menu
person

20:10
24-сентябрь "Мақомчеллендж" ШОУ тақдирлаш маросими!

24-сентябрь куни соат 19:00, “Султон Саид” кошонасида #MAQOMCHALLENGE шоуси бўлиб ўтади ва унда инстаграмдаги қўйилган видеолардан тақдирланмай қолгану аммо Sayyod.com сайти тарафидан сара деб топилган иштирокчилар сахнага чиқишади.

 

Рағбатлантирувчи совғалар хам айнан шу куни тантанавор равишда иштирокчиларга топширилади.

 

Шоу тарзида ўтиши кутилаётган #MAQOMCHALLENGE да албатта санъатимизнинг сара санъаткорлари хам қатнашиши ва айримлари хаттоки #MAQOMCHALLENGE га қўшган хиссаси, қўллаб-қувватлаб тарғибот қилганлари учун тақдирланиши кутилмоқда. Шунингдек , санъаткорлар орасида #MAQOMCHALLENGE даги иштироки билан икки номинацияда тақдирланадиган хонандалар хам бор!

 

Юқоридаги санъаткорлар ким бўлиши ва ким қайси номинация билан тақдирланишини эса фақат 24-сентябрь куни билиб оласиз!

 

Мазкур кечага КИРИШ БЕПУЛ! ЧИПТАЛАР СОТИЛМАЙДИ! Фақатгина сиз ўзингиз банд этган столдаги буюртма берган нарсаларгагина тўлашингиз мумкин, аммо томоша теппа-текин!

 

КАМИГА:

 

“СОҚИЙНОМАИ САВТИ КАЛОН”дан парчани энг яхши куйлаган томошабинга “Султан Саид” кошонасидан махсус ва катта таом совға!

 

Мақом санъатимизни қанча тарғиб қилсак ва унга доир қанча кечалару, концерт ва шоу дастурлар ўтказсак шунча кам!

 


 

Стол банд этиш:

“Султон Саид” кошонаси, манзил: Соғбон кўчаси 11-А уй. Қора қамиш 2/1 Боғланиш ва стол банд этиш учун рақамлар: +99894 6200023, +99890 988-98-80

Категория: Taqdimot | Просмотров: 908 | Добавил: Sayyod | Теги: maqomchallenge
Всего комментариев: 0
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод