03:25 2 сахнада 2 йўналиш: Эстрада ва Мақом! Кимда кўп одам? | |
Санъат байрами ўтаётган ўлкада мўъжизалар давом этади! 2-кун ва халқаро мақом танловининг эса 1-чи куни!
Мақом, ёу!)
Озодбек Назарбеков яна ўз "югур-югур ва хал қил" амплуасида. Биринчи очилиш куни ва ундаги Президент иштироки кунидан хам кам бўлмаган мухимлик-фестивальнинг мохияти бўлган танлов бошланган кунда хам зийракликни йўқотиш мумкинмас!
Асосий катта сахнада танлов бошланган ва бугун танловнинг биринчи кунида 7 давлат хонишлари тингланади.
Биринчи бўлиб Бельгиялик ижодкорлар сахнага чиқишди. Уларнинг мусиқа йўлини арабчага ва куйлаш йўлини эса туркларга ўхшатдим...
Кейинги ижодкорлар Бахрейндан бўлиб, иккинчи созанданинг мусиқий асбобларидан бири...катта хум... Менимча студия микрофони билан нимагадир эришса бўлардию аммо сахна микрофонида хум овозини торли чолғу асбоби овози ёпиб кетиб, деярли хумдан садо чиқмади хисоб...балки шоу ва диққат тортиш ёки ажралиб туриш учун ўйлангандир. Бироқ хонанданинг овози бунга мухтож эмасди, назаримда...
Буюк Британиядан қатнашаётган ижодкор мақомда созандалик бўйича иштирок этди. Хеч қандай овоз...фақат мусиқа! Ижро тугаб, ўзбек тилида : "Афсонавий майдонда мусиқа чалиб фахрланаман! Мехмондўстлигингиз учун рахмат!" деб томошабинларнинг олқишига сабаб бўлди.
Исроилдан ташриф буюрган ижодкорлар
Покистонлик ижодкорларнинг "Аллох ва Пайғамбарга бағишлов! Сўфийлар қўшиғи" билан росмана шу куннинг энг аълолари бўлди десак адашмаймиз. Нолалари хам дардлари хам юқори ноталарда бўлган бу ижодкорлар шу кунги иштирокчилардан томошабинларнинг энг кучли олқишларига сабаб бўлган ижодкорлар бўлишди. Томошабинлар тик туриб олқишлаб уларнинг сўзларини қайтаришди хам. Хиндчага табиийки ўхшаш мусиқий йўл ва садолар халқимизга албатта хинд ижодкорларининг романтик фильмлари билан яқинроқ, аммо ижодкорларнинг махорати кўпроқ манзур бўлди дея оламиз.
Туркия ижодкорларининг созандалари хам кучли. Хонанданинг овози албатта аъло.
Шу кунги танловнинг илк иштирокчилар рўйхатини Тожикистонлик ижодкорлар якунлашди. Олдинда яна 3 кунлик танловда иштирок этувчи бошқа давлат вакиллари навбатда!
Хайъат аъзолари.
Катта ва асосий сахнада мақом танлови кетаётган бўлса, нарироқдаги яна бир сахнада эса миллий эстрада хонандалари концерт беришди. Икки сахнада икки йўл-эстрада ва мақом...қай бири ўзига кўпроқ одамларни тортди?- дерсиз. Ишонинг, албатта мақом! Энг кўп оламон айнан асосий сахнада кечган танлов иштирокчиларини кузатиш билан банд бўлди.
Хўш, иккинчи сахнани забт этган ижодкорлар:
Доирачилар гурухи.
"Сулола" гурухи
Отабек Мухаммадзохид
Гулсанам Мамазоитова
Равшан Намозов
Танловнинг бугунги илк куни тугагач, омадни қарангки , тасодифан шу куннинг сўзсиз фаворити бўлган Покистонликлар билан бир ресторанда бўлиб, овқатланиб бўлишгач эксклюзив интервью ва сайтимиз мухлислари учун жонли ижродан бир парча олинди. Видеолар тез орада тақдим этилади.
Хали энг қизиқарли онлар олдинда! Айниқса МақомЧеллендж ғолибларини тақдирлаш хам! Энг яхши ижро ва кавердаги аълолар хам аниқланди, уларни 8-сентябрь куни маълум қиламиз! Сайтимизни кузатинг!
Суратлар Нодира Тўраева ва Сарвар Қамбаровдан
Шахрисабздан махсус Sayyod | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 2009 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |