, (жилмайиб, самимий) чунки Лола икки фарзандни онаси. Ўйлайман-ки, ҳаммаси жойида бўлади. Концертни Худога беҳисоб шукур, шундай чиройли ўтказиб олдик, бундай кейин ҳам худо ҳоҳласа шундай бўлсин. Бошқа санъаткорларга ҳам, шундай омадли концертлар тилаб қоламан. Энг муҳими, жамоа бўлиши керак экан. Ташкилотчилар, умуман ҳамма ўз ишини, ўз вазифасини билса, ҳамма иш тез битар экан. Бизда ҳар доим шундай. "Sayyod. сom” сайтига ҳам беҳисоб миннатдорчиликлар билдирамиз.
Лоладан ҳам концерт давомида туғилган бир неча саволларга жавоб тариқасида, қисқача интервью олинди.
Саида: - Концертдан сўнг таъсуротларингиз? Концерт cиз кутган натижани бердими? Лола: - (жилмайиб) Ҳа, концертдан кўнглим жуда ҳам тўлди, негаки концертга мени севимли мухлисларим келишди, мени ижодимни севадиган, кузатадиган ва мени кутишган, соғинишган мухлисларим. Зал 3 кун давомида томошабинларга, мухлисларга тўла бўлди. (самимий) Бу уларни менга бўлган меҳру муҳаббати исботи. Биринчи навбатда улар сабабли, мени умидларим амалга ошди. Биринчи навбатда мени қўллаб-қувватлаган ҳамма-ҳаммага каттадан-катта раҳмат! Мухлисларимга, шоу балетдаги раққос йигитларга, мен билан ишлаганларга, ҳамма иштирокчиларга миннатдорчилик билдираман. Уларсиз бу концерт бўлмаган бўларди.
Саида:-Концерт давомида сочингизни 3 хил (причёска) турмаклаттирдингиз. Бу режалаштирилганмиди? Лола: - (кулиб) Ҳа, режалаштирилган эди. Чунки, ҳар
бир кунга янги сюрприз. Мен ўзи ҳар доим, томошабинларга ва мухлисларимга сюрпризлар
қилишни яхши кўраман. Саида: - Саҳнада кутилмаганда йиқилиб тушдингиз? Лола: - (бироз ҳазил билан) Менимча, шунчалик қонимда адреналин ошганидан бўлса керак, шундай кичик хатоликка йўл қўйдим. Лекин, бу мени чалғита олмади. Аксинча, янада жонлантирди ва кайфиятим ҳам янада кўтарилди.
Саида: - Кимларни совғалари кўпроқ ёдингизда қолди? Гулдасталардан-чи? Лола: - (самимий) Гулдасталар жуда ҳам кўп бўлди. Совғалардан эса, менга концертни 2 кунида бир мухлисам совға қилган портрет сурат жуда ҳам ёқди. Исмини била олмадим. Мен ва қизчамни бирга чизилган сурати, чиройли рамкада. (жилмайиб) Уни уйга олиб бориб қўйдим. Гулларни ҳаммаси ҳам жуда чиройли. (кулиб) Айниқса, ҳадя қилинган лолалар. Саида: - Концертдан кейинги режаларингиз? Лола: - (жилмайиб) Бу фақат бошланиши, катта йўлга старт дейишим мумкин. Узоқ ва муваффақиятли йўлга дея умид қиламан. Биз янги альбом ёзишни бошлаймиз, ишлаймиз, гастроллар бошланади. Ҳаммаси энди бошланаяпти, ҳали ҳамма ишлар олдинда.
Саида: - Сиз ўзингиз нима деб ўйлайсиз, кечаги Лола билан бугунги Лола ўртасида қандай фарқни сезяпсиз? Лола: - Фарқ албатта, жуда катта. Негаки, орадан анча вақт ўтди. 5 йил! Охирги концертимдан сўнг, 5 йил ичида жуда кўп ўзгаришлар юз берди. (жилмайиб) Она бўлишга ҳам улгурдим. Ўйлайман-ки, бу ҳар бир аёл учун энг катта бахт! Айнан, шу ўзгаришлар ҳам улғайишга ва янада мулоҳазали бўлишга ундайди. Балки, шунинг учун ҳам ички дунё ва ҳаётий қарашлар ҳам ўзгаради.
Хонанда Лоланинг узоқ танаффусдан сўнг, кутилган 3 кунлик концерти ўз ниҳоясига етди. Концерт юқорида айтиб ўтилганидек, турли кутилмаган ҳолатларга, қувончлару гулдасталарга бой бўлди. Лола 3 кун давомида саҳнада мухлислари, томошабинлар учун бор маҳоратини намойиш этиб, қўшиқлар куйлади, рақсларга тушди. Ўзгача декорациялар, қўшиқларга саҳналаштирилган композициялар, рақслар барчаси ўзига хос бўлди. Албатта, баъзи кичик камчиликларни инобатга олмаган ҳолда. Ахир иш бор жойда камчилик ҳам бўлади дейишади. Лекин, энг муҳими, меҳнат, ҳаракат, ижод ва ишонч! Мухлислар ишончи ва Лоланинг уларга бўлган ишончи! Ўйлаймиз-ки, икки тараф ҳам кутилган ишончни оқлашди! Лола ижодга қайтганини исботлади! Эндиликда уни чинакам ижод йўли кутмоқда . . . ВИДЕО! ЭРТАГА!
Феруза Фаттохова Саида Вахобова Sayyod | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 17550 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 35 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |